Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Умумхалқ тилида қўлланадиган орографик терминларнинг шевалардаги маъноси асосида тузилган оронимлар



Download 1,52 Mb.
bet57/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82
2. Умумхалқ тилида қўлланадиган орографик терминларнинг шевалардаги маъноси асосида тузилган оронимлар.
Бу гуруҳга кирувчи сўзлардан ташкил топган оронимларнинг лисоний хусусиятлари номланишга асос бўлган терминларнинг шевалардаги хусусиятлари негизида очилади. Малумки, адабий тилга тегишли айрим сўзлар маҳаллий диалектларда, қишлоқ аҳолиси нутқида ўзига хос янги маъно хусусиятларига эга бўлади . Уларнинг шеваларда ортирган маънолари асосида оронимлар ясалган бўлиши мумкин. Бундай ясалишга эга бўлган оронимларнинг лисоний хусусиятларини аниқлаш ва таҳлил қилишда уларнинг шу жиҳатларини ҳисобга олиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз қуйида оронимлар таркибида учрайдиган шу гуруҳга мансуб айрим сўзлар устида тўхталишни лозим топдик.
Шундай хусусиятга эга бўлган сўзлардан бири қовоқ ҳисобланади. Қовоқ сўзининг асосий маъноси инсон тана аъзосининг бир қисми, яъни кўз билан қош ўртасидаги жойни ифодалайди. Бу сўз метафора йўли билан орографик объект турини ифодаловчи терминга айланган. Қовоқ - баландликнинг бир тури, яъни қовоққа ўхшаб, бўртиб турган баландлик. Бу типдаги баландликнинг усти ясси, текис бўлиб, ундан яйлов сифатида фойдаланиш мумкин. Бу термин ўзи англатган тушунча асосида оронимлар ясашга хизмат қилади: Хусанқовоқ (До.), Каттақовоқ, Тошқовоқ, Арчалиқовоқ (До.), Мўнгкақовоқ (Бс.), Яккақовоқ (Ос.) ва б. Қовоқ сўзи номларнинг иккинчи компоненти бўлиб келиб, объектнинг турини билдиради. Биринчи компонент бўлиб келган сўзлар эса номланаётган объектнинг кимга қарашли эканлиги, ҳажми, шакли, тупроқ таркиби, қандай ўсимликлар ўсиши каби турли белги-хусусиятларини ифодалаб келади. Масалан, Хусанқовоқ – Хусан деган кишига тегишли баландлик, Каттақовоқ – ҳажм-ўлчови катта бўлган баландлик, Тошқовоқ – тошли, тошлари кўп бўлган баландлик, Арчалиқовоқ – арча дарахти ўсган жойдаги баландлик, Мўнгқовоқ – мўнг уруғига қарашли баландлик, Яккақовоқ – алоҳида жойда, ёлғиз бўлган баландлик.
Шунингдек, адабий тилда гул ўстирадиган идиш маъносида қўлланадиган тувак//тубак сўзи ҳам маҳаллий шароитда термин сифатида ўзига хос мазмун касб этади. Бу ерда ҳам метафора йўли билан маъно кўчиши ҳодисаси содир бўлиб, у рельефнинг манфий шаклига хос объектнинг турини ифодаловчи терминга айланган. Тувак//тубак – шакли асосий маъносига боғлиқ идишга ўхшаш чуқурликнинг бир тури. Унинг бошланиш қисми кенгроқ бўлиб, пастга қараб торайиб борган чуқурлик. Шундай тушунчани ифодалаган термин шу турдаги орообъектлар номининг ясалишига хизмат қилган: Қўштубак, Камартубук, Чуқуртубак, Узунтубак, Яккатубак, Ёлғизтубак, Тешиктубак (До., Бс., Қм.). Кўриниб турибдики, номланаётган объектни ифодаловчи тубак сўзи иккинчи компонент бўлиб келган. Биринчи компонент бўлиб келган қўш, камар, чуқур, узун, якка, ёлғиз, тешик сўзлари номланаётган объектнинг турли белги-хусусиятларини ифодалаб келган.
Адабий тилда нарвон сўзининг дублети ҳисобланган шоти лексемаси ҳам маҳаллий шароитда ўзига хос маъно касб этади. Шоти – юқорига чиқиш-тушиш учун восита бўлиб хизмат қиладиган мосламанинг айрим шевалардаги аталиши. Шу маънодаги сўз Деҳқонобод, Кўкабулоқ, Бойсун туманларида метафорик йўл билан маъно кўчиши орқали орографик тушунчани ифодаловчи терминга кўчган. Демак, шоти орографик термин сифатида – тоғ бағрида, дара ва баландликлардаги ёлғизоёқ, сўқмоқ йўл тушунчасини ифодалайди. Бу термин ўзи англатган тушунча асосида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Шоти (До., камар; Қм., адир), Қўшшоти, Айришоти (До., адир), Йўлшоти (Қм.), Баландшоти (Бс.). Агар ном таркибида иккинчи компонент бўлиб келган индикаторнинг қандай объект турини ифодалаши, ном таркибида қандай семантик хусусиятга эгалиги аниқланса, номнинг аниқловчиси бўлиб келган биринчи компонентларнинг маъно хусусиятлари ҳам равшан бўлади. Уларни шу асосда изоҳлаш имконияти туғилади. Масалан, Шоти номида индикатор тўғридан-тўғри атоқли отга айланган, Қўшшоти – иккита сўқмоғи бор бўлган адир, Айришоти – иккига ажралган сўқмоқ бўлган жой, Йўлшоти – юриш қулай бўлган сўқмоқли тизма, Баландшоти – юқори қисмида сўқмоғи бўлган тизма.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish