Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


БОБ. НЕФТЬ ВА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ



Download 9,31 Mb.
bet17/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

3 БОБ. НЕФТЬ ВА НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
3.1. Табиий энергия ташувчиларни тавсифлаш тизимлари

Табиий энергия ташувчилар–ер қаъридан ёки унинг юзасидан қазиб олинадиган моддалар бўлиб, улар асосан икки ёнувчи элементлар– углерод ва водороддан ташкил топгандир. Уларнинг умумий рўйхати жуда турли-тумандир: табиий газдан то тошкўмиргача бўлиб, улар қуйидаги ўртача кўрсаткичлар билан тавсифланади:


3.1-жадвал
Табиий ёқилғиларни иссиқлик миқдори



Физик ҳолати

Номи

Таркиби, % (масс.)

Ёнувчи массадаги Н:С нисбат

Ёниш иссиқ-лиги, Мж/кг

ёнувчи масса

қўшим-чалар

кул

Газ ҳолатдаги

Табиий газ

99,5

0,5

-

0,3

45

Суюқ

Газ конденсати

99,0

1,0

-

0,17

42,5

Енгил нефть

98,9

1,0

0,1

0,16

42,0

Ўртача нефть

97,35

2,5

0,15

0,15

41,5

Оғир нефть

95,8

4,0

0,2

0,15

41,0

Ярим қаттиқ

Ўта оғир нефть

93,6


6,0


0,4


0,14


40,0


Қаттиқ

Табиий нефть битумлари

91,0


8,0


1,0


0,13


39,0


Сланецлар

13

17

70

0,12

32

Торф

48

11

41

0,10

24

Қўнғир кўмир

37

28

35

0,07

28

Антрацит

81

4

15

0,02

35

XI Халқаро нефть конгрессида табиий энергия ташувчиларни ҳамма турларини уч хусусияти – агрегат ҳолати, зичлик ва қовушқоқлик бўйича ягона синфланиш таклиф қилинган. Ушбу синфланиш бўйича ҳамма нефтлар 4 категория– енгил, ўрта, оғир ва ўта оғирга, зичликлари мос равишда 870, 870÷920, 920÷1000 ва 1000 кг/м3 дан юқори, қовушқоқликлари эса нормал шароитларда 10 Пас дан ошмайдиган категорияларга бўлинади.


Табиий нефть битумларига ёнувчи массаси қовушқоқлиги 10 Пас дан ортиқ бўлган органик бирикмалар киритилган.
Агарда енгил, ўртача ва оғир нефтлар анъанавий энергия ташувчилар бўлиб ҳисоблансалар, уларни тозалаш ва қайта ишлаш технологияси – умумқабул қилинган технологиялар қўлланилса, ўта оғирлари ва табиий битумлар учун эса– уларни қазиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам алоҳида, ноанъанавий усуллар қўллашни талаб қилади.
Инсоният томонидан ҳамма турли-туман нефтларни бир критерийлар системаси билан баҳолашга интилиш 1907 йилдаёқ Геффер томонидан амалга оширилган. Ўтган вақтда жуда кўп бундай системалар таклиф қилинган бўлиб, улардан ҳеч бири универсал хусусиятга эга эмас эди.
Ҳамма ушбу тизимлар синфланишнинг асос бўладиган хусусиятлар бўйича уч гуруҳ – кимёвий, геокимёвий ва технологик гуруҳларга киритилади.


Кимёвий синфланиш

Кимёвий синфланишлар нефть ёки унинг маълум фракцияларини кимёвий таркибларининг фарқланишига асосланадилар.


Бундай синфланишларнинг бирида ўртача молекуладаги алифатик радикаллар, нафтен ва ароматик ҳалқаларга тўғри келган углерод атомларининг сони асос қилиб олинади ва ушбу хусусият бўйича нефтлар 7 гуруҳга бўлинади. Ундан ташқари, улардаги олтингугурт, смолалар, асфальтенлар, парафин ва енгил фракциялар миқдори бўйича 12 нимгуруҳларга ажратилган.
Бошқа синфланиш бўйича аниқловчи хусусиятлар сифатида нефтнинг зичлиги, ундаги олтингугурт миқдори ва алканлар ҳамда ароматик углеводородлар миқдорини циклоалканлар миқдорига нисбатлари қабул қилинган. Зичлик бўйича нефтлар 4 гуруҳга (енгил, ўрта, оғир ва ўта (жуда) оғир, олтингугуртнинг миқдори бўйича эса 3 (кам олтингугуртли, олтингугуртли ва юқори олтингугуртли) га бўлинади.
АҚШ да зичлик ва углеводород таркибининг ўзаро нисбатига асосланган нефтларни синфланиши ишлаб чиқилган. Нефть учун яхлит ҳолда углеводород таркибни аниқлашнинг иложи йўқдир, шу боис базавий қилиб нефтнинг икки ўрта фракцияси олинган: бири– атмосфера босимида, 250-2750С чегарада қайновчи; иккинчиси – оғирроқ, 275-3000С ҳароратда ва 40 мм. сим. уст., қолдиқ босим (5,3 кПа) да қайновчи.
Ушбу синфланиш бўйича агарда 250-2750С фракциянинг зичлиги 0,825г/см3 га тенг ёки ундан қуйи бўлса, нефть– парафинлига; агарда 0,860 г/см3 ва ундан юқори бўлса– нафтенли нефтга киради. 275-3000С фракция учун парафинли ва нафтенли нефтлар зичлик чегаралари қилиб мос равишда 0,876г/см3 ва ундан қуйи ҳамда 0,934г/см3 ва юқори кўрсаткичлар қабул қилинган. Ушбу синфланиш бўйича нефтларнинг 7 тури аниқланган: парафинли; парафинли-оралиқ; оралиқ-парафинли; оралиқ; оралиқ-нафтенли; нафтенли-оралиқ; нафтенли.
Грозний нефтни илмий изланиш институти томонидан оригинал синфланиш таклиф этилган бўлиб, у нефтни кимёвий таркибини ўзида ифода этган. Ушбу синфланишга асос қилиб нефть таркибидаги қайсидир углеводород синфини ёки бир неча синфларини кўпроқ миқдори олинган. Бунда нефтларни қуйидагича фарқлайдилар: парафинли; парафин-нафтенли; нафтенли; парафин-нафтен-ароматикали, нафтен-ароматикали, ароматикали.
А.Э. Конторович ва бошқалар нефтнинг икки нимсинфланишини бирга кўрадилар: бири- физик-кимёвий характеристикалар бўйича, бошқаси– углеводород таркиби бўйича.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish