Назарий кисм…



Download 276,86 Kb.
bet1/9
Sana05.04.2022
Hajmi276,86 Kb.
#529140
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Мундарижа
Кириш
Топширик

  1. Назарий кисм…..............................................................................................

2. Технологик ҳисоблашлар…………………………………………………….
2.1. Технологик схема ёзуви...................................................................
2.2. Хом ашё сарфларини ҳисоблаш………………………………..
3. Ёрдамчи қурилмаларни ҳисоблаш...............................................................
4. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш………………..........
5. Хаёт фаолияти хавфсизлиги…………….....................................................
Хулоса………………………………………………………………….
Адабиётлар рўйхати……………………………………………………

КИРИШ
Ректификация колонкаси (син. Ректификация колонкаси аппарати) Ректификация устунлари дистиллаш, экстрактив ректификация,суюқликларни олиш, буг ъ ва суюқлик ўртасидаги иссиқлик алмашинуви жараёнларида вабошқа жараёнларда қўлланилади. Худди шу ректификация устунининг ишлаш принципи нисбатан содда лаборатория асбобларида ҳам, нефтниқайта ишлаш, нефт-кимё, кимё, газ, пиво ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг мураккаб саноат иншоотларида ҳам қўлланилади. Саноат ректификацияси устунларининг диаметри 16 метрга, баландлиги эса 90 метрга ёки ундан ошиши мумкин.

Ректификация 19-асрнинг бошлариданоқ асосан алкогол ва нефт саноатидаги энг муҳим технологик жараёнлардан бири сифатида танилган. Ҳозирги вақтда ректификация бутун дунёда кимёвий технологиянинг турли соҳаларида қўлланилади, бу эрда таркибий қисмларни соф шаклда ажратиб олиш жуда муҳимдир (органик синтез, изотоплар, полимерлар, яримўътказгичлар ва бошқа ҳар хил тозалиги юқори бўлган моддаларни ишлаб чиқаришда). Ректификация - бу такрорий буғланиш ва конденсация жараёни, бу жараёнда дастлабки аралаш 2 ёки ундан ортиқ таркибий қисмларга бўлинади ва буг ъфазаси жуда учувчан (паст қайнаш) таркибий қисм (лар) билан тўйинган бўлади ва аралашманинг суюқ қисми жуда учувчан (юқори қайноқ) компонент (лар) билан тўйинган бўлади.
Топшириқ

Маълумки, ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида ректификация жараёни жуда кўп ишлатилади. Бу жараённи амалга оширишда тарелкали колонналардан кенг кўламда фойдаланилади.


Метил спирти - сув аралашмасини ажратиш учун узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннани ҳисоблаш. Метил спирти - сув аралашмасининг массавий сарфи G=3190 кг/соат этил спиртининг бошланғич эритмадаги концентрацияси аf = 50% (масс); мэтил спиртнинг дистиллятдаги концентрацияси ad = 95 % (масс); мэтил спиртининг куб қолдиғдаги концентрацияси aw = 9,5 % (масс); флегманинг ортиқчалик коэффициенти (βR = 1,77; η = 0,5; тарелкалар орасидаги масофа h = 200 мм; иситувчи буғ босими Pб, = 0,0232 МПа; диаметри DK =1200мм ректификация жараёни атмосфера босимида ташкил этилган. Дистиллят Gd, куб қолдиғи Gw ва тарелкалар миқдори п, ҳамда колонна баландлиги Н, диаметри DK ва иситувчи буғ сарфи D ларни аниқлаш зарур.
1.Назарий кисм

Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.


Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама - қарши йўналишда ҳаракатлантирилади ва ҳар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.


Шундай килиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса - қийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта тўқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса - қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.


Ректификация жараёнини ҳисоблашда қуйидаги тахминлар қабул қилинади:


а) 1 кмоль буғ конденсацияланиш даврида 1 кмоль суюқлик буғланади. Демак, ректификацион колоннанинг исталган кўндаланг кесимида ҳаракатланаётган буғнинг миқдори бир хилдир;


б) дефлегматорда конденсацияланаётган буғнинг таркиби ўзгармайди. Демак, ректификацион колоннадан чиқиб кетаётган буғнинг таркиби дистиллятникига тенг (yd = xd) бўлади;
в) эритма буғланиши даврида унинг таркиби ўзгармайди. Демак, буғланиш даврида ҳосил бўлган буғнинг таркиби куб қолдиғиникига тенглашади, яъни w = xw).

1 расм. tx, yдиаграмма.
Кўпинча ректификация жараёни t - х, у диаграмма ёрдамида тасвирланади (1-расм).
Концентрацияси x1 бўлган бошланғич эритма қайнаш температураси t1 гача қиздирилганда, суюқлик билан мувозанатдаги буғ олинади ва у конденсацияланганда енгил учувчан компонентга бойитилган х таркибли суюқлик ҳосил бўлади. Ушбу суюқлик яна қиздирилса ва унинг температураси t2 гача етказилса, ҳосил бўлган буғнинг конденсацияланиши натижасида х3 таркибли суюқликни оламиз. Шундай қилиб, буғланиш ва конденсациялаш жараёни кўп марта қайтарилса, бошланғич эритмани тоза, енгил ва қийин учувчан компонентларга ажратиш мумкин.


Узлуксиз ишлайдиган ректификацион колоннанинг принципиал схемаси 2-расмда кўрсатилган. Бошланғич эритма иситкич 2 да қиздирилади ва колоннанинг таъминловчи тарелкасига узатилади. Колоннадаги қайнаткич 8 нинг иссиқлиги таъсирида ректификация жараёни содир бўлади, эритма дистиллят ва куб қолдиғига ажралади. Колоннадан чиқаётган буғлар дефлегматор 4 да қиисман ёки тўла конденсацияланади. Агар буғ тўла конденсацияланса, ҳосил бўлган дистиллят ажратувчи мослама 5 да икки кремга бўлинади.




Download 276,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish