Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet80/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Санъат ва техника. Техника қадимда юнонча techne – санъат, маҳорат маъносини анлатади. Ҳозир ҳам ўша маъносини сақлаб қолган: санъатнинг бирор-бир турида муайян маҳорат эгаси бўлган кишига нисбатан қўлланилади. Масалан, Ҳамза Умаров актёрлик техникасини яхши эгаллаган истеъдодли санъаткор эди, деймиз. Шунингдек, рангтасвир техникаси, шеър техникаси, рақс техникаси в.б. ҳақида ҳам гапириш мумкин. Айни пайтда у ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини амалга ошириш учун яратилган воситалар мажмуи сифатидаги маъноси нуқтаи-назаридан ҳам санъат билан алоқадор. Уни жамият моддий ва маънавий маданиятининг ўзаро муносабатлари тарзида талқин қилиш мумкин. Зеро, ҳозир техника инсон хиссиётлари ва санъат билан келиша олмайдиган темир тан, инсоний назокатга, нафосатга путур етказувчи машиналар дунёси эмас. Техника равнақи натижасида эстетик фаолиятнинг янги тури дизайн ва унинг назарияси – техника эстетикаси вужудга келди. Атроф-муҳитни гўзаллаштиришда, шаҳарсозликда, меъморликда техникадан унумли фойдаланилмоқда.
Сўнгги пайтларда санъат билан техниканинг ўзаро алоқалари тобора мустаҳкамланиб, кенгайиб бормоқда. У деярли ҳамма санъат турларига «керак бўляпти». Театрдаги айланадиган саҳна, мусиқадаги клиплар, фонограммалар, электрон чолғу-асбоблар, китоб нашридаги техник қувватлар, ёзувчилариннг компютер воситасида ишлашлари, аудио ва видео ёзувлар в.ҳ. бунга мисол бўла олади. Буларнинг ҳаммаси бадиий асарни идрок этувчига қулайроқ шаклда етказиб бериш орқали техника санъат тарғиботи ва ривожига катта хисса қўшаётганини кўрсатади. Демак, техникавий равнақ туфайли санъат турлари такомиллашиб бормоқда. Бундан ташқари, яна энг муҳими шундаки, бу равнақ янги – «техникавий» санъат турларининг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бадиий суъраткашлик, кино ва телевидение ана шундай санъат турларидир. Бир сўз билан айтганда, техника санъат учун беминнат хизматкор вазифасини ўтамоқда ва ўзи ҳам аста-секин санъатнинг «парда ортидаги» узвий қисмига айланиб бормоқда.
Санъат ва меҳнат. Маълумки, меҳнат инсоннинг мақсадга мувофиқ тарзда ақл ёки куч воситасида амалга ошириладиган фаолияти. Ибтидоий даврларда меҳнат асосан мажбурийлик табиатига эга бўлган: Қадимги одам қорин тўйдириш учун кўп ва оғир меҳнат қилгани бизга яхши маълум. Кейинчалик иш қуролларининг такомиллашуви, янгидан-янги ишлаб чиқариш воситаларининг вужудга келиши меҳнатни муайян касблар бўйича бўлинишига олиб келди. Фан-техника тараққий топган ҳозирги даврда одамлар асосан муайян касбий тайёргарликдан кейин меҳнат фаолиятини бошлайдилар. Касб-ҳунар коллежларидан тортиб, то олий ўқув юртларигача турли ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайдилар. Бунда муайян ихтисосликка мойил одамлар ўзлари ёқтирган меҳнат фаолияти турларини аввалдан танлайдилар, тайёргарликни (ўқув юртини) тугатгач, севган касбида ишлайдилар. Натижада меҳнат қадимгидагидек оғир мажбурият эмас, балки жамият аъзосининг севимли касбига, юмушига айланади, ижодийлик касб этади, завқ билан амалга оширилади.
Меҳнат ибтидоий даврларда иш қуролларини безашдан бошлаб, бугунги кундаги дизайнгача санъат билан ёнма-ён келади. Ишлаб чиқариш макони, воситалари ва жараёнларининг гўзаллашиб бориши меҳнатни инсондан, инсонийликдан наридаги фаолият эмас, балки ички эҳтиёжга, маънавий ҳодисага айланиб бораётганлигини билдиради. Ана шу яратиш эҳтиёжи меҳнатни нафақат ижтимоий, балки эстетик эҳтиёж даражасига ҳам кўтаради.
Меҳнатнинг ана шу ижодийлик, бунёдкорлик хусусиятлари санъатда ўз аксини топиб келган. Меҳнат ва меҳнаткашлик улуғланган бадиий асарларни барча санъат турларида учратишимиз мумкин. Чунончи, халқ оғзаки ижодидаги мақол, матал, эртак ва достонларда меҳнат маънавий-ахлоқий ҳодиса, меҳнаткаш инсон юксак маънавият эгаси сифатида намоён бўлади. Дангаса, меҳнатдан ўзини олиб қочадиган бекорчи одамлар эса кулгилилик орқали танқид қилинади, ҳажвий қиёфаларда тасвирланади. Ҳозир ҳам барча санъат турларида меҳнат – бахт манбаи, меҳнацеварлик – юксак ахлоқийлик тарзида инъикос эттирилади.
Бу меҳнатнинг санъат билан билвосита боғлиқлиги, уларнинг бевосита алоқадорлиги ҳам мавжуд. Санъткорнинг меҳнати бунга яққол мисол бўла олади. Масалан, Шукур Бурхон ижро этган «Шоҳ Эдип» спектаклидаги Эдип роли буюк актёрнинг улкан истеъдоди билан бирга жуда катта меҳнатининг ҳам маҳсулидир. Ёки машҳур корейс сериали «Сарой жавоҳири» фильми саккиз йиллик меҳнатнинг меваси экани бунинг далилидир. Бундай ўринларда истеъдод ва меҳнат бир-бири билан уйғунлашиб кетади, бир-бирини тўлдиради. Ижодий меҳнат, қанчалик оғир бўлмасин, у муаллифга завқ бағишлайди. «Истеъдоднинг тўқсон фоизи – меҳнат» деган гап бежиз айтилмаган, унда маълум даражада ҳақиқат бор.
Тўғри, тарихдаги қуллар ёки чоркор-деҳқонлар, ё бўлмасам, илк капитализм давридаги ёлланма ишчилар меҳнатини ижодий деб бўлмайди, улар оғир, тинкани қуритадиган мажбурият эди. Чунки меҳнатнинг ижодийлиги, энг аввало, меҳнаткаш ўз фаолиятига эркин муносабатда бўлгандагина рўё беради. Демак, меҳнат ҳам, санъат ҳам биринчи галда эркинликни талаб қилади. Меҳнатнинг санъат каби қадрият даражасига кўтарилиши ҳар қандай ижод, ҳар қандай қадриятнинг воқе бўлиши, эркинлиги асосида юз беради.
Санъат ва сиёсат. Санъат билан сиёсат ўртасидаги алоқалар ўзига хос мураккаб, баъзан кўзга яққол ташланмайдиган тарзда, баъзан яққол бўртиб намоён бўлади. Лекин барча замонларда ҳам улар ўзаро алоқа қилиб келган. Чунки санъат ижтимоий-эстетик ҳодиса сифатида ҳар қандай воқеликни инъикос эттирар экан, ундаги сиёсий қарашларни, курашларни бир четга суриб қўя олмайди. Сиёсат эса ўзига мос келадиган қарашларнигина санът томонидан устувор тарзда акс эттиришни хоҳлайди ва шу боис уни, динга ўхшаб, ўзига бўйсундиришга интилади. Бунда у ўзининг «суянган тоғи» бўлмиш мафкурадан фойдаланади, санъатни иложи борича мафкуравийлаштиршга ҳаракат қилади, бу ҳаракат баъзан зўравонлик билан, ижодкорларни мажбурлаш, улардан сиёсий шиорларни бадиийлаштириш асосида асар яратишни талаб қилиш орқали амалга оширилади. Бундай ёндашув тоталитар давлат тузумларида қўлланилади ва уларда сиёсат ўз мақсадига эришиш учун бадиий асарни цензурадан ўтказиш, махсус комиссиялар орқали қабул қилиб олиш, «гапга кирмаган» ижодкорларни сургунга юбориш, қамаш, жисман йўқотиш усулларидан фойдаланади. Натижада муайян сиёсий тузумнинг ташвиқот-тарғибот воситалари, матбуоти, судлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ҳавфсизлиги тизими – ҳаммаси санъатнинг устига ёпирилиб, уни бўйсундиришга қаратилади. Аммо бу йўл билан вужудга келган бадиий асарлар ҳеч қачон санъат асари бўла олмайди, муайян сиёсий ёлғоннинг ифодаси сифатида вақтинчалик «санъат» ролини бажариб турувчи, ўткинчи, сохталаштирилган ижодий хатти-ҳаракатдан бошқа нарсалар эмас. Тоталитар тузум ўзгариши демократик инсонпарвар тартибларнинг ўрнатилиши билан, улар халқ, миллат, инсоният томонидан ўлимга маҳкум этилади, уларни ҳеч ким ўқимайди, кўрмайди, тингламайди. Чунки санъат, эркинлик меваси, уни ижодкор мажбуран бошқара олмайди, аксинча, бадиий асар кўриб ўтганимиздек, шаклланиши жараёнида ижодкорни бошқариб боради. Ана шу сабабларга кўра, фашистча ва коммунистча мафкура маҳсулига айланган бадиий асарлар бугун ўлик тарихдан бошқа нарса эмас.
Айни пайтда санъат демократик давлат сиёсатини, умуминсоний ва миллий маънавий қадриятларга асосланган мафкурани тарғиб этади, ватанпарварлик, қаҳрамонлик, фидойилик ғояларини илгари суради, лозим бўлса, жанговарлик касб этади. Санъат тарихида муайян ғояларни, айниқса умумбашарийликни инкор қилмайдиган миллий ғояни ифодаламаган санъат асари кам топилади.
Шундай қилиб, санъат ва сиёсат бир-бирининг ишига аралашмай росмана мавжуд бўлолмайди. Лекин бу аралашув ҳеч қачон бир томондан – зўравонликка, иккинчи томондан – ғоясизликка асосланмаслиги керак; ҳақиқий санъат асари ҳеч қачон «соф бадиий» бўлмайди. У фақат ғоявий-бадиий яхлитлик сифатидагина маънавий қадрият мақомига эга.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish