Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet82/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Архаик санъат турлари. Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиққан холда архаик турга қайси санъат турлари киришини тасаввур қилган бўлсангиз керак. Шу боис тўғридан-тўғри уларга имкон доирамиздан келиб чиққан ҳолда қисқача тўхталиб ўтамиз.
Бадиҳагўйлик. Бу санъат тури асосан лирик ёки дидактик шеърларни ўз ичига олади. Бадиҳагўйларни баъзан маддоҳлар деб ҳам аташган. У асосан Шарқда вужудга келган ва тараққий топган. Уни ғарб адабиётидаги импоровизация ёки экспромт санъаткорлар билан чалкаштириш керак эмас. Чунки улар муайян санъат тури ичидаги ҳозиржавоблик, холос. Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор. Унинг бахшидан фарқи ўз мавзуига эга эканлиги, шеърларнинг жамоавий, ҳалқ оғзаки ижоди вариантлари ёки версиялари эмас, балки мустақил асар сифатида идрок этиш билан боғлиқ. Бадиҳақигўй буюртмага биноан кўпинча бозорларда, баъзан саройларда шеър ўқиган, гоҳо шеърни мусиқий асбоб жўрлигида ижро этган. Бадиҳанинг баҳоси унинг қай даражада оригиналлиги, ташбеҳларнинг қуюқлиги, буюртма эгасининг қалбида етиб бориши, яъни таъсирчанлиги каби хусусиятларига қараб белгиланган.
Хаттотлик. Ёзма адбиётнинг кенг ёйилиши бир томондан, бадиҳагўйлик равнақига чек қўйган бўлса, иккинчи томондан янги санъат тури хаттотликнинг вужудга келтирди. Хаттотлик Хитой, Япония, Сурия ва мусулмон минтақасида ва Оврўпада кенг ёйилди, дастлаб унга қимматбаҳо китобларни чиройли ёзув билан кўчириб кўпайтириш ҳунари сифатида қаралган. Кейинчалик у мустақил санъат турига айланди. Хаттотлик қуроли сифатида мусулмон Шарқида қамиш қалам, Будҳа Шарқида мўйқалам, Оврўпада –патқалам қўлланилган. Хаттотликда ҳарф ёки иероглиф ҳам аниқ, ҳам чиройли ёзилиши билан гўзалликни намоён этади. Ҳар бир хаттот санъаткор сифатида ўз ёзиш услубига эга бўлган. Бизнинг минтақамизда ушбу санъат туфайли араб ёзувининг турли хил гўзаллашган кўриниши вужудга келди. Настаълиқ, насх, сулс, куфий, райхоний ва б. шулар жумласидандир.
Ҳукумдорлар девонларидаги мирзалар ҳам чиройли ёзув соҳиблари бўлган. Лекин улар фармонлар, кўрсатмалар, расмий мактублар билан шуғулланганлар, уларда реал, дипломатик талаблар ифода топган. Хаттотликда ҳарфлар гўзаллиги, биринчи ўринда турган. Бунга мисол тариқасида Султонали Машҳадий кўчирган Навоий девонларини келтириш мумкин. Хаттотлик санъатининг равнақи Ўрта асарларга тўғри келади. Табризий, Султонали Машҳадий, Мажнун ибн Камолиддин Рафиқий, Мунис Хоразмий сингари хуснихатнинг йирик санъаткорлари айни пайтда хаттотлик санъати тўғрисида эстетик рисолалар ҳам битганлар.
Хаттотликнинг санъат тарихидаги яна бир муҳим хизмати шуки, у мусулмон Шарқида рангтасвир санъати ривожига, хусусан унинг минатюра жанри тараққиётига улкан хисса қўшди. Китоблар нафақат ўсимликсимон тасвирлар билан безатила бошланди, балки кўчирилаётган асар сюжетларига мос минатюралар ҳам русм бўлди. Буларнинг ҳамаси Навоий даврида Ҳиротда “Нигористон” миниатюра мактабининг вужудга келишига олиб келди. Шунингдек, кейинчалик Бухоро, Ҳиндистон, Шероз миниатюра ҳам пайдо бўлди ва энди миниатюра мактаблари алоҳида, фаол жанр сифатида маънавий ҳаётда катта ўрин эгаллади. Масалан, Шафиий Аббосийнинг “Ухлаётган дарвиш” (Исфахон, 1650), Мирза Алининг “Шахмат ўйини” (Машҳад 1556 – 65) Бухоро мактабида яратилган “Устоз ва шогирд кураши” (XVI аср), “Чашма бўйидаги базм” (1578) каби минатюралар ана шундай мустақил мактаблар намуналаридир.
Кўриб ўтганимиздек, хаттотлик санъати китобат, яъни китобни ўқувчига гўзал шаклда етказиш билан боғлиқ. Шу боис босма тарзда китоб чоп этиш вужудга келгач, хаттотликка эҳтиёж қолмади ва тез орада у санъат сифатида фаолликни йўқотиб, тарихга айланди.
Анъанавий санъат турлари. Аввал айтганимиздек, барча санъат турлари дастлаб вужудга келганида, уларда бевосита манфаатдорлик, фидойилик жиҳатлари устувор бўлган, ҳунар сифатида қабул қилинган: юқоридаги бадиҳагўйлик ҳам, хаттотлик ҳам текинга бажарилмаган. Кейичалик уларда эстетик хусусиятлар, хусусан, гўзаллик асосий мақсадга айланган. Анъанавий санъат турларининг баъзиларида ана шу икки томон баравар, бевосита тарзда сақланиб қолган. Бундай санъат турлари сирасига меъморлик ва кўргазмали санъат киради.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish