Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Тўртинчи боб юзасидан қисқа хулоса



Download 1,52 Mb.
bet75/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82
Тўртинчи боб юзасидан қисқа хулоса

Тўртинчи боб юзасидан ўтказилган таҳлиллар ва олинган натижалар қуйидаги хулосалар чиқариш имконини беради:


1. Жанубий Ўзбекистон оронимларининг тарихий-этимологик таҳлили улар ўз (туркий) ва ўзга (сўғд, форс-тожик, араб, мўғул) тиллар материалларидан ташкил топганлигини кўрсатди. Ўзга тиллар материаллари орасида эроний (сўғд, форс-тожик) тилларга хослари ўзининг миқдорий ҳамда сифатий хусусиятларига кўра алоҳида аҳамият касб этади. Бу тилларга тегишли сўзлар ва морфемаларидан ташкил топган оронимларнинг маълум бир қисми атоқли от сатҳида, маълум бир қисми эса апеллиятив лексика сатҳида ўзлашган.
2. Ўзга тиллардан атоқли от сифатида ўзлашган номлар даврий жиҳатдан анча қадимий бўлиб, уларнинг морфологик ва морфема, фонетик ва семантик қиёфасини аниқлаш бир мунча мураккаб, уларнинг аксарияти турли шаклий ўзгаришларга учраган, ҳозирги тиллардаги сўзларга сунъий мослаштириб ёзилиши ва қўлланиши бу жараённи янада мураккаблаштириб юборган.
3. Ўзга тиллардан ўзбек тилига апеллятив лексика сатҳида ўзлашган сўз ва ясовчи морфемалардан ташкил топган оронимларнинг қиёфаси соддароқ ва аниқроқ. Уларнинг фонетик ва семантик хусусиятларини аниқлаш у қадар қийинчилик туғдирмайди.
4. Ўзбек тили оронимларининг миқдор жиҳатидан асосий қисмини туркий қатламга тегишли номлар ташкил этади. Бу қатлам ҳам хронологик жиҳатдан икки хил кўринишда намоён бўлади. Энг қадимги қатламга тегишли оронимларни туркий тиллар фонетикаси, сўз ясалиши, лексикаси ва морфологиясини қиёслаш орқали изоҳлаш мумкин. Бу турга кирувчи оронимлар ўзбек тили тарихи учун катта аҳамиятга эга. Ҳозирги ўзбек тили ва унинг шевалари нуқтаи назаридан туриб изоҳлаш мумкин бўлган оронимлар даврий жиҳатидан замонавий номларни ташкил этади.
V БОБ. ЎЗБЕК ТИЛИ ОРОНИМЛАРИНИНГ ЯСАЛИШИ ВА ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ


5.1. Ўзбек тилшунослигида топонимлар ясалиш ва тузулиш хусусиятларининг ўрганилиши

Ишимизнинг бу бобига тегишли таҳлилга киришишдан олдин шу кунгача бажарилган айрим монографик тадқиқотларда жой номлари грамматик тузилиши ва ясалиш хусусиятларининг ўрганилиши масаласига қисқача тўхталиб ўтишни лозим топдик.


Ўзбекистон ҳудудий топонимларини ўрганишга бағишланган дастлабги монографик тадқиқот ҳисобланган Т. Нафасов диссертациясида1 топонимларнинг ясалиши ва тузилиши “Қашқадарё топонимларининг грамматик хусусиятлари” мавзуси остида тадқиқ қилинган. Т. Нафасов Қашқадарё топонимларини таркибига кўра содда ва қўшма турларга ажратиб таҳлил қилган. Содда (ясалмаган ва ясалган) топонимлар оронимлар, гидронимлар, комонимлар, шунингдек, микро- ва макротопонимларнинг барча типини бирлаштириши таъкидланган. Ясалмаган (туб) топонимларнинг катта қисми от ва сифатлардан ясалганлиги кўрсатилган ва мисоллар келтирилган. Тадқиқотчининг фикрича, сифатлардан вужудга келган топонимлар ўтмишда сифат+от типида бириккан мураккаб шаклдаги ном бўлган, кейинчалик, уларнинг иккинчи компоненти тушиб қолган. Диссертацияда лексик-семантик усул билан ясалган топонимлар салмоқли материаллар асосида таҳлил қилинган.
Ясалган топонимлар учун ясалишнинг морфологик усули - ўзакка маълум бир сўз ясовчи формантларнинг қўшилишидан ясалиши характерли
эканлиги таъкидланган. Тадқиқ этилган материаллар орасида ясовчи аффикси ўзак таркибига қўшилиб кетган топонимлар ҳам сезиларли миқдорни ташкил этиб, уларни морфологик таҳлилга тортиш қийинчилик туғдириши алоҳида таъкидланган. Шунинг учун уларнинг “ички шаклини” топишга алоҳида эътибор қаратилганлиги айтилган. Ишда топонимлар ясалишида маҳсулдор бўлган -ли, -лик, -лиқ аффиксларининг хусусиятларига алоҳида тўхталилган. Бошқа яқин қариндош туркий тилларда бўлгани каби, ўзбек тилида ҳам бу аффикслардан катта миқдордаги жой номлари, асосан, оронимлар ва ойконимлар ясалиши кўрсатилган. Қашқадарё топонимларининг ясалишида –ли аффиксининг улуши катталиги таъкидланган, у асосдан англашилган нарсанинг мавжудлиги билан боғлиқ маънони ифодалаши кўрсатилган ва мисоллар билан исботланган: Тутли, Илонли, Жийдали, Теракли ва б.
-лик, -лиқ аффикслари ёрдамида кўпинча йирик аҳоли масканларига тегишли микротопонимлар ясалиши келтирилган: Заргарлик, Кулоллик, Дурадгорлик ва б. Айрим топонимларда бу формант тегишлилик маъносини ифодалаши кўрсатилган: Жиззалик, Ёрғуллик, Уйчилик.
Қашқадарё вилояти топонимлари ясалишида, шунингдек, -лоқ (Қумлоқ, Тошлоқ), -лов (Қамишлов, Андизлов), -той (Чивинтой, Калтатой), -чи (Кўмирчи, Бўзчи), -ма (Жорма, Кўтарма), -чак, -чоқ, -чик (Тўпчоқ, Тувачак, Мойчиқ), -ча (Қишлоқча, Мерганча) аффикслари ҳам иштирок этиши мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.
Ишда юқорида кўрсатилган формантлар орасидан –ча аффикси таҳлилига алоҳида эътибор қаратилган. Унинг отларга қўшилиб кичрайтириш маъносидаги топонимлардан ташқари, сифатларга қўшилиб топонимлар ясаш хоссаси борлиги айтилган. Унинг сифатларга қўшилиб
топоним ясаганда кичрайтириш белгиси йўқолиши алоҳида таъкидланган: Қизилча, Оқча, Кўкча ва б.
Ишда қашқадарё топонимлари орасида таркибида тожикча –зор, -хона, -истон, -обод, -ак, -и сўз ясовчи элементлари ҳам учраши кўрсатилган. Уларнинг ҳар бирининг сўз ясаш хусусиятлари таҳлил қилинган.
Қашқадарё вилояти топонимлари системасида қўшма топонимлар ҳам катта ўрин эгаллаши таъкидланган. Унда келтирилишича, уларнинг катта миқдорини икки компонентли топонимлар ташкил этиб, уч ёки ундан ортиқ компонентли топонимлар сезиларли даражада кам учрайди. Қўшма топонимлар орасида икки компоненти отдан ташкил топганлари кўпчиликни ташкил этади. Қўшма ясалишда сифатлар, сонлар, нумеративлар ва равишлар фақат биринчи компонент – аниқловчи бўлиб келиши кўрсатилган.Феъл туркумига тегишли сўзлар қўшма номларнинг ҳам биринчи, ҳам иккинчи компоненти бўлиб келиш хусусиятига эга.
Қашқадарё вилоятининг қўшма топонимлари қуйидаги тузилиш моделлари асосида ясалганлиги кўрсатилган:
1. от+от: Жарариқ, Тупроққўрғон. Бу энг кенг тарқалган модел эканлиги таъкидланган. 2. от+сифат: Бўйниқора, Оғзикенг ва б. Бу кам учрайдиган модел эканлиги ва ундан фақат аҳоли масканлари номлари ясалганлиги таъкидланган. 3. сифат+от: Оқдарё, Кўкдала, Олатоғ, Каттақишлоқ, Кенггузар ва б. Бу модел асосида топонимларнинг ясалиши кенг тарқалганлиги кўрсатиб ўтилган. 4. Сифат + сифат: Каттаоқ, Қўшақизил ва б. Бундай ясалиш табиий географик объектлар номларига тегишли эканлиги таъкидланган. 5. Сон+от: Учтепа, Бешариқ, Еттитом, Қирқбулоқ, Мингбулоқ ва б. Бунда ўзбекча уч, беш, етти, қирқ, минг ва тожикча як, чор (чаҳор), чил (чиҳил), ҳазор сонлари қўшма топонимларнинг фаол компоненти бўлиб келганлиги таъкидланган. Тожикча ду (икки) сонининг гидронимлар ясаши характерли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, ишда сон+от+от моделидаги ясалиш ҳам учраши айтилган ва мисоллар келтирилган: Тўрткўлтепа, Тўрткўлсой, Учқизота.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, келтирилган номлар тузилишига кўра бу моделга тўғри келса ҳам, ясалишига кўра тараққиёт босқичи бошқачароқ. Масалан, Тўрткўлтепа ясалишига кўра тўрткўл+ тепа шаклидаги тузилишга эга ҳисобланади. Бу ерда ясалиш икки босқичда амалга ошган, яъни, дастлаб, Тўрт+кўл шаклида гидроним ясалган, кейинчалик, у тепа индикаторини бириктириб, оронимга ўтган. Тўрткўлсой ва Учқизота типидаги номлар ҳам шундай ясалиш босқичларини босиб ўтган.
6. Феъл+от: Учганжар, Қайнарбулоқ ва б. 7. Нумератив+от: Галабулоқ, Қўштепа, Ёлғизтепа.
Ишда келтирилган қўшма топонимларнинг тузилиш моделларнинг хусусиятлари умумлаштирилиб, уларнинг иккинчи компоненти географик объектнинг турини кўрсатиб келиши алоҳида таъкидланган.
Шунингдек, ишда Қашқадарё топонимларининг от+феъл моделидаги ясалиши ҳам учраши ва унда феълларнинг турли шакллари иштирок этиши алоҳида кўрсатилган. Уларнинг қуйидаги турлари таҳлилга тортилган: а) от+ ўтган замон аниқ феъли: Туяқисилди, Қудуққасиғди ва б.; б) от+ҳозири-келаси замон сифатдоши: Сувтушар, Туятортар ва б.; в) от+сифатдошнинг бўлишсиз шакли: Гадойтопмас, Биясиғмас ва б.; г) от+ўтган замон сифатдоши: Дўлўйган, Еркўчган ва б.; д) от+ҳаракат номи: Дониёрқўниш, Отқамов ва б.; е) от+равишдош: Кўпкаричопқич, Одамётқич ва б.
Шунингдек, ишда от+феъл+от моделида ясалган Кунчиқардарвоза, Отчопартепа, Отчопармайдон каби номлар ҳам учраши айтилган. Бу қўшма топонимларнинг ясалиши от+феъл типига ўхшаш, лекин уч компонентли
ясалишда номнинг муҳим элементи сифатида индикатор сақланганлиги таъкидлаб ўтилган. Қўшма топонимларнинг катта қисми синтактик усул билан ясалганлиги айтилган. Туркий тилларнинг грамматик хусусиятлари билан боғлиқ бу усул энг кенг тарқалган ва маҳсулдор усул эканлиги таъкидланган.
З. Дўсимовнинг Хоразм топонимларининг тадқиқига бағишланган монографиясида топонимларнинг грамматик хусусиятларига тегишли масалалар “Топонимларнинг структурал-лингвистик тавсифи” номли бобда баён қилинган1. Тадқиқотчининг келтиришича, топонимларни грамматик жиҳатдан текшириш жуда кўп лингвистик масалаларни ёритишга имконият беради. Топонимларнинг лингвистик анализи тилимизда мавжуд бўлган кўплаб грамматик элементлар (баъзи товушлар, аффикслар ва бошқалар)нинг эволюциясини, тараққиёт босқичларини, сўз ясалишининг қадимги усуллари ва баъзи фонетик ҳодисаларни аниқлашга ёрдам беради2.
З. Дўсимов Хоразм топонимларини морфологик структурасига кўра таҳлил қилишда ўзига хос усулда ёндашиб, уларни қуйидаги уч гуруҳга ажратиб таҳлил қилган: 1. Апеллятив номлар. 2. Формантли номлар. 3. Индикаторли номлар.
З. Дўсимов апеллятив номларнинг таҳлилига алоҳида тухталиб, бу гуруҳга кирувчи номлар аслида синхрон планда туб ном деб қараладиган ва ҳеч қандай морфематик бўлакка ажралмайдиган топонимлар эканлигини таъкидлайди. Уларнинг кўпчилиги қадимги лексик қатламларга тегишли бўлиб, уларнинг этимологиясини аниқлаш, тузилишига кўра бошқа номлар билан таққослаш анча мушкул эканлигини кўрсатиб ўтган. Жумладан, Хоразм, Урганч, Хива, Ханқа каби номлар ҳозирги даврда туб сўз сифатида қаралади ва улар айрим топонимик ясалишларга асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги айтилган.
Ўрганилаётган ҳудудда турдош от ёки индикатор тўғридан-тўғри атоқли отга айланишидан ҳосил бўлган апеллиятив номлар ҳам мавжуд эканлиги таъкидланган. Масалан: Банги, Сопи, Қала, Кат ва б.1.
З. Дўсимов ўз таҳлили давомида Хоразм топонимиясида апеллятив номлар тўғридан-тўғри кўчиш орқали ҳам вужудга келган деган хулосага келади ва бу фикрини мисоллар ёрдамида асослаб беради. Шу билан бир қаторда Қашқадарё топонимиясини текширган Т. Нафасовнинг апеллятив (содда) топонимлар дастлаб тузилишига кўра қўшма номлар бўлганлиги ва улар давр ўтиши билан ўзларининг иккинчи компонентларини йўқотишлари натижасида содда топонимларга айланиб қолган деган фикрини тасдиқлайди. Шу ўринда Хоразмнинг бир таркибли кўпгина топонимлари шу тариқа вужудга келганлигини таъкидлайди2.
З. Дўсимов таркибида турли сўз ясовчи, сўз ўзгартирувчи ва бошқа морфемалар бўлган топонимларни формантли номлар деб атайди. Жумладан, Илонли, Кандирли, Қамишли, Қошчилар, Темирчи ва б. Тадқиқотчи Хоразм топонимларининг таҳлили кўпчилик формантли номларнинг дастлаб номланаётган объектни ифодаловчи индикаторлар билан қўлланганлигини кўрсатади деб таъкидлайди. Жумладан, қалъа – Илонли → Илонли қалъа → Илонли ва б.
Шунингдек, ишда –ли формантини сақлаган топонимлар дастлаб сифатловчи+сифатланмиш шаклида бўлганлиги, давр ўтиши билан уни қўллавчи кишиларда объект турини ифодаловчи сўзни айтишга эҳтиёж қолмаслиги натижасида соддалашиш юзага келганлиги таъкидланган. –чи формантини сақлаган топонимлар (Темирчи) дастлаб қаратқич+қаралмиш формасида бирикканлиги айтилган ва мисол билан асосланган: Темирчининг овули каби. Бундай топонимлар таркибидаги формантларни топоним ясовчи
аффикс сифатида қарамаслик лозимлиги, улар топоним яратилишига қадар ясалма сифатида тайёр бўлганлиги алоҳида кўрсатилган.
Ишда Хоразмнинг субстрат топонимиясига тегишли қадимги дар, зир, пиш, раф, сар формантлари ажратиб кўрсатилган ва таҳлил қилинган.
Монографияда икки ёки ундан ортиқ компонентларга эга бўлган топонимлар индикаторли номлар сифатида таҳлилга тортилган. Индикаторли топонимларнинг компонентлари ўзаро ҳеч қандай грамматик воситасиз сифатловчи+сифатланмиш моделида бирикиши кўрсатилган: Йангабазар, Баланд кўпир, Таза қала ва б. Индикаторли топонимлар –ли аффикси билан ясалган ҳолда ҳам келиши мумкинлиги айтилган: Лақали йап, Чортанли кўл ва б. Таҳлиллардан Алмабағ, Эрикбағ, Тутбағ типидаги номларнинг компонентлари ҳам юқоридаги шаклда муносабатга киришган бўлиб, лекин улар таркибидаги сифатловчи –ли аффикси сақланмаганлиги маълум бўлганлиги таъкидланган.
З. Дўсимов ўз тадқиқотида қаратқич+қаралмиш муносабатидаги айрим индикаторли топонимлар ҳам мавжуд бўлиб, улар фақат жанубий Хоразмга хослигини аниқлаган. Унинг хусусияти шундаки, ном таркибидаги иккинчи компонент учинчи шахс эгалик қўшимчасини олган бўлади: Мулла йери, Эшан орами, Йолйани ва б. Айрим номлар таркибида эгалик қўшимчаси икки марта қўлланади: Колонниси ( кўл ўрни –си) ва б. Бу ясалишнинг хусусиятлари монографияда таҳлил қилиб берилган.
Монографияда кўрсатилишича, индикаторли топонимларнинг бошқа бир типи объектнинг белгисини шу жой билан боғлиқ воқеа, ҳодиса орқали ифодалайди. Бу типдаги топонимларни кўпгина тадқиқотчилар, таркибида феъл туркумига хос умумий ҳаракат, ҳодиса билдирувчи сўз бўлганлиги учун феъл топонимлар, айрим тадқиқотчилар эса гап-топонимлар деб юритадилар. Монографияда бу типдаги топонимларнинг ҳам ўзига хос хусусиятга эгалиги
ва уларнинг тузилиши мураккаблиги айтиб ўтилган. Ишда кўрсатилишича, улар ҳам аслида аниқловчи+аниқланмиш типида тузилган бўлиб, топонимнинг аниқловчи қисми кўпинча сўз бирикмаси ҳолатида бўлади. Тузилиш жиҳатидан (эга – кесим муносабатидаги) гапга тенг бўлган бу сўз бирикмалари объект билдирувчи индикаторга бирикиши ва бундай ҳолатда топонимик индикатор бош келишикда келиши таъкидланган. Ишда уларнинг турли шаклларда келиши кўрсатилган.
Шунингдек, монографияда бу типга кирувчи топонимларнинг хусусиятларидан бири сифатида топонимик индикаторнинг ном таркибидан тушиб қолиш ҳодисаси ҳам мавжудлиги кўрсатилган: Қизкеткан, Эшакўлган, Атбатқан каби.
Монографияда топонимларнинг ясалиш моделлари устида ҳам тўхталиб, улар қуйидаги икки гуруҳга ажратилган: 1. Содда топонимлар. 2. Қўшма топонимлар.
Содда топонимлар қуйидаги моделлар асосида таҳлил қилинган: а) ТО+Ø модели. Бунга ҳеч қандай грамматик кўрсаткичга эга бўлмаган бир таркибли номлар киритилган; б) ТО+Ф модели. Бу моделга тегишли номлар анча мураккаб бўлиб, улар таркибидаги формантларнинг айримлари аффикс характерига эгалиги таъкидланган ва уларнинг бу хусусиятлари мисоллар ёрдамида кўрсатилган.
Монографияда композиция йўли билан икки сўзнинг қўшилишидан ҳосил бўлган топонимлар қўшма топонимлар номи остида берилган. Уларнинг ясалиш моделлари қуйидагича таҳлил қилинган: 1. от+от типи. Улар қандай грамматик кўрсаткичга эга бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар қаратқич+қаралмиш муносабатида бўлиши айтилган ва улар тузилишининг икки тури ажратиб таҳлил қилинган: А) ТО+ТО: Манғит арна, Байавул ва б.; б) ТОФ+ТОФ : Банггининг йери, Чавдирнинг жоми, Бийдинг қаласи, Қулинг йани, Ханни бағи ва б. Бу топонимлар тузилишидаги грамматик кўрсаткич қаратқичлик маъноси билан аффиксга яқин туради, чунки улар шу хусусияти билан топонимизациялашганлиги таъкидланган. ТО+ТО моделининг яна бир кўриниши таркибида умуман комплекснинг топонимлашишгача бўлган давридаги аффикс қабул қилган шаклда қўлланишга эгалиги кўрсатилган.: Савинчи орам, Топпичи орам, Темирчи авул, Кундачи топар. Айрим ҳолларда бу типдаги топонимлар ТО+топонимгача мавжуд бўлган аффикс+ТО+аффикс характеридаги формант кўринишида бўлади: Ҳоққачи жами, Шавкат бойи Қувинчи орами ва б. Ишда қўшма топонимларнинг кўпчилиги таркибидан қўшимчаларни туширишга, яъни ТО+ТО шаклига ўтишга мойил бўлади. Улар давр ўтиши билан соддалашиб яхлит сўз (ТО) шаклига келиши таъкидланган.
Ишда келтирилишича, қўшма топонимлар ясалишининг иккинчи модели сифат+от типи ҳисобланиб, уларнинг таҳлили қуйидагича ёритилган. Улар ҳам тузилишига кўра ТО+ТО шаклида кўрсаткичсиз қўлланиши мумкин. Бу типга кирувчи топонимлар аниқловчи+аниқланмиш ҳолатида бўлади. Аниқланмиш сифатида кўпинча объектнинг турини билдирувчи топонимик индикаторлар иштирок этади: Балант кўпир, Ақтўба, Қизилйар. Улликўл, Йангийап ва б.
Аниқловчи+аниқланмиш типидаги қўшма топонимларнинг биринчи компоненти ясама ёки ТОФ2+ТО ҳолатида бўлиши мумкин. Бу моделда иштирок этадиган ТО топонимик индикатор билан муносабатга киришгунча Ф2 билан шаклланган: Йеканли кўл, Чортанли чунгул, Лақалийап ва б. Бундай топонимлар таркибида –ли, -сиз каби аффикслар иштирок этиши аниқланган. Вақт ўтиши билан уларнинг таркибидаги аниқловчи компонент тушиб қолиши ва улар бора-бора апеллиятив (формантли) номга айланиб қолади деган хулосага келинган1.
Монографияда келтирилган қўшма топонимларнинг яна бири сон+от типидир. Уларнинг компонентлари ҳам аниқловчи+аниқланмиш муносабатида бўлиши кўрсатилган. Уларнинг таркибида кўпинча объектнинг турини кўрсатувчи компонент мавжуд бўлмаслиги ўзига хос хусусияти сифатида таъкидланган: Бешгужум, Бешйаман, Қирқарқан, Мингбағалан ва б. Бу типдаги топонимларнинг семантик кўлами мураккаб бўлиб, улар “Бешгужумли қишлоқ” ёки “Бештутли овул” каби маъноларни ифодалаши кўрсатилган. Бу типга дахилдор қўшма топонимларнинг баъзилари нумератив сўзлар ёрдамида ҳам ясалиши айтилган ва мисоллар билан асосланган: Йеккалам (якка алам), Йеккатут, Қўшқала ва б.
Монографияда қўшма топонимларнинг яна бири сифатида феъл+от типида ясалган номлар келтирилган бўлиб, улар ўртасидаги муносабат турлича эканлиги кўрсатилган: Ўғизўлган кўл ёки Қўйқирилған қала.
Ўтказилган таҳлиллар натижасида қўшма топонимлар ҳам ясалиш хусусиятларига кўра қўшма сўзларга мос келиши таъкидланган. Улар семантик жиҳатдан чегараланган бўлиб, фақат объектни номлаш хусусиятига эга бўлади деган хулосага келинган.
С. Бўриевнинг Ургут тумани микротопонимларининг лексек-семантик тадқиқига бағишланган монографик ишида топонимларнинг грамматик ва ясалиш хусусиятларига тегишли таҳлиллар ишнинг “Топонимик сўз ясалишининг грамматик воситалари” қисмида ўз ифодасини топган2. Мавзунинг ёритилишига диссертациянинг автореферати асосида назар ташлайдиган бўлсак, унда қуйидаги манзарани кўришимиз мумкин. Келтирилишича, топонимикага оид ҳар қандай кузатиш ва тадқиқотларнинг пировард мақсади топонимик маънони аниқлаш, топонимик бирликларнинг
этимологизациясини амалга ошириш ҳисобланади. Топонимик тизимдаги сўзнинг апеллиятив ҳолати – топонегиз – топоформат – топонимик аниқлагич тизимида сўзнинг топонимга айлангунга қадар бўлган маъноси, топонимик маъноси ва топонимдан кейинги ўсиб чиққан маъно занжири аҳамиятли бўлиб қолавериши ва булар орасида топонимик маъно асосий ўрин тутиши кўрсатиб ўтилган. Топонимик маънони аниқлаш жараёнида эса бир қатор лингвистик кузатишларни амалга оширишга тўғри келиши ҳақидаги мулоҳазалар келтирилган.
Ишда асл топонимик маънонинг тикланишига хизмат қилувчи иккинчи бир муҳим жиҳат сифатида онимлар шаклланишининг грамматик, айниқса, морфологик жиҳатларини назарда тутиш зарурлигига эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам таҳлиллар жараёнида жой номларининг лингвистик модели аниқлашга ҳаракат қилинган. Сўз таркибидаги ўзак+қўшимча, сўз+сўз шаклида иштирок этган ҳар бир бирликдаги лексик-семантик хусусиятларнинг объектив ўрганилишига таъсири масаласи таҳлил қилинган.
Ишда Ургут тумани микротопонимларининг лингвистик модели қуйидаги тартибда таҳлил қилинган:
1. Ўзак шаклида: Ғус, Чеп, Бек, Хўжа, Сўфи ва б. 2. Ўзак+аффикс шаклида: Қайроқ+ли, Тўға+ли, Қуён+ли, Ипак+ли, Тароқ+ли, Илон+ли ва б. 3. Ўзак+ўзак шаклида: Қора+булоқ, Беш+булоқ, Аваз+мерган, жўрап+тепа ва б. 4. Ўзак+ўзак+ўзак шаклида: Ўроқ+бой+жир, Али+ёр+тепа ва б. 5. Ўзак+ўзак+аффикс шаклида: Жағал+бой+ли, Қора+боғ+лан, Мирза+боғ+лан каби.
Ишда шу тарзда туман микротопонимлари сирасида туб ва ясама ҳамда содда, қўшма ва мураккаб топонимларнинг мавжудлиги, уларнинг таркиби эса от+от, сифат+от, сифат+сифат, сон+от, нумератив+от, от+феъл шаклидаги моделлардан тузилганлиги аниқланган. Шунингдек, ишда Ургут
микротопонимияси таркибида учровчи –зор (Арчазор, Ирғийзор), -лик (Дўстлик, Шилхолик), -ли (Шуллукли, Ирғайли), -лар (Оқбовалар), -истон (Гулистон, Куйгистон), -ча (Яйлоқча, Қишлоқча) каби аффикслар таҳлили берилган. Улар орасида –ча аффикси бирмунча маҳсулдор эканлиги қайд этилган ва мисоллар билан асосланган1.
Х. Холмўминовнинг Бойсун тумани микротопонимларининг тадқиқига бағишланган монографик ишида2 топонимларнинг грамматик ва тузулиш хусусиятлари “Бойсун микротопонимларининг грамматик ва сўз ясалиш структураси” мавзуси остида тадқиқ этилган3. Ишда ўрганилаётган ҳудуд микротопонимлари грамматик тузилишига кўра туб, ясалган, қўшма ва таркибли типларга бўлинган.
Таҳлилларда келтирилишича, туб номенлар Ўзбекистон топонимлари, жумладан, Бойсун микротопонимлари учун унчалик характерли эмас. Бу типга кирувчи Чинор, Тўда, Газа, Лалми каби номенлар мисол тариқасида келтирилган. Шунингдек, синхрон нуқтаи назардан туб деб ҳисобланган Қиёт, Мунчоқ, Етимак, Йулғун, Қўнғир, Яланғоч каби микротопонимлар шарти равишда бу типга киритилган.
Ишда ясалган топонимларни кенг тарқалган ҳодиса сифатида талқин этилган. Уларнинг ўзбек тилининг сўз ясалиш қонуниятига бўйсуниши таъкидланган. Тадқиқ этилаётган ҳудуд микротопонимлари таркибида учрайдиган қуйидаги аффикс ёки топоформантлар таҳлили келтирилган:
-ли (ўрикли, Арчали), -лик, -лиқ, -лук (Тўдалик, Работлик, Мунчоқлик, Бойсунлик ва б.) , -чилик (Жомчилик, Кулолчилик, Мисгарчилик), -ча (Қўрғонча, Бибича, Қизилча), -чи (Кўнчи, Мисгарчи, Кулолчи), -ма (Кўтарма, Сакиртма, Изма, Оқма), -лоқ (Тошлоқ, Қумлоқ, Ўтлоқ, Тузлоқ), -лов (Қамишлов, Қишлов), -зор (Олмазор, Ўрикзор, Чашмазор).
Шунингдек, ишда –ак, -ган, -гон, -кан, -ш//-иш, -ди, -ки, -дўз, -дор, -соз, -ар, -ён//-он, -ай каби аффиксларнинг функцияларини ёритишда туркологларнинг бу формантларнинг сўз ясааш хусусиятлари ҳақидаги турли нуқтаи назарларига асосланганлиги кўрсатилган.
Номенларнинг сўз қўшилиши йўли билан ясалиши Ўзбекистон топонимларининг энг аҳамиятли белгиси эканлиги айтилган. Қўшма топонимлар улар компонентларининг лексик-морфологик таркибига кўра қуйидаги турларга бўлиб таҳлил қилинган: от+от (Тузбозор, Тошҳавуз, Амиртепа), сифат+от (Узунқир, Оқмачит, Қоракамар), от+феъл (Откамар, Ёвқочди, Сойтўлди), сон+от (Бештепа, Чорбоғ, Учкамар). Шунингдек, каммаҳсул моделлар: нумератив+от (Қўшариқ, Қўштут), сифат+сифат (Янгиобод), тақлид сўз+тақлидсўз (Шаршарак).
Келтирилган таҳлиллар асосида қўшма топонимларнинг ясалишида топонимик индикаторлар муҳим рол ўйнайди деган хулосага келинган. Жумладан, Бойсун микротопонимлар тузилишида учрайдиган қуйидаги индикаторлар келтирилган: бўйи (Ҳавузбўйи), боши (Тегирмонбоши), оғзи (Дараоғзи), лаби (Сойлаби), таги (Чинортаги), тол (Яккатол), бозор (Тузбозор), тепа (Бозортепа), мозор (Калламозор), кўча (Узункўча), қўрғон (Тошқўрғон), сарой (Карвонсарой), кўприк (Елкўприк), гузар (Мисгаргузар) ва бошқалар1.
А. Аслановнинг Шофиркон тумани микротопонимиясининг лингвистик таҳлилига бағишланган монографик ишида2 топонимларнинг грамматик хусусиятларига тегишли тадқиқлар “Шофиркон тумани топоним ва некронимларининг грамматик хусусиятлари” мавзуси остида келтирилган3. Унда ўрганилаётган ҳудуд топонимлари грамматик тузилишига кўра туб, ясалма тузилмага эгалиги кўрсатилган. Туб топоним тузилишига кўра туб бўлган лексиманинг жой номи вазифасига кўчишидан ҳосил бўлиши таъкидланган. Улар асос лексиманинг туб сўзлик даражасига кўра икки қисмга бўлинган: 1) асли туб тузилмали бўлган лексимадан иборат топонимлар: Ўба (тепа), Работ (қ-қ.), Туя (дарахт); 2) нисбий туб лексимадан иборат топонимлар. Бу типга синхрон ҳолатига кўра туб деб ҳисобланувчи, тарихан қўшимча морфемаларга бўлиниши мумкин бўлган лексималардан ясалган номлар киритилган: Бургут, Гужум, Зулук// Шуллук (тепа), Чандир ва б.
Ишда ясама тузилмали топонимлар учга бўлиб таҳлил қилинган: содда топонимлар, қўшма топонимлар ва бирикмали топонимлар. Содда топонимлар таркибида учрайдиган ясовчи морфема номни ҳосил қилишдаги ролига кўра икки хил характерга эгалиги кўрсатилган: а) топоним ясашга хизмат қилувчи морфемалар: Ёйма (тепа), Илонзор (ер), кўтарма (ер); б) ном таркибида формал ҳолда келувчи морфемалар: Айрончи, Келачи, Лойқа,
Найчилар. Таҳлилда бундай морфемалар янги топоним ясамаслиги кўрсатилиб, улар аслида ном ясалишига асос бўлган лексемани ясашга хизмат қилган қолдиқ формантлар деб хулоса қилинади1.
Топонимик қўшилмадан иборат тузилмали номларнинг аксарияти топонимик тизимнинг ўз оригинал маҳсулоти ҳисобланади: Бешариқ, Жабборкўл, Келинчўққи, Мингчинор, Юқориболо каби.
Ишда кўрсатилишича, Шофиркон топонимиясининг маълум бир қисмини бирикма тузилмали номлар ташкил этади. Улар қўшма топонимлардан маъно жиҳатидан яхлит номлик хусусияти билан ҳамда уни ташкил этган лексима (қисм)ларнинг грамматик жиҳатдан бирикиб кетмаганлиги, имлода компонентларнинг ажралган ҳолда ёзилиши билан характерланиши ва улар кўпроқ антротопонимларда учраши кўрсатилган: Мулла Толиб ҳовузи, Наврўз Полвон кўприги, Мири Комил авлиёси ва б.
Номлар таркибидаги изофалар очиқ ҳолатда ва яширин ҳолатда учраши таъкидланган. Очиқ ҳолатда изофа кўрсаткичи сақланиши (Регишойи ариғи, Лабирўд кўли), яширин ҳолатда изофа кўрсаткичи тушиб қолиши (Қўрғон Варанзе, Ҳазор Нур, Ҳовлипоён ва б.) мисоллар ёрдамида асосланган1.
Ишда ўрганилаётган ҳудуд топонимларнинг ясалишида морфологик усул унчалик фаол эмаслиги таъкидланиб, бу усулда ясалган айрим топонимлар келтирилган. Жумладан, -ма (Оғитма), -ли//-лиқ (Саволиқ, Тиконли, Тутлиқ), -зор (Қамишзор, Жийдазор), -ча//-жа (Арабча, Талижа), -ак (Чуқурак, Саврак).
Ишда Шофиркон тумани топонимиясида учрайдиган бир қатор формантли номларнинг таҳлили ҳам келтирилган бўлиб, улар этнолингвистик хусусиятига кўра икки гуруҳга бўлиб таҳлил қилинган: 1) ўзбекча формантли топонимлар: -лар (Заргарлар, Кўкчилар), -чи (Келачи, Работчи, Темирчи); 2) ўзлашма формантли топонимлар. Бу гуруҳни, асосан, тожик тилидан ўзлашган ёки асли тожикча бўлган топонимлар таркибида учрайдиган формантлар ташкил қилади: -он//-ён (Ковушон, Мўғулон, Читгарон), -каш (Пахтакаш), -и//-е (Регишойи, Читгари, Додбоне)2.
Шунингдек, Шофиркон тумани топонимиясида синтактик усулда топоним ясалиши сезиларли ўрин тутиши кўрсатилиб, улар морфологик материалига кўра қуйидаги типларга бўлинган: от+от модели (Молҳовуз, Мошпоя), сифат+от модели (Нозиккампир, Яккатут, Ойдинкўл), от+сифат модели ( Назаробод, Пулбанги, Кўлобод), сифат+сифат модели (Шўробод, Янгиобод), сон+от модели (Мингчинор, Учбурчак, Бешариқ), от+феъл модели (Заҳчиққан, Қумбосди).
Н. Улуқовнинг ўзбек тили гидронимларининг тарихий-лисоний тадқиқига бағишланган монографик ишида гидронимларнинг грамматик хусусиятлари “Ўзбек тили гидронимларининг таркибий тузилиши” мавзуси остида тадқиқга тортилган1. Ишда ўзбек тили гидронимлари таркибий тузилишига кўра қуйидаги турларга бўлиб таҳлил қилинган: 1. Содда таркибли гидронимлар. 2. Қўшма таркибли гидронимлар. 3. Мураккаб таркибли гидронимлар.
Таркиби биргина луғавий асосдан иборат сув объекти номлари содда таркибли гидронимлар сифатида талқин қилинган. Масалан, ариқ номлари: Дамба, Дўмор; дарё номлари: Сўх, Норин.
Ишда ўзбек тили содда таркибли гидронимларининг морфологик жиҳатдан қуйидаги моделлари келтирилган: 1) от асосдан иборат содда таркибли гидронимлар (Хоним, Орзу, Қўрғон), 2) сифат асосдан иборат содда таркибли гидронимлар (Нишоб, Ўрта, Ингичка), 3) феъл асосдан иборат содда таркибли гидронимлар (Қайнар). Бу типдаги гидронимлар таҳлили натижасида морфологик жиҳатдан от асосли номлар кўпчиликни, феъл асосли номлар озчиликни ташкил қилиши аниқланган.
Ишда келтирилишича, ўзбек тили гидронимиясида содда таркибли гидронимлар ясама сўзлардан ҳам ҳосил бўлади. Уларнинг таркиби луғавий асос ва аффиксдан иборат бўлади, аммо улар гидронимик сатҳда ясама ҳисобланмайди. Улар конверсия асосида содда ясама апеллиятивларнинг гидронимларга ўтишидан юзага келган. Масалан: Қайирма, Бештол, Қайтарма ва б.
Ишда қўшма таркибли гидронимларнинг таҳлилига ҳам алоҳида тўхталилган бўлиб, унда “таркиби бирдан ортиқ луғавий асосдан иборат сув объекти номлари қўшма таркибли гидронимлар дейилади”, - деб таъриф берилган. Қўшма таркибли гидронимлар таркибида кўл, сой, ариқ, дарё, булоқ, жўй, қудуқ, арна, ёп каби ГИлар фаол қўлланиши таъкидланган.
Ўзбек тилидаги қўшма таркибли гидронимларнинг морфологик асоси ва шаклланиш моделига кўра қуйидаги турларга ажратилган: 1. От+от модели. Бу ҳам ўз навбатида қуйидаги хусусиятлари асосида таснифланган: 1) антропоним+ГИ (Жабборсой, Усмонариқ), 2) топоним+ГИ (Намангансой, Чортоқсой), 3) этноним+ГИ (Ўзбекариқ, Қозоқариқ). 2. От+от+от (Деҳқонтўдасой, Қумқишлоқсой). 3. Сифат+от (сифат+ГИ): Эгриариқ, Ингичкаариқ. 4. Сон+от (Мингбулоқ, Ўнбулоқ)1.
Мураккаб таркибли гидронимлар ҳам ўзбек тили гидронимиясида маълум бир қисимни ташкил қилиши кўрсатилган. Улар шаклий тузилишига кўра қуйидаги типларга ажратиб таҳлил қилинган: 1. Бирикма шаклидаги гидронимлар (Катта Ўлмас ариғи, Кўлқармоқ ариғи, Қайроққум сув омбори). Шунингдек, уларнинг аниқловчи+аниқланмиш характерга эга бўлиши таъкидланган ва қуйидаги моделлари кўрсатилган: а) атоқли от (антропоним, топоним)+турдош от (ГИ): Тўдамайиз булоғи, Ражаббува булоғи, Бештол селхонаси; б) атоқли от+атоқли от+турдош ои (ГИ): Қорабоғ-Мучум коллектори, Ҳисорак-Шўркент зовури; в) сифат+атоқли от+турдош от (ГИ): Жанубий Фарғона канали, Катта Наманган канали.
Мураккаб таркибли гидронимларнинг иккинчи типи гап шаклидаги мураккаб таркибли гидронимлар деб ажратилган ва таҳлил қилинган: Қирғизўлди, Тангатопди, Мурўлди2.
Ш.Темиров Самарқанд вилояти оронимларининг лисоний тадқиқига бағишланган диссертацион ишида оронимларни структурал-типологик жиҳатдан таҳлил қилиб, уларни тузилишига кўра содда таркибли оронимлар, қўшма таркибли оронимлар,мураккаб таркибли оронимларга ажратади3.
Таркиби биргина луғавий асосдан иборат объект номларини содда таркибли оронимларга киритади. Содда таркибли оронимлар кўпинча конверсия асосида ҳосил бўлишини таъкидлаб, уларни икки гуруҳга ажратади: 1) содда туб оронимлар; 2) содда ясама оронимлар.
Содда туб оронимлар, асосан, апеллятивларнинг ономастик конверсия усули асосида оронимга кўчишидан ҳосил бўлади деб ҳисоблайди ва уларни морфологик жиҳатдан қуйидагича гуруҳлайди:
1) от асосли содда туб оронимлар: Мажрум (довон – Қўшработ т.), Исмат (тоғ – Каттақўрғон т.), Чамбар (тоғ – Нуробод т.), Найман (чўққи – Ургут т.);
2) сифат асосли содда туб оронимлар: Қизил (қир – Қўшработ т.) каби.
Диссертант таҳлиллар натижасида ўзбек тилида содда туб оронимларнинг асосий қисмини морфологик жиҳатдан от асосли номлар ташкил этади деган фикрни илгари суради.
Самарқанд вилояти оронимиясида содда ясама сўзлардан ҳосил бўлган номлар сифатида қуйидаги номларни келтиради: Арчали (тоғ – Каттақўрғон т.), Ирғайли (тоғ – Ургут т.), Пистали (тоғ – Каттақўрғон т.) каби1.
Ш.Темиров таркиби бирдан ортиқ луғавий асосдан иборат, композиция усули билан ясалган объект номларини қўшма таркибли оронимлар сирасига киритади. Шу ўринда Самарқанд вилоятининг қўшма таркибли оронимлари таркибида бел, тош, тоғ, тепа, қир, довон каби апеллятив оронимик индикаторлар фаол қўлланишини кўрсатади. Қўшма таркибли оронимларнинг морфологик таркибида иккинчи компонент сифатида асосан оронимик индикаторлар қўлланишини таъкидлайди: Болотепа (тепа – Паст Дарғом т.), Жалқир (тоғ – Нуробод т.), Култепа (тепа – Нуробод т.), Семизтепа (тоғ – Пахтачи т.), Тиқчабел (довон – Қўшработ т.), Оқгаза (газа – Нуробод т.) каби.
Ўзбек тили қўшма таркибли оронимларини морфологик асоси ва шаклланиш моделига кўра қуйидаги турлари кузатилади: от+от қолипидаги оронимлар, сон+от қолипидаги оронимлар, сифат+от қолипидаги оронимлар, от+сифат қолипидаги оронимлар, феъл+от қолипидаги оронимлар, от+от+от қолипидаги оронимлар, сон+от+от қолипидаги оронимлар, сифат+от+от қолипидаги оронимлар,от+феъл+от қолипидаги оронимлар каби. Ишда улар тегишли мисоллар ёрдамида асосланган.
Ш.Темиров мураккаб таркибли оронимлар тадқиқига тўҳталиб, улар содда ва қўшма типдаги оронимлардан фарқ қилиб, бирикмага, айрим ҳолларда гапга тенг бўлишини таъкидлайди. Тадқиқотчи сўз бирикмаси ва гап моделидаги объект номларини мураккаб таркибли оронимлар сирасига киритади ва уларни қуйидагича гуруҳлайди:
1. Бирикма шаклидаги мураккаб таркибли оронимлар: Асрорхўжа газаси (газа – Нуробод т.), Ҳаётбоши (тоғлар – Қўшработ т.), Деҳқонбоши (адир – Ургут т.) каби.
2. Гап шаклидаги мураккаб таркибли оронимлар: Лолаўлди (тепалик – Қўшработ т.), Болатуғди (тепа – Ургут т.), Кечкелдик (довон – Ургут т.) каби.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish