Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг марказий аппарат тузилмаси1



Download 6,5 Mb.
bet85/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг марказий аппарат тузилмаси1



Тузилма номи

Функциялари

Эмитентлар фаолиятини ва

Акциядорлик жамиятлари ва бошқа эми-

қимматли қоғозлар бозори

тентлар фаолиятини ҳамда қимматли қоғозлар

қатнашчилари томонидан ах-

бозори қатнашчилари томонидан ахборотлар

боротлар ошкор этилишини

ошкор этилишини назорат қилиш. Корпоратив

назорат қилиш бошқармаси

ахборот ягона портали







Қонунчиликни такомиллашти-

Қонунчиликни такомиллаштириш, қимматли

риш ва қимматли қоғозлар

қоғозлар бозорини таҳлил қилиш, халқаро таш-

бозори таҳлили бошқармаси

килотлар билан алоқалар







Қимматли қоғозлар бозорида

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал

профессионал фаолиятни

фаолиятни лицензиялаш, профессионал ишти-

лицензиялаш ва назорат

рокчиларнинг фаолиятини назорат қилиш

қилиш бошқармаси




Қимматли қоғозлар

Қимматли қоғозлар эмиссиялари ягона дав-

чиқарилувлари ягона давлат

лат реестрини юритиш, қимматли қоғозлар би-

реестрини юритиш

лан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини

бошқармаси

олиш учун жисмоний шахсларни аттестация




(қайта аттестация)дан ўтказиш







Ишлар бошқармаси

Марказга юклатилган вазифаларини муваф-




фақиятли бажариш учун ходимларга зарурий




меҳнат шароитини яратиб бериш







Канцелярия/

Кирувчи ҳужжатларни қабул қилиш ва рўй-

Кадрлар бўлими

хатга олиш / Кадрлар билан ишлаш







Бухгалтерия

Марказ ва унинг ҳудудий органларида бух-




галтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш,




Молия вазирлиги Ғазначилиги билан ишлаш




  1. https://csm.gov.uz/uz/markaz-haqida/markaziy-apparat




265


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



зим йўриқномасидан келиб чиққан ҳолда амалга оширадилар. Бошқармага раҳбарлик қилишга ваколатли шахс ўз ваколати доирасида қуйидагиларни таъминлайди:





  1. Бошқарманинг фаолиятини ташкил қилиш билан бирга Бошқарма ходимларининг масъуллигини белгилайди ва вази-фаларни тақсимлайди;




  1. Марказ Бош директорига Бошқармага ходимларни ишга қа-бул қилиш ёки уларни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш бў-йича тавсиялар беради ва бошқа ваколатларни амалга оширади;




  1. Ўз ваколати доирасида ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ буйруқлар, йўриқномалар ва бош-қа ҳужжатларни тайёрлайди, имзолайди ҳамда уларнинг бажа-рилишини назорат қилади;




  1. Марказ раҳбариятига Бошқарманинг тасдиқланган шахсий таркиби, миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондида белгиланган тартибга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф-лар киритади.

Бошқармага раҳбарлик қилиш ваколатига эга шахс, Бошқар-мага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун масъул ҳи-собланади.


Хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартиб-га солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли органлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро қимматли қо-ғозлар бозорларида қимматли қоғозлар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишда улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишнинг ягона стандартлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 16-сонли қарорига асосан қимматли қоғозлар ко-миссиялари халқаро ташкилотида (IOSCO) Ўзбекистон Респуб-ликасининг ваколатли вакили этиб, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази белгиланган.


Ҳозирги кунда, 1983 йилда ташкил этилган ва штаб-квартира-си Мадрид шаҳрида жойлашган IOSCO ташкилотининг аъзолари бўлиб, 120 мамлакатнинг фонд бозориларини тартибга солувчи регуляторлар саналади, улар томонидан жаҳон қимматли қоғозлар бозорининг 95%дан ортиғи тартибга солинади.


IOSCOнинг асосий вазифалари бўлиб, қимматли қоғозлар бо-зорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда бозорнинг





266


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



самарали ва шаффоф тизимини таъминлаш мақсадида ҳалқаро тан олинган стандарт ва қоидаларни ишлаб чиқиш, уларни амалиёт-га татбиқ этиш ва ривожлантириш мақсадида ташкилот аъзолари орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳи-моя қилиш юзасидан кўрилаётган чораларни кучайтириш мақсади-да ташкилот аъзолари ўртасида ахборотлар алмашинувини йўлга қўйиш, миллий қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан самарали тартибга солиш мақсадида глобал ва ҳудудий кўламда маълумотлар алмашиниши учун имконият яратиш ҳисобланади.


Шунингдек, бугунги кунда Корея фонд биржаси (KRX), Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) ҳамда Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (JICA) билан Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш борасида замонавий тажрибаларни алмашишга доир чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.


Капитал бозорини жадал ривожланишини таъминлаш ва ин-вестицияларни жалб қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида, жаҳон давлатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашиш-ни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан тако-миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сонли фармонига асосан мустақил давлат органи – Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тузилиб, унинг асосий вазифалари этиб қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш белгиланган.


Ушбу фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг «Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривож-лантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2019 йил 24 январдaги ПҚ-4127-сонли қарори қабул қилинди ва мамлакатимиздаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ягона давлат органи, капитал бозорини ривожлантириш агент-лиги ташкил этилиб, қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаш-тириш ва ривожлантириш маркази тугатилди. Капитал бозори-ни ривожлантириш агентлиги ўз олдига мамлакатимиз капитал бозорини ривожлантириш, стратегиясини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни инобатга олиш вазифасини қўйди:





267


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий та-лабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида молия бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментла-ри ривожланишини таъминлаш;




  1. капитал бозорининг барча, шу жумладан хорижий иштирок-чилар учун тенг шароит ва тадбиркорлик фаолияти эркин-лигини яратиш, шу аснода соғлом рақобат муҳитини шакл-лантириш;




  1. халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини оши-риш;




  1. илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинган-лигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молия-лаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;




  1. инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг капиталлашуви ва рақобат-бардошлигини ошириш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;




  1. тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъмин-ловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;




  1. иқтисодий сиёсат мақсадлари ва саноатни мутаносиб ри-вожлантириш зарурати билан боғлиқ ҳолда капитал бо-зорини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг тартибли мувофиқлаштирилишини таъминлаш;




  1. хорижий молия бозорларида рақобатбардошликни ошириш учун фойдаланишга асослантирилган имтиёз ва преферен-цияларни бериш орқали капитал бозорида инвестициявий ва ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлан-тириш ҳамда кенгайтириш;




  1. капитал бозорини замонавий талабларга мос кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқ-




268


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



болли, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш.


Ҳозирда молия бозорининг у ёки бу сегментини камида учта давлат органи бошқармоқда. Бу эса, ўз навбатида ягона сиёсат шаклланишини янада мураккаблаштиради. Капитал бозорини ри-вожлантириш агентлиги томонидан ягона молиявий регуляторни ташкил этиш Ўзбекистон иқтисодиётига маблағ жалб этишнинг асосий манбаи сифатида давлатга бўлган босимни юмшатиш им-конини беради.


Иқтисодиётнинг, айниқса, хусусий сектор барқарор ривожла-нишини таъминлаш учун Ўзбекистон маҳаллий молия бозорининг яхлит моделини шакллантириши лозим. Молия бозорининг ком-плекс ислоҳотини ўтказиб, уни ўзаро мувофиқ ривожлантириш орқалигина капитални иқтисодий ўсиш мақсадларида сафарбар этиш ва самарали тақсимлашга эришиш мумкин.


Ҳозирда Ўзбекистонда молия бозори тарқоқ ҳолда бошқарил-моқда: у ёки бу сегмент Марказий банк, Молия бозори ва Ка-питал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан тартибга солинмоқда (8.2-расм).


Ривожланган давлатларда эса, хусусан Польша, Швейцария, Германия, Жанубий Корея, Сингапур, Япония ва бошқа кўплаб давлатларда ягона молиявий регулятор фаолият юритади. 2020 йил 1 январдан бошлаб, Қозоғистонда Молия бозорини тартибга







Марказий банк

Банк сектори


Валюта бозори




(валюта дери-

вативлари)


Нодавлат

кредит

ташкилотлари


Давлат

қимматли

қоғозлари





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish