Инвестициялар – бу ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига қўйилган капитал. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш мақсадида хўжалик фаолиятига қўйилган активлар ҳисобланса, иқтисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар қуришга, узоқ муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга, ҳамда шу билан боғлиқ бўлган айланма капи-талнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
Инвестицияларнинг иқтисодий мазмун-моҳияти тўғрисида иқтисодчи олимлар ўртасида хилма-хил фикрлар мавжуд. Инвес-тицияларга тугалланган бир таъриф берилмаган. Ҳар бир тадқи-қотчи ушбу категорияга нисбатан ўз ёндашув услуби ва фикри-га эга эканлиги билан ажралиб туради.
Инвестициялар назарияси ўзининг тарихий ривожланиш жараё-нида бир қанча босқичларни босиб ўтди. В.В. Аладьиннинг фикрича, инвестицияларнинг дастлабки белгиларини Австрия иқтисодчи-лари мактабининг илмий ишларида кўриш мумкин (Бем-Баверк)1.
В.В.Аладьин. Инвестиционная деятельность субъектов Российской федера-
ции. – М.: «Социум», 2002. 17-б.
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Муаллифнинг фикрича, ўтган асрнинг 20–30-йилларига келиб, молия назариясининг фан сифатида пайдо бўлиши билан И.Фишер-нинг фоиз ставкалари назарияси илмий иши дунёга келди.
Эдвин Дж. Долан, Колин Д. Кэмпбелл, Розмари Дж. Кэмпбелл-ларнинг фикрларига кўра, замонавий бозор иқтисодиёти шароити-да оила хўжалигининг йиллик харажатлари ҳажми даромадлардан кичик бўлади. Оила хўжалигининг товарлар ва хизматлар, шу-нингдек, бошқа солиқлар ҳамда тўловлардан ортган даромадлари жамғарма деб аталади. Маълумки, социалистик иқтисодиётда жамғармалар ҳақида гап борганда фақат аҳоли ихтиёридаги бўш турган пул маблағлари тушунилиб келинар эди. Ваҳоланки, замо-навий бозор иқтисодиёти шароитида жамғармалар корхоналар ва давлат ихтиёрида ҳам бўлиши мумкин.
Инвестициялар капитал қўйилмалар шаклида ҳам амалга оширилади, ҳамда ўзидаги янги қурилишларга, кенгайтиришга, реконструкцияга ва фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник қайта жиҳозлашга, ускуналар, инвентарлар, лойиҳавий маҳсулот-лар сотиб олишга сарф-харажатларни мужассамлаштиради. Иқ-тисодий фанлар ва амалиёт «инвестиция» ва «капитал қўйилма» терминлари бир хил тушунча, яъни синоним сўзлар эмаслигини таъкидлайди. Инвестициялар капитал қўйилмага нисбатан кенг мазмунли, қамровли тушунчадир. Ғарб адабиётларида инвести-циялар борасида сўз юритилганда асосий эътибор фонд бозорига қаратилади, чунки ривожланган мамлакатларда инвестициялар асосан қимматли қоғозлар орқали амалга оширилади.
Хорижий иқтисодий адабиётларда инвестиция ва инвести-циялаш муаммолари Дж.Кейнс, П.Массе, К.Макконел, С.Брю, Э.Долан, У.Шарп ва бошқа олимлар илмий ишларида кенг миқ-ёсда ёритиб берилган.
У.Шарп инвестицияларга қуйидагича таъриф беради: «Реал инвестициялар асосан моддий активларга (ер, ускуналар, заводлар) қилинган инвестициялардир. Молиявий инвестициялар бу қоғозда битилган шартномалардир. Буларга оддий акциялар ва облигация-лар киради. Ривожланаётган иқтисодиётда инвестицияларнинг асосий қисми реал инвестицияларга тегишлидир. Ривожланган иқтисодиётда эса, инвестицияларнинг асосий қисми молиявий ин-вестициялаш институтларининг кенг миқёсида ривожланиши реал
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
инвестицияларнинг ўсишига сабабчи бўлади. Инвестицияларнинг бу икки хил шакли бир-бири билан рақобатлашувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчидир»1.
Француз олими П.Массе ва инглиз олими Дж.Кейнснинг ин-вестиция моҳиятини аниқлашдаги мавжуд тафовутларда умумий методологик ёндашуви ифодаланган. Шундай экан, П.Массе таъкидлайди: «инвестициялаш бугунги кундаги эҳтиёжнинг қон-дирилишини манфаат ёрдами билан унинг келажакда кутила-ётганини алмашув актини ўзида ифодалайди»2. Ушбу таърифда инвестициянинг икки томонлама моҳияти – ресурсларга сарфлар ва бу сарфларнинг натижалари ёритиб берилган. Дж.Кейнс фикрича, инвестиция ушбу даврга даромадлар, яъни эҳтиёж учун фойдаланилмайдиган қисмини ўзида ифодалайди. Бу «алоҳида шахс ёки корпорациянинг қандайдир эски ёки янги мол-мулк харидини, қайсики янги инвестициялар даромад ҳисобига турли кўринишдаги капитал мол-мулк харидини» ифодалайди.3
Дж.Кейнс назариясида инвестиция ва жамғариш ўртасидаги алоқадорлик битта ҳодисанинг икки томони сифатида аниқ кўр-сатиб берилган.
Кейнс назарияси бўйича инвестициялаш мазмуни бўйича шундай хулоса чиқариш мумкинки, ривожланган иқтисодий ти-зимда инвестициялаш ва жамғариш категориялари алоҳида функциялари билан ажралиб туради. Жамғарманинг муайян қисмини бевосита инвестициялаш мумкин, бу асосий жамғарма кичик ва хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари маблағлари-нинг қолган қисми келажакдаги сарфлар (истеъмол ва инвести-цион) учун иқтисодий муносабат субъектларида сақланади.
Кейнс одамларнинг жамғаришга бўлган мойиллигининг ортиб боришини уларнинг истеъмолга бўлган мойиллигининг камайи-шида деб билади. Унумли истеъмол молларига бўлган талабнинг пастлигига сабаб эса инвестицияларни рағбатлантиришнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |