Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet93/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Инвестициялар – инвестор томонидан фойда олиш мақсадида ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига таваккалчиликлар асосида киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жум-ладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шу-нингдек реинвестициялар бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

  1. маблағларни, шу жумладан пул маблағларини (шу жумладан чет эл валютасини), мақсадли банк омонатларини, пайларни, улушларни, акцияларни, облигацияларни, векселлар ва бошқа қимматли қоғозларни;




  1. кўчар ва кўчмас мол-мулкни (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликларни);

  2. интеллектуал мулкка доир мулкий ҳуқуқларни, шу жумладан у ёки бу ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш

тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимларни, шунингдек Ўзбекистон Респуб-ликасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа қим-матликларни.


Ушбу иқтисодий тариф инвестициянинг бозор иқтисодиёти шароитида тўлалигича фаолият кўрсатишини аниқ тасдиқлайди. Жумладан, унда, биринчидан, инвестициянинг ўзига ва инвестиция фаолиятининг объектларига кенг таъриф берилган; иккинчидан, инвестициянинг бевосита иқтисодий ва ижтимоий самара олишга муқаррар боғлиқлиги таъкидлаб ўтилган. Демак, инвестиция-га бозор муносабатларидан келиб чиқиб берилган тарифнинг ўзидаёқ инвестицион жараённинг ҳажми, асосий босқичлари, яъни жамғармалар (ресурслар), қўйилма маблағлар (сарф-харажатлар), самара (даромад, фойда) аниқ ва равшан кўрсатиб ўтилган. Худди шу каби ёндашув инвестицион фаолиятнинг бозор муносабатла-рига ўтиши учун замин яратади, бу эса, молиявий моддий ва ақлий бойликларни қайта тақсимлашнинг вертикал ва горизонтал усул-ларидан бир хилда фойдаланишни таъминлаб беради.


Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг аҳaмияти жиҳа-тидан бир қатор иқтисодчи олимларнинг назарий қарашлари мавжуд. Жумладан, Ш.Шодмонов, У.Ғафуровларнинг фикрича,





303


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



«Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир»1. Проф. Д.Ғ.Ғозибеков инвестицияларнинг иқтисодий мазмун-моҳиятини молиявий категория сифатида талқин этиб, қуйидагича таъриф бе-риб ўтган: «Инвестицияларнинг мазмуни аниқ ва ишончли манба-лардан маблағлар олиш, уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, риск-лар даражасини ҳисобга олган ҳолда капитал қийматини сақлаш ва кўзланган самарани олишдан иборат бўлади»2. Проф. Н.Ҳ.Ҳай-даров инвестициялар мазмун-моҳиятига қуйидаги таърифни бе-ради: «Инвестиция – бу мулк шаклидан қатъий назар, тадбиркор-лик асосида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахслар ёки давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий самара олиш мақсадида ўз бойликларини қонун доирасида бўлган ҳар қандай тадбиркор-лик объектига сарфлашидир»3.


Д.Тожибоеванинг фикрича, инвестиция деганда келажакдаги натижа учун: ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки қайта таъмир-лаш, маҳсулот ва хизматларнинг сифатини яхшилаш, малакали мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишлари олиб бо-ришга мўлжалланган молиявий ресурслар тушунилади.4


Муаллиф фикрича, иқтисодиётни ривожлантиришда инвести-циялар етакчи роль ўйнайди, сабаби инвестиция орқали корхона-лар капитал жамғарилишига, натижада мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишга эри-шилади.
Б.А.Абдукаримов, А.Н.Жабриев, М.К.Пардаевларнинг фикрича, «инвестиция – бу молиявий (пул) ёки реал капиталга маблағ қўйиш.

  1. пул маблағлари, кредит, қимматбаҳо қоғоз шаклида олиб бори-лади ва кўчма, кўчма бўлмаган мол-мулкка, интеллектуал мулкка,




    1. Ш.Шодмонов, У.Ғофуров. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. – Т.: «Иқтисод-

молия», 2010. 347-б.





    1. Д.Ғ.Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. – Т.: «Мо-

лия». 2013. 26-б.


3 Н.Ҳ.Ҳайдаров. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида корхоналар инвестицион фаолиятидаги молия-солиқ муносабатларини такомиллаштириш масалалари. и.ф.д. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация авторефе-


рати. – Т.: 2003. 29-б.
4 Д.Тожибоев. Иқтисодий назария (иккинчи китоб). – Т.: «Шарқ», 2003. 79-б.



304


10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ



неъматларга бўлган ҳуқуққа ва бошқа қийматликларга қўйила-ди, яъни корхонанинг барча активларига ишлатилади»1.


Б.С.Маматов, Д.Ю.Хужамкулов ва О.Ш.Нурбековлар хулосасига кўра, фойда ёки ижобий натижага эришиш мақсадида субъектлар томонидан харажатлар тарзида иқтисодий ва бошқа фаолият объ-ектларига жойлаштирувчи турли кўринишларга эга бойликларга инвестициялар дейилади.2
Р.И. Каюмов ва Р.Х. Хожиматов фикрича, инвестиция деганда кўп қиррали фаолиятни тушуниш лозим ва у бўш бўлган молиявий маблағларни келажакда моддий ва молиявий бойликни яратувчи объектларга сарфлашни ифодалайди.3 Шунингдек, ушбу ёндашув-га яқин бошқа муаллифлар фикрига кўра, инвестициялар – бўш турган капитални иқтисодий-ижтимоий самара олиш учун ҳаракат-га келтиришдир.4



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish