Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Ўзбекистон молия бозорининг жаҳон молия



Download 6,5 Mb.
bet89/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

9.3. Ўзбекистон молия бозорининг жаҳон молия


бозорига интеграциялашуви масалалари

Ўзбекистон молия бозори модели англо-саксон ва континен-тал моделлари элементларини ўз ичига олган. Унга кўра, акция-дорлик компаниялари корпоратив бошқарув тизими англо-саксон моделидан фарқли континентал (Германия) моделга асосланган. Шунингдек, ички нодавлат инвестициялар ҳажмини камлиги, хусусийлаштириш механизмининг кам самарали бўлгани ва ре-гуляторларнинг кўп сонлилиги, банклар, суғурта ташкилотлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг етарлича инвестицион са-мара билан ишламаётгани сабабли, барча ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатлар сингари маълум даражада муаммолар мав-жуд.


Ўзбекистон молия бозори тартиблаштириш тизими моделига киради. Унинг ҳусусияти шундаки, унда ҳозирча банкларнинг, мо-лия институтларининг (инвестиция институтлари, суғурта ташки-лотлари, фондлар), институционал инвесторларнинг ва майда чакана инвесторларнинг алоҳида устунлиги кузатилмайди. Мо-лия бозори алоҳида сегментларга (пул, валюталар, корпоратив ва давлат қимматли қоғозлари, суғурта инструментлари, кредит ва банкларнинг бошқа инструментлари бозорларига) эга бўлиб, улар ҳозирда бир-бири билан тўлиқ боғлиқ эмас ва ҳар бири турли ва-колатли давлат органлар томонидан алоҳида тартиблаштирилади (мувофиқлаштирилади ва назорат қилинади).


Буларнинг барчаси миллий молия бозорини жаҳон молия бозо-рига интеграциялашувини бирмунча қийинлаштирмоқда.


Интеграциялашув жараёнини тезлаштириш учун молия бозори моделидаги муаммоларни келтириб чиқарувчи юқорида кўрса-тилган фарқланувчи жиҳатларни бартараф қилиш лозим. Умуман олганда, бу ва бошқа муаммоларнинг мавжудлиги ҳозирда миллий





292


9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...



молия бозори моделини, инфратузилмаси фаолияти ва регулятив механизмини кескин такомиллаштириш зарурлигидан далолат беради. Бунда молиявий глобаллашув жараёнлари талабларини ва интеграциялашув борасидаги жаҳон тажрибасини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади.


Ўзбекистон молия бозорини жаҳон молия бозорига интегра-циялашуви жараёнларини тезлаштиришда, айниқса қуйидагилар-га асосланиш мақсадга мувофиқ:



  1. Туркия Республикаси Истанбул маркази билан FEAS йў-налишлари асосида, 1995 йил сентябрда «Тошкент» РФБ Евро-Осиё биржалари федерацияси қўшилди. Шунинг учун, бирламчи бозорининг электрон савдо тизимини жорий қил-ган, савдо жараёнида биржа операцияларини автоматик эк-ран билан бир ҳафтада беш марта савдо қилиш имконини берди;




  1. 2004 йилнинг июль ойида Лондонда «Тошкент» РФБ вакил-лари билан ўтказилган учрашув натижасида Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга кў-мак бериш мақсадида Лондон фонд биржаси (LSE) ва «Тошкент» РФБ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзо-ланди. Ўзбекистон халқаро капитал бозорларига киришда, зарур бўлган ҳужжатларга тайёргарлик кўриш жараёнида ҳар қандай биржага киришни истаган компанияларга ёр-дам бериш, шунингдек, тегишли талабларга мувофиқ Кор-поратив бошқарувнинг энг яхши амалиёти, Лондон фонд биржаси листинг компаниялари тўғрисида Ўзбекистон Рес-публикасининг имкониятлари кўрсатилди;




  1. интеграциялашнинг муҳим йўналиши шерикчилик ва ахбо-рот алмашиш мақсадида МДҲ давлатлари билан ўзаро алоқа-лар. Шу муносабат билан, 2001 йил 28 сентябрда «Тошкент» РФБ Львов (Украина) уюшмасининг навбатдаги умумий йиғилишида МДҲ мамлакатлари Халқаро биржалар ассо-циациясининг аъзоси сифатида қабул қилинди. Ҳар йили МДҲ мамлакатлари Халқаро биржалар уюшмасининг расмий тадбирларида ва мажлисларида «Тошкент» РФБ вакиллари мунтазам равишда биржа ишини ривожлантириш ҳолати тўғ-рисида маълумот алмашадилар;




293


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. МДҲ мамлакатларининг Халқаро валюта биржалари доира-сида валюта алмашувлар ва депозитарийлар билан меморан-думлар имзоланди: Украинанинг Миллий депозитарийси – 2003 йил, Украина банклараро валюта биржаси – 2004 йил, Санкт-Петербург валюта биржаси билан – 2004 йил, Москва банк-лар биржаси валюта айрибошлаш – 2005 йил;




  1. Корея фонд биржаси Ўзбекистон фонд бозори учун дастурий таъминот, сервер ва телекоммуникация хизматларини кўр-сатиш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш, бир йил даво-мида кафолатли хизмат кўрсатиш, қонунчилик базасини такомиллаштиришда кўмаклашишни ўз ичига олган Яго-на дастурий-техник комплексни етказиб бериши ва жорий этилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Респуб-ликасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўз-бекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни қабул қилинди. «Тошкент» РФБ халқаро интеграциясини ривожлантиришнинг муҳим босқичи – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 19 мартдаги «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривож-лантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1727-сон-ли қарори ҳисобланади. Мазкур қарорга биноан «Тошкент» РФБнинг устав капиталини 45 млрд. сўмга оширилди ва Корея фонд биржаси «Тошкент» РФБ да 25% миқдорида бирламчи акцияларига эга бўлади ва унинг эвазига Қим-матбаҳо қоғозлар бозори учун умумий қиймати камида 6 млн. АҚШ доллар бўлган битта дастурий-техник комплекс сотиб олди. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини ривож-лантиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошири-лаётгани ва улар салмоқли натижалар бераётгани қайд этилди. Шу боис, бугунги кунда Корея фонд биржаси катта истиқболга эга мазкур бозорни модернизация қилиш жараёнида фаол иштирок этмоқда. Бу борадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик Ўзбекистон фонд бозорини жаҳон стандартлари даражасига

кўтариш имконини беради.


Бугунги кунда молия бозорини интеграциялашувини кучайти-риш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқаро суверен кредит рейтинг олиш ва суверен облигациялар чиқарилишидан кўзлан-





294


9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...



ган мақсад, хусусий сектор инвесторларини жалб қилиш орқали молиявий манбалар таъминлашдан иборатдир.


Ўзбекистон Республикасининг молия бозорлари жаҳон молия бозорларига интеграцияси кучли бўлмаганлиги ички молия бо-зорларида хорижий инвесторлар улуши ўта паст даражада бўлиб, бунинг сабаблари ички молия бозорлари ривожланмагани ва ка-питал назоратининг мавжудлигидир. Келажакда ички молия бо-зорларининг ривожланиши ва капитал назоратининг эркинлаш-тирилиши хорижий портфель инвесторларининг оқими оши-шига олиб келади. Ички молия бозорида хорижий инвестор-лар улушининг 40 фоизгача ортиши ижобий жараён сифатида таснифланиши керак. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси ташқи қарз миқдорининг пастлиги, олтин-валюта захиралари-нинг юқори даражада ҳамда жорий ҳисоб ҳолатининг барқарор эканлиги аҳамиятлидир. Ташқи қарзларнинг катта қисми узоқ, яъни 10 йилдан ортиқ муддатли эканлиги яқин 10 йил ичида ташқи қарз тўловлари бўйича босимнинг мавжуд эмаслигини англатади.


Ўзбекистон молия бозори жаҳон молия бозори билан интегра-циялашувида қуйидагиларни амалга ошириши лозим: «Тошкент» РФБдаги активларнинг Европа, Токио ва Лондон фонд биржалари талабларига мувофиқ, мазкур активлардан йирик инвестиция банк-лар андеррайтинг хизматларидан фойдаланган ҳолда, ушбу биржа-ларга активларни жойлаштириш кўзда тутилган. Натижада, Лондон фонд биржасининг активларини баҳолаш услубиёти «Тошкент» РФБ активларни баҳолашда фойдаланилади. Лондон фонд биржа-сидаги активларини баҳолашда кўп омилли моделлардан фой-даланилади. Унга асосан, фонд бозоридаги компанияларнинг капиталлашуви, компанияларнинг акциялари бозор қийматининг кўтарилиши, компаниянинг фойдаси ва молиявий кўрсаткичла-рини инобатга олган ҳолда баҳоланади.


Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз фонд биржасини, қолавер-са, фонд бозорини ҳалқаро фонд бозорларига интеграциялашу-вини жадаллаштиради. Бугунги кунда, «Тошкент» РФБнинг ак-тивларини баҳолашда бозор индекси ва акциядорлик жамият-ларининг акциялари қийматдан фойдаланса бўлади. Лекин, кела-жакда мамлакатимиз фонд биржасининг ривожланиши натижа-





295


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



сида фонд бозоридаги акциядорлик жамиятларининг акциялари бозор қийматига фақат бозор индекси орқали таъсир қилмайди.


Ривожланган мамлакатларнинг фонд бозорларидаги активлари мазкур кўрсаткичлар инобатга олинган ҳолда баҳоланади. Бу эса, инвесторларга тўлиқ, аниқ ва шаффоф ҳамда тезкор маълумот олишни таъминлайди. Тараққий этган мамлакатлар фонд бозор-ларидаги акцияларнинг бозор қиймати, макроиқтисодий кўрсат-кичлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бу шуни англатадики, фонд бозорларидаги ўзгаришлар мамлакат иқтисодиётига бевосита таъсир этади.


Ўзбекистонда яқин келажакда молия бозорининг интеграция-лашуви ва Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари-нинг амалга ошириши мамлакатимиздаги молия бозори билан иқтисодиётнинг чамбарчас боғланишига олиб келади. Бунинг натижасида, мамлакатимиздаги макроиқтисодий кўрсаткичлар-га фонд биржаси таъсир эта бошлайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз фонд бозоридаги активларни баҳолашда арбитраж активларни баҳолаш услубидан фойдалансак бўла-ди. Жумладан, ривожланган мамлакатларда, хусусан АҚШ фонд бозорлари активларини баҳолашда макроиқтисодий кўр-саткичлардан фойдаланиб, мазкур усулдан кенг фойдалани-лади.


Мамлакатимиз фонд бозоридаги активларни баҳолашда яқин келажакда АҚШ фонд бозорида қўлланилаётган усуллардан фой-даланишимиз, ўз навбатида, фонд бозоридаги активларни баҳо-лашнинг такомиллашувига олиб келади.





  1. Тошкент» РФБнинг активларини баҳолашда фонд бо-зори индексини табақалаштирилган ҳолда ёки тармоқларга ажратилган ҳолда алоҳида индексни жорий қилиниши ло-зим. Чунки, ривожланган мамлакатларда фонд бозорларида фақат ягона индекс юритилмайди, балки маълум тармоқлар бў-йича индекслар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Мисол учун, АҚШдаги Нью-Йорк ва Доу Джонс фонд биржа индекс-лари ва Лондон фонд биржасида FTSE 100, FTSE 250 ва FTSE 350 фонд бозори индекслари каби ўнлаб индекслар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Италия фонд биржасида эса, кичик капитал-лашувига эга бўлган компанияларнинг бозор индекси алоҳида,




296


9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...



йирик капиталлашувига эга бўлган компанияларнинг бозор ин-декси алоҳида эканлигини кўрсатади.


«Тошкент» РФБда фақатгина битта фонд бозори индекси мавжудлиги, фонд бозоридаги активларни баҳолашда қийинчи-ликларга олиб келмоқда. Шунинг учун «Тошкент» РФБда тармоқ-лар миқёсида бозор индексини жорий қилишни амалга ошириш лозим.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish