Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet48/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Брокерлик операциялари. Ўз мижозларининг топшириқларига биноан банклар комиссионер сифатида ҳаракат қилиб, комиссион



155


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



операцияларни амалга ошириши, яъни ўз номидан мижознинг ҳисобидан қимматли қоғозлар олди-сотдисига оид битимларни тузиши мумкин. Бунда банк мижознинг ҳамма кўрсатмаларини, жумладан, битим тузиш ва унинг жойига курсни чеклашга оид кўрсатмаларини бажариши лозим ҳамда комиссион ҳақ олишга, мижознинг топшириғини бажаришда қилинган қўшимча сарф-ха-ражатлар компенсациясига ҳақлидир. Комиссион битим қуйидаги иккита шартномага асосланади:





  1. банк (комиссионер) билан мижоз (комитент) ўртасидаги шартнома;




  1. комиссионер билан битимнинг (қарши битим шартномаси-

нинг) учинчи қатнашчиси ўртасидаги шартнома.


Одатда, қимматли қоғозлар сотиб олишга доир комиссион шартнома тузишдан олдин харидор-комитентлар воситачи банк-нинг тасарруфига бериш учун ўз ҳисоб-китоб варағига зарурий қимматли қоғозлар сотиб олишга етарли пул суммасини ўтказади. Қимматли қоғозлар сотишга оид комиссион шартнома тузишда сотувчи-комитент ўзи сотмоқчи бўлган қимматли қоғозни воситачи банкда олдиндан депонентлар қўяди.


Банк кредитдан фойдаланиб қимматли қоғозларни сотиб олган тақдирда (агар кредит бошқа банкдан олинган бўлса), мижоз унинг учун қимматли қоғозлар сотиб олиш операциясини бажарадиган воситачи банкни бундан хабардор қилиши лозим.


Қимматли қоғозлар оддий комиссияси амалга оширилганда банк учинчи шахс билан қарши битим тузиш орқали операция ўт-казиши лозим. Банк сотиб олишга доир битимни тузганида эса энг фойдали сотувчини топади. Битим тузилгач, бу ҳақда комитентни дарҳол хабардор қилади. Ушбу битимни учинчи шахс бажариши учун кафилликни ўз зиммасига олган тақдирда, банк мижоз олдида мазкур битим юзасидан батамом жавобгар ҳисобланади.


Банк иштирокидаги қимматли қоғозлар комиссияси деганда қимматли қоғозларни мижоздан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозларни сотиш назарда тутилади. Мазкур битимларни амалга оширишда банк биржада ўз номидан ва ўз ҳисобидан ҳаракат қилади. Банк тартибга солинадиган фонд бозорида расмий савдога ёки фонд биржаларининг тартибга со-линадиган бозорида рухсат этилган қимматли қоғозлар билангина





156


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

ўзи иштирокидаги комиссион операцияларни амалга оширади. Бундай операция бажарилганда банк операция тўғрисида мижозга тақдим этадиган ҳисоботида банк тўлаган ёки олган нарх расмий биржа курсига тўғри келишини тасдиқлайдиган маълумотларни келтириши лозим.


Транзит комиссион битимлар деганда биржада қатнашиш ҳу-қуқига эга бўлган банкларнинг бошқа, яъни бундай операцияларда қатнашишига рухсат берилмаган банклар ва бошқа кредит инсти-тутларининг топшириғига биноан амалга оширадиган операциялар тушунилади. Бунда банк бошқа комиссионернинг топшириғига кўра комиссионер ролини бажаради. Дастлабки комиссионер транзит комиссионернинг тўғри танловига жавобгар бўлади.


Банкларнинг топшириқ шартномаси асосидаги брокерлик опе-рацияларида мижоз банкка унинг номидан қимматли қоғозлар со-тиб олиш ёки сотиш топшириғини беради. Бу фаолият топшириқ шартномаси асосида амалга оширилади. Топшириқ шартнома-си бўйича бир томон банк (ишонч билдирилувчи) номидан ва ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларини амалга ошириш мажбу-риятини ўз зиммасига олади. Мижоз банкка ҳақ тўлаши, банк эса тузилган шартномага биноан ўзига берилган топшириқни бажа-риши лозим. Бунда банк берилган топшириқни фақат мижознинг кўрсатмаларига мувофиқ бажариши керак. Банк мижозга олдин-дан сўров билан мурожаат қила олмаган ёки сўровига ўз вақтида жавоб олмаган бўлса, фақат мижоз манфаати йўлида ушбу кўрсат-малардан чекиниши мумкин.


Мижоздан олинган топшириқномада қимматли қоғозларнинг биржада қабул қилинган номи (қатъий фоизли қимматли қоғоз-ларнинг чиқарилган йили, серияси ёки разрядли ва фоиз став-каси), миқдори (акциялар юзасидан – доналарда, қатъий фоизли қимматли қоғозлар юзасидан – номинал қиймати бўйича сўм-да), курс чеклашлари (лимит), топшириқноманинг амал қилиш муддати, топшириқ берувчи мижознинг номи ва тўлиқ манзили, мижоз ҳисоб-китоб варағи ва депозит ҳисобварағининг рақами, қимматли қоғозларни етказиб бериш ва сақлаш тартиби (ми-жознинг ҳисобварағига, махсус ҳисобвараққа ёзиб қўйиш, қўлга бериш), қўшимча кўрсатмалар (талабномани бажариш жойи, қимматли қоғозларни етказиб бериш хусусиятлари ва ҳоказо-лар), топшириқнома тузилган сана, корхона ва ташкилот масъул шахсининг имзоси бўлиши шарт.





157


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Мижозлардан оғзаки равишда ёки телефон орқали олинган топшириқлар ёзма тарзда расмийлаштирилади ва масъул шахс-нинг имзоси билан тасдиқланади. Қандай операция (сотиб олиш ёки сотиш) тўғрисида гап бораётганлиги талабноманинг матни-да аниқ кўрсатилиши керак. Талабномаларга киритиладиган ўзгаришлар ва тасдиқланишлар, шунингдек, қўшимча талабно-малар алоҳида рўйхатдан ўтказилади.


Талабномалар, юқорида таъкидланганидек, лимитланган ва лимитланмаган бўлади. Лимитланган талабномага мувофиқ опера-ция ўтказилганда, сотиб олаётганда нарх талабномада айтилга-нидан юқори бўлмаслиги, сотаётганда ундан паст бўлмаслиги лозим. Лимитланмаган талабномага мувофиқ талабнома ҳар қан-дай шароитда ҳам бажарилиши лозим, курс чекланмайди. Иложи борича паст нархда сотиб олиш, имкон қадар юқори нархда сотиш керак. Кўпинча лимитланган талабномалар берилганда банкка мижоз кўрсатган лимит атрофида турлича ҳаракат қилиш имко-ниятлари берилади, яъни лимитланган баҳолардан бирмунча паст ёки юқори баҳода олди-сотдини амалга ошириш мумкин.


Мижоз талабномада уни бажаришнинг энг узоқ муддатини кўрсатиши ёки банкнинг ҳаракатлар вақтини умуман чекламас-лиги мумкин. Бундай ҳолларда биржанинг жорий ойдаги сўнгги иш куни уни бажаришнинг охирги муддати ҳисобланади. Мижоз талабномани ушбу муддат тугагунга қадар қайтариб олиши мум-кин. Талабномаларда чеклашлар аниқ белгиланмаганда, бирин-чидан, дивидендларни тўлашнинг эълон қилиниши талабномани бекор қилишга ёки унинг амал қилинишини вақтинча тўхтатиб қў-йишга асос бўлмайди. Талабнома лимитланган бўлса, мижоз кўр-сатган лимит, одатда, соф дивидендга тенг миқдорда камайтирила-ди. Камайтириш акциядорларнинг умумий йиғилишидан кейинги кундан кучга киради. Амалиётда акциядорлик жамиятлари бу жамият директорлари кенгашининг қарорига кўра дивидендларни квартал сайин тўлаб боришлари мумкин. Иккинчидан, агар мижоз-ни қизиқтирувчи қимматли қоғозлар савдо-сотиғи бир неча бир-жада амалга оширилса. Мижоз ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда банкка операцияни ушбу биржаларнинг бирида ўтказиш кўр-сатмасини бериши мумкин. Учинчидан, талабноманинг биржага берилишидан олдин банк таъминланганлигини текшириши керак. Яъни сотиш тўғрисида талабнома берилганда мазкур қимматли





158


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

қоғозлар чиндан ҳам мижознинг портфелида борлиги, сотиб олиш учун талабнома берилганда эса банк мижознинг ҳисобварағи аҳ-воли бундай операцияни амалга оширишга имкон беришини тек-шириши зарур. Тўртинчидан, қимматли қоғозлар олди-сотдисига оид топшириқлар битимини биржада амалга ошириш, ўз порт-фели учун қимматли қоғозлар сотиб олиш ёки ўз портфелидан қимматли қоғозлар сотиш йўли билан бажарилиши мумкин.


Агар мижознинг талабномаси расмий ёки тартибга солинади-ган бозорда котировка қилинса, бундай битимлар ҳамма ҳоллар-да ҳам биржа орқали амалга оширилади (мижоз ўртача усулда амалга оширишни талаб қилган ҳоллар бундан мустаснодир).


Тижорат банкларининг инвестиция компаниялари сифати-даги фаолият юритади. Инвестиция компанияси қимматли қоғоз-лар чиқаришни ташкил этадиган ва кафолатлайдиган, маблағ-ларнинг асосий қисмини қимматли қоғозларга сарфлайдиган, дилер сифатида қимматли қоғозларни савдо-сотиқ қиладиган ихтисослашган корхонадир.


Тижорат банклари инвестиция компаниялари сифатида фао-лият юритганида эмитент билан келишиш асосида қимматли қоғозлар чиқаришнинг ташкилотчиси сифатида ҳаракат қилиши мумкин (андеррайтинг).


Хусусий ва давлат сектори корхоналари қимматли қоғозлар чиқаришда аксарият ҳолларда учинчи шахсларнинг хизматига мурожаат этади. Бундай ҳолларда, одатда, банклар ушбу хилдаги фаолият юритишда энг катта тажриба ва имкониятга эга бўл-ган институтлар сифатида мижозларнинг ишончи юқори. Агар банклар ўз мижозларининг ишончини қозонган бўлса, одатда, мижозлар банк тарқатадиган қимматли қоғозларга ҳам шундай ишонч билан қарайдилар. Инвестициялардан манфаатдор бўл-ган шахсларга, ўзининг мижозларига банк шубҳали қимматли қоғозларни ҳеч қачон таклиф этмайди. Банкларнинг воситачи-лиги эмиссия амалдаги қонунлар ва қимматли қоғозлар бозо-рида қабул қилинган қоидаларнинг ҳам кафолати бўлиб хизмат қилиши керак.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish