Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet66/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82
-ғар//хар компонентли оронимлар. Жанубий Ўзбекистоннинг айрим топонимлари таркибида ғар компоненти ва унинг фонетик вариантлари ҳам учрайди. Бундай топонимлар, айниқса, қадимда Сўғд ва Уструшанда кенг тарқалган. Дастлаб орографик атама бўлган бу топоформант орқали ясалган топонимлар, асосан, аҳоли масканлари номларига тегишли. Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган -ғар компонентли топонимлар этимологик жиҳатидан суғдча “ғар” – тоғ < қадимги эроний “ғари” (ўрта авесто тилида “ғаров”- тоғ, тоғ тизмаси) сўзига бориб тақалади3. А.Л. Хромов Сўғд ҳудудида бўлган қадимги Вазоғар, Хушоғар, Бишоғар, Жағроғар, Шовғар, Барғар топонимларини келтиради4. Афғонистон ҳудудида ҳам -ғар комонентли топонимлар учрайди. Лекин улар пушту тилида мавжуд бўлган ғар сўзи воситасида яратилган. Масалан: Спинғар - Сафедкўҳ “оқ тоғ”5. Юқори Зарафшонда Илғар, Аскиғар, Тоғар қишлоқ номлари борлиги қайд этилган. Яғнобда Шовғар, Лоғар, Сафедғар, Дарғағар топонимлари ҳам суғдча ғар термини ёрдамида ясалган. Таркибида ғар (тоғ) маъносини берувчи сўз бўлгани билан бу типдаги номларнинг ҳаммаси ҳам оронимларга тегишли эмас, -ғар компонентли топонимлар тоғ маъносини англатса ҳам, улар асосан одамлар яшайдиган ёки инсонлар томонидан ўзлаштирилган, ошиб ўтиш мумкин бўлган тоғли жойларни англатади. Бу сўздан шаклланган оронимлар кейинчалик шу хусусиятига кўра ойконимларга ўтган.
Жанубий Ўзбекистон ҳозирги топономиясида сўғд тилига оид Палғар (Бойсун) ороними ва гидроними мавжуд. Улар баландлик ва сой номи. Палғар топонимининг тузилиши Палғар<парғар<барғар, бар - юқори, баланд; ғар - тоғ, яъни “баланд тоғ”1. Қадимги Суғдда Барғар номли қишлоқ бўлганлиги манбаларда қайд этилган2. Дастлаб ороним сифатида шаклланган бу ном кейинчалик бошқа объект номига ўтган.
Ундан ташқари, Ҳисор тоғ тизмасига тегишли тоғда Арпақори номли майдон бор. Бу ном таркибидаги қори компоненти ҳам -ғар сўзига дахлдор. Унинг тузилиши Арпақори< арпа+қор+и; арпа<арба, арба - тожикча довон маъносига эга3. Қор>ғар - тоғ, довон; -и аффикси мавжудлик, хослик маъносини беради. Демак, арпақори<арбағари, яъни “тоғ довонидаги текис майдон”4. Шунингдек, Яккабоғ тумани ҳудудига қарашли Бовурчи тоғи яқинидаги Масхара чўққиси таркибида ҳам шу қадимги элемент сақланганлигини кўриш мумкин. Уни Машхара шаклида изоҳлашлар ҳам мавжуд. Унга кўра, бу номли чўққи ўтмишда кузатиш минораси вазифасини бажарган ва кузатувчилар ёғийлар келиши ёки бирон воқеа содир бўлиши ҳақида машъал ёқиб хабар беришган. Шунинг учун у Машъала, кейинчалик Машхара номини олган. Бу халқ этимологияси бўлиб, у илмий асосга эга эмас. Бу ном тарихий тузилишига кўра мас+хара шаклидаги қўшма сўз. Ном таркибидаги иккала сўз ҳам келиб чиқишига кўра қадимги эроний тилларга тегишли луғавий бирликлар ҳисобланади. Номнинг биринчи компоненти бўлиб келган мас сўзи “тоғ, баландлик” маъноларига эга бўлиб, биз унинг этимологиясига алоҳида тўхталамиз.
Бизнинг фикримизча, оронимнинг иккинчи компоненти бўлиб келган хара сўзи асли ғар сўзининг фонетик ўзгарган шакли ҳисобланади, яъни хар (а)<ғар(а) - “тоғ”: сўз таркибидаги –а қўшимчаси объектга хослигини ифодалаб келган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, Масхара < Масғара - “баланд тоғ, юксак чўққи” маъноларини касб этади.
Шу ўринда яна бир мулоҳазани келтириш лозим деб ўйлаймиз. Оронимнинг иккинчи компоненти бўлиб келган хара сўзи нисбатан қадимий ҳисобланиши ҳам мумкин. Бу фикрни маълум бир жиҳатдан “Авесто” китобида келтирилган Хара ороними ҳам тасдиқлагандай бўлади. У асарда замин куррасини иҳота қилган афсонавий тоғ силсиласи сифатида кўрсатилган. Демак, бу номга асос бўлган хара сўзи замирида “тоғ, тош” тушунчаси ётади. Шунингдек, асарда “хар-баразайти” атамаси ҳам келтирилган бўлиб, у “юксак хара” маъносида таржима қилинган1. Ўзбек тилида қўлланадиган “харсанг тош” бирикмаси таркибидаги хар сўзи ҳам шу сўз билан боғлиқ. Бу бирикма тарихий тузилишига кўра учта лексемадан ташкил топган: хар+санг тош. Уларнинг маъноси аслида бир хил. Дастлаб, хар сўзи қадимги эроний тилда “тош, тоғ” тушунчаларини ифодалаган. Кейинчалик, форс-тожик тили базасида санг (“тош”) сўзига аниқловчи компонент сифатида қўшилган ва “катта тош, йирик тош” маъносидаги қўшма сўз ясалган. Тил тараққиётининг маълум бир даврига келиб, бу сўздан ўзбек тили базасида харсанг тош (“йирик тош”) бирикмаси шаклланган. Хулоса қилиб айтганда, Масхара номининг шалланишида ҳам шунга ўхшаш ҳодисани кўриш мумкин. Демак, Масхара:мас+хара - “баланд тоғ, юксак чўққи” маъноларини касб этади.
Жанубий Ўзбекистон топонимиясида шундай жой номлари борки, улар ҳозирги вақтга келиб, фонетик ўзгаришга учраган, шаклан ва мазмунан тушунарсиз ҳолга келиб қолган. Айрим топонимларнинг шакли ўзгариб, бошқа маъно касб этган. Бундай топонимларнинг лисоний тадқиқи натижасида шу нарса маълум бўлдики, уларнинг орасида аслан -ғар форманти орқали ясалган жой номлари ҳам мавжуд: Сархара (Қм., баландлик), аслида Сарғара ёки Сар+и+ғар+а кўринишида бўлган. Бу топоним тоғ боши, тоғнинг юқори томони маъноларини беради. Шунга ўхшаш Сарғая (Дн., чўққи), аслида Сар+ғар+а, маъносини – тоғ боши ёки бош чўққи шаклида изоҳлаш мумкин. Сўқар (Кт., қ-қ) – аслида Су+йи+ғар< Су+ғар<Суғар - тоғ томондаги ёки яқинидаги қишлоқ. Бу ном аслида орографик объект номи сифатида шаклланиб, кейинчалик, шу объект яқинида бўлган қишлоқ номига ўтган.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish