Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,52 Mb.
bet79/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
5.3.3. Мураккаб таркибли оронимлар

Мураккаб таркибли топонимлар содда ва қўшма типдаги топонимлардан фарқ қилиб, ўзининг тузилиши ҳамда маъно хусусиятларига кўра бирикмага, айрим ҳолларда гапга тенг бўлади. Шунинг учун сўз бирикмаси ва гап шаклидаги орообъект номларини мураккаб таркибли оронимлар сирасига киритиш мақсадга мувофиқ.


Жанубий Ўзбекистон мураккаб таркибли оронимларини шаклий тузилишига кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
1. Бирикма шаклидаги оронимлар.
2. Гап шаклидаги оронимлар:
Оронимлар таҳлили шуни кўрсатдики, ўрганилаётган ҳудудда ўзининг тузилиш хусусиятига кўра сўз бирикмаси шаклида бўлган оронимлар ҳам учрайди. Тузилишига кўра сўз бирикмаси шаклида бўлган оронимларни семантик ва синтактик табиатига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
а) мослашув йўл билан (қаратқич+қаралмиш) бирикиб, қаратқиш келишиги қўшимчасини сақлаб қолган оронимлар: Мирзабобонинг тепаси (Шс. тепа), Муллабуванинг ҳайати (Шс.), Тугалоқсоқолнинг саҳани (Шс.), Мақбаранинг таги (Шс.тепа), Болтошши қири (Шс.), Оқпарранинг газаси (Шс.) ва б.
б) мослашувли бирикма шаклида бўлиб, белгисиз қўлланувчи оронимлар. Бу оронимларнинг таҳлили улар асосан атоқли от (гидроним)+турдош от (ОИ) типидаги тузилишга эга эканлигини кўрсатди. Улар дастлаб гидроним сифатида ясалиш босқичида қўшма ном сифатида шаклланган. Кейинчалик, оронимга ўтиш босқичида номланётган орографик объектни ифодаловчи сўзни ўзига бириктирган. Шунинг учун биз уларни икки компонентли ном сифатида қараймиз. Масалан: Оқарбулоқ адири (Чр.), Сангалдак тоғи (До.,), Сарчашма адири (Қм., Шс.), Наврўзсой дараси (Ос.), Чашмакўл тепаси (Қр.,), Аччиқудуқ яйлови (Қм.), Чуччиқудуқ яйлови (До.), Шакарбулоқ яйлови (Ғз.), Ғурбулоқ тоғи (До.), Зирабулоқ адири (Шс.) ва бошқалар.
Морфема таркибига кўра сон+от+от типидаги Тўрткўлтепа, Учқизота, Учқизтепа, Қирқизота каби оронимлар ҳам учрайди. Бу номлар тузилишига
кўра мураккаб шаклга эга бўлиб кўринса-да, ясалишига кўра икки босқични босиб ўтган номлардир. Масалан, Тўрткўлтепа ороними дастлаб Тўрт+кўл шаклида гидроним сифатида вужудга келган, кейинчалик унга тепа орографик индикатори қўшилиб, ороним ясалган. Демак, уни Тўрткўл+тепа шаклидаги қўшма ороним сифатида тушуниш ва таҳлил қилиш лозим бўлади. Учқизота, Учқизтепа, Қирққизота, Тошлоқсойлалмиси (Шс.) оронимлари ҳам шу шаклда таҳлил қилинади.
Жанубий Ўзбекистон оронимларининг ясалиши учун характерли бўлган феъл оронимлар бошқа қардош туркий тиллар учун ҳам ўхшаш ва характерлидир. Демак, табиий географик объектлар, жумладан, орографик объектларнинг номлари дастлаб шу модел бўйича юзага келиб, кейинчалик уларнинг баъзилари бошқа турдаги объектларнинг, айниқса, ойконимларнинг номларига ўтиши кузатилади. Оронимларнинг бу модел асосида ясалиши давом этувчи жараён ҳисобланади. Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш ҳам лозимки, микрообъектларнинг номи сифатида шаклланган бу каби номлар давр синоатларига бардошли бўлмай, улар тезда барҳам топиши, бошқаси билан алмашиниши ёки қайта номланиши мумкин. Шундай қилиб, от+феъл модели асосида ясалган қўшма оронимларнинг қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
а) от+феълнинг аниқ ўтган замон шакли: Туяқисилди (Чр., Шс., дара), Қудуққасиғди, Амирқўнди, Холмирзаучди, Келиношди, Бойўлди, Лойбосди, Бўронўлди, Лўликўнди, Илонқувди;
б) от+ҳозирги келаси замон сифатдош шакли: Гўрбузар (Шо.,адир), Отқамар (Ғз., камар), Сувтушар(Шс., тоғ), Туятортар(Мш.,дашт), Бўриошар(Шс., жар), Оттўсар, Отчопар(Шс.,дашт);
в) от+бўлишсизлик шаклидаги сифатдош: Биясиғмас (До., дара), Келинтоймас (Шс., баландлик), Одамбормас(Шс. Баландлик), Ойтегмас(Шс.,жар), Сувчиқмас (Шс., дашт);
г) от+ўтган замон сифатдоши: Дўлўйган, Еркўчган, Туяучган, Яшинурган, Арғашқан (асли Ариқочган), Дарғамурда (Кт., адир), Лўлимурда (Кт., Шс.,адир).
Шунингдек, от+феъл+от типидаги Отчопартепа, Отчопармайдон, Кунчиқардарвоза каби оронимлар ҳам мавжудлиги аниқланди.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish