Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар



Download 6,5 Mb.
bet47/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

5.2. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар


билан операциялари

Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунига биноан, банк – бу тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир. Мамла-катимизда тижорат банкларига қимматли қоғозлар бозорида қуйи-даги операцияларни амалга оширишига рухсат этилган:



  1. қимматли қоғозлар (вексель, акция, облигациялар, депозит сертификатлари ва бошқалар) чиқариш;

  2. қимматли қоғозларни сотиб олиш, сақлаш, улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш;

  3. товар етказиб бериш ва хизмат кўрсатишдан келиб чиқадиган талаб ҳуқуқини олиш, бундай талабларни инкассация қилиш;

  4. мижозлар ишониб топширган операцияларни: маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қимматли қоғозларни бошқариш ва ҳоказо ишларни бажариш;

  5. фонд бозори иштирокчиларига бу борадаги банк фаолияти юзасидан маслаҳатлар бериш.

Юқорида санаб ўтилган фаолият турларини амалга ошириш борасида тижорат банклари учун чеклашлар йўқлиги сабабли улар фонд бозорида профессионал қатнашчи-инвестицион институт сифатида иш тутади. Қимматли қоғозлар бозоридаги ҳолатдан келиб чиқиб, тижорат банки қимматли қоғозлар билан амалга оши-риладиган у ёки бу операцияларини, фаолият йўналишларини тан-лайди. Банк сиёсати кўплаб мақсадларни кўзлаган ҳолда юрити-лади. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятидан асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:



  1. қимматли қоғозларни чиқариш асосида анъанавий кредит ва ҳисоб-китоб фаолиятини юритиш учун қўшимча пул ре-сурсларини жалб этиш;

  2. қимматли қоғозларга сарфланган ўз инвестицияларидан банкка тўланадиган фоиз, дивидендлар ва қимматли қоғоз-ларнинг курс қиймати ошиши эвазига фойда олиш;

  3. мижозларга қимматли қоғозлар операцияларига доир хиз-матлар кўрсатишдан фойда олиш;




148


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...



  1. эркин рақобат асосида банкнинг таъсир соҳасини кенгайти-риш ҳамда корхона ва ташкилотларнинг капиталларида қатнашиш эвазига мижозларни жалб этиш;




  1. танқис ресурслардан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини берадиган ва банкники бўладиган қимматли қоғозлар орқали шундай ресурслардан фойдаланиш;




  1. банкнинг ликвидли маблағларига қўйилмаларнинг даромад-лилигини таъминлаган ҳолда ликвидликни зарурий захира-сини сақлаб бориш;




  1. мижозларнинг қимматли қоғозларини меъёрида олиб-со-тишдан ҳамда молиявий таваккалчиликларини қимматли қоғозлар ҳосилалари билан амалга ошириладиган опера-циялари орқали суғурта қилиш;




  1. молиявий лизинг;




  1. халқаро банк амалиётига мувофиқ, лицензияда махсус кўр-

сатилган бошқа операциялар.


Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолия-ти олинган умумий банк лицензияси доирасида амалга оширила-ди. Марказий банк берган умумий банк лицензияси тижорат банк-ларига қимматли қоғозлар бозорида қўшимча лицензиясиз фаоли-ят юритиш имконини беради. Тижорат банклари томонидан қим-матли қоғозлар харид қилиш ва юридик шахсларнинг устав капита-лида улушли иштирок этишига доир қуйидаги чекловлар мавжуд:





  1. Тижорат банклари қимматли қоғозларни харид қилиш ва юри-дик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишда қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

► банкнинг муайян юридик шахс устав капиталига, шунинг-дек, ушбу юридик шахснинг бошқа қимматли қоғозларига киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак;


► банкнинг юридик шахслар устав капиталига ва бошқа қим-матли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмас-лиги керак;


► олди-сотди учун қимматли қоғозларга киритилган банк ин-вестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.





149


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. Тижорат банкининг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этиши (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шўъба банкларини ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек тижорат банкини ўз устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоиз улушига эга бўлган юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиши тақиқланади. Тижорат банки бевосита ёки билвосита (шўъба корхоналар орқали) бошқа юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, бироқ қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

● банкларнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав капита-лидаги иштироки;


● банкларнинг нобанк кредит ташкилотлари устав капитали-да, шунингдек, молия бозори инфратузилмасининг бир қис-ми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўр-сатадиган юридик шахслар устав капиталидаги иштироки;


● банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган юридик шахслар (тижорат банклари-нинг устав капиталидаги иштироки бундан мустасно) устав капиталидаги иштироки;


г) хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг 50 фо-изгача миқдорини ўрнатилган тартибда бирламчи бозордан харид қилишдаги иштироки.





  1. Тижорат банклари муайян юридик шахс устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ улушини сотиб олишда ёки банкнинг бевосита ёки билвосита мазкур юридик шахс фаолиятига катта таъсир кўрса-тиш имконини берувчи шартнома тузишда, Марказий банкка ёзма хабар беришлари шарт.




  1. Тижорат банкларига, эмитент – акциядорлик жамиятлари билан ушбу жамият акциялари бўйича «репо» битимларини амалга ошириш тақиқланади.




  1. Агар тижорат банкининг инвестиция қилинган ёки инвес-тиция қилиниши режалаштирилаётган маблағлари миқдори ёки эмитент фаолияти тижорат банки омонатчилари, кредиторлари ва акциядорлари манфаатларига зарар етказиши мумкинлиги ёки ин-вестицияларни бошқаришда тижорат банкининг тажрибаси етарли эмаслиги аниқланса, Марказий банк ҳар қандай юридик шахснинг устав капитали ёки қимматли қоғозларига тижорат банки томони-




150


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

дан киритиладиган инвестициялар миқдорига қўшимча чекловлар белгилаш ҳуқуқига эга.





  1. Тижорат банкига кредитларни таъминлаш учун берилган қимматли қоғозлар бўйича гаров ҳуқуқини амалга ошириш нати-жасида олинган қимматли қоғозларга нисбатан қўлланилмайди.

  2. Гаров ҳуқуқини амалга ошириш натижасида олинган қиммат-ли қоғозлар банк томонидан 2 ой муддат ичида сотилиши шарт. Агар, қимматли қоғозлар кўрсатилган муддатда сотилмаса, улар «сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвести-циялар» ёки «қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар» ёхуд «сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар»нинг тегишли ҳисобварақларига ўтка-зилади.

Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтка-зиладиган операцияларга ва уларнинг юридик шахсларнинг устав капиталида улушли иштирок этишига доир қўшимча талаблари қуйидагилардан иборат;





  1. Тижорат банклари инвестиция сиёсатида қимматли қоғозлар эмитенти бўлган ёки банк устав капиталида иштирокчи бўлган юридик шахсларнинг молиявий аҳволини, бошқарув тажрибасини ҳамда қимматли қоғозларнинг сифатини баҳолаш мезонлари ва услублари акс эттирилиши шарт. Инвестиция сиёсатида, шунинг-дек, банк активларини қимматли қоғозларга йўналтириш шарт-лари белгиланиши лозим.




  1. Банклар қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича на-зоратни амалга ошириш учун эмитент тўғрисида етарли маълу-мотга эга бўлиши лозим.

  2. Қимматли қоғозлар портфели тўғрисидаги ички ҳисоботлар қимматли қоғозлар турлари ва типлари бўйича бўлиниши, сифат рейтинги, номинал ва бозор қийматини, харид қилиш ва сотиш санасини, фоиз ставкаларини, чегирмаларни, олинган дивиденд-ларни (фоизларни), олди-сотди битимлари бўйича олинган фойда тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим.




  1. Банкнинг турли бўлинмалари ўртасида мажбуриятларнинг му-таносиб тақсимланиши, шунингдек суистеъмолчиликнинг олдини олиш учун банклар тегишли ички назоратни амалга ошириши за-рур. Мазкур ички назорат қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:




151


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмий-лаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи, қайта иш-ловчи ходимлар бухгалтерия операцияларини амалга ошир-маслиги, пул маблағларини қабул қилмаслиги, бухгалтерия ўтказмаларини таққослаш ёки тасдиқлаш имкониятига эга бўлмаслиги;




  1. бухгалтерия операцияларини тайёрлаш ва амалга оширишга масъул бўлган шахслар қимматли қоғозларни харид қилиш ёки сотишни расмийлаштириш бўйича ҳужжатларни қабул қилмасликлари ёки тасдиқлаш мақсадида битим натижала-рини таққослаш имкониятига эга бўлмаслиги;




  1. барча операциялар ҳужжатлар билан тасдиқланиши ҳамда бухгалтерия ёзувлари ва бирламчи ҳужжатлар билан таққос-ланиши;

  2. агар, банк брокерлик фаолиятини бажарса, у ҳолда банк ҳар бир мижоз учун ҳисобварақлар очиши ва мижознинг қиммат-ли қоғозлари билан амалга ошириладиган барча операциялар бўйича қимматли қоғозларнинг турлари, операциялар сана-си, харид қилинган, сотилган қимматли қоғозлар нархи ва

миқдори кўрсатилган ҳолда ёзувлар олиб бориши лозим. Республикамизда тижорат банкларни фаолиятида эмиссион,


инвестицион, дилерлик ва брокерлик фаолияти банкнинг страте-гик йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда тижорат банклар қимматли қоғозлар бозорининг йирик ва етакчи инвес-тори ҳамда профессионал қатнашчиси бўлиб, қимматли қоғозлар бозорида мижозларга кенг кўламдаги хизматларни кўрсатмоқда-лар. Тижорат банклари фонд биржасида юридик ва жисмоний шахслар учун қуйидаги турли хизматларни таклиф қилмоқда:





  1. юридик ва жисмоний шахсларнинг молия бозоридаги (фонд бозорида брокерлик хизмати) бўш пул маблағларини жой-лаштириш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатиш;

  2. юридик шахслар учун корпоратив облигациялар, юридик ва жисмоний шахслар учун депозит (жамғарма) сертификатлар каби банкнинг қарз қимматли қоғозларини чиқариш ва со-тиш;




  1. эмитентлар фонд бозорида ўз қимматли қоғозларини кафо-латли жойлаштиришлари бўйича андеррайтер ва тўлов агенти функциясини бажариш;




152


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...



  1. фонд бозорида эмитентлар қимматли қоғозларининг иккиёқ-лама котировкасини қўллаб туриш бўйича маркет-мейкер функциясини бажариш;

  2. фонд биржасида РЕПО операцияларини амалга ошириш;




  1. қимматли қоғозлар чиқариш бўйича кафолат бериш;




  1. эмитентларга қимматли қоғозлар эмиссиясини рўйхатдан ўт-казиш учун ҳужжатлар йиғма жилдини тайёрлаш;

  2. мижозларнинг инвестиция портфелини шакллантириш ва бошқариш бўйича консалтинг хизматлари;

  3. инвестиция ва брокерлик фаолияти.

Тижорат банклари фонд бозорида инвестиция фаолияти ва бро-керлик хизматларни амалга оширади. Мамлакатимизда тижорат банклари ҳозирги кунда қимматли қоғозлар бозорида йирик инвес-торлардан бири бўлиб, ватанимизнинг акциядорлик жамиятлари акциялари бозорида, шунингдек қарз қимматли қоғозлари бозори-да, жумладан банкларнинг корпоратив облигациялари ва депозит сертификатлари бозорида инвестор сифатида қатнашади. Банк акциялари «Тошкент» фонд биржасида листингнинг «А» гуруҳига киритилган.


Тижорат банклар юридик шахслар учун корпоратив облигация-лар, юридик ва жисмоний шахслар учун депозит (жамғарма) сер-тификатлар каби банкнинг қарз қимматли қоғозларини чиқаради ва сотади. Банкнинг қимматли қоғозлар бозоридаги асосий мо-лиявий инструменти қуйидагилар:


– акциялар;


– корпоратив облигациялар;


– депозит сертификатлар ва депозит жамғарма сертификатлар. Банки фаол эмитент бўлиб, у ҳар йили корпоратив облигациялар


каби қарз қимматли қоғозларини чиқаради. Банкнинг ликвид ва ишончли корпоратив облигациялари юридик ва жисмоний шахс-ларга бўш пул маблағларини фойдали жойлаштириш имконини беради. Андеррайтинг фаолияти (андеррайтинг) – эмитент ва андеррайтер (андеррайтерлар) ўртасида тузилган шартномада белгиланган шартлар асосида қимматли қоғозлар чиқаришни ташкиллаштириш ва уларни кафолатли жойлаштирилиши бўйича хизматлар кўрсатиш фаолияти.


Андеррайтер – бу инвестиция воситачиси ёки андеррайтинг фаолиятини олиб борувчи тижорат банки. Банк қарз маблағларига





153


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



муҳтож бўлган корхоналарга корпоратив қимматли қоғозларни жойлаштириш бўйича хизматларни таклиф этади. Шу мақсадда банк мижозга комплекс ёндошишни таклиф этади: қимматли қоғозлар чиқаришнинг мақбул параметрларини танлашдан бошлаб, мижозлар томонидан чиқарилаётган қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини тайёрлаш, муомалага чиқариш ва эмиссияни инвестор-лар ўртасида жойлаштиришгача бўлган хизматлар.


Банк андеррайтер функциясини бажариб, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни олиб бориш ва эмиссион қим-матли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш имконятларидан фойдаланиб, ўзига қимматли қоғозларни энг яхши нархда ва қисқа муддатларда жойлашитириш учун керак бўлган ҳамма ҳаракатларни бажаради.


Фонд бозорида эмитентлар қимматли қоғозларининг иккиёқла-ма котировкасини қўллаб туриш бўйича маркет-мейкер функция-сини бажаради. Маркет-мейкер – маркет-мейкерларнинг расмий рўйхатига киритилган, қимматли қоғозларнинг аниқ бир тури-нинг иккиёқлама котировкасини доимо эълон қилиш ва қўллаб туриш ҳамда қимматли қоғозларнинг уюшган биржа ва биржадан ташқари бозорида мазкур хизматларни амалга оширишдан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни амалга ошириш мажбурия-тини зиммасига олган инвестиция воситачиси ҳисобланади.


Банк фонд бозорида эмитентларнинг қимматли қоғозларини иккиёқлама котировкасини доимо қўллаб туриш мақсадида қарз мажбуриятлари бозорида маркет-мейкер функциясини бажаради, шунингдек, корпоратив қарзни дастлабки жойлаштиришининг асосий ташкилотчиларидан биридир. Тижорат банкларнинг РЕПО операциялари фонд бозори орқали амалга оширилади. Репо битими


– бу қайтариб сотиб олиш шарти билан қимматли қоғозларнинг олди-сотди битимидир. Банк репо битимларини амалга ошириш орқали корхоналарни молиялаш бўйича катта тажрибага эга. Репо битимлари битим ташаббускорлари учун молиялашнинг тез ва оптимал тури бўлиб, кредитлашнинг алтернативидир.


Банк эмитент ва қимматли қоғозларни ликвидлигини, корхо-нани эса мустаҳкамлигини, фойда келтирувчилиги ва тўловга лаёқатлилигини баҳолайди. Ушбу операцияни амалга ошириш-да банк қимматли қоғозларни бир йилдан кўп бўлмаган муддатга сотиб олади. Ушбу операциялар бўйича фоиз ставкаси, кредит





154


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

операцияларининг битими амалга оширилаётган вақтдаги фоиз ставкаси билан бир хил бўлади.


Қонунларда тижорат банкларига акциялар, облигациялар, де-позит сертификатлар ва жамғарма сертификатлар, векселлар каби қимматли қоғозлар турларини чиқаришига рухсат берилади. Банк-лар акцияларини устав фондларини шакллантириш мақсадида чиқаради.


Банклар қарз маблағларини жалб этиш учун ўзининг қарз маж-буриятлари – облигациялар, депозит жамғарма сертификатлар ва векселларини чиқармоқда. Бундан ташқари, улар қимматли қоғоз-лар ҳосилаларини (опционлар, фьючерслар) чиқариши мумкин.


Фақат йирик саноат корхоналарнинг қарз мажбуриятлари ёки акцияларигина банк қимматли қоғозлари билан жиддий рақобат-лаша олади. Бироқ реал секторни маблағ билан таъминлаш, даро-мадлилик жиҳатидан банк фоизларига тенглаша олмайди.


Шундай қилиб, банк қимматли қоғозлари узоқ муддатли манфа-атларини кўзлайдиган инвесторлар учун ҳам, вақтинча ишлатилмай ётган маблағларини жойловчилар учун ҳам анча манфаатли қўйилма объектидир. Узоқ муддатга мўлжалланган мақсадларни амалга ошириш кўзланганда йирик ва ўртача тижорат банкларининг ак-цияларига маблағ инвестициялаш энг юқори самара бериши мум-кин. Бундай ҳолда акциядор иқтисодиётнинг у ёки бу соҳалари-даги конъюктура тебранишларидан бирмунча кафолатланган бўлади, яъни банкнинг ўзи унинг маблағлари сарфлаётган тармоқ-ларнинг аҳволини эътибор билан кузатиб боради ва имкони борича ўз кредит портфелини диверсификациялайди.


Ҳозирги вақтда мавжуд қоидаларга биноан банкларнинг депозит сертификатлари ва векселлари Марказий банкда, акциялар, облига-циялар, қимматли қоғозлар ҳосилалари – Давлат мулки қўмитаси қошида ташкил этилган қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан рўйхатга олинади.


Қимматли қоғозлар бозорида молиявий брокер сифатида банк-лар комиссион шартнома ёки топшириқ шартномаси асосида ми-жознинг ҳисобидан амалга ошириладиган қимматли қоғозлар олди-сотдисида воситачилик (агентлик) вазифаларини бажаради.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish