Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet83/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Замонавий санъат турлари. Бу санъат турларига замонавий – илмий-техник тараққиёт натижасида вужудга келган «техникавий», янги санъат турлари киради. Булар – телевидение, кино, цирк, эстрада ва бошқа шу каби эндиликда янгидан ривож топаётган санъатлар киради.
Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ва одамнинг эстетик табиати уни тобора гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик бу талаб ўлимдан кейинги “турар жойга” мақбарларга тадбиқ этилган. Ундан сўнг ҳукумдорлар саройилари, девонхоналар турли расмий ва норасмий хизмат бинолари, ибодатхоналар ҳам ана шу гўзаллик қонунига биноан қурилган. Испаниядаги Ал-Ҳумро масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеси, Хивадаги Нуриллавой сароий в. б. шулар жумласидан.
Меъморлик – мавжудлиги макон билан шартланган санъат тури. Унда ҳажм, маконни эгаллаш хусусияти биринчи ўринда туради, дейишади, аслида “хажм” эмас, маҳобат атамасини қўллаш мақсадга мувофиқ, зеро маҳобат улуғворлик ифода топган ҳажмдир. Меъморликнинг санъат сифатидаги эстетик моҳияти унинг кулгилилик хусусиятини инкор қилиши ва улуғворлик хусусиятини барқарор этиши билан боғлиқ, ҳеч бир санъат турида улуғворлик бу қадар ўзини яққол намоён қилмайди. Айни пайтда унда тасвирийлик, нозиклик, инжалик каби гўзаллик унсурлари катта аҳамиятга эга, улар маҳобатнинг таркибий қисмини ташкил этгани ҳолда, хандасавий ёки баргсимон нақшларда, циркор нарсаларда, деворий ёзувларда, пештоқий тасвирларда ўз аксини топади. Масалан, Самарқанддаги Регистон мажмуйига кирувчи Шердор мадрасасини 1619-1939 олиб кўрайлик. Мадраса пештоқидаги кошинкорли безак орасида қора замини кошинга оқ ҳарфлар билан меъмор Абдужаббор номи битилган. Пештоқ равоғининг тепасида қизғиш зарҳал тусли шер оқ кийикни қувиб бормоқда. Қуёш бодомқовоқ, қийиқ кўзли тарзда тасвирланиб, юзи зарҳал ёғдуга йўғрилган1. Бинога синчиковлик билан қарар эканмиз, унинг бир пайтлар мулаваччалар (талабалар) ўқийдиган олий ўқув юртларидаги мадраса бўлганига ҳатто ишонгингиз келмайди..
Албатта замонавий меъморликда бундай жиҳатларининг ҳаммасини, тасвирий тўкиисликни учратиш қийин.
Айниқса шўролар давридаги ўқув юртлари, расмий ва турар-жой бинолари қурилишлари вақт нуқтаи назаридан анъанавий меъморликдан қанчалик узоқлашган сари, шунчалик санъатлик хусусиятини йўқотиб борди. Масалан, иккинчи жаҳон уруши давридаги меъморлик қурилишлари (Алишер Навоий номидаги катта академик театр биноси) билан 60-80 йилларда тикланган биноларни солиштиришда бу фарқ яққол кўринади. Айниқса турар жой биноларининг бир хиллиги, хусусан, тўққиз қавватли “қути”ларга меъморлик санъати ҳақида ўйлашинг ўзи ғайритабиий туюлади. Буни машҳур рус кинорежисёри Э.Разянов ўзининг ҳаммамиз яхши биладиган “Қушдай енгил бўлинг” филмида кўрсатиб берган. Филмнинг премерасида дастлаб экранда мексиканча шляпа кийган, қўлида улкан қамчи тутган, қавоғи солиқ ҳайбатли киши пайдо бўлган. У меъморлик санъати қўлланган турли кўринишдаги биноларни ҳар қамчилаганида ялонғочлаб (аввал томлардаги ва пештоқлардаги, кейин деразалардаги ва деворлардаги безакларни кўчириб тушириш асносида) бир хилдаги “қути”ларга айлантириб чиқади(кейинчалик «қамчили ҳукмдор» олиб ташланди). Ана шундан сўнг бир хилдаги «қутиларга жойлашган» совет кишиларининг кулгили саргузаштлари бошланар эди.
Инсонга асосан ишлаб чиқарувчи куч сифатида қараган, ҳар бир шахснинг ноёб ҳодиса, такрорланмас олий қадрият эканлиги тан олинмаган тоталитар тузум меъморликка санъат, яъни маънавий қадрият тарзида муносабатда бўлмасди ҳам. Не-не меъморий ёдгорликларнинг – юзлаб қадимги, такрорланмас саънат намуналари ҳисобланган мадрасалар, мақбаралар ва черковларнинг портлатиб таг-туги билан йўқ қилиб ташланганини эсланг. Мустақилликка эришганимиздан сўнг меъморлик яна ўзининг санъатлигига қайтди. Республикамиз президенти Ислом Каримовнинг ташаббуси билан қатор меъморий мажмулар, лойиҳалар яратилди, қадимги ёдгорликлар таъмирланди. Шунинг натижаси ўлароқ, бугун биз Имом Бухорий меъморий мажмуи каби улуғвор санъат намуналарига эгамиз. Якка тартибдаги бинолар ҳам, жамоат бинолари ҳам, ишлаб чиқариш иншоатлари ҳам эндиликда ҳар хил оригинал лойиҳалар асосида, меъморлик санъати қоидаларига биноан бунёд этилмоқда.
Зеро ҳар бир бинони умумий қолип асосида эмас, алоҳида меъмор – архитектор таклиф қилган лойиҳа воситасида бунёд этилиши меъморликнинг санъат эканини белгилайдиган энг муҳим омил ҳисобланади. Чунки меъмор – қурувчи-инженер эмас, санъаткор. Унинг учун бино лойиҳаси шунчаки ҳисоб-китоб қилинган чизмалар эмас, илҳом, истеъдод натижаси бўлган ижодий иш, бўлажак асарнинг ғояси ва режасидир. Шу боис баъзи бизгача етиб келган улуғвор, гўзал меъморий обидалар Амир Темур, (Самарқанддаги Амир Темур Жоме масжиди), Улуғбек (Улуғбек мадрасаси, Обсерватория) каби ҳукмдорлар лойиҳалари асосида қурилгани бежиз эмас.
Ҳозирги пайтда замонавий материаллар асосида қурилаётган бинолар ҳам санъатлик хусусиятига эга экани билан диққатга сазовор. Уларда кўргазмали-амалий санъат, атроф-муҳит гўзаллаштириш эстетикаси бинонинг маҳобати билан уйғунлашиб кетади. Натижада бино янада улуғворроқ кўриниш касб этади. Масалан, «Тошкент-Шератон» меҳмонхонаси, Сенат биноси каби иншоотларни шундай замонавий меъморлик намуналари қаторига киритиш мумкин.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish