Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Маълум шевага хос орографик терминлардан тузилган оронимлар



Download 1,52 Mb.
bet55/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82
1. Маълум шевага хос орографик терминлардан тузилган оронимлар.
Жанубий Ўзбекистон ҳудуди ўзининг этник таркибига кўра қарлуқ ва қипчоқ диалектли, кўп шевали, оралиқ шевали, икки тилли (ўзбек-тожик, тожик-ўзбек) хусусиятларни намоён қилади. Бу хусусиятлар ҳудуд аҳолисининг тилида, шу тил доирасида амалга ошадиган барча муносабатларида, жумладан, унинг оронимиясида акс этган. Маълумки, воҳа аҳолисининг бир қисми ўтмишда чорвачилик билан, бир қисми деҳқончилик билан шуғулланишган. Уларнинг касби-кори, турмуш тарзида ер рельефи шакллари – тоғлар, адирлар, лалмикор ерлар, турли баландликлар, даралар, жарликлар, дала-даштлар ва ҳ.к. лар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Маҳаллий аҳолининг бундай объектлар билан ҳаётий муносабатлари натижасида узоқ даврлар мобайнида уларнинг нутқида шу объектларнинг турли шаклларини ифодалайдиган сўзлар, терминлар, бирикмалар ижод қилинган. Улар ўлка оронимиясининг юзага келишида муҳим роль ўйнаган. Масалан, депсан//дапсан - “ясси баландлик, қавариб ёки бўртиб чиққан дўнглик”, қовоқ - “усти ясси, чўзиқ ва тевараги қияликдан иборат дўнглик”, тахта -“тоғларнинг, тоғ тизмаларининг устки қисмидаги текис майдон”, ховар -“текис жой, човрв//чобра “адир, дашт, яйлов”, ширам “бир томони тик жарлик бўлиб, иккинчи томони тоғ этаги ёки адирга туташиб кетган жой”, қалоқ - “тошдан ҳосил бўлган ёки қилинган табиий, сунъий тўсиқ, девор”, қат - “тош қатлами”, қатов - “кичик чўққи, тошли қоя”, хуччи - “тош, чўққи, баландликларнинг юқори нуқтаси, уч қисми”, сина - “қия, ёна жойларнинг юқори қисми”, зов, жобиз//жовиз, ўра, ўр, кўтал, жорма, қазноқ, чак каби сўзлар шулар жумласидандир. Бу сўзлар иштирокида Жанубий Ўзбекистоннинг кўплаб оронимлари яратилган. Улар оронимлар таркибида, асосан, иккинчи компонент бўлиб келади. Бунда улар орографик объектнинг турини ифодаловчи индикаторлик хусусиятини намоён қилади. Бу сўзлар айрим оронимлар таркибида аниқловчи компонент бўлиб келиши ҳам мумкин. Бу ҳолда ном таркибида иккинчи компонент вазифасида келган орографик индикаторнинг бирон бир белги-хусусиятини ифодалайди.
Биз қуйида маҳаллий характерга эга бўлган айрим сўзларнинг оронимлар ясаш имкониятлари ва хусусиятларига алоҳида тўхталишни лозим топдик.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish