Инвестициялар деганда барча турдаги миллий ва интеллектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур.
Инвестиция киритишда, аввало:
инвестиция фаолияти субъектларнинг мустақиллиги ва та-шаббускорлиги;
киритилаётган моддий неъматларга инвестиция мақомини бериш (фуқаро ўзининг эҳтиёжларини қондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди);
қонун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб ҳисобланади.
Инвестициялар – бу янги корхоналар қурилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган харажатлардир. Инвестицияга кетган харажатнинг миқдори икки омилга боғлиқ: биринчиси – соф фойданинг кутилаётган
Б.А.Абдукаримов ва бошқалар. Корхона иқтисодиёти. Дарслик. – Т.: «Фан»,
2005. 241-б.
4 B.S.Mamatov, D.Yu.Xujamkulov, O.Sh.Nurbekov. Investitsiyalarni tashkil etish va moliyalashtirish. Darslik. – T.: «Iqtisod-Moliya», 2014. 12-b.
1 Р.И.Каюмов, Р.Х.Хожиматов. Инвестицияни ташкил этиш ва молиялашти-риш. Дарслик. – Т.: ТДИУ, 2010. 17-б.
2 Sh.Q.Fozilchayev, N.G‘.Xidirov. Investitsiya va lizing asoslari. O‘quv qo‘llan-ma. – T.: «Iqtisod-Moliya», 2018. 7-b.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
меъёри, уни тадбиркорлар инвестицияга кетган харажатларидан олишни мўлжаллайди; иккинчиси – фоиз ставкаси ёки тадбиркор реал капитални сотиб олишга зарур бўлган пулга эга бўлиши учун тўлаши лозим бўлган баҳо. Агарда, кутилаётган фойда меъёри фоиз ставкасидан юқори бўлса, инвестициялаш фойдали ва аксинча, фоиз ставкаси кутилаётган фойда меъёридан юқори бўлса, инвес-тициялаш фойдали бўлмай қолади.
Инвестиция мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган механизмларни таъминлайди. Бошқача қилиб айтган-да, инвестициялар капитал қийматинининг ўсишини ва даромад келтиришини таъминлайди.
Демак, инвестиция тушунчасининг моҳиятини ёритганда уни жамғариш, қўйиш ва даромад олишдан иборат динамик жараённи олиб қараш лозим. Инвестициянинг бундай доиравий ҳаракати асо-сан инвестицион фаолият орқали амалга оширилади. Кўплаб мам-лакатлар хорижий қўйилмаларни жалб этиш мақсадида имтиёзли шароитларни яратади, хусусан, капиталларни сақлаш ва зарарлар-ни қоплашни кафолатлайди, имтиёзли солиқ олишни киритади ва фойдани хорижга эркин ўтказишга рухсат беради, олинган даромад-лар ва бошқаларни қайта инвестициялашга шароитлар яратади.1
Яқин давргача мамлакатимизда инвестицияни «капитал қўйил-ма» моҳияти билан айнан бир хил тушунча деб қараб келинди.
Умумқабул қилинган инвестиция (капитал қўйилма) тушун-часи қуйидагилар бўйича ифодаланади: «капитал кўйилма» (ёки капитал сарфи) янги қурилишга ва реконструкцияга сарфла-надиган молиявий маблағ; ҳаракатдаги корхоналарни техник қайта қуроллантириш ва кенгайтириш (ишлаб чиқаришга капи-тал қўйиш), уй жойга, коммунал ва маданий-маиший қурилишлар (ноишлаб чиқаришга капитал қўйиш).
Бунда инвестиция тушунчасининг моҳиятини аниқлашда бозор ва режали иқтисодиётидаги фарқлари ифодаланади. Капи-тал қўйилманинг юқорида келтирилган изоҳи сарф-харажатлар тавсифини аниқ ифодалайди ва инвестициялаш соҳасини фақат қўйилмагача қисқартиради, яъни асосий фондларни такрор иш-лаб чиқариш, уларнинг юксалиши ва такомиллаштирилишини
Р.Х.Карлибаева. Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: ТДИУ, 2009. 10-б.
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
назарда тутади. Маълумки, собиқ Иттифоқ иқтисодиёт фанида инвестициянинг молиявий ва бошқа турлари ўрганилмаган. Маъ-мурий бошқарув тизими шароитида ресурслар тақсимланиши, мулк шаклининг бир хиллиги ва қимматли қоғозлар бозорининг тўлиқ амал қилмаслиги (давлат облигация заёмларидан ташқари) бўлиши мумкин эмас эди. Шундай экан хўжалик юритишнинг режали тизими шароитида инвестиция сарфлар кўринишида чи-қиб, фақат бир вақтнинг ўзида фақат жорий сарфларга фарқ қи-лади. Сарфларнинг натижавийлик даражасини аниқлаш тўли-ғича эътиборга олинмаган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосий капиталга инвести-ция (асосий воситаларга), шунингдек фаолият юритаётган кор-хонани техник қайта қуроллантириш ва реконструкциялаш, кенгайтириш, янги қурилишга харажатлар, машина жиҳозларни сотиб олиш, инвентар, лойиҳа-тадқиқот ишлари ва бошқа сарф-лар капитал қўйилмалар дейилган, бу эса уларнинг муайян кў-ринишини ифодалайди ва моҳияти бўйича тўғридан-тўғри ин-вестиция синонимини билдиради.
Назарий тадқиқотлар ва таҳлил натижаларидан умумий хулоса чиқарган ҳолда хориж ва миллий иқтисодчи олимларнинг услубий ёндашувларига асосланган ҳолда инвестиция моҳиятини ёритиб бериш бўйича қуйидаги хулосага келиш мумкин: инвестиция моҳиятининг илмий шарҳи қуйидагиларни ифодалаши зарур: ресурсли ва харажатли ёндашувлар уларнинг дастлабки ташкил этилиши маблағлардан фойдаланишни талаб этади; қўйилмалар даромадлилиги – асосий тартибга солувчи сифатида ресурслар ва қўйилмалар, уларнинг ҳажми ва динамикасига мувофиқлиги; хавф-хатар элементларининг иштирок этиши ва натижалар башо-ратининг ноаниқлиги.
Умумий хулоса сифатида таъкидлаш мукинки, инвестиция
– бу узоқ муддатли ва капитал қўйилмаларни хавф-хатарга қўйиб (таваккал қилиб), тадбиркорлик ва бошқа фаолият объектла-рига такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ва бу-нинг натижасида фойда олиш ёки ресурслар потенциалининг чекланган шароитида келажакда бошқа фойдали самарага эри-шиш мақсадидаги иқтисодий категориядир.
307
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |