2. Тожик тилига тегишли луғавий бирликлар асос бўлган оронимлар
Тожик тилига тегишли луғавий бирликлардан ташкил топган оронимлар Жанубий Ўзбекистон оронимиясида миқдор жиҳатидан ўзбекча оронимлардан кейинги ўринда туради. Уларнинг тарқалиш ареали анча кенг, қўлланиши ҳам бир мунча фаолдир. Айниқса, тоғли ҳудудларда яшайдиган тожик тилида сўзлашувчи аҳоли нутқида, шунингдек, улар билан қўшни яшовчи ва яқин ижтимоий-лисоний муносабатда бўлган ўзбек тилида сўлашувчи аҳоли нутқида бу хусусият яққол кўринади. Тўпланган оронимик материалларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, тожикча ёки тожик тилига тегишли луғавий бирликлардан ташкил топган оронимларнинг миқдори маълум бир даражада. Уларнинг қатъий тарқалиш чегарасини белгилаш ва қўлланиш частотасини аниқлаш анча мушкул. Чунки, ўлканинг барча ҳудудлари бўйлаб тожикча ёки тожик тили морфемалари билан шаклланган оронимларни учратиш мумкин.
Ўлкада тожик тилига тегишли ёки тожик тилига оид луғавий унсурлардан ташкил топган оронимларнинг салмоқли ўрин тутиши ҳамда кенг тарқалиши ўзининг ижтимоий-сиёсий, маданий-иқтисодий омилларига эга. Маълумки, эроний тилларда сўзлашувчи халқларнинг бир вакили сифатида тожик халқи қадим ўтмишдан туркий тилда сўзлашувчи халқлар, жумладан, ўзбеклар билан бирга, аралаш яшаб келмоқда. Бу ҳаёт тарзи ва унинг натижасида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий алоқалар замирида икки тиллилик муносабатлари вужудга келган. Бу муносабатлар натижасида кўплаб тожикча сўзлар ва аффикслар ўзбек тилига ўзлашган. Ўзлашиш жараёни жуда узоқ даврлардан бошланганлиги учун ўзлашган сўзларнинг бир қисми ўзбек тили луғат таркибига сингиб кетган. Бир қисми эса умумўзбек тили луғат таркибига тўла ўзлашолмай жой номлари ёки шева лексикаси сифатида қўлланилиб келинмоқда.
Ўзбекистон оронимиясидаги тожикча ва тожик тили унсурлари мавжуд бўлган оронимларни генетик жиҳатдан қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1. Компонентлари тожикча сўз ва аффикслардан ташкил топган оронимлар.
2. Бир компоненти тожикча, бошқа компоненти ўзбекча сўз ва аффикслардан ташкил топган оронимлар.
3. Бир компоненти тожикча, бошқа компоненти араб тили унсурларидан ташкил топган оронимлар.
4. Компонентлари тожик, араб ва ўзбек тили унсурларидан ташкил топган оронимлар.
1. Компонентлари тожикча сўз ва аффикслардан ташкил топган оронимлар: Арабон, Арпақори, Асппар, Баланди, Баркўҳ, Бедак, Бозоржой, Боғибаланд, Газа, Газак, Говдара, Говдаҳна, Говурган, Гўрдара, Гўримор, Гурмор, Гўровон, Гўриқалмоқ, Гўшман, Даначот, Даражови, Дарайитурко, Дарайтут, Дарихитой, Дарғамурда, Дарғоз, Дашновот, Дашт, Даштикалта, Даштикалтатой, Даштичинор, Даштиғоз, Даҳна, Даҳнидарғоз, Жўробзор, Занг, Заргус, Зармас, Захакимарон, Зингирак, Исванни, Камар, Камаритурк, Камаричилжувут, Кари, Каприн, Кариз, Карсагон, Кофиржар, Козахона, Кулли, Кўкқарға, Кўрдара, Кўрдаҳна, Кўрчашма, Кўсан, Кўҳак, Кўҳисафед, Кўҳисиёҳ, Кўҳистон, Кўҳичош, Кўҳсиё, Лабжар, Лўлимурда, Лўндасанг, Майдонак, Марғибон, Моғакдара, Мағалдара, Моҳиндаҳна, Можарон, Мозоркоза, Нуғайкўҳ, Олволидара, Омборжар, Парчағул, Пожур, Поёндара, Пўстакховар, Рубоҳхона, Сангалдак, Сангар, Сангардак, Сангбирон, Сангчашма, Сардоба, Сархара, Сиёрек, Сурхак, Тагизиндон, Тиллакамар, Хамикалон, Хамихуккуштаги (адир) Харкуш, Хардузд, Хатак, Хумдонак,
Хурсантоғ, Хўжабаркўҳ, Чокдара, Чакки, Чашмазор, Чашмиганда, Чашмикенагас (адир), Чашмиқипчоқ (адир), Чаҳакдара, Чилдухтарон, Чоштўда, Шерак, Шергаза, Шибарикалон, Ширан, Ширдон, Шоколон, Шутурмурда (дара), Юртихитой, Яғнав, Қапчиғайболо ва б.
Бу гуруҳга кирувчи оронимларнинг таҳлили уларнинг тузилишига кўра қуйидаги туркумларга ажратиш мумкинлигини кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |