Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Ўзбек тили оронимларининг ҳосил бўлиши ва трансонимизацияси



Download 1,52 Mb.
bet76/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   82
5.2. Ўзбек тили оронимларининг ҳосил бўлиши ва трансонимизацияси

Оронимларнинг ҳосил бўлишида ономастик конверция муҳим ўрин тутади. Топонимияда жой номларининг конверция усулида ясалишини биринчи бўлиб А.В. Суперанская илмий амалиётга киритган эди1.


А. В. Суперанскаянинг кўрсатишича, ономастик конверсия тилдаги мавжуд лексемаларнинг ҳеч қандай ўзгаришсиз ёки сезиларли ўзгаришларсиз атоқли от вазифасига кўчиш ҳодисасидир2. Топонимларни бу усулда ҳосил бўлиши ҳақидаги таҳлиллар ва тадқиқотлар топонимия тадқиқига бағишланган кўпгина ишларда назарий жиҳатдан асосланган ва амалий жиҳатдан кўрсатиб берилган. Жумладан, Н.М. Улуқовнинг ўзбек тили гидронимларининг тарихий-лисоний тадқиқига бағишланган монографик ишида ҳам гидронимларнинг ҳосил бўлиши ва трансонимизация хусусиятлари назарий жиҳатдан асосланган ва амалий жиҳатдан мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган1. Шунингдек, конверсия ва трансонимизация тушунчаларининг қўлланиши ва уларнинг фарқланиш хусусиятларига нисбатан фикирлар баён қилинган. Маълумки, атоқли отдан атоқли ҳосил бўлиш ҳодисаси ономастик терминологияга оид луғатларда конверсия ва трансонимизация дейилади2. Бундан кўриниб турибдики, айнан бир хил бўлган тил ҳодисасига нисбатан икки хил термин қўлланган.
Ў.Орипов ўз ишида конверсия ва трансонимизация ҳодисасини ички конверсия ва ташқи конверсия сифатида фарқлайди3. А.С. Аслонов ҳам ономастик конверсияни икки гуруҳга ажратиб таҳлил этади: ички конверсия ва ташқи конверсия. У ички конверсия усулида ясалишга ономастик тизимнинг ўз ичидаги номларнинг топоним вазифасига ўтиши, яъни ономастик бирликлар (атоқли отдан)дан топоним (атоқли от) ясалишини киритади4.
Н.М. Улуқовнинг фикрича, турдош отлардан ҳеч қандай ўзгаришсиз атоқли отлар: топонимлар, жумладан, гидронимлар, антропонимлар, зоонимлар, фитоонимлар ҳосил бўлишига нисбатан конверсия, бир атоқли отдан бошқа атоқли от, яъни антропонимдан топоним, ойконимдан гидроним ҳосил бўлиш ҳодисасига нисбатан трансонимизация терминини қўллаш мақсадга мувофиқ5.
Т.Нафасовнинг таъкидлашича, трансонимизация ҳодисаси жой номларининг фаоллик даражасини оширади, номларнинг вазифасини юксалтиради, номлар аро муносабатларни ривожлантиради ва тартибга солади. Айни пайтда, трансонимизация номларни нутқда қўллаш жараёнида тежамкорликни юзага келтиради, нутқ имкониятларини кенгайтиради.
Трансонимизация – ономастикада унверсализмни яратувчи ва таъминловчи нутқий-лисоний, социал-ижтимоий, тарихий-маънавий ҳодиса. Трансонимизация ёндош объектлар орасида юз беради. Янги объект учун ном узоқдан қидирилмайди, ёнидаги объект номи номланаётган объектга ном қилиб танланади. Бу ҳодиса халқимиз юксак маъанавиятининг лисоний ифодаси4.
Бу фикрга қўшилган ҳолда биз шуни қўшимча қилмоқчимизки, ҳақиқатдан ҳам бир тушунчани ифодалайдиган ва бир вазифани бажарадиган ҳар қандай ҳодиса бир хил аталишга эга бўлиши лозим. Зиро, бу ерда икки хил ҳодиса фарқланар экан, демак бу ҳодисаларни ифодалайдиган тушунчаларни ҳам фарқлаб кўрсатиш керак. Бу нарса уларнинг номланишида ҳам фарқ бўлишини тақоза этади. Демак, конверсия – бу аппелиятивларнинг атоқли отларга айланиши, яъни онимизация ҳодисаси ҳисобланса, трансонимизация эса бир турдаги атоқли отларнинг бошқа турдаги атоқли отларга ўтиш ҳодисаси ҳисобланади.
Айрим тилларда, жумладан, инглиз тилида конверсия ҳодисаси сўз ясалишининг бир усули сифатида қаралади. Масалан, бир туркумидаги сўзнинг бошқа туркумга ўтишидан янги маънодаги сўз ҳосил бўлиши: work “иш” (от) – work “ишламоқ” (феъл) каби.
Ономастик конверсияга кўра аппелятив ҳеч қандай грамматик ўзгаришларсиз тўғридан-тўғри атоқли отга айланади. Бу ҳодиса топонимиянинг бошқа турларида бўлгани каби оронимларнинг ҳосил бўлишида ҳам кузатилади.
Оронимик конверсия усулида ҳосил бўлган оронимларни икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Туб асосдан ҳосил бўлган оронимлар: а) орографик терминлар оронимлашади: Ағба (Қм., довон), Камар (тоғли ҳудудларда, жой), Газа (Бс., жой), Качар (Ғз., адир), Сангар (Мк., яйлов), Тарпи (Чр., баландлик), Тақир (До., баландлик); Кўтал (Чр., тоғ, қ-қ.), Чимган (Ғз., адир), Қайғи (Бс., адир), Қасаба (До., баландлик), Ғурум (До., баландлик), Ғурим (До., баландлик), Ҳасар (Чр., баландлик); б) этнонимлар оронимлашади: Бармоқ (Қм., яйлов, баландлик), Лочин (Шс., чўққи), Манқа (До., адир), Ўлмас (Кўкабулоқ, тоғ), Уйқур (До., дара); в) гидрографик терминлар оронимлашади: Кариз (Kт., адир), Орна (Ғз., жар).
2. Ясама сўзлардан ҳосил бўлган оронимлар. Бу гуруҳга кирувчи оронимларни таркибий тузилиш хусусиятига кўра яна икки ички гуруҳга ажратиш мумкин: а) содда таркибли ясама сўзлардан ҳосил бўлган оронимлар: Абрикли (Чр., адир), Андизли (Чр., Қм., Бс., дара), Арнали (Ғз., адир), Аҳалли (Кт., адир), Бедак (Кт., жой), Бурғонли (Яб., адир), Дуволли (Бс., дара), Жўжали (До., дара), Ирғайли (Қм., адир), Исванни (Қм., Яб., яйлов, жой), Капали (Ғз., Шс., Мб., яйлов, дашт), Кўҳак (Қўнғиртоғнинг қадимги номи), Сурхак (Кт., баландлик), Хавдонли (Ғз., яйлов), Чақишли (Шо., адир), Чўянли (Яб., Бс., адир), Шерак (Шо., адир), Ўрдали (Жқ., тепа), Қазма (Ғз., яйлов), Қайроқли (Шо., баландлик), Қарғали (Шс., тепа; Со., адир), Қарғанли (Шс., адир) ва б.;
б) қўшма таркибли сўзлардан ҳосил бўлган оронимлар: Авғонтахта (До., баландлик), Ажиназов (Қм., баландлик), Айғиртепа (Ғз., До., Бс., тепа), Айланатумшуғ (Кт., баландлик), Арчамайдон (Шс., тоғ), Асқартепа (Яб., тепа), Асқарчўққи (Яб., чўққи), Баланд қўтон (Чр., адир),Бағиштепа (Ос., тепа), Бешқиз (Қм., тепа), Бешқўл (До., дара), Бойиргаза (Чр., газа), Бўрижар (Шс., жар), Бўғмасой (До., дара), Гўрдара (До., дара), Дўғиртош (Дн., баландлик), Етимтахта (До., тоғ) ва б.;
в) изофали бирикмалардан ҳосил бўлган оронимлар: Боғибаланд, Гўримор, Гўриқалмоқ, Дарайитурко, Дарихитой, Даштикалта, Даштичинор, Даҳнидарғоз, Захакимарон, Камаритурк, Камаричилжувут, Кўҳисафед, Кўҳисиёҳ, Кўҳичош, Хамикалон, Чашмиганда, Шибарикалон ва б.
г) предикатив бирикмалардан ҳосил бўлган оронимлар: Хонтушди (тепа), Лўлимурда (адир), Шутурмурда (дара), Хардузд (тоғ), Дарғамурда (адир), Асппар (дара), Хамихуккуштаги (адир), Айиқучди (дара).
Номлар оронимик конверсия усулида ҳосил қилинганда уларнинг қуйидаги ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади: 1. Туб асосли сўзлардан оронимлар ҳосил бўлишида, асосан, орографик, гидрографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар, этнонимлар иштирок этади. 2. Содда таркибли ясама сўзлардан оронимларнинг ҳосил бўлишида, асосан тоғ, дашт, чўл шароитларига хос бўлган ўсимликлар, дарахтлар номлари, орографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар асос вазифасини бажариб, уларга мавжудликни билдирувчи ўзбекча –ли аффикси, турдош отлардан атоқли от ясаш хусусиятига эга бўлган ўзбекча –ча, тожикча –ак афикслари фоал қўлланади. 3. Қўшма таркибли ва изофали бирикма шаклидаги сўзлардан конверсия усулида оронимларнинг ҳосил бўлишида номнинг бош компоненти ҳисобланган сўз асосан оронимик индикаторлардан, унга қўшилиб ёки бирикиб, аниқловчи компонент бўлиб келган сўз эса ўсимликлар, дарахтлар, ҳайвонлар, жониворлар номларини ифодаловчи от туркумига, турли белги-хусусиятларни ифодаловчи сифат туркумига хос апеллиятивлардан, шунингдек антрапонимлар, этнонимлар, гидрографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлардан ва предикатив бирикмалардан иборат бўлади.
Оронимик трансонимизацияда икки хил ҳодиса кузатилади:
1. Бир турдаги орографик объект номининг шу турдаги бошқа объект номига ўтиши. Бунда дара номи адир номига ўтади: Бешдара (Кт.); тизма ёки қир номи дара номига ўтади: Бешқўл (До.); тоғ ёки баландлик номи дашт номига ўтади: Бўйноқ (До., тоғ; Шс., баландлик, дашт); дара номи камар номига ўтади: Жувозтош (Шо.); жар номи яйлов номига ўтади: Иймакжар (Чр.); тоғ номи яйлов номига ўтади: Кўҳсиё (Қм.); баландликда жойлашган жой номи бутун тоғ номига ўтади: Майданак (До.) ва б.
2. Орографик объект номининг бошқа турдаги объект номига ўтиши. Бунда оронимнинг гидронимга ва ойконимга ўтиши кузатилади.
1) оронимларнинг гидронимларга ўтиши: Айланажар (дарё ирмоғи), Ҳисорак сув омбори ва б.; 2) оронимларнинг ойконимларга ўтиши: Алашўр (қишлоқ), Бағиштепа (Ос., қ-қ.), Бешпанжа (Чр., баландлик, Кс., қ-қ.), Бештахта (Бс., қ-қ., асли адир номи), Биясиғмас (До., дара, қ-қ.), Боботоғ (Дн., Шч., Со. шарқидаги тоғ; Со., Шч., қ-қ.), Бозортепа (До., қ-қ.), Бойсун ( тоғ ва қишлоқ номи), Бошқоп (Шс., қ-қ.), Бузовут (Чр., қ-қ.), Будирмоқ (Чр., қ-қ.), Бўрижар (Дн., қ-қ.), Газа (Бс., қ-қ.), Говдара (Қм., До., қ-қ.), Гўрдара (Яб., До. қ-қ.), Давкамар (До., қ-қ.), Дарбанд (Бс., қ-қ.), Даштичинор (Ос., қ-қ.), Домана (Чр., қ-қ), Дўлтали (Ғз., Қм. қ-қ.).



Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish