Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси


Санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни



Download 1,99 Mb.
bet77/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Санъатнинг маънавият тизимидаги ўрни

Санъат маънавиятнинг узвий қисми, қисм сифатида яхлитликдан ташқарида яшай олмайди. Яъни санъат ўзига ўхшаш, айни пайтда, таъсир қилиш усуллари жиҳатидан фарқланадиган маънавиятнинг қисмлари билан домий алоқада мавжуд бўлади. Бундай қисмларни биз, одатда, маънавият соҳалари деб атаймиз. Энди ана шу соҳалар билан санъатнинг ўзаро алоқаларини кўриб чиқамиз.


Санъат ва фалсафа. Фалсафани қадимда (Афлотун, Арасту) санъат деб аташган. Фалсафа фанми ёки санъатми деган муаммо ўшандан буён баҳс майдонини ташлаб кетган эмас: вақти-вақти билан ўртага қўйилиб туради. Масалан, Шопэнҳауэрнинг биз кўриб ўтган, фалсафанинг санъатга муносабати винонинг узумга бўлган муносабатидек гап, деган қанотли фикрини ёки машҳур ХХ аср мутафаккирларининг ХХI асрда фалсафа санъат билан мустаҳкам алоқада бўлсагина яшаб қолади, деганга ўхшаш мулоҳазалари мазкур муаммонинг янгича ўртага ташланиши, холос.
Буларнинг ҳаммаси шунчаки гаплар эмас, аксинча муайян илдизга эга, маълум маънода асосланган фикрлар. Чунки фалсафа билан санъат моҳият нуқтаи назаридан бир-бирига ўхшаш. Аввало буни уларнинг тадқиқ усулида кўриш мумкин. Фалсафа воқеликнинг фақат бир қисминигина ажратиб ўрганадиган фандан фарқли ўлароқ, у оламни яхлитлигича олиб текширади. Санъат ҳам худди шундай: олам яхлитлигини бадиий қиёфа яхлитлигида ифодалайди, воқеликни бутунисича бадиий тадқиқ этади. Хуллас, ҳар иккисининг илдизи асотирларга – мифларга бориб тақалади: дастлаб дунёнинг яхлит манзарасини кўриш учун “тасаввур ўйини”дан фойдаланган қадимги одам, аста-секин бу яхлитликни “тафаккур ўйини” воситасида мушоҳада қилишга ўтгани шубҳа туғдирмайди деб ўйлаймиз. Шундай қилиб, фалсафада ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган билиш санъатда ўзининг энг мукаммал ва универсал шаклини топади.
Санъат билан фалсафанинг яна бир ўхшашлигини уларнинг демократик табиатида кўрамиз. Чунончи, “физик”, “тарихчи”, “геолог” в.ҳ. деган касблар бор, бу касбларни эгаллаш учун махсус ўқув масканларида таҳсил кўрилади, ихтисослик дипломи олинади. Санъат билан фалсафада “мутахассис” – “мутахассис эмас” деган қатъий гапнинг ўзи йўқ. Ҳамма гап истеъдодда, Худо берган истеъдодинг бўлса Навоий ёки Кантдан, “филолог” ёки “файласуф” деган дипломинг – бор-йўғи чиройли муқоваланган, муҳр босилган, юқори навли қоғоз, холос. Оддий фермер ҳам, фаррош ҳам фалсафий асарларни мутолаа қилиши мумкин, фалсафий фикрлай олади, санъатни тушунади, унинг бирор турида, ҳаваскор даражасида бўлса-да, ниманидир ижро эта билади. Лекин улар геологлик ёки физиклик қила олмайдилар. Чунки булар касб сифатида хусусийлик табиатига эга, фанларнинг амалиёти. Санъат билан фалсафа эса ҳамма учун умумий, айни пайтда ҳар бир одам уни ўзича тушунади ва ўзича талқин қилади.
Бундан ташқари ҳар бир ҳақиқий санъат асари ўзининг фалсафий концепсиясига эга бўлади, унда ғоявий бадиийлик билан уйғунлашиб кетади, идрок этувчи фалсафий мушоҳада юргизишга, унда умумлашма фикр уйғотишга «мажбур қилади». Бошқачароқ айтганда, санъат ҳам ўзини дунёқараш сифатида намоён этади. ХХ асрнинг буюк файласуфларидан бири Мартин Ҳайдеггер: «Фалсафа фақат инсоний қилмиш сифатидагина маънога эга. Унинг ҳақиқати моҳиятдан инсоний иштирокдан иборатдир. Файласуфлик қилиш инсоний иштирокнинг тақдирига илдиз отган. Бу иштирок эса эркинликда рўёбга чиқади», – деганида томомила ҳақ эди.1 Зеро фан бевосита инсоннинг иштирокини инкор этгани ҳолда, фалсафа санъат каби инсонининг иштирокисиз воқе бўлолмайди, у, юқорида айтганимиздек, инсоннинг «тафаккур ўйини». Инсон ички эркинлигининг дунёқараш сифатида инъикос этишидир.
Маълумки, санъатнинг асосида мажозийлик ётади. Мажоз йўли билан фикрлаш фалсафада ҳам мавжуд. Масалан, Афлотуннинг «Давлат» асарида келтирилган «Ғор ҳақидаги фалсафий-рамзий масал, Ибн Синонинг «Ҳайй ибн Яқзон», «Қуш рисоласи» каби фалсафий тафаккур намуналарини айтиб ўтиш мумкин. Бундан ташқари, кўпгина ижодкорлар айни пайтда ҳам файласуф, ҳам санъаткор бўлганлар. М., Афлотун аслида шоир, Хайём ҳам шоир, Шиллер –- драматург, Р.Вагнер – бастакор, Вл.Соловёв – шоир С.Киркегаард, Л.Толстой, Ж-П.Сартр, А.Камю ёзувчи в.ҳ. Санъат билан фалсафанинг алоқадорлигини яна фалсафий асарларнинг шеърий йўлда ёзилганида ҳам кўриш мумкин. М., Тит Лукретций Карнинг «Нарсаларнинг табиати», Ҳелветцийнинг «Бахт» асарлари достон шаклида ёзилган йирик фалсафий рисолалардир. Хуллас, санъат билан фалсафа бир-бири билан доимий алоқада бўлиб келган ва бу алоқалар ҳозир ҳам давом этмоқда.

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish