Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Оронимларнинг этнолингвистик таҳлили



Download 1,52 Mb.
bet58/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82
4.2. Оронимларнинг этнолингвистик таҳлили

Ўзбекистон топонимларининг таркибий қисми сифатида оронимлар ҳам ўзбек халқининг узоқ даврлардан бери давом этиб келаётган тарихий тараққиёти, ижтимоий-маданий турмуши мабойнида вужудга келган ва шаклланган. Маълумки, ўлкамиз оронимиясининг дастлабки вужудга келиш босқичлари жуда қадимги ўтмишга бориб тақалади. Нисбатан қадимги деб қаралётган оронимларнинг жуда кам қисмигина бизгача етиб келган ёки тегишли тарихий манбаларда қайд этилган. Ҳозирги вақтда фанга маълум бўлган энг қадимги даврларда яратилган оронимлар эроний (сўғд, бақтирия, сак) ва туркий (қадимки ўзбек) тиллари лексикасига тегишли деб қаралмоқда. Лекин, бу фикр қадим ўтмишда ўлкамизда фақат қадимги эроний ва туркий халқлар яшаган деган хулосага олиб келмаслиги керак. Бу ерларда юқорида келтирилган халқлардан олдин ҳам бошқа тилларда сўзлашган эл-элатлар яшаганлиги ва улар ҳам ўз тиллари замирида жой номлари ижод қилганликларини инкор этиб бўлмайди. Энг узоқ даврларда яратилган номларнинг қадимийлиги ҳам нисбий характердадир. Ҳозирда қадимий деб ҳисобланадиган оронимларнинг хронологик даври тўғрисидаги фикрлар ҳам нисбатан кейинги, яъни фанга маълум бўлган даврларга асосланади.


Бу фикрни Қирғизистон оронимларини ўрганган В.А. Никоновнинг қуйидаги қайдлари ҳам тасдиқлайди: “Қирғизистон ҳудудидаги оронимларнинг энг қадимги қатлами, тахминсиз айтиш мумкинки, - эроний қатлам ҳисобланади. Аммо унинг хронологиясини ҳали тахминий тарзда ҳам белгилаб бўлмайди. Эроний тилларнинг тарихий фонетикасини ўрганиш топонимист қўлига энг қадимги тожикча номлар орасидан қадимги сак тилларига тегишлисини ажратиш воситасини беради, аммо минг йиллар давомидаги бу ҳудудларда яшаган эроний халқларнинг узлуксизлиги натижасида жонли тилининг ўзгариши билан бирга топонимларнинг фонетик қиёфаси ҳам ўзгариб кетган бўлиши мумкин. Шубҳасиз, қадимги сак тилига тегишли топонимларни фақат тожик тили вужудга келганига қадар эроний нутқ сак тили билан бирга сукутга кетган жойдан қидириш керак. Тохар тилининг топонимлардаги излари ҳам ҳеч ким томонидан ўрганилгани йўқ. Ҳинд-европаликлар ҳачонлардир нафақат бутун Ўрта Осиё, балки Шимолий ва Шарқий Осиёнинг улкан ҳудудида яшашган. Шуни тахмин қилиш мумкинки, уларнинг ҳамма оронимлари ҳам йўқолиб кетмаган: Қирғизистон ҳудудида бир неча юз йилликлар давомида туркий халқлар томонидан қўлланиши, туркий тилларнинг фонетик қиёфасини қабул қилганлиги ёки талаффузи ўхшаш туркий сўзлар билан алмашиб кетганлиги натижасида таниб бўлмас даражага келиб қолган бўлиши мумкин”1.
Ўзбекистонда яшаб келаётган халқларнинг лисоний алоқалари ва муносабатлари ўзининг қадимги тарихига эга. Бу алоқа ва муносабатларнинг бир кўриниши топонимия, жумладан, унинг таркибий бир қисми бўлган оронимияда акс этган. Тарихий ўтмишда ўлкамизда турмуш кечирган ҳар бир халқ, эл-эллат ўзлари яшаётган атроф-муҳит ва унда мавжуд бўлган турли табиий объектларга ўз тиллари доирасида муносабатда бўлган ҳамда атаган. Натижада узоқ тарихий давр мобайнида улар томонидан яратилган оронимлар маълум бир лисоний қатламларни вужудга келтирган. Бу қатламлар хронологик жиҳатдан турли даврлар маҳсули бўлиб, уларнинг барчаси биргаликда Ўзбекистон оронимияси системасини ташкил этади.
Топонимиянинг бошқа турлари каби оронимлар ҳам тил факти ҳисобланади. Улар маълум бир тилларга хос бўлган фонетик, грамматик ва лексик қонуниятлар асосида яратилади. Демак, уларнинг тарихий-лисоний ва этимологик тадқиқи оронимларнинг қачон ва қайси тил вакиллари томонидан яратилганлигини кўрсатувчи асосий манбалардан бири эканлигини тасдиқлайди.
Маълумки, тилларнинг узоқ давом этган ўзаро алоқаси, турмушнинг турли соҳаларида олиб борган бевосита ҳамкорлиги туфайли икки тиллилик ҳодисаси вужудга келади. Бунинг натижасида бир тилдан иккинчи тилга шу тилга хос бўлган сўзлар ва бошқа тил элементлари ўтиб қолади. Бир тилдан иккинчи тилга маълум бир луғавий бирликларнинг қабул қилиниши ёки ўтиши ўзлаштириш деб юритилади. Ўзлаштириш туфайли бир тилдан иккинчи тилга ўтган лисоний бирликлар ўзлашмалар деб аталади1.
Ономастик лексика – бу индивидуал шу турга тегишли бўлган объектни номлашга хизмат қиладиган алоҳида ёки бирикма таркибидаги сўз. Унинг таркибига ҳар қандай шаклдаги ва ҳар қандай сўз туркумига тегишли бўлган сўз кириши мумкин. Бу шакллар атоқли отлар вазифаси билан мувофиқ равишда отлашади. Бу ҳолда атоқли от сифатида қўлланилаётган сўзнинг диапозони турдош отга қараганда кенгроқ бўлади. Ўзлашган бир сўз атоқли от ҳам, турдош от ҳам бўлиши мумкин: дашт - Дашт(қишлоқ), гулистон - Гулистон (шаҳар).
Топонимлар ва унинг бир бўлими ҳисобланган оронимлар ҳам маълум бир тилга тегишли сўз ва элементлардан ташкил топган бўлади. Агар ороним таркибидаги сўзлар бошқа тилларга тегишли бўлса, улар ўзга тиллардан икки хил сатҳда қабул қилинган бўлиши мумкин:
1. Апеллятив лексика сатҳида.
2. Ономастик лексика сатҳида.
Агар сўзлар икки ҳамкор тилнинг ўзаро муносабати натижасида ўзлашиб, шу тилнинг лексик фондидан муносиб ўрин эгаллаган ва фаол қўлланиш даражасига эга бўлса, бундай сўзлар апеллятив лексик сатҳида қабул қилинган ҳисобланади. Уларнинг истеъмол қилиниш доираси чегараланмаган бўлади. Апеллятив лексика сатҳида ўзлашган сўзлар тилда ўзига хос апеллятив қатламни ташкил этиб, улар тилнинг барча соҳаларида, жумладан, топонимлар (географик жой номлари) ва антропонимлар (киши номлари) ни ясашда иштирок этади. Масалан, қадимги эроний (суғд, хоразм) ва ҳозирги эроний (форс, тожик ва бошқа) ва араб тилларидан кўплаб сўзлар ўзбек тилига ўзлашган. Ўзбек тили грамматик қонуниятлари асосида улардан кўплаб туб, ясама ( содда ва қўшма) оронимлар ясалган бўлиб, улар ўзбекча оронимлар ҳисобланади. Туркий ва эроний халқларнинг қадим замонлардан бери давом этиб келаётган лисоний муносабатлари натижасида ўзбек тилига эроний (суғд ва форс-тожик) тилларга мансуб бўлган боғ, дашт, шўр, чорбоғ, дара, танги, зов, жар, камар, тўда, мўла, тахта, шох, жой, ғор, чамбар, дарвоза, дарбанд, тиғ, жангал, пушта, хам, чортоқ, чош, чордара каби орографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар ўзлашган. Улар ўзбек тилида орографик тушунчаларни ифодалаш ва шу тушунчалар билан боғлиқ жой номларини ясашда фаол қўлланувчи лексемалар ҳисобланади. Турли даврларда бу сўзлар иштирокида кўплаб оронимлар ва бошқа турдаги жой номлари ясалган. Масалан, Боғариқ (Мб.), Даштариқ (Қш.), Шўрсой (Бс.), Қумдарё (Қш.), Бошчарбоғ (До., Шо.), Мергандара (Қм.), Бештахта (Бс.), Бешдара (Бс.), Бозоржой (Чр.), Очгаза (Шс.) каби топонимлар шулар жумласидандир. Бу номларнинг таркибидаги эроний сўзлар апеллятив лексика сатҳида ўзлашган. Улардан ўзбек тили қолипида ўзбекча номлар ясалган.
Агар ном таркибидаги сўз ўзбек тили луғат фондида мавжуд бўлмаса ёки номнинг ўзи дастлаб эроний тил базасида, шу тил грамматик қонуниятлари асосида ясалиб, тайёр ҳолда ўзбек тили топономиясига ўтган бўлса, жой номлари таркибидаги бундай сўзлар ономастик сатҳда қабул қилинган ҳисобланади. Улар ўзига хос топономик қатламни ташкил этиб, фақат шу
қатлам доирасида қўлланади1. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган Арабон, Арпақори, Асппар, Баланди, Баркўҳ, Бедак, Боғибаланд, Газа, Газак, Говдара, Говдаҳна, Говурган, Гўрдара, Гўримор, Гурмор, Гўровон, Гўриқалмоқ, Гўшман, Даначот, Даражови, Дарайитурко, Дарайтут, Дарихитой, Дарғамурда, Даштикалта, Даштичинор, Даҳна, Даҳнидарғоз, Жўробзор, Занг, Зармас, Зингирак, Камар, Камаритурк, Камаричилжувут, Кулли, Кўкқарға, Кўрдара, Кўрдаҳна, Кўрчашма, Кўҳак, Кўҳисафед, Кўҳисиёҳ, Кўҳистон, Кўҳичош, Кўҳсиё, Лабжар, Лўлимурда, Лўндасанг, Майдонак, Марғибон, Моҳиндаҳна, Можарон, Мозоркоза, Нуғайкўҳ, Омборжар, Парчағул, Пожур, Поёндара, Пўстакховар, Рубоҳхона, Сангалдак, Сангар, Сангардак, Сангбирон, Сангчашма, Сардоба, Сархара, Сиёрек, Сурхак, Хамикалон, Хамихуккуштаги (адир), Харкуш, Хардузд каби оронимлар эроний (форс-тожик) тиллар грамматик қонуниятлари асосида эроний халқлар томонидан яратилган. Улар тайёр ном сифатида, яъни ономастик сатҳда ўзбек тилига ўзлашган. Ономастик сатҳда ўзлашган оронимлар ҳам, ўз навбатида, турли ясовчи морфема (сўз, аффекс)лар қабул қилиб, янги оронимлар ёки бошқа турдаги жой номлари ясалишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Масалан, Таллисортепа (Талли ҳисор+тепа), Пачкамар сув омбори, Бойсундара, Кофиртепа, Кофирқалъа, Кўчактепа каби номлар ҳам олдиндан мавжуд бўлган тайёр номларга ўзбекча сўзларни қўшиш орқали ясалган янги топонимлардир. Бу иккиламчи ҳосил бўлган номлар ўзбек тили базасида яратилганлиги учун улар ўзбекча топонимлар ҳисобланади.
Юқорида келтирилган мисоллар ва асослар ҳар қандай ҳудудий оронимларни тарихий-этимологик жиҳатдан ўз ва ўзлашма қатламга тегишли бўлган икки катта гуруҳга бўлиб ўрганишни тақоза этади. Шу нуқтаи назардан оронимларни вужудга келтирган луғавий бирликлар қайси тил лексикаси ва грамматик қурилишига тегишлигига кўра қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ:
1. Туркий тилларга тегишли луғавий бирликлар асос бўлган оронимлар.
2. Ўзга тилларга тегишли луғавий бирликлар асос бўлган оронимлар.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish