Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet73/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82
Сар компонентли оронимлар. Жанубий Ўзбекистон оронимиясида сар компонентидан ташкил топган номлар ҳам учрайди. Тожик тилига тегишли бу сўз дастлаб инсон танасининг юқори қисмини ифодалаш маъносида қўлланган. Кейинчалик, бу сўз метафорик йўл билан маъно кўчиши орқали географик объектларнинг юқори қисми, устки қисми, бошланиш қисми каби тушунчаларни ҳам ифодалай бошлаган. Жумладан, у орографик термин вазифасида келиб, “тоғ, тизма, чўққининг уст қисми, тепаси, энг баланд жойи; чўққи, тоғ тизмаси” каби маъноларни ифодалайди. Шу маъно хусусияти асосида оронимик индикатор сифатида орографик объектлар номларини ясашга
хизмат қилади: Саримайдон (Кт., жой), Сариғўрим (До., баландлик), Саркўтал (Шс., баландлик), Сархара (Қм., баландлик), Сарғая (До., чўққи) ва б. Шунингдек, бу сўз оронимлардан келиб чиққан ойконимлар таркибида ҳам учрайди: Саридара (Ос., қ-қ.), Сарижар (Со., маҳалла).
Сар сўзи оронимлар таркибида асосан бош маъносидаги сўз сифатида келиб, аниқловчи компонентга изофа кўрсаткичи орқали бирикади. Масалан: Сар+и+майдон – майдоннинг боши, Сар+и+ғурум (< ғур+ин: ғур < ғар - “тоғ, йирик тош”; -ин аффикси хосликни билдиради) – тоғ боши, тоғ усти, баландлик усти; Саркўтал (аслида сар+и+кўтал шаклида бўлган) – кўтал (довон)нинг боши, довоннинг юқориси; Сархара < Сарғара: сар+и+ғар+а (сар –“бош, юқори; ғар – “тоғ, баландлик”; -а аффикси хосликни ифодалайди) – тоғ боши, баландлик усти; Сарғая < сарқоя: сар+и+қоя – қоянинг боши, қоянинг учи; катта қоя, бош қоя. Бошқа бир изоҳга кўра, Сарғая номи таркибидаги сар сўзининг этимологияси сариқ~сариғ~сари - “баланд, юксак” сўзи билан боғланади: Сарғая < Сариқоя – баланд қоя.


4.2.3. Араб тилига тегишли луғавий бирликлар асос бўлган оронимлар

Араб тилига тегишли луғавий бирликларнинг ўзбек тили лексикасидаги


ўрни ва таъсирини кўрсатадиган манбалардан бири топонимия ҳисобланади. Араб тилига хос бўлган унсурлардан ташкил топган номлар ўзбек топонимияси, хусусан, оронимиясининг маълум бир қисмини ташкил этади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, уларнинг хиссаси топонимиянинг соҳаларига нисбатан бир хилда эмас. Умуман олганда, араб тилидан ономастик сатҳда ўзлашган жой номлари ниҳоятда кам. Араблар истеълосининг дастлабги даврларида араб тили қонуниятлари асосида яратилган соф арабча номлар нисбатан кўпроқ бўлган. Лекин уларнинг кўпчилиги давр синоатларига дош беролмай, турли ижтимоий-сиёсий ва маданий омиллар натижасида истеъмолдан чиқиб кетган. Қолганлари ҳам турли фонетик ва семантик шаклда қўлланиб келинмоқда. Буларнинг орасида оронимларга тегишлиси ниҳоятда кам учрайди. Араб тилининг ўзбек тилига таъсири давомида ўзбек тилига кўплаб сўзлар ўзлашган. Бу сўзлар ўзбек тили лексикасининг турли соҳаларини қамраб олади. Шулар қатори бир қанча орографик тушунчалар билан боғлиқ сўз ва атамалар ҳам ўтган. Жумладан, ағба (довон), марза (рельеф шакли), супа (тепа, тепалик), тал//талл (тепа), уқба (довон), ҳаят (жой,томорқа), кулл (тоғ, баландликнинг устки қисми), мар (ўтлоқ), марж (ўтлоқ, яйлов) каби атмалар шулар жумласидандир. Бу атамаларнинг кўпчилиги ўзбек адабий тилида қўлланмайди. Уларнинг бир қисми айрим шева вакллари нутқида ва оронимлар ҳамда бошқа турдаги жой номлари таркибида сақланиб қолган.
Ўтказилган таҳлилларнинг кўрсатишича, ўзбек оронимиясида араб
тилига тегишли унсурлардан ташкил топган жой номларини вужудга келиш омилларига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқ:
1. Араб тили грамматик қонуниятлари асосида яратилган оронимлар.
2. Араб тилидан ўзлаштирилган морфемалар асосида ўзбек ва тожик
тиллари грамматик қонуниятлари асосида яратилган оронимлар.
1. Араб тили грамматик қонуниятлари асосида яратилган оронимлар диярли учрамайди. Бундай оронимларнинг ўтмишда бўлганлиги тўғрисида ёзма манбаларда ҳам маълумотлар мавжуд эмас. Хатто, оронимлар тўғрисида нисбатан кўп маълумот бериши мумкин бўлган “Бобурнома” да ҳам бундай номларни учратмадик. Қамаши туманининг шарқида Ағба номли довон мавжуд. Бу ном арабча ақба, ақаба “тоғдан ошиб ўтиш йўли, довон” маъносидаги сўздан келиб чиққан. Лекин бу номни ҳам араб тилидан ўзлашган ном дея олмаймиз, чунки у ақба терминини ўзлаштириб олган маҳаллий аҳоли томонидан яратилган бўлиши мумкин. Араб тилининг таъсири нисбатан кучли бўлган Эронда ҳам бу сўздан ясалган оронимлар мавжудлиги кузатилмади. Эрон оронимиясига тегишли тадқиқотлар олиб борган В. И. Савина араб тилидан ўзлашган терминларнинг қўлланиш хусусиятлари тўғрисида қуйидагиларни ёзади: “Эрон топонимларида учрайдиган араб тилига тегишли орографик терминлар аллақачон форс ва туркий тиллар лексикасига ўзлашган ва мамлакатнинг эроний ва туркий аҳолиси томонидан қўлланиб келади. Улар Эронинг ҳамма жойида учрайди: жебел (кўп. ш. жебал) – тоғ, тоғлар; селселе ( тоғ тизмаси, тоғ); телл, тел (Форс, Хузестон, Бахтиёрий ва Лурестонда тол, тул шаклида учрайди – тоғ, тепа; колле – тоғ, чўққи; дерб – тоғ ўтиш йўли; дехлиз – тоғ ўтиш йўли”1. Кўрсатилган фактлардан маълум бўладики, ақба сўзи орографик термин сифатида эроний терминологияда ҳам, оронимлар таркибида ҳам учрамайди. Ақба атамаси ағба~оғба фонетик шаклларида қўлланилган. Бу сўз “Зафарнома” асарида уқба шаклида қайд этилган: Кеш уқбаси, Ҳиндукуш уқбаси каби2. Бу сўз асли арабча ақаб (кўплиги - уқоб) - “ орқа, орқа томон ”, арабча феъл шакли ақаба - “орқага ўтмоқ”; шундан “тоғдан ўтмоқ, тоғ, баландлик орқали ўтмоқ” маънолари шаклланган3. Бу сўз туркийча “арт//орт”, форс-тожикча “пушта” ва мўғулча “дабан” сўзлари билан синонимлик ҳосил қилади.
2. Араб тилидан ўзлашган луғавий бирликлардан ўзбек ва тожик тили
грамматик қоидалари асосида яратилган оронимлар ҳам учрайди. Бу гуруҳга кирувчи оронимларнинг асосини ташкил этувчи сўзлар анча қадимги даврларда ўзлашган бўлишига қарамай, уларнинг айримлари географик термин сифатида қўлланади, маъноси ҳам тушунарли. Айримлари эса архаиклашиб, истеъмолдан чиққан ва маъноси ҳам унитилган. Бу гуруҳга қуйидаги сўзлардан ясалган оронимларни киритиш мумкин: ҳисор –“девор, қўра, қўрғон, истеҳком, қалъа, сарой”1: Ҳисор (тоғ тизмаси), Ҳисорак (қишлоқ), Ҳисорак (қўриқхона), Ҳисорак (сув омбор); амлок (мулк сўзининг кўплик шакли) - “бирор кишига тегишли жой, ер мулки”: Амлок (Шс., жой); тал// талл арабча “тепа, баландлик”: Таллактоғ (Шо.,тоғ), Таллашқон (Шо., тепа, қишлоқ номига ҳам ўтган), Талликурон (Қр., тепа ва қишлоқ), Таллипахса (Мк., баландлик), Талисор (асли Таллиҳисор, Қр., тепа), Талтепа (Қр., тепа); марж арабча “ўтлоқ, яйлов”2: Таллимаржон (шаҳар), Таллимарон (Қр., қишлоқ). Бу номлар дастлаб ороним сифатида вужудга келган, кейинчалик, аҳоли масканлари номига ўтган. Бу келтирилган номларнинг диярли ҳаммаси тожик тили грамматик қонуниятлари асосида яратилган. Жумладан, Таллактоғ дастлаб, Талл+ак кўринишидаги қисимлардан ташкил топган содда сўз ясалишига эга. Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, -ак қўшимчаси форс-тожик тили грамматикаси қонуниятига кўра кичрайтириш, эркалаш, қиёслаш маъноларини ифодалайди. Лекин топонимияда, хусусан, оронимияда –ак қўшимчасининг функцияси кенгроқ бўлиб, у орографик объектни ифодаловчи сўзларга қўшилиб, атоқли от ясайди. Жумладан, ҳисорак (қўрғонча) – Ҳисорак (баландлик), таллак (тепача) – Таллак (баландлик, тоғ) ва ҳ.к. Кейинчалик, унга ўзбекча тоғ индикатори қўшилган. Шунингдек, Таллимарон, Таллимаржон, Таллипахса, Таллиҳисор каби номлар тожикча изофа кўрсаткичи -и орқали бирикиб, изофали бирикма ҳосил қилинган. Улар тожик тили базасида яратилган бўлиб, фақат уларнинг таркибидаги сўзлар арабча. Фактлар шуни кўрсатадики, бу сўзлар, дастлаб, тожик тилига ўзлашган бўлиб, улардан шу тил қонуниятлари асосида номлар яратилган. Бу номлар тайёр, ясалган ҳолда ўзбек тилига ўзлашган.
Маълумки, ўзбек тилида апеллятив сатҳда супа сўзи “тупроқдан баланд қилиб ясалган махсус ўтирадиган жой” тушунчасини ифодалаш учун қўлланилади. Бу сўз ҳам асли араб тилидан ўзлашган бўлиб, “баландлик, кўтарма” каби умумий маъноларига эга. У қўлланишда қуйидаги характер-хусусиятни намоён қилади: 1) баланд кўтарилган жой; 2) дарё террасаси. Географик адабиётларда супатоғ, супасимон тоғлар тушунчалари мавжуд. Супатоғ атамаси - усти текис ёки салгина ўр-қир, ёнбағирлари кесилгандек тик тушган якка-якка тоғ, тепа, қир маъноларини беради1.



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish