Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


Бешинчи боб юзасидан қисқа хулоса



Download 1,52 Mb.
bet80/82
Sana25.02.2022
Hajmi1,52 Mb.
#278330
TuriДиссертация
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82
Бешинчи боб юзасидан қисқа хулоса

Бешинчи боб юзасидан ўтказилган таҳлиллар ва олинган натижалар қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради:


1. Оронимларнинг ҳосил бўлишида ономастик конверция муҳим ўрин тутади. Конверсия усулида туб асосли сўзлардан оронимлар ҳосил бўлишида, асосан орографик, гидрографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар, этнонимлар иштирок этади. Содда таркибли ясама сўзлардан оронимларнинг ҳосил бўлишида, асосан тоғ, дашт, чўл шароитларига хос бўлган ўсимликлар, дарахтлар номлари, орографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлар асос вазифасини бажариб, уларга мавжудликни билдирувчи ўзбекча –ли аффикси, турдош отлардан атоқли от ясаш хусусиятига эга бўлган ўзбекча –ча, тожикча –ак афикслари фоал қўлланади.
2. Қўшма таркибли ва изофали бирикма шаклидаги сўзлардан конверсия усулида оронимларнинг ҳосил бўлишида номнинг бош компоненти ҳисобланган сўз асосан оронимик индикаторлардан, унга қўшилиб ёки бирикиб, аниқловчи компонент бўлиб келган сўз эса ўсимликлар, дарахтлар, ҳайвонлар, жониворлар номларини ифодаловчи от туркумига, турли белги-хусусиятларни ифодаловчи сифат туркумига хос апеллиятивлардан,
шунингдек антрапонимлар, этнонимлар, гидрографик тушунчаларни ифодалайдиган сўзлардан ва предикатив бирикмалардан иборат бўлади.
3. Ўзбек тили оронимлари таркибий тузилишига кўра содда, қўшма мураккаб таркибли оронимларга бўлинади. Туб содда сўзлардан иборат бўлган оронимлар асосан ОИлардан, этнонимлардан ва гидрографик индикаторлардан иборат бўлади.
4. Содда ясама сўзлардан иборат бўлган оронимлар таркибида -ли, -ча, -зор, -ак аффиксларининг келиши характерли. Булардан -ча, -ак аффикслари оронимлар таркибида ўзига хос орографик маъно англатиш хусусиятини намоён этади. Хусусан, бу қўшимчалар оронимияда сифатлар (асосан ранг билдирувчи) га ҳам қўшилиб келиб, уларни отлашишга хослайди. Бунда бу қўшимчани қабул қилган ранг-тус билдирувчи сўз ранг белгиси тушунчани эмас, балки номланётган объект тушунчасини ифодалайди.
5. Ўзбек тили оронимиясида қўшма таркибли оронимлар миқдор жиҳатидан асосий ўрин эгаллайди. Қўшма таркибли оронимларнинг ясалишида от туркумига мансуб сўзларнинг биринчи компонент бўлиб келиши характерли ҳисобланади. Қўшма таркибли оронимларнинг биринчи компоненти бўлиб келишда сифатлар миқдор жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллайди. Мураккаб таркибли оронимлар сўз бирикмаси ва феъл оронимлар кўринишида намоён бўлади. Феъл оронимларнинг ясалишида феълнинг турли шаклларининг иштироки характерли хусусият ҳисобланади.
6. Ўтказилган таҳлиллар ўзбек тили оронимларининг морфологик, синтактик ва луғавий-маъновий усуллар асосида ясалишини кўрсатди. Улардан синтактик (композиция) усули барча туркий тилларга хос энг маҳсулдор ва кенг тарқалган усул эканлиги оронимлар мисолида ҳам яна бир бор ўз тасдиғини топди. Бу нарса мазкур тиллар гуруҳи грамматик қурилишининг ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги билан изоҳланади.
ХУЛОСА

Ўзбек тили оронимларини тарихий-лисоний тадқиқи қуйидаги умумий хулосалар қилиш имконини берди:


1. Ўзбек тили топонимик системасида оронимлар унинг таркибий қисми сифатида ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Оронимлар топонимларнинг бошқа турларига нисбатан ўзининг қадимийлиги, табиийлиги, турғунлиги ва яшовчанлиги ҳамда салмоқли миқдорга эгалиги билан характерланади.
2. Жанубий Ўзбекистон оронимияси Ўзбекистон оронимиясининг таркибий қисмидир. Ўрганилган ҳудуд оронимияси ўзининг шаклланиши, тараққиёти, тиллар муносабати ва ўзаро таъсири, оронимлар асосидаги луғавий бирликларнинг фонетик ва лексик таркиби, грамматик тузилиши ва ясалиши жиҳатидан Ўзбекистон оронимияси системасининг барча хусусиятларини ўзида акс эттиради.
3. Оронимларнинг луғавий-маъновий таҳлили ўз ижодкорларининг қадимги ўтмиши, ҳаёт тарзи, урф-одатлари миллий анъаналарини ўзида акс эттирувчи муҳим манба эканлигини кўрсатади. Оронимлар ўзбек халқининг тили, тарихи, этник тараққиёти, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий муносабатлари, шунингдек, Ўзбекистонинг табиий-географик хусусиятлари ҳақида маълумот берувчи муҳим лисоний манба ҳисобланади.
4. Ўзбек тили оронимларининг лисоний шаклланишида ОИлар муҳим ўрин тутади. ОИлар турли мустақил сўз туркумларига хос сўзларга қўшилиб, уларни орографик объектларнинг атоқли отини ифодалашга хослайди, қўшма ва мураккаб таркибли оронимлар таркибида бош сўз сифатида қатнашиб, орографик объект турини кўрсатиб келади.
5. Амалга оширилган тадқиқ усуллари қиёсий-тарихий таҳлил оронимларнинг тузилишини аниқлашнинг асосий ва энг тўғри йўли эканлигини яна бир бор кўрсатди. Чунки оронимлар товуш ва грамматик тузилиши жиҳатидан мураккаб ўзгаришга учраган, кўпчилик қадимий оронимлар таркибида қадимги тилларга хос архаик элементлар сақланиб қолган, улар ёзма ва оғзаки нутқ орқали бизгача етиб келган, улар ўлкада яшаган турли миллат ва эллат вакллари томонидан яратилган, улар ўз ижодкорлари бўлган халқлар ҳаётидаги турли сиёсий-ижтимоий ўзгаришлар натижасида қўлланиш ҳамда сақланиш жиҳатидан турли таъсирларга учраган.
6. Жанубий Ўзбекистон оронимияси турли система ва оилага мансуб тилларнинг лексик ва сўз ясалишидаги муносабатини ўзида акс эттирган. Уларнинг таркибида туркий ва нотуркий тилларга оид сўзлар ва ясовчи элементлар сақланган. Оронимларнинг морфем ва сўз ясалиши структураси таҳлили улар ўз тилига хос ва ўзга тилларга хос (гибрид) номлар эканлигини кўрсатди.
7. Оронимларнинг этимологик тадқиқи номнинг этимонини, луғавий асосини аниқлаш, аталиш мотивлари ва тамойилларини тўғри белгилаш имконини беради. Шунингдек, таҳлилнинг бу усули ўзбек тили тарихини, унинг шевалари ва лаҳжаларининг ном ясалишидаги иштирок этиш даражасини, хусусиятларини ҳамда тарихий такомилини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.
8. Оронимларнинг ҳосил бўлишида тилнинг апеллятив сатҳига тегишли луғавий бирликлар муҳим ўрин тутади. Апеллятивлардан оронимлар ҳосил бўлишида оронимик конверсия асосий ўрин тутади.
9. Ўзбек тилининг ономастик сатҳида муҳим ўрин тутадиган трансонимизация – бир объект номининг бошқа бир турдаги объект номига ўтиши ҳодисаси оронимияга ҳам хос. Жумладан, бу ҳодиса бир томондан, бир турдаги орографик объектнинг номини шу турдаги бошқа объект номига
ўтишида намоён бўлса, иккинчи томондан, орографик объект номининг топонимларнинг бошқа тури номларига ўтишида кўринади ёки аксинча.
10. Ўзбек тили оронимлари содда, қўшма ва мураккаб таркибли тузилиш хусусиятига эга. Шу билан бир қаторда, форс-тожик тилига тегишли изофа бирикмали оронимлар ҳам учрайди. Ўтказилган таҳлиллар ўзбек тили
оронимиясида қўшма таркибли оронимлар салмоқли ўрин тутишини кўрсатди.
11. Мавжуд материалларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, оронимлар орасида ўзбек тили тараққиётининг турли даврларига тегишли элементларни ўзида акс эттирувчи туркий палеооронимлар муҳим ўрин эгаллайди. Этимологик таҳлил йўли билан уларнинг таркибида шу кунга қадар сақланиб қолган маълум бир миқдордаги ўзбек тилининг фонетик, лексик, лексик-семантик ва грамматик архаик элементлари аниқланди. Бу фактлар ўзбек тили тарихий фонетикаси, лексикаси ва грамматикасини ўрганишда қимматли манба сифатида муҳим аҳамият касб этади.


Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish