Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


ЎСИМЛИК ҲУЖАЙРАСИНИНГ ОСМОТИК ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

1.4 ЎСИМЛИК ҲУЖАЙРАСИНИНГ ОСМОТИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
ДИФФУЗИЯ ВА ОСМОС. Ҳужайранинг ҳаётийлиги ундаги доимий 
модда алмашинув жараёнининг мавжудлигига боғлиқ. Яъни ҳужайралар ташқи 
шароитдан ёки ёнма-ён жойлашган ҳужайралардан тўхтовсиз қабул қилади, 
айрим моддаларни эса аксинча ўзидан чиқаради. Яъни ўсимликнинг ҳаёти уни 
ташкил қилган ҳужайраларнинг ташқи ва ички муҳит омиллари билан 
муносабати орқали амалга ошади. Булардан энг муҳими ҳужайраларга ташқи 
муҳитдан сув ва унда эриган моддаларнинг кириши ва ҳужайралараро 
ҳаракатидир. Ана шу жараёнларда ўсимлик ҳужайраларида мавжуд бўлган 
осмотик потенциал катта роль ўйнайди. Бу эса диффузия ва осмос 
қонунларидан келиб чиқади. 
Умумий системада моддаларнинг бир жойдан иккинчи жойга 
силжитишга д и ф ф у з и я дейилади. Диффузияланувчи модда ўз йўлида парда 
учратса, унинг тарқалиши анча қийинлашади Ҳужайранинг целлюлоза, 
гемицеллюлозадан иборат пўсти ҳам шунга ўхшаш пардалар қаторига киради. 


30
Суюқ ва эриган моддаларнинг парда орқали диффузияланиш 
ҳодисасига о с м о с дейилади. Эритманинг парда орқали ичкарига киришига 
эндоосмос , ташқарига чиқишига эса экзоосмос дейилади. Кейинги йилларда 
ўтказилган текширишларнинг кўрсатишича фақат эритувчиларни (сув) ўтказиб, 
эриган моддаларни бутунлай ўтказмайдиган пардалар ҳам борлиги аниқланди. 
Бундай пардалар танлаб ўтказувчи пардалар деб аталади. 
ОСМОТИК БОСИМ. Экзоосмосдан кўра эндоосмоснинг кучлироқ бў- 
лиши натижасида ривожланиб, пуфакнинг ички томонидан итарувчи 
гидростатик босим - осмотик босим деб аталади. Бундай босимнинг 
мавжудлигини биринчи марта 1826 йилда француз ботанки Дютроше исботлаб 
берган. Буни исботлашда қўлланилган асбоб эса Дютроше осмометри дейилади 
(10 - расм ). Бу осмометр билан осмотик қонуниятни кўриб чиқиш учун ҳайвон 
қовуғидан ёки пергамент қоғозидан халтача тайёрлаб, уни тез диффузия 
қилмайдиган модда билан ( сахароза, глюкоза ) тўлғазиб сувга солсак, халтача 
шиша бошлайди, унинг деворлари таранг бўлиб , қолади ва ичкаридан ҳосил 
бўлган босимга чидолмай ёрилади. Агар халтачани оғзини бутунлай боғлаш 
ўрнига шиша най ўрнатилса, унинг ичидаги суюқлик баландлиги ички босим 
таъсирида кўтарила бошлайди. Бу жараён дастлаб тезроқ бориб, кейинчалик 
секинлашади ва тўхтаб қолади, кейин эса яна пасая бошлайди. Чунки
Дютроше ишлатган парда ( плёнка ) ярим ўтказгичхусусиятига эга эмас эди. 
Бу тажрибани 1877 йилда В.Пфеффер ўсимлик ҳужайрасига яқинроқ 
ҳолда ўтказган (11 - расм). Бунинг учун у майда тешикчали чинни цилиндр 
ичига мис купороси эритмасини солган ва цилиндрни сариқ қон тузи K
4
[Fe 
(rN
6
)] эритмаси ичига туширган. Натижада ўсимлик ҳужайрасига яқинроқ ярим 
ўтказгич мембрана ҳосил бўлган. Пфеффер осмотик босимнинг қиймати турли 
шароитга боғлиқ бўлганини шу осмометр ёрдамида текшириб, унинг эритма 
концентрациясига нисбатан тўғри пропорционал эканлигини аниқлаган. 
10- расм. Дютроше осмометри 11 - расм Пфеффер осмометри 
Ўсимликларнинг ҳужайрасида ҳам шундай жараёнлар содир бўлиши 
мумкин. Яъни ўсимлик ҳужайрасининг пўсти эластиклик хусусиятига эга 
бўлиб, чўзилиш қобилиятига эга. Сув ва эриган моддаларни ўзидан ўтказади. 
Лекин протоплазма мембрана қаватларининг мавжудлиги (плазмолемма ва 
тонопласт) сабабли турли моддаларга нисбатан танлаб ўтказувчанлик 


31
хусусиятига эга. Унинг бу хусусияти сув ва сувда эриган моддаларнинг 
ҳужайра ширасига турли тезликда ўтишига асосланади. 
Ўсимлик ҳужайрасининг вакуоласида жуда кўп осмотик актив 
моддалар тўпланади. Буларга шакарлар, органик кислоталар ва тузлар киради. 
Ҳужайра ширасида осмотик актив моддалар қанча кўп тўпланса, унда осмотик 
босим шунча юқори бўлади. 
Ҳужайранинг осмотик босимини Вант-Гофф формуласи бўйича аниқласа 
бўлади: Р = RTCi , бу ерда Р - осмотик босим, С - эритма концентрацияси, R =
газларнинг доимий коэффициенти - 0,08207 га тенг, Т - абсолют ҳарорат, i - 
изотоник коэффициент бўлиб, электролит эритмалар учун 1 га ва 
электролитмас эритмалар учун 1,5 га тенг. 
Осмотик босим ўсимлик турларига, уларнинг яшаш шароитларига ва 
ҳатто органларига ҳам боғлиқ, яъни кўпчилик мезофитларнинг илдизида 0,3 - 
1,2 МПа тенг бўлса, ер усти қисмида 1,0-2,6 МПа га тенг. Шўр тупроқларда 
яшовчи ўсимликларда (галофитларда)энг юқори - 15 МПа гача бўлади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish