6.2-расм. «Тошкент» РФБ савдо тизимининг тузилиши.
Инвестор Республика фонд биржаси (РФБ) рўйхатидан ўтган ва унинг савдоларида иштирок этадиган брокер ташкилотларини танлаши керак. Брокер танланганидан кейин, инвестор билан брокер ўртасида Инвестициялар ҳисоб рақами очилади. Инвести-циялар ҳисоб рақами очиш учун инвесторни қимматли қоғозлар Марказий Депозитарийдан депо ҳисоб рақами олиши керак. Депо ҳисоб рақами очилганидан кейин, инвестор шу иш куни ичида
брокерга мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат қилиш учун, брокер ташкилоти инвесторни РФБнинг асосий босқичлари билан таништириб чиқиши керак:
– эмитентнинг номи;
– қимматли қоғозлар сони;
– сотиб олиш ёки сотиш учун тасниф.
Брокер ташкилотлари билан инвесторлар қуйидаги алоқа
воситалари орқали боғланади:
|
|
|
1.
|
Ёзма ҳужжатлар.
|
3.
|
E-mail.
|
2.
|
Овозли ҳабарлар.
|
4.
|
Бошқа электрон усуллар.
|
Иккинчиси, инвестор савдони «Тошкент» РФБнинг рўйха-тидаги брокер билан ҳисоб очиш ва мурожаат қилиш орқали амалга ошириши шарт. Инвестор аниқ кўрсатмалар олгандан кейин, брокер ташкилотлар инвесторнинг «Тошкент» РФБда мурожаат қилиш воситачиси бўлади. Мурожаат қилиш учун инвесторларда камида 100% пул миқдори ёки акцияларнинг 100% сони бўли-ши керак. Мурожаат қилинганидан кейин, ушбу маблағлар ва қимматли қоғозлар брокер ташкилотлар томонидан тартибга солиш учун музлатилади. Шартномаларни расмийлаштириш ва хабарномани бериш «Тошкент» РФБ савдо тизими буюртмалар бериш тизимига аввалдан белгиланган аукцион тамойилларига мос, савдо натижаларини брокер ташкилотларга тақдим қилади. Улар эса, ўз навбатида мижозлар билан қилинган савдо маълу-мотларини тасдиқлайди. Транзакция тўғрисидаги маълумотлар брокерлик ташкилотлари томонидан тасдиқланганидан сўнг, мижозлар номидан олинган қимматли қоғозларга нақд тўлашни таъминлаши ёки илгари блокланган ва харидорларга сотилган қимматли қоғозларни ўтказишларини таъминлайди.
Учинчиси, қимматли қоғозлар операциялари ва савдо сессия-си бўлиб, «Тошкент» РФБда қимматли қоғозларни сотиш опе-рациялари 09:30дан буюртмаларни қабул қила бошлайди ва 15:00 да қабул қилиш тўхтатилади. Қимматли қоғозлар билан савдо эрталаб 10:00дан 14: 30 гача бўлади ва 15:00да «Тошкент» РФБ ёпишдан олдин олди-сотди буюртмаларини қабул қилади.
Савдолар душанбадан жума кунигача амалга оширилади (байрам кунлари бундан мустасно). Буюртмалар турлари қуйи-дагилардан иборат. Биринчиси, чегараланган буюртма, иккинчиси
эса, бозор буюртмасидир. Чегараланган буюртма максимал ёки ми-нимал эълон қилинган нарх бўйича чекловни белгилайди. Ма-салан: максимал таклиф нархи 40000 сўмни ташкил этади, бу ҳолда сотиш 40 000 сўмдан ошмаслиги ва минимал таклиф нархи 40 000 сўмдан кам бўлмаслиги керак.
Бозор буюртмаси – брокерлик компаниясига инвестор энг юқори нарх бўйича сотиб олишни (ёки сотишни) топширади, бун-дай буюртма зудлик билан бажарилади. Бироқ, бозордаги так-лиф этилган нархга кафолат бермайди.