Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet81/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Санъат хиллари ва турларининг таснифи


Санъат – эстетик тадқиқот объектининг умумий номи, муштарак тушунча. Хусусий тушунча сифатида у воқеликни гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик каби қадриятлар ва аксилқадриятлар орқали муайян хил, тур ҳамда жанрлар доирасида инъикос эттирадиган бадиий ижод маҳсулини англатади. Шу боис санъатни хил, тур ва жанрларга бўлиб, эстетик тадқиқ этиш одат тусига айланган. Бироқ ана шу «бўлиб ўрганиш», яъни таснифлаштириш, туркумлаштириш бир қарашда осондек кўринса-да, аслида эстетикадаги мураккаб ва чалкашликларга тўла муаммо саналади. Бу борада ўнлаб нуқтаи назарлар бор. Биз ҳаммасини бир чеккадан таҳлилдан ўтказиш имконига эга эмасмиз ва бунга ҳожат ҳам йўқ, фақат улар орасида муҳим деб ҳисоблаганларимизни умумий тавсифлаш билан чекланамиз.
Таснифлаштириш аввало санъатни хиллашдан бошланади. Санъат анъанавий тарзда уч хилга бўлиб келинади: 1) эпос; 2) лирика; 3) драма.
«Эпос» атамаси қадимги юнончадан олинган бўлиб, сўз, ҳикоя, қисса маъноларини англатади. Унда муаллифнинг ўзи аралашмаган ҳолда воқеанавислик қилиши, яъни ижодкор-субъектдан воқелик-объект алоҳидалик табиатига эгалиги энг муҳим белги ҳисобланади. У дастлаб бадиий адабиёт доирасида қўлланилгани учун ҳозир ҳам баъзилар уни фақат оғзаки ва ёзма адабиёт намуналарига нисбатан тадбиқ этишга уринадилар. Бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки санъат турлари равнақ топиб бориши натижасида ҳозир эпосни эпиклик маъносида қўллаш, бошқа санъат турларига ҳам нисбат бериш мумкин. Эндиликда фақат Ҳомернинг «Илиада»си, «Алпомиш», «Калевала» достонларигина, роман жанрининг вужудга келиши билан, Л.Толстойнинг «Уруш ва тинчлик», Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романлари сингари асарлар ҳам санъатнинг эпос хилига киради. Бугина эмас, кейинги пайтларда рангтасвир, мусиқа в.б. санъат турларига ҳам эпосни тадбиқ этиш мумкин бўлиб қолди. М., Рихард Вагнернинг «Нибелунглар узуги» операсини, Баҳодир Жалоловнинг панно-полотноларини, халқ қаҳрамонлигига бағишлаган ҳайкалтарошлик мажмуларини в.б. шу каби миқёсли асарларни мисол қилиб келтириш мумкин.
Лирика эпосдан кўпинча қатъий сюжет чизиқларига эга эмаслиги, воқеликни объектда эмас, субъектда берилиши, бевосита муаллифнинг «аралашуви» билан шартланганлиги туфайли важралиб туради. Айни пайтда кўлам нуқтаи назаридан ҳам уни фарқлаш мумкин; лирикадаги воқелик муаллифнинг ҳиссиётлари призмасидан ўтиб, идрок этувчига етиб боради; унда ҳажм эпосдагидек катта ҳам бўлиши мумкин, лекин миқёс, кўлам субъектлаштирилган объект тарзида, субъектнинг бир қисми сифатида нисбатан тораяди ва кичраяди. Лекин идрок этувчи дунёсини эпосдагидан кам бойитмайди, воқеийликнинг камбағаллашуви ҳиссиётларнинг мўллиги орқали ўз расамадини топади. Хуллас, эпосда муаллиф идрок этувчини олисдан кузатиб борса, лирикада у билан ёнма-ён «суҳбатлашиб» боради. Шунинг учун муаллифни одатда «лирик қаҳрамон» деб атайдилар.
Драма (юнончада-ҳаракат дегани) саҳнада ижро этишга мўлжалланган, матни қатнашувчиларнинг диалог ва монологлари асосига қурилган, воқеликдаги ҳаётий қарама-қаршиликларни зидидият ҳолати (конфликт) орқали ифодалайдиган, санъатнинг нисбатан «соф» адабий хили. Драмада лирикадаги субъективлашиш ҳодисаси йўқ, эпосдаги воқеанависликни ҳам учратмаймиз: ҳамма нарсани иштирок этувчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва нутқлари ҳал қилади. Шунингдек, унда эпосдаги «оғир карвонликни», лирикадаги «оний кайфиятни» ҳам кўрмаймиз: қаҳрамонлар тақдири динамик тарзда ривожланиб борадиган фожеавий азоб-уқубатлар, оғир кўргиликлар ёки танқидий кулги воситасидаги ечим билан ниҳоя топади. Кино санъати вужудга келганидан кейин кинокомедия, кинодраматургия каби атамалар ҳам эстетикага кериб келди.
Санъат ўзига хос яхлитликка эга эканини кўриб ўтган эдик. Шу жиҳатдан олганда, унинг бу уч хилини жуда қатъий чегаралаб, ажратиб ташлаш мумкин эмас: улар муайян яхлитликнинг уч қисми сифатида ҳаракат қилади, бир-бири билан диалектик алоқада воқе бўлади. Эпосда лирика ва драма унсурларини, лирикада эпик ва драматик ҳолатларни, драмада – лиризмни кўп учртамиз. Чунончи, «лиро-эпик достон», «лирик драма», «драматик достон», «шеърий дарама», сингари жанрий кўринишлар, эпик асарлардаги лирик чекинишлар – уларанинг ўзаро алоқадорлигнини таъкидлаб туради.
Санъат турларини таснифлашга доир мавжуд фикрларни танқидий ўрганиш ҳамда бу мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда, биз, санъатнинг мавжудлик шартидан, яъни унинг маънавий борлиқ сифатида намоён бўлиш ҳолатидан келиб чиқиб, кўпчилик томонидан қабул қилинган макон (меъморлик, ҳайкалтарошлик в.ҳ.), замон (бадиий адабиёт, мусиқа в.ҳ.) ва макон-замон (театр, цирк в.ҳ.) бўйича таснифлаштиришни маъқул деб ҳисоблаймиз. Бироқ санъат тарихий ҳодиса эканини, у қадимдан тадрижий ривожланиб келганини, тараққиёти мобайнида ўзгаришларга учраганини ва маълум бир тарихий даврда муайян санъат тури фаол, етакчи бўлганини назарда тутиб, айни пайтда юқоридаги биргина туркумлаштириш ҳамма томонни қамраб оломаслигини ҳисобга олиб, масалага тарихийлик тамойили асосида ёндашувни ҳам мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз таклиф этаётган тасниф санъат турларини уч туркумга бўлиб ўрганишни тақозо қилади. Булар: 1) архаик - эндиликда тарихга айланган, ҳозирга пайтда реал ҳаётда амалда бўлмаган; 2) анъанавий - қадимдан ҳозирги кунгача ўз ўрнини ва аҳамиятини йўқотмай келаётган; 3) замонавий – илмий-техник тараққиёт натижасида вужудга келган «техникавий», янги санъат турлари.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish