Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ВИТАМИНЛАР. Табиатдаги тирик организмларнинг ҳаёти учун зарур 
бўлган ва ўсимликлар ҳужайрасида ҳосил бўладиган органик бирикмаларнинг 
бир группасига витаминлар дейилади. Улар озиқ-овқат маҳсулотларининг 
таркибига киради ва жуда кам миқдорда бўлади. 
Агар озиқ моддалар таркибида витаминлар бўлмаса у ҳолда организмда 
модда алмашинув жараёни бузилади, бу эса организмни оғир касалликларга 
дучор этади. 
Витаминлар ферментлар таркибига кириб, уларнинг актив қисмини 
ташкил этади. Улар ўсимликлар танасида ҳосил бўлади ва ўсиш, 


26
ривожланишида актив иштирок этади. Ҳозиргача 30 дан ортиқ витамин 
аниқланган. Улар сувда эрийдиган ва ёғда эрийдиган витаминларга бўлинади. 
Ёғда эрийдиган витаминларга - А, Д, Е, К, F ва бошқалар, сувда 
эрийдиган витаминларга - С, Р, В
1

2

3
рутин, липоат кислотаси, В, РР, В
6
, Н 
ва бошқалар киради. 
Шундай қилиб, ўсимлик ҳужайраларида ҳар хил витаминлар биосинтези 
жараёни кечади. 
УГЛЕВОДЛАР. Углеводлар ўсимликлар таркибида энг кўп тарқалган 
органик модда бўлиб, умумий моддаларнинг 85-90% ни ташкил этади. Улар 
фотосинтез жараёнининг асосий маҳсулотидир. Углеводлар ҳужайрадаги 
асосий озиқа моддалардир. Улар нафас олиш жараёнида иштирок этадилар ва 
организмни энергия билан таъминлайдилар. Углеводлар учун зарур бўлган 
оқсил,ёғлар ва нуклеин кислоталарнинг ҳосил бўлишида ҳам иштирок 
этадилар. Уларнинг молекуласи кимёвий жиҳатдан углерод, водород ва 
кислороддан тузилган. Масалан глюкоза - С
6
Н
12
О
6
, сахароза - С
12
Н
22
О
11

Ҳамма углеводлар иккита группага бўлинади: 1)оддий углеводлар - 
моносахаридлар 2) мураккаб углеводлар - полисахаридлар. 
Оддий углеводлар парчаланганда углеводга хос хусусиятга эга бўлган 
кичик бирикмалар ҳосил бўлмайди.Уларнинг таркибида (=С=О) ва альдегид
(- С ....) группалар билан бир қаторда спиртли (-окси ) группалар ҳам мавжуд. 
Шунга кўра альдозалар - таркибида альдегид группа бўлган моносахаридлар ва 
кетозалар - таркибида кетон группа бўлган моносахаридларга бўлинади. Айрим 
моносахаридлар таркибидаги углерод атомларининг сонига қараб ҳам 
белгиланади. Яъни уч углеродли бирикмалар - триозалар, тўрт углеродлилар-
тетрозалар, беш углеродлилар - пентозалар , олти углеродлилар - гексозалар ва 
етти углеродлилар - гептозалар. Бу углеводлар фотосинтез ва нафас олиш 
жараёнларида актив иштирок этадилар. 
Мураккаб углеводлар гидролизланиш натижасида оддий углеводларга 
парчаланади. Буларга дисахаридлар, трисахаридлар ва полисахаридлар киради. 
Дисахаридлар иккита моносахаридлар молекуласидан бир молекула сув 
ажралиб чиқиш натижасида ҳосил бўлади :
С
6
Н
12
О
6
С
12
Н
22
О
11
+ Н
2
О 
сахароза 
Асосий вакиллари сахароза, мальтоза, целлобиоза ва лактозалардир. 
Сахароза ўсимликларда энг кўп учрайдиган углеводдир.Сувда жуда яхши 
эрийди. Ўсимлик танасида кўп тўпланади (айниқса қанд лавлаги ва 
шакарқамишда) ва саноатда шакар олиш учун ишлатилади. 
Мальтоза ундирилган донларда кўп бўлади. Яъни крахмалнинг 
парчаланишидан ҳосил бўлади. Целлобиоза - целлюлоза гидролизланганда 
ҳосил бўлади. Лактоза - сут шакари ҳам дейилади ва ўсимликларда кам 
учрайди. 
Трисахаридлар. 
Ўсимликлар 
таркибида 
учрайдиган 
вакили 
раффинозадир. У чигит таркибида кўп бўлади. Асосан ўсимликларнинг уруғи 
ва илдиз мевасида кўп учрайди. Унаётган уруғларда эса кескин камаяди. 


27
Полисахаридлар. Улар сувда эримайди ва коллоид эритма ҳосил қилади. 
Ўсимликлар таркибида кўп тўпланади. Энг муҳим вакиллари крахмал ва 
целлюлоза яхши ўрганилган. 
Крахмал протоплазмада кўп тўпланадиган муҳим озуқа моддадир. У 
айниқса ўсимлик донларида кўп тўпланади. Масалан шолида - 80%,буғдойда -
60-70%,картошкада - 20% крахмал бўлади. Крахмал фотосинтез жараёнида 
вужудга келган глюкоза ва сахарозага айланади (чунки сувда эрийдиган 
моддалар ҳосил бўлади) ва ўсимликларнинг турли органларига тарқалади. 
Ҳужайранинг эҳтиёжидан ортиб қолган миқдори полимерланиб, крахмалга 
айланади ва запас ҳолда тўпланади. Бунга эса иккиламчи крахмал дейилади. 
Крахмал ўсимлик ҳужайрасида доначалар ҳолида учрайди. Уни йод таъсирида 
аниқлаш мумкин. Чунки суюлтирилган йод таъсиридан крахмал доначалари кўк 
ранга бўялади. Ҳар хил ўсимликларнинг крахмал доначалари бир-биридан 
ҳажми ва шакли блан фарқ қилади. Уларнинг катталиги 2-170 ммк гача бўлади. 
Целлюлоза ҳам ўсимликларда кўп бўлиб, ҳужайра пўстининг асосини 
ташкил этади. Баргнинг 15-30%, ёғочнинг 50%, каноп поясининг- 70%, чигит 
толасининг- 90% гачаси целлюлозадан иборат. Целлюлоза сувда эримайди. 
Гемицеллюлозалар ҳам ҳужайра пўстининг таркибига киради. Сувда 
эримайди. Ишқорий эритмаларда яхши эрийди. Ўсимликларнинг ёғоч қисмида 
қисмида кўп учрайди. 
Пектин моддалари ҳам полисахаридларга киради. Улар кўпроқ 
меваларда, илдиз меваларда, пояларда учрайди. Ҳужайраларни бир-бири билан 
бирикишида ҳам иштирок этади. Эримайдиган пектинлар мевалар пишишида 
эрувчан пектинга айланади ва серэт қисмининг етилишига сабаб бўлади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish