Назорат учун саволлар
Коллектив инвестициялаш институтларининг моҳияти нима-лардан иборат?
Пай фондлари, уларнинг турлари ва хусусиятларини тушунти-риб беринг.
Индексли фондларнинг ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари нима-лардан иборат?
Хусусийлаштириш инвестиция фондлари ва ваучерларни изоҳ-лаб беринг.
Инвестиция фондлари ривожланишининг замонавий тенден-цияларини гапириб беринг.
Пай фондининг турларини тушунтириб беринг?
Пай фонди ва инвестиция фонди фаолиятининг фарқли жиҳат-лари нимадан иборат?
Инвестиция фондининг фаолиятидаги чекловларни тушунти-риб беринг.
Пай фондининг инвестиция активларини тасарруф этишдаги
чекловлар нималардан иборат?
Инвестиция фондини қайта ташкил этиш ва тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
140
5-боб
МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ
ИНВЕСТОРЛАРИ ВА ҚАТНАШЧИЛАРИ
5.1. Молия бозори институционал
инвесторларининг таркиби
Сўнгги ўн йилликлар давомида ихтисослаштирилган банкдан ташқари пул-кредит институтлари – суғурта компаниялари, нодав-лат пенсия жамғармалари, инвестицион компаниялар, фондлар ва бошқалар инвестициялар молия бозорида муҳим ўрин тутди. Ушбу ташкилотлар, инвестицион банклар билан биргаликда, анъанавий равишда институционал инвесторлар деб аталади.
Молия бозорининг институционал инвестори – бу юридик шахс ҳисобланиб, даромад олиш мақсадида пул маблағлари эгаси (улуш шаклида) ва қимматли қоғозларга, кўчмас мулкка (шу жумладан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга эга бўлиш учун) инвестиция қилиш ҳисобланади.
Профессор И.Л. Бутиков таърифига кўра, институционал ин-вестор – бу ўзи томонидан жалб этилган маблағларни қимматли қоғозларга инвестиция қилувчи юридик шахсдир.1 Институцио-нал инвестор – бу ўз фаолиятининг хусусиятига кўра якка инвес-торларнинг катта ҳажмдаги вақтинча бўш турган маблағларини тўплайди. Уларга тижорат банклари, суғурта компаниялари, пенсия жамғармалари, инвестиция ҳамда хусусийлаштириш инвестиция фондлари, инвестиция компаниялари ва айрим бошқа ташкилотлар киради. Бизнинг фикримизча, молия бозорининг институционал инвестори – бу молия инстутлари (суғурта компаниялари, пенсия фондлари ва бошқалар) даромад олиш мақсадида ўз капиталла-рини жойлаштириш учун молиявий инструментларга инвести-ция қилиш ҳисобланади. Молия бозори институционал инвес-торларининг таркиби 5.1-расмда акс этирилган.
И.Л.Бутиков. Қимматли қоғозлар бозори. Дарслик. – Т.: «Консаудитинформ»,
2001. 184-б.
-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
|
|
Хусусий пенсия
|
Суғурта
|
Кредит
|
фондлари
|
компаниялари
|
уюшмалари
|
Давлат пенсия
|
Молия бозори
|
Жамғарма
|
институционал
|
фондлари
|
муассасалари
|
инвесторлар
|
|
|
Фондлар
|
Очиқ инвестиция
|
Ёпиқ инвестиция
|
фондлар
|
фондлар
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |