Чуқур насосли қудуқлардаги парафин ётқизиқларини
бартараф қилиш.
Чуқур насосли қудуқлардан парафинли нефтни қазиб олишда кўтариш
қувурлар деворларида ва чуқурлик насос бўғинларида парафинларни йиғилиши
натижасида ҳар хил асоратлар содир бўлади. Кўтариш қувурлар деворларидаги
парафин ётқизиқлар уларнинг кўндаланг кесимини кичиклаштиради, натижада
штанга қувурлар бирикмасига ва суюқлик ҳаракатига таъсир қилади. Парафин
ётқизиқларининг ошиши билан станка-качалка балансири пойнакига
бериладиган юк кўпаяди ва унинг мувозанати бузилади. Қувурлар
кучли
парафинлашганда насоснинг узатиш коэффициенти камаяди. Насосга
ташқаридан кирадиган парафинлар тўсқич
тагига кириб уларнинг
герметиклигини бузиши мумкин. Кўтариш қувурларидаги парафин ётқизиқлар
қувурларни ер ости таъмирлаш вақтида анча қийинчиликларни туғдиради.
Кўтаришда штанга плужери насос қувури деворларидаги парафинни сиқади,
яхлит парафин тиқинини ҳосил қилади. Натижада у қувурдан ҳамма
суюқликларни ер юзига ҳайдайди ва қудуқ атрофларини ифлослантиради.
Штангаларни кўтариш жараёнида ер юзига яқинлашаётган нефтдан газнинг
жадал ажралиши натижасида нефтъ ва парафинларнинг отилиб чиқиши
кузатилади. Айрим ҳолларда парафин тиқинлари шундай зичланадики, штанга
бирикмаларини кўтариш имкони бўлмайди. Бундай ҳолларда штангалар
бўлакларга ажратилиниб ёки қувурлардан бири кўтарилади. Чуқур
насосли
қудуқларда парафин ётқизиқларига қарши ҳар хил тадбирлар қўлланилади.
Парафин ётқизиқларининг жадаллиги паст бўлган кам парафинли нефтни қазиб
олишда вақти-вақти билан қувурлар ер юзига кўтарилади ва кўчма пар
қурилмаси ёрдамида улар парафиндан тозаланади.
Қувурларни бундай тозалаш усули қудуқларнинг узоқ муддатга тўхтаб
қолишига боғлиқ. Шунинг учун бу усул парафин секин йиғилганда ва бир неча
ой давомида жиддий асоратлар ҳосил қилмаган ҳолларда қўлланилади. Юқори
миқдорга эга парафинли нефтларни қазиб олишда, қудуқларни тўхтатмасдан ва
қувурларни ер юзига кўтармасдан парафинларни тозалаш усуллари қўлланиши
мумкин:
- штанга қувурлар бирикмасига ўрнатиладиган ҳар хил конструкциядаги
механик среблар билан қувурларни тозалаш;
- қудуқни ташқи бўшлиғига ҳайдаладиган иссиқ нефтъ ёки парлар билан
кўтариш қувурларини қиздириш;
- кўтариш қувурларини электр токи билан қиздириш (электро
депарафинизоциялаш);
- силлиқ ички юзага эга ер ости қувурларини қўллаш.
Қувурларни электродепарафинизациялаш усули кам қўлланилади. Чунки
бу усулда электро энергия кўп сарфланади ва хизмат қилувчи ишчи-ходимлар
учун жуда ҳавфли ҳисобланади. Насос қувурларини термик усуллар билан
электродепарафинизоциялашда ҳар хил вариантлар қўлланилади.
Термик депарафинизациялашнинг энг оддий усули – бу чуқурлик насоси
билан ишлашда қудуқ ташқи бўшлиғигача иситилган нефтни ҳайдаш
ҳисобланади. Иссиқ нефтъ кўтариш қувурларини қиздириб деворлардаги
парафинларни эритади ва нефтъ оқимлари билан ер юзига чиқарилади.
НГДУ да парафиннинг ён қиррасини
кесувчи пластик скребка
қўлланилади. Бунда скребкаларнинг яхши ишлаши учун штанга қувурлар
бирикмасини ҳар бир пастга туширишда улар маълум бир бурчакга
айлантирилади. Пластик скребка 2,5-3 ммли листли пўлатдан тайёрланган. У
штанга танасини қамраб олувчи икки-учта хомутлар билан маҳкамланган ва
скребка пластинкасига пайвандланган. Бундай маҳкамлаш
усули скребканинг
қимирламаслигини таъминлайди. Пластик скребканинг узунлиги 150-200 мм,
эни эса 5-8 мм. Уларнинг диаметри насос-компрессор қувурларининг
диаметридан кичик (17.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: