Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги



Download 6,65 Mb.
bet1/16
Sana12.07.2022
Hajmi6,65 Mb.
#779681
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
МСС лаб узб 2015-16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ


«Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш»
фанига оид лаборатория ишлари бўйича
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА

Тошкент 2015
УДК 5-640-01373-0


Тузувчилар:
Қодирова Ш.А, Ахмедов М.Я., Бекмуротов Ч.А.

«Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш» фанига оид лаборатория ишлари бўйича услубий қўлланма: ТошДТУ, 2012.


Ушбу услубий қўлланмада метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга тегишли асосий тушунчалар ҳамда уларга қарашли лаборатория ишларини бажариш, талабаларнинг мустақил равишда тайёрланишлари учун керакли назарий маълумотлар, ушбу назарияларни амалда мустахкамлаш учун масалалар, ҳар хил иш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар берилган. Ҳар бир лаборатория иши бўйича ҳисобот тайёрлаш учун ҳисоблаш формулалари ва синов саволлари келтирилган.


Талабалар лаборатория ишини бажарганда асосан услубий қўлланмадаги лаборатория ишига оид қисми бўйича ҳисобот топширадилар.
Лаборатория ишлари тавсифидан кейин берилган масалалар талабаларнинг мустақил фикрлаши ва курс бўйича қўшимча маълумотларга эга бўлишлигига ёрдам беради.
1- ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


ҲАР ХИЛ ТИЗИМДАГИ АМПЕРМЕТР ВА ВОЛЬТМЕТРЛАРНИ ТЕКШИРИШ




I. Ишнинг мақсади.

Магнитоэлектрик, электромагнит, электродинамик тизимларга оид ўлчов асбобларининг иш принципи ва назариясини ўрганиш ҳамда шу тизимдаги амперметр ва вольтметрларни текшириш.




II. Ишнинг назарий қисми.


I. Магнитоэлектрик ўлчаш механизми.

Магнитоэлектрик ўлчаш механизми (1.1-расм) доимий магнит 1, магнит қутб учликлари 2, цилиндрсимон пўлат ўзак 3, қўзғалувчан чулғам (рамка) 4, спираль пружиналар 7,8, кўрсаткич (стрелка) 9 ва посонгилар 10 дан тузилган.



1.1-расм. Магнитоэлектрик тизимдаги ўлчаш механизми.


Рамкадан ўтаётган ток билан (1.1-расм) доимий магнит майдонининг ўзаро таъсирида рамкани ҳаракатга келтирувчи куч F=BIlw ҳосил бўлади.


Ифодада B- қутб учликлари ва цилиндрсимон ўзак оралиғидаги магнит индукцияси; w-рамканинг ўрамлар сони; l-магнит майдонида жойлашган рамканинг фаол қисмини узунлиги, I- ток кучи.
Бу кучларнинг йўналиши чап қўл қоидасига биноан топилади. Бу кучлар ҳосил қилган айлантирувчи момент қуйидагича ифодаланади:
, (1.1)
бу ерда b -рамканинг кенглиги;
s - рамканинг юзаси.
Айлантирувчи момент таъсирида рамка ўқ атрофида айланганида спираль пружиналар буралиб, тескари таъсир этувчи момент МТ ҳосил қилади:


МТ= W , (1.2)

бу ерда W- солиштирма тескари таъсир этувчи момент бўлиб, спираль пружинанинг материали ва ўлчамларига боғлиқ:


- рамканинг бурилиш бурчаги (кўрсаткичнинг шкала бўйлаб сурилишини кўрсатадиган бурчак ёки бўлаклар сони)
Рамкага таъсир этаётган икки (айлантирувчи ва тескари) момент ўзаро тенглашганда рамка ҳаракатдан тўхтаб, мувозанат ҳолатида бўлади, яъни:
Ма = МТ
ёки
BswI=W (1.3)
бундан
(1.4)
Охирги (1.4) ифода магнитоэлектрик ўлчаш механизмларининг шкала тенгламаси деб аталади.
- ўлчаш механизмининг ток бўйича сезгирлиги дейилади. Кўрилган ўлчаш механизми учун SI =const.
Шуни ҳисобга олиб (1.4) ни қуйидагича ёзамиз:
= SII. 1.5)
Яъни рамканинг бурилиш бурчаги ўлчанувчи токнинг қиймати 1 га тўғри пропорционал, шу туфайли, магнитоэлектрик ўлчаш механизмлари ўзгармас ток занжирларида ишлатилади ва уларнинг шкаласи бир текис даражаланган бўлади. Бундай шкаладан фойдаланиш анча қулай.
Магнитоэлектрик ўлчаш механизмлари амперметр, вольтметр, Омметр ва гальванометрлар сифатида ишлатилади. Бундай асбоблар анча мураккаб бўлсада юқори сезгирликка эга бўлиб, қувватни кам истеъмол қилади ва ташқи магнит майдонининг таъсиридан осонгина муҳофаза этилади.



Download 6,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish