Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Мўғул тилига тегишли луғавий бирликлар асос бўлган



Download 1,52 Mb.
bet74/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82
4.2.4. Мўғул тилига тегишли луғавий бирликлар асос бўлган
оронимлар

Туркий ва мўғул тилларининг қадимий алоқа-муносабати ва унинг замирида ҳозирги ўзбек тили лексикаси, фонетикаси ва грамматикасидаги излари шу кунга қадар махсус ўрганилган эмас. Мўғул тилининг ўзбек тилига таъсири масаласи, шунингдек, апеллятив ва ономастик сатҳда ўзбек тилига ўзлашган луғавий бирликлар, уларнинг тарихий-лисоний хусусиятларига бағишланган бир қанча ишлар, тадқиқотлар юзага келган. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам унинг бу хусусиятларини атрофлича ва тўлиқ


қамраб ололган эмас. Уларнинг айримларида маълум бир камчиликлар ва чалкашликлар учрайди. Жумладан, мўғул тилига тегишли луғавий бирликлардан шаклланган топонимлар масаласида ҳам шу муаммони кўриш мумкин. Бу мавзуга бағишланган ишларда ҳалигача туркий ва мўғул тилларига тегишли луғавий бирликларнинг генетик келиб чиқиши, қўлланиш ва тарқалиш хусусиятлари тўғрисида баҳс талаб жиҳатлар мавжуд.
Бунинг сабаби мўғул тилларига тегишли деб ҳисобланган луғавий бирликларнинг туркий тилларда ҳам учраши, уларнинг лисоний хусусиятларда ўхшашликнинг мавжудлигида кўринади.
Дарҳақиқат, туркий ва мўғул тилларида қўлланадиган кўпгина сўз ва аффикслар шакл, маъно ва вазифаси жиҳатидан муштаракликка эга. Улар муштараклигини бу тиллар тараққиётининг энг қадимги даври, яъни олтой тиллар даври билан боғлаш ва изоҳлаш лозим бўлади. Туркий ва мўғул тиллари ўртасидаги лисоний муносабатларни аниқлашда ҳамда шу муносабатлар замирида ўзбек тилига ўзлашган мўғул тилига тегишли деб қаралётган луғавий бирликларнинг хусусиятларини ўрганишда топонимик, хусусан, оронимик материаллар ҳам муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон оронимлари таркибида туркий ва мўғул тиллари учун муштарак бўлган олтой даврига хос бўлган морфемалар учрайди. Улар ўзбек тилининг сўнги даврлари тараққиёти давомида турли фонетик, семантик ва грамматик ўзгаришларга учраган, ўзбек тилига хос бўлган турли морфемалар қўшилиб, янги номлар ясалган. Тарихий-ижтимоий тараққиётнинг маълум бир даврларида туркий тилларга мўғул тилидан бир қанча сўзлар ўзлашганлиги маълум. Айниқса, мўғуллар истеълоси даврларида бу жараён янада кучайган. Ўтмишда туркий (ўзбек) тилда қўлланган мўғулча сўзлар кўп бўлган, лекин уларнинг кўпчилиги тарихий тараққиётнинг кейинги даврларида истеъмолдан чиқиб кетган. Ўтмишда ўзбек тилида фаол қўлланган, кейинчалик, истеъмолдан чиққан кўплаб сўзлар мўғул тили луғат фондида баъзи бир фонетик ва семантик фарқлар билан ҳозир ҳам қўлланади. Айниқса, от туркумига тегишли айрим сўзлар ҳар иккала тилда бир хил маъно хусусиятларини намоён этади. Бу хусусиятни ўзбек в мўғул тиллари лексикасининг барча соҳаларида кўриш мумкин. Шундай сўзлар орасида орографик объектларни ифодалайдиган кўплаб сўз-терминлар ҳам мавжуд бўлиб, улар, кейинчалик, ўзбек тили оронимларини ясалишига моддий асос бўлиб хизмат қилган.
Ўзбек тилига ўзлашган мўғулча луғавий бирликлар ва улардан ясалган оронимларни қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:
1. Асос қисми ҳозирги ўзбек тилида истеъмолдан чиққан сўзлардан ясалган оронимлар: кўба, мўғулча гоби “ўти камроқ тошли ва қумли чўл, дашт, майдон, умуман чўл1: Кўба (Қм., қ-қ., дастлаб ороним сифатида вужудга келган), Каттакўба (Қм., қ-қ., дастлаб ороним бўлган); дурсун, мўғулча дэрсэн “чий, қамиш”: Дурсун (Чр., қ-қ); қўн - “қоя, чўққи; жарли қирғоқ”: Қўнақай (Яб., баландлик, қ-қ.); бур, бўри - “қиялик, эниш, нишоб”: Бўрлик (Чр., баландлик), Бўрижар (Шс., жар), Бўриқапчиғай (Ғз., дара); нура, нур - “ жар, чуқурлик; тош уюми, тоғнинг ўпирилиб тушган жойи”; унинг нуру шакли - “тоғ тизмаси” маъносига эга: Нурқай, Нурақай, Каттанурқай (Ғз., тоғ)2.
2. Лексема асоси ҳозирги ўзбек тилида қўлланмайдиган, аммо мўғул ва бошқа туркий тилларда мавжуд бўлган сўзлардан ясалган оронимлар: мўғулча байр - “хона, иморат, уй, жой, тўхташ жойи”3; қозоқ тилида байыр - “тепа, баландлик, баландлик ўлчами паст бўлган дўнглик”; озарбайжонча байыр - “тепа, дўнглик”. Mисоллардан кўринадики, мўғулча байр сўзи бир мунча семантик ўзгаришга учраган, айрим туркий тилларда у орографик тушунча ифодалайди. Бу сўз шу хусусиятига кўра оронимлар ясаган ва уларнинг баъзилари кейинчалик бошқа турдаги объектлар номларига ўтган: Чўлибайир (Ғз., жой), Қорабайир (Кс., Шс., қ-қ., дастлаб ороним бўлган).
Ўзбекистон оронимлари таркибида кўп учрайдиган келиб чиқишига
кўра асли мўғилча бўлган индикаторлардан бири “довон” дир. Довон - тоғнинг ошиб ўтиш қулай бўлган жойи. Ўзбекистонда довон атамаси билан бирга бел, ошув терминлари ҳам ишлатилади. Тарихий манбаларда учрайдиган арт, ақба, кўтал, пушта, арба сўзлари ҳам довоннинг синонимларидир. Довонлар – ўтиш йўли бўлган жой. Шунинг учун улардан ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам йўл сифатида фойдаланилади: Қамчилик довони, Тахтиқарача довони. Бу сўз келиб чиқишига кўра мўғул тилига тегишли деб
ҳисобланади. У ўзбек тилига аппелиятив сифатида ўзлашиб, кейинчалик оронимлар ясалишига хизмат қилган.
Мўғул тилида «дабан», бурятча «дабан» - довон (тоғдан ошиб ўтиш жойи)1. Туркий тилларда даван~дабан~даба:н~довун шаклларида қўлланилади. Бу шакллар дабамоқ (ўзаги – даба) – тоғдан ошиб ўтмоқ феъл
ўзагига –н қўшимчаси қўшилишидан ҳосил бўлган2. Ўрта Осиёнинг мўғулча топонимларига бағишланган бир қатор махсус тадқиқотларда добон // довон терминига алоҳида тўхталилган. Э. М. Мурзаев қайд этишича, довон терминини Қирғизистоннинг ҳар қандай туманида кўриш мумкин, айниқса, у Иссиқкўл, Қўчқор, Суусами ва Жумғал ҳавзаларида нисбатан кўп, жануби-ғарбда нисбатан кам учрайди3. Қирғизистон топонимлари устида тадқиқот олиб борган Б.О. Орузбоева «мўғулча» сўзлар Шимолий Қирғизистоннинг географик номлари таркибида кўп учраши ва жануби-ғарбга қараб қўлланилиши камайиб борганлигини таъкидлайди4. Масалан, Жангидабан (Сух дарёси ҳавзаси), Дўнғуздабан (Оқ буура ҳавзаси), Арчадабан ва Шибедабан (Олойда) довонлари, Қарадабан (Шоҳимардон ҳавзасида) ва Тегерекдабан (Қизилсув ҳавзасида) чўққилари, Дабан дарёси (Косонсой дарёси ҳавзасида), Жамандабан довон, жой, дарё (Арпа ва Норин дарёлари ҳавзасида) оронимлари шулар жумласидандир. Уларнинг барчаси Қирғизистоннинг жануби-ғарбий томонида жойлашган, республиканинг бошқа ҳудудларида биронта ҳам учрамайди5.
Агар Б.О. Орузбоева Қирғизистоннинг мўғулча сўзлардан иборат топонимларини қатъий мўғуллар босқини даври билан боғласа, Э. М. Мурзаев эҳтиётлик билан “мўғулча сўзларни қирғизларнинг аждодлари ҳозирги Қирғизистон ҳудудига келмасларидан олдин ўзлаштирган бўлишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас”, деган бошқа мулоҳазани ўртага ташлайди. Жумладан, «дабан» сўзини Марказий Осиёда мўғуллардан ўзлаштириб олган қирғизларларнинг бир қисми олиб ўтган бўлиши ҳам мумкин. С. У. Умрзоқов «дабан» сўзини XII асрларда қорахитойлар олиб келган деган фикрни илгари суради1.
В.А. Никоновнинг тахминича, «добон» сўзи индикатор сифатида маълум бир даражада Ўш ва унга туташ ҳудудларда XIII-XIV асрлардан
бошлаб қўлланила бошлаган. Бу даврларгача довон сўзининг қўлланганлиги тўғрисида ёзма манбаларда бирон бир қайд мавжуд эмас. Шу даврлардан бошлаб, довон сўзи Қирғизистонда фаол қўлланган арт индикаторини истеъмолдан суриб чиқара бошлаган. Бу жараён XVIII асрларгача давом этган бўлиши мумкин2.
Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарида довон сўзи учрамайди. Асарда “тоғдан ошиб ўтиш йўли” тушунчасини ифодалашда туркий тилга тегишли “кўтал” ва арабча “уқба” атамаси қўлланилган. Масалан, Оқ кўтал, Уқбаи Бута, Ҳиндикуш уқбаси, Кеш уқбаси каби3. Лекин “Бобурнома” асарида ҳозирги довон маъносида кўтал, пушта атамалари билан бир қаторда добон атамаси ҳам бир неча ўринда тилга олинган. Масалан, Кандирлик добони (Тошкент вил.), Итмак добони (Самарқанд билан Китоб тумани ўртасида), Сиратоғ добони (шу ўринда Саритоғ кўтали ҳам деб кетилган), Оббурдан добони, Муҳаммад Пих добони каби4. Демак, бу фактлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, довон атамаси XIII-XIV асрлардан бошлаб секин-аста истеъмолга кириб кела бошлаган. Ўзбекистон ҳудудида ҳам довон атамасининг кенг ёйилиши ва туркийча “кўтал”, арабча “уқба”, форс-тожикча “пушта” атамаларини истеъмолдан суриб чиқариши В.А. Никонов кўрсатганидек, XVIII асрларгача давом этган бўлиши мумкин. Бундан кейинги даврларда довон атамаси бу тушунчани ифодалашда асосий атама сифатида қўлланилиб келмоқда.
Байир//бойир компонентли оронимлар. Бу компонент Бойиргаза (Чр., газа), Қорабайир (Шс., тепа) оронимлари таркибида учрайди. У орографик атама сифатида бир қанча туркий тилларда мавжуд. Жумладан, туркман тилида байыр – “дўнглик, баландлик”; қозоқ тилида байыр – “қумли чўлларда шамол натижасида ҳосил бўлган ботиқ жой”1. Эски ўзбек тилида бойир – “тепа, баландлик; ёлғиз баландлик”. Алишер Навоийнинг “Насойимул муҳаббат” асарида шу маънода қўлланган2. Туркий сўз, орографик термин сифатида – “тепалик, баландлик” маъноларига эга. Бу сўз байир ~ бойир ~ байыр ~ баир шаклларида қўлланилиб, у баландликнинг бир турини ифодалайди. Байир сўзи турли фонетик вариантларда қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ, турк, туркман, озарбайжон, нуғай, гагауз, қирим-татар тилларида учрайди. У бу тилларда турли маъно хусусиятларига эга: тепа; дўнглик; баландлик; тоғ ёнбағри, қиялик; текислик, яланглик; ҳайдалмаган ер. Бу сўз орографик индикатор сифатида оронимлар ясалишига хизмат қилган: Бойиргаза оронимида номнинг биринчи компоненти бўлиб келган. Демак, у газа деб аталувчи орографик объектнинг жойлашган ўрнига ишора қилади, яъни тепалик, чўққига ўхшаш баландлик ёнидаги газа. Қорабайир оронимида эса бу сўз иккинчи компонент бўлиб келган ва объектнинг турини кўрсатган. Демак, Қорабайир - унчалик баланд бўлмаган тепа. Туркманистонда бу компонентдан ташкил топган оронимлар кўп учрайди. Масалан, Қизилбойир, Қизилжабойир, Қорабайир, Биринбойир, Елбойир, Етимбойир, Дарвозабойир баландликлар номлари шулар жумласидандир. Шунингдек, бу сўз бошқа турдаги жой номлари таркибида аниқловчи компонент бўлиб ҳам келади: Байиркўл (Яб., кўл), яъни тепалик, унчалик катта бўлмаган баландлик яқинидаги кўл.
Шунингдек, Деҳқонобод туманида Нурқай номли тоғ бор. У Катта Нурқай ва Кичик Нурқай деб иккига бўлинган. Ном нур+қай шаклидаги тузилишга эга бўлиб, унинг асоси ҳисобланган мўғулча нур сўзи “тоғдан ўпирилиб тушган тошлар уюми” маъносини беради. Унинг нураа шакли – “жар, ўпирилган жой, ўйиқ, чуқурлик” маъноларига эга1. Эхтимол, ўзбек тилидаги нурамоқ (ўзаги - нура) феъли ҳам шу сўзга бориб тақалар. Ном таркибида келган –қай ва унинг фонетик шакллари –кай, -гай аффикси ўрин-жой маъносини беради: терскай – тескари томон, яъни қуёш нури тушмайдиган томон; кунгай – қуёш нури тушадиган томон. Демак, Нурқай – тошли жой, тоғдан қулаб тушган йирик тошлари кўп бўлган жой.
Яккабоғ туманида Нура номли баландлик, Қўшнура номли тепалик бор. Шунингдек, Ғузор туманида Оқнура тепаси ва қишлоғи мавжуд. Бу номнинг генезеси ҳам мўғулча нураа сўзига бориб тақалади. Бу сўз мўғул тилидан ташқари бир қанча туркий тилларда ҳам қўлланади: қозоқ тилида нура – “жар, жарлик, сув ўйиб кетган жой2. Л.З. Будагов бу сўзни қирғиз тилида нура – “жар, тик, тубсиз чуқур” маъноларига эгалигини кўрсатиб, унинг қадимийлигини алоҳида таъкидлаган3. Шунингдек, нура сўзининг “водий” маъноси ҳам бор4. Вахшнинг қатағон ўзбеклари нутқида ҳам нура –“сув ўйган жар” маъносида қўлланади5. Демак, Нура ороними туркий ва мўғул тилларига хос бўлган нура сўзидан шаклланган бўлиб, у “жар”; “баландлик” маъноларини касб этади. Қўшнура оронимида бу сўз иккинчи компонент бўлиб, номланишга асос бўлган объектни ифодалаб келган. Қўшнура - иккита баландликдан иборат тепа маъносини беради. Оқнура ороними таркибидаги оқ сўзи бу ўринда икки хил маъно хусусиятини намоён этади: 1) катта, юксак, баланд; 2) объект (тепа) нинг тупроқ рангини. Демак, Оқнура – 1) “ баланд тепа”; 2) “оқ тупроқли тепа”. Кейинчалик, нура сўзининг маъноси унутилгач, унга тепа индикатори қўшиб айтиладиган бўлган. Орографик объектнинг номи бўлган Оқнура кейинчалик қишлоқ номига ҳам ўтган.
Ундан ташқари, Деҳқонобод туманида Нурали (дара) ороними бор. У шаклига кўра Нурали исмига ўхшайди. Лекин унинг бу сўзга алоқаси йўқ. Бу номнинг тузилиши нура+ли шаклида. Нура юқорида айтганимиздек, мўғулча “жарлик, чуқурлик; баландлик”; -ли аффикси мавжудликни билдиради. Демак, Нурали ороними – атрофида юксак баландликлари бўлганлигидан чуқур жардай бўлиб кўринадиган дара тушунчасини ифодалайди.
Олабел (До., баландлик) ва Олатоғ (Ҳисор тизмаларининг Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Деҳқонобод қисмининг умумий номи) оронимлари таркибида биринчи компонент бўлиб келган ола сўзи ҳам келиб чиқишига кўра мўғул тили билан боғлиқ. Унинг ҳозирги ўзбек тилида қўлланадиган ола (оқ ва қора ва бошқа рангларининг қоришмаси) рангига алоқаси йўқ. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилидаги улуғ (катта, улкан, буюк) сўзи билан алоқадор. Унинг фонетик тараққиёт босқичини қуйидагича кўрсатиш мумкин: улуғ>улу>ули> ала~ола. Оддий ҳолатда ҳажм маъносини ифодалаган бу сўз оронимияда орографик объектнинг баландлиги, юксаклигини ифодалагaн, шундан “баландлик, тоғ” тушунчалари ҳам келиб чиққан. Ола, ала – туркий-мўғул тилларига хос энг қадимий сўзлардан бири. Бу сўз мўғул тилида аула~ўла ~ ула – “тоғ, баландлик” маъноларига эга1. Давр ўтиши билан бу сўзнинг шакли ўзгариб, “тоғ, юксак баландлик” маъносини йўқотгач, унга тоғ индикатори қўшилган. Олабел оронимининг изоҳи ҳам шу билан боғлиқ. Бел сўзи ҳам “баландлик, тоғ, тоғ тизмаси” маъноларини ифодалайди. Демак, Олабел – юксак баландлик.
Туркий ва мўғул тилларига тегишли муштарак қадимий сўзлардан яна бири тарағайдир. Бу сўз тарағай ~ толағай шаклларида қўлланилиб, “тепа, ёлғиз баландлик, чўққи” каби тушунчаларни ифодалайдиган орографик характердаги атама ҳисобланади.. Шу хусусияти замирида оронимлар ясалишига хизмат қилган. Қирғизистонда (Норин дарёси ҳавзасида, дара) бу
сўздан ясалган ороним мавжуд. Қирғиз тилида тарағай - “қарағай дарахти ўсмаган жой”1. Мўғулистон ва Қозоғистонда бу ороним Талағай фонетик шаклига эга. У Қозоғистон оронимиясида ёлғиз баландликларнинг номи сифатида кўп учрайди2. Тарағай, дастлаб, ороним сифатида юзага келган ва “чўққи, юксак баландлик” маъноларини касб этган. Тарағай Чироқчи туманига қарашли қишлоқ номида сақланган, у Бош Тарағай, Ўрта Тарағай, Қуйи ёки Паст Тарағай каби қисимларга бўлинади. У дастлаб ороним сифатида юзага келиб, кейинчалик қишлоқ номига ўтган. Бу сўз этноним ҳам бўлиб келади. Жумладан, Шаҳрисабз шарқидаги Бошқоп қишлоғида тарағай уруғига мансуб аҳоли истиқомат қилишади.
Чироқчи туманида Увада (қишлоқ), Муборак туманида Увалиқ (яйлов), Яккабоғ туманида Уват (қишлоқ) номлари учрайди. Улар тузилишига кўра Ува+да, Ува+лиқ, Ува+т шаклларидаги морфемалардан ташкил топган. Унинг асоси бўлган ува сўзи ҳозирги ўзбек тилида қўлланмайди. Қуйи Қашқадарё шевасида ува сўзи “текис жойдаги, чўлдаги кичик дўнглик, ясси баландлик” маъносида қўлланади3. Бу сўз умумтуркий тилларга хос бўлиб, ува ~ уба ~ ўба шаклларида қўлланади. Жумладан, татар тилида уба - “кичик
баландлик, баланд жой; бошқирд тилида – “тепа”; қарача-балқар, қараим, нўғай тилларида оба – “тош уюми”; “тепа, тепалик” маъноларига эга1. Бу сўзнинг генезиси мўғул ва тунгус-манъжур тилларидаги ўбо~ўво “тепа, дўнглик, баландлик, ёлғиз тепалик”; “тош уюми, тоштўда” маъноларидаги сўзга бориб тақалади. Унинг барча тиллардаги маъноларидан кўриниб турибдики, бу сўз орографик характердаги тушунчаларни ифодалайди. У, дастлаб, шу тушунча билан боғлиқ оронимлар ясашга хизмат қилган. Увада топоними ҳозирги шаклига кўра кўрпа, кўрпачаларга солинган пахтанинг эскирганлигини ифодалайдиган увада сўзига ўхшаш. Увада тузилишига кўра ува+да шаклига эга. Сўзнинг иккинчи компоненти -да “дўнглик, баландлик”; “сув ичидан чиқиб турган дўнглик, баландлик” маъносидаги о:та~о:да~ а:да сўзининг соддалашган шакли ҳисобланади. Демак, номнинг иккала компоненти ҳам диярли бир хил тушунчаларни ифодалайдиган орографик атама экан. Номнинг бундай шаклга эга бўлишига сабаб шуки, у дастлаб ува сўзидан иборат бўлган. Кейинчалик, бу сўзнинг шакли ўзгариб, маъноси ҳам тушунарсиз ҳолга келиб қолгач, унга орографик объектнинг турини ифодаловчи кейинги компонент қўшилган.
Генезисига кўра мўғул тилига алоқадор бўлган сўзлардан яна бири сайҳондир. У ўзбек тилида сайҳон ер, сайҳонлик шаклларида қўлланиб, “текис ер, кенг ер, кенг жой” тушунчаларини ифодалайди. Я. Хўжамбердиев бу сўзнинг мўғулча эканлигини таъкидлаб, унинг “чиройли, гўзал, жуда гўзал, ажойиб” маъноларини беришини кўрсатиб ўтган ҳамда қўлланишига қуйидаги мисолни келтирган: Сайҳон йўл – “чиройли йўл”2. Бу сўз сайҳон ер, сайҳонлик шаклида рельефнинг манфий шаклига тегишли орографик объектни ифодаловчи тушунча билан боғлиқ бўлади. У шу жиҳати билан оронимлар ясалишига хизмат қилади. Жумладан, Сайҳон (Сурхондарёдаги Боботоғда жойлашга яйлов) ороними шу тушунча замирида келиб чиққан. Бу сўз бошқа турдаги объектларнинг номларида ҳам учрайди. Жумладан, Қумқўрғон туманида жойлашган Сайхон қишлоғи шунга мисол бўлади. Бу ном ўзбекча сайҳон – “ҳамма томони текс, кенг жой” да жойлашган қишлоқ маъносини беради.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish