Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


Нефть ва газнинг ҳосил бўлишидаги микстгенетик гипотезалар



Download 9,31 Mb.
bet16/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

Нефть ва газнинг ҳосил бўлишидаги микстгенетик гипотезалар

1990 йилларга келиб нефть ва газнинг пайдо бўлиши тўғрисида чоп этилган илмий асарлар, мақолалар ва маълумотлар таҳлили ҳамда дунё нефть-газ ўлкаларининг шаклланишини геодинамик нуқтаи назардан ўрганиш асосида проф. А.А. Обидов микстгенетик назарияни илгари сурди.


Унга кўра, нефть ва газнинг ҳосил бўлишида асосий манба тарқоқ органик моддалар билан бир қаторда ер пўстининг чуқур қатламларидан юқорида жойлашган чўкинди жинслар томон ҳаракатланаётган турли газ ва суюқ моддалар бўлиб, улар таъсирида чўкинди жинслардаги органик моддалардан углеводород ҳосил бўлади деб ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳудудида нефть ва газлар ҳосил бўлишининг микстгенетик фарази қуйидаги маълумотларга асосланади: маълумки мезозой-кайназой даври чўкинди қатламлари ичида тарқоқ органик моддалар кўп микдорда учрайди, ўз навбатида уларга катта чуқурликдан келаётган флюидлар ҳам таъсир этади. Ер пўстидаги иссиклик оқимининг катта чуқурликдан чиқиб келаётган флюидлар билан ўзаро ўрин алмашинишидан ўндан ортиқ аномал минтақалар вужудга келади. Уларга Марказий Қизилқум, Бухоро-Хива регионидаги палеорифт системасидаги юқори ҳароратли иссиқлик оқими, Сурхондарё мегасинклиналидаги Боянгора майдони, Фарғона тоғлараро ботиғидаги Адрасман-Чуст аномаллиги ва бошқаларни мисол келтириш мумкин. Марказий Қизилқум аномаллигида метан ва водород эманацияси (радиоактив нурланишда вужудга келадиган газ маҳсулотлари) тажриба асосида аниқланган. Бу ерда уч, мўътадил (0 дан 10 гача), умумий фонга нисбатан 10000 шартли бирликка кўп бўлган шиддатли ва доирасимон кўринишдаги эманациялар ажратилган. Эманациянинг энг юқори қиймати палеозой вулқон-тектоник структураси оғзига тўғри келади. Иссиқлик оқими зичлик қийматига ва аномал минтақалар майдонининг катта-кичиклигига қараб бошқа жойларда, катта чуқурлиқда уларга мос келувчи эманация маҳсулотларининг ҳосил бўлишини тахмин қилиш мумкин. Бундай аномалиялар таъсирида бўлган минтақаларда жуда йирик нефть ва газ конлари жойлашганлиги проф. А.А. Обидов фикрича микстгенетик фаразнинг асослилигини тасдиқлайди.
Юқорида қайд қилинган маълумотларга асосланиб, проф. А.А. Обидов нефть ва газларнинг бундай йўл билан ҳосил бўлишини қуйидагича изоҳлайди:
1) нефть ва газнинг микстгенетик ҳосил бўлишида ернинг газсизланишидан чуқурликда пайдо бўлган флюидлар ва тарқоқ органик моддалар бошлангач ашё ҳисобланади;
2) ўзига хос термобарик шароитли, иссиқлик оқими ва флюидлар ҳаракатлана оладиган каналлари бўлган чўкинди ҳавзалар микстгенетик йўл билан ҳосил бўлишида чуқурликдаги флюидлар оқими таъсирида содир бўладиган реакциялар системаси органик моддаларнинг парчаланиш жараёнига мос келади.
К.А. Клешчев, А.Н. Дмитриевский, А.М. Согалевич, Ш.С. Баланюк, В.В. Матвиенко, Б.М. Валяев ва бошқа олимлар океан тубида углеводородларнинг ҳосил бўлишини микстгенетик фаразга яқин қилиб изоҳлайдилар. Унга кўра, юқори мантиядаги ўта асосий жинсларнинг серпантинланиш жараёнида океан сувларининг ва улардаги карбонат ангидрид газининг парчаланишидан метаннинг гидротермал синтези содир бўлади. Шу сабабли органик моддаларга бой бўлган ва юқорида жойлашган чўкинди жинсларга водороднинг шиддат билан кириб келишидан кўп микдорда углеводородлар ҳосил бўлади. Шунга ўхшаш гидродинамик ҳолат ёш рифтлар ривожланаётган минтақаларга ҳам хос (Қизил денгиз, Кайман нови).
Тинч океандаги Тонга ва Кермадек вулқон ороллари яқинида кўп миқдорда тўпланган углеводородларни ўрганган К.А. Клешчев (1996) океан тубида бўладиган вулқон жараёнлари ва гидротермал оқимлар таъсирида углеводородлар ҳосил бўлиши мумкинлигини асослади. Шу сабабли вулқон жараёнлари тез-тез қайтарилиб турадиган океан туби нефть ва газ пайдо бўлиши мумкин бўлган истиқболли майдон ҳисобланади. Шунингдек, изотопли текширувлар биокимёвий газлар таркибидаги водород ва углеродларнинг енгил изотоплари табиий шароитда катта чуқурликларда учраши мумкинлигини исботлади. Масалан, Каспий бўйи ботиғининг туз ости ётқизиқларида ҳосил бўлган нефть-газ-конденсатли конларга катта чуқурликдан чиқиб келиб, қатламларга сингаётган углеводородли флюидларнинг ўзига хос хусусиятларини (Б.М. Валяев 1997) аниқлади. Яъни, кўпгина конларда геологик кесим бўйича углеводородлар таркибининг ўзгарувчанлиги, қатлам ўта юқори босимининг кескин ўзгариши, дизъюнктив бузилишларнинг қуюқлашуви, флюидларнинг суқилиб кириши оқибатида қўшимча ғовакликлар ва иккиламчи сақлагичлар пайдо бўлади.
Юқоридаги назариялардан кўриниб турибдики, нефть ва газларнинг ҳосил бўлиши тўғрисида турли фаразлар мавжуд. У ёки бу фаразни қанчалик ҳақиқатга яқинлигини чуқур тадқиқотлар асосида исботлаш лозим.

Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish