Консалтинг (маслаҳат) операциялари. Тижорат банклари ўзининг мижозларига ва бошқа фонд бозорининг иштирокчила-рига, аҳолига қимматли қоғозлар чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши, фонд портфелини шакллантириш ва бошқалар юзасидан маслаҳат хизматлари кўрсатилади. Улар шартнома асосида фаолият юритади. Амалга оширилиши мумкин бўлган иш турлари қуйи-дагилардир:
қимматли қоғозлар бозорини тадқиқ қилиш ва истиқболини белгилаш;
ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
касбга ўқитиш;
қимматли қоғозларни баҳолаш;
ахборот хизматлари кўрсатиш.
Ушбу соҳада хизматлар кўрсатиш объектив заруриятини қим-матли қоғозлар индустриясининг мураккаблиги, фонд бозорининг хилма-хиллиги, унда вазият тез ўзгариб туриши ва ахборотлар кўплиги белгилаб бермоқда.
Банк маслаҳат хизматлари сармояларини у ёки бу молия ак-тивларига (акцияларга, облигацияларга ва бошқаларга) жойлаш-тиришнинг фойдалилиги, корхонанинг ликвид ресурсларини оптимал бошқариш, молиявий режалаштириш масалаларига дахлдордир.
Траст операциялари. Траст операциялари банк ишида, шу-нингдек, банкларнинг саноат ва иқтисодиётнинг бошқа соҳалари билан алоқаларида катта роль ўйнамоқда.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Траст тушунчасига мижознинг қимматли қоғозлари портфели ёки ушбу портфелнинг бир қисмини ҳамда у билан боғлиқ бўл-ган пул маблағларини бошқариш (дивидендларни, фоизлар-ни инкассация қилиш, уларни қайта инвестициялаш, қим-матли қоғозлар сотувидан пул тушиши ва бошқалар) киради.
Акциядорлик жамиятлари, корхоналар ва меҳнат жамоала-рининг акциялари, давлат қимматли қоғозлари, векселлар, траст ҳисоб варақларида қимматли қоғозлар операциялари туфайли пай-до бўладиган пул маблағлари траст объектлари бўлиши мумкин.
Тижорат банклари траст операцияларини амалга ошириши туфайли биринчидан, қимматли қоғозларга жойлаштирилиши, биржадаги операцияларда фойдаланиши мумкин бўлган узоқ муддатли молиявий ресурслардан баҳраманд бўла олади. Ик-кинчидан, траст операцияларига оид битимларни банклар ўз ми-жозларининг ишончномалари асосида амалга оширади, шу боис ушбу битимлар қонунлар билан чекланмайди. Учинчидан, банк қимматли қоғозларни бошқаришда комиссион маблағлар олиб, ўзи бошқараётган қимматли қоғозлардан тушадиган фойдадан ўз улу-шини олади. Тўртинчидан, банк ўз сармоялари билан эмас, балки ўзгалар сармоялари билан операциялар ўтказади ва фақат траст шартномаси доирасидагина жавобгар бўлади, асосий таваккал-чилик эса, қимматли қоғозлар эгасининг зиммасида бўлади.
Тижорат банклари қуйидаги траст операцияларини бажариши мумкин: мижозларнинг пул маблағларини бошқариш, мижозларнинг фонд портфелларини шакллантириш ва қимматли қоғозлар пакетла-рини бошқариш; мерослар ва хусусий трастларни тасарруф этиш, агентлик вазифаларини бажариш; облигациялар чиқариш ва тўлов муддати келганда облигацияларни тўлаш фондларини бошқариш; дивидендларни тўлашга, қимматли қоғозларни сақлашга, уларнинг ҳаракатини ҳисобга олишга, уларни бошқа қимматли қоғозларга алмаштириб олишга оид агентлик вазифаларини амалга ошириш; топшириққа биноан қимматли қоғозларни сақлаш, қўриқлаш, ташиш ва жўнатиш, қимматли қоғозларни траст ҳисобварағига ўтказиб бериш; қимматли қоғозларга ва қимматли қоғозлар опе-рацияларига оид таваккалчиликни суғурталашда воситачилик қи-лиш, қимматли қоғозлар операциялари юзасидан бухгалтерлик ҳисоби юритиш ва ҳисоботлар тузиш, қимматли қоғозлар эми-
5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...
тенти учун трансферт бўйича агент (қимматли қоғозларни рўй-хатга олувчи) вазифаларни бажариш.
Траст тасарруфчилари мустақиллик даражаси жиҳатидан тўла-тўкис ваколатхона ва агентлик бўлади. Биринчи ҳолда трастнинг тасарруфчиси олдиндан ўз мижозидан розилик олмай ва уни хабар-дор қилмай, мустақил равишда қарорга келади. Банк инвестиция фонди бошқарувчиси билан унинг қимматли қоғозлари портфелини ва пул активларини бошқариш юзасидан траст шартномасини ту-зилади. Иккинчи вариант агентлик асосида (депозитар функция-ларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) мижознинг қимматли қоғозлар портфелини ёки ушбу портфелнинг бир қисмини ва улар билан боғлиқ пул активларини бошқаришдан иборатдир. Трастнинг та-сарруфчиси мижознинг олдиндан берган фармойишлари асосида-гина операциялар ўтказади. Инвестиция фондларининг бошқа-рувчилари, кредиторлари ва кафиллари бўлмаган банклар ушбу фондлар учун депозитарий банклар бўлиши мумкин.
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фао-лиятини кенгайтириш мақсадида, Марказий банк ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази билан биргаликда банкларнинг қимматли қоғозлар бозо-рида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига доир талаблар тўғрисида низом ишлаб чиқилди. Эн-диликда мазкур ҳужжатга кўра, банклар қимматли қоғозлар бо-зорининг профессионал иштирокчилари сифатида ушбу фаолият турлари билан алоҳида лицензия олмасдан ҳам шуғулланиши мум-кин. Ушбу тартибнинг жорий этилиши албатта, банкларнинг ин-вестицион фаоллигини оширишга ва уларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини янада эркинлаштиришга замин яратади.
Тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида сармоядорлар сифатида катта роль ўйнайди.Тижорат банклари инвестиция му-ассасаси сифатида:
а) воситачилик операцияларини бажариш;
б) инвестицион ва молиявий маслаҳат бериш;
в) депозитар хизмат кўрсатишда фаол иштирок этадилар. Тижорат банклари вексель операцияларини ҳам амалга оши-
радилар.
Қимматли қоғозлар бозорида тижорат банкларининг фаолияти, қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Марказий Банк
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
томонидан тартибга солинади. Марказий банк бошқа тартибга солиш органлари каби, қонунчилик функциялари бу соҳада йўриқнома-лар, низомларни тайёрлаш ва тасдиқлашни амалга оширади, шу-нингдек, тижорат банкларининг фонд бозорида иш фаолиятини олиб бориш учун лицензиялайди.
Ҳозирда ривожланган мамлакатлардаги банклар операциялари ва даромадининг 80 фоизига яқин миқдори қимматли қоғозлар бо-зорида шаклланмоқда. Даромадининг қолган қисми эса традицион банк операцияларидан ҳосил бўлмоқда. Бу ҳолатни инвестиция банклари фаолияти мисолида кўриш мумкин.
Инвестиция банки – бу асосан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга ихтисослашган кредит-молия институти. Унинг мақсади: молия бозорлари орқали қўшимча пул маблағларини жалб қилиш, ўз мижозларини (жумладан давлатни) узоқ муддатли кре-дитлаш. Фикримизча, инвестиция банки – бу турли хизматлар кўр-сатадиган молиявий воситачи ҳисобланади. Инвестиция банклари, шу жумладан, корпоратив инвестиция ташкилотлари, корпоратив молия ташкилотлари, молия институтлари каби йирик ва мураккаб молиявий операцияларга ихтисослашган молиявий институтдир.
Инвестиция банклари классик маънодаги банклардан фарқ-ланиб, оддий банкларга ўхшаш кўп турдаги банк операцияла-рини бажармайдилар. Одатда, улар инвестицион банклар деб номланади. Бунда уларнинг қимматли қоғозлар бўйича молиявий воситачи (қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштирувчи ҳамда улар билан боғлиқ савдо операцияларини амалга оширувчи) сифатидаги фаолияти назарда тутилади.
Замонавий инвестиция банки ҳозирда нафақат фонд бозорла-рида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бажаради, балки компанияларни бирлаштирилиши (ютиб борилиши) ва ўзаро бирлашишини ташкиллаштириш, ипотекани ва венчур капиталини бошқариш билан ҳам шуғулланади.
Айтиш жоизки, Ғарб мамлакатлари қонунлари ва статистика-сида барча молиявий институтларни уларнинг асосий функциялари бўйича фарқланади. Лекин, амалиётда эса, борган сари тижорат ва инвестиция банклари орасидаги фарқ йўқолиб бормоқда. Масалан, АҚШдаги тижорат банклари қонунчилик (1933 йилдаги Гласс-Стигал ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунлар) билан ўр-натилган тўсиқларни четлаб ўтиб, ўз фаолиятларини универсал-
5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...
лаштириш йўлида банк холдингларини, инвестиция корпорацияла-рини тузганлар ва фонд бозорида билвосита фаол қатнашганлар. Кўп йиллик бундай самарасиз чекловчи тажрибадан кейин, ҳозирда (2001 йилдан бошлаб) АҚШ банкларига қўйилган фонд бозоридаги тўсиқлар олиб ташланган.
Инвестиция банклари турли мамлакатларда маълум хусусият-ларга эга. Айрим давлатлар савдо банклари, оддий банк операция-ларидан ташқари, акциядорлик компаниялари, пенсия фондлари, суғурта компаниялари қимматли қоғозларини бошқариш билан ҳам шуғулланади.
Дунёда энг йирик глобал инвестиция банклари, одатда, кредит, ставка, валюта, хом-ашё ва деривативларни ўз ичига олган молия-вий хизматларни тақдим этади. Энг йирик инвестиция банкларига JPMorgan Chase (АҚШ), Goldman Sachs (АҚШ), Bank of America Merrill Lynch (АҚШ), Morgan Stanley (АҚШ), Citi Group (АҚШ), Credit Suisse (Швейцария), Barclays Investment Bank (Англия), Deutsche Bank (Германия), UBS (Швейцария) ва RBC Capital Markets (Канада)ларни келтириш мумкин.1,2
Do'stlaringiz bilan baham: |