Назорат учун саволлар
Молия бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг вази-фаси нималардан иборат?
Молия бозори сегментлари бўйича тартиблаштиришни тушун-тириб беринг.
Ривожланган мамлакатларда молия бозорларини тартибга со-лиш тизимини гапириб беринг.
Молия бозорларини тартибга солиш моделлари ҳақида тушун-тириб беринг.
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солади-ган давлат органининг вазифалари нималардан иборат?
Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вазифаларини гапириб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молия бозорини тартибга солишдаги ўрнини тушунтириб беринг.
Молия Вазирлигининг молия бозорини тартибга солишдаги ўр-нини гапириб беринг.
Ўзбекситонда молия бозорини тартибга солишни ривожланиш
босқичларини тушунтириб беринг.
Молия бозорини тартибга солишда ўз-ўзини бошқарув органла-рини фаолияти нималардан иборат?
9-боб
ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
ЗАМОНАВИЙ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
9.1. Жаҳон молия бозорининг ривожланиш
тенденциялари
Ҳозирги молия бозорининг халқаро миқёсда глобаллашуви билан жаҳон молия бозори жадал суръатлар билан ривожланишига туртки бўлмоқда.
Жаҳон молия бозорини ривожланиши иқтисодий инқироз ва геосиёсий вазиятга қарамасдан, молия бозорини ривожланишига ва прогноз қилишга таъсир этувчи турли омиллар дунёнинг иқтисодчи олимлари томонидан ўрганилмоқда.
Ҳозирги кунда молиявий тизимнинг камчиликлари глобал мо-лиявий ва иқтисодий инқирознинг тарқалиши билан тавсиф-ланадиган жаҳон иқтисодиётининг ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Сўнгги йиллардаги глобал инқироз шоклари халқаро қиммат-ли қоғозлар бозори ривожланиши ва халқаро молия бозорининг (ХМБ) асосий сегментлари билан капитал оқимларининг асосий тенденциялари узвий алоқада эканлигини аниқ кўрсатди. Жаҳон иқтисодий алоқаларининг кенгайиши молиявий ресурсларни жаҳон капитал бозорида талаб ва таклифнинг ҳажмига, динамикасига ва фойда нисбати ҳаракатига мувофиқ равишда йиғилишини ва қайта тақсимланишини таъминлайдиган халқаро молия бозорини шакл-лантириш зарурлигини кўрсатди.
ХМБнинг ривожланаётган тузилмаси асосан ривожланган мамлакатларнинг молия бозори эҳтиёжларини қондиради, капи-тал ва пул ресурсларини миллий чегаралар ичида ҳаракатга кел-тиради ҳамда ушбу бозорлар тузилишига (капитал бозори, валюта бозори, пул бозори ва бошқалар) мос келади.
Халқаро молия бозорини ривожлантириш, бир томондан, халқаро иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, иккинчи томондан, миллий молия бозорларининг замонавий
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
архитектурасини шакллантириш, уларнинг сегментлари ва функ-цияларини кенгайтиришнинг натижаси ҳисобланади.
Бозор механизми нуқтаи назаридан энг кам битимлар асоси-да молиявий активларни (шу жумладан, савдо операцияларини амалга оширишни) савдо ташкил этиш учун зарур шарт-шароит-ларни яратиш, таклиф ва талабнинг мувозанат балансини шакл-лантиришга мўлжалланган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ХМБ функцияларига қуйидагилар киради: тор сегментлар (минтақавий ва давлат) капиталининг тўпланиши, валюта ликвидлигини яра-тиш, товарлар ва хизматларнинг халқаро савдосида ҳисоб-китоб хизматлари, рискларни қайта тақсимлаш ва жаҳон бозоридаги молиявий битимлар учун шарт-шароитларни таъминлаш.
асрнинг иккинчи ярмида иқтисодий фаолиятнинг халқаро бизнеси ва халқаро тадбиркорлиги ривожлантирилди. Бу эса, ХМБ-ни янада кенгайтиришга, жаҳон бозорида тўпланган капиталнинг ўсиб бораётган ҳажмларида иқтисодий фаолиятни молиялаш учун давлатлар ва корпорацияларни жалб қилишни таъминлади. Шу билан бирга, жаҳон молия бозорининг олдинги ривожланган кўрсаткичлари (фақат асосий валюталардан фойдаланган ҳолда, асосан йирик қарз олувчилар ва инвесторлар учун бозорга кириш) валюта конвертациясини кенгайтириш, операцияларни дивер-сификация қилиш, технологик инновацияларни кенгайтириш, иштирокчиларнинг барча гуруҳлари манфаатларини янада кен-гайтириш ҳисобига қадр-қимматини аста-секин йўқотди.
ХМБ кўрсаткичларига энг катта таъсир қилаётган молиявий интеграциялашув жараёнлари билан миллий ва халқаро молия бозорларидаги тўсиқларни бартараф этиш, трансчегаравий капи-тал ҳаракатларининг ҳажмини ошириш, иштирокчиларнинг янги тузилмасини шакллантириш киради.
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланаётган глобаллашуви халқаро амалиётларга чуқур таъсир кўрсатди ва натижада глобал молиявий тизимнинг шаклланишига ва бозорнинг замонавий шаклда ривожланишига ҳисса қўшди. Жаҳон молиявий тизи-мининг сифат жиҳатидан янги даражасини ташкил этувчи ташки-лотлар ва компаниялар ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида турли хил трансмиллий молиявий хизматлар кўрсатмоқда. Молия бозорининг глобаллашуви инфратузилмасини ривожлан-
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
тириш жаҳон молия сектори ривожланишининг асосий йўналиш-лари билан яқин ҳамкорлик қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратди.
Халқаро молия бозорининг асосий сегментлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик кўчаймоқда ва айрим ҳолларда, айниқса миқдорий таққослашларда уларни ажратиб кўрсатиш мураккаб бўлмоқда. Халқаро молия бозорининг асосий вазифаларидан бири реал секторда инвестициялар бозорининг жадал ривожланаётган тизи-мига, жумладан, капитал қўйилмаларнинг турли шакллари ва турли хил инвестицион маҳсулотларга хизмат қилишдир.
ХМБ фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган халқаро ин-вестицион фаолият иштирокчиларининг сони сезиларли даражада кенгаймоқда. Ушбу гуруҳ инвестиция объектлари орасида алоҳида ўрин эгаллаб, инновацион инвестициялар бозори ҳисобланади. Бу эса, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришдаги инновацияларни (янги технологиялар, инновацион лойиҳалар) тайёрлаш ва амалга оши-риш, иккинчи навбатда, интеллектуал инвестициялар (молиявий ва бошқа шартномалар, патентлар, ускуналарни ва технологиялар-ни янгилаш) янги турдаги рақобатбардош маҳсулотларни яратиш учун капитални таъминлаш вазифасини амалга оширади. Ҳозирги вақтда жаҳон молия бозорининг фаолияти ривожланган инсти-туционал тузилишга асосланган бўлиб, ташкилот ва компаниялар-нинг капитал ва молиявий ресурсларини миллий бозордан таш-қарида қайта тақсимлашни таъминлайди. Бозор иштирокчилари таркиби жуда кенг ҳисобланиб, кредит ва молия институтлари, инвестиция компаниялари, халқаро иқтисодий ташкилотлар, транс-миллий корпорациялар, индивидуал инвесторлар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўтган асрнинг 60-йиллари бошидан бошлаб Европа молия бозорини шакллантириш, ХМБнинг ривожланишида муҳим бос-қич бўлди, бу эса, биринчи навбатда АҚШ ҳукумати томонидан чекловлар билан боғлиқ эди. Чунки, чет эллик инвесторлар ва америка компаниялари АҚШ валюталарида филиалларни молия-лаштиришни амалга оширарди. Айрим мамлакатларнинг молия бозорлари (солиққа тортиш, депозитларга қўйиладиган талаб-лар, фоиз ставкалари бўйича чеклашлар) ўртасидаги мавжуд чекловлар, сезиларли фарқлар туфайли валютага бўлган ресурс-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
лар ортиб бораётган талабларга қарамасдан, миллий ҳукуматни тартибга солиш чора-тадбирларига бевосита дахлдор бўлмаган янги, ягона бозорни яратиш зарур эди. Дастлабки босқичда, «Eвро» нинг ривожланиши, асосан, «Eвродоллар» бозори шаклида амалга оширилган (яъни, АҚШ ташқари банкларда депозит қилинган ва қарз бериш учун ишлатилган долларлар), кейинчалик Евро операциялар бошқа валюталар бозори орқали амалга оширилди. Евро миллий давлат идоралари томонидан тўғридан-тўғри тар-тибга солинмаган миллий бозорлар ўртасида воситачилик ролини ўйлай бошлади. Евро операциялар Европанинг етакчи молиявий марказларида пайдо бўлган бўлса-да, бошқа континентларда (Осиё, Лотин Америкаси) шунга ўхшаш пул бирлиги воситалари пайдо бўлди ва шартномалар бўйича кўп валютага оид моддаларни киритиш тавсия этилди. «Eвро» ўзининг асл географик маъно-сини йўқотади ва капитал операциялар жойи ўрнига фақат валю-танинг ташқи характерини акс эттиради.
Ҳозирги даврда жаҳон молия бозорининг қуйидаги асосий хусусиятлари пайдо бўлди:
халқаро валюта, кредит, молиявий қарз, кафолат, суғурта ва қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимлар амалга оширила-диган бозорнинг универсаллиги;
миллий ва халқаро капитал бозорларининг умумий салоҳия-тини ҳисобга олган ҳолда, айланма маблағларнинг катта миқдори;
глобал молия бозор операциялари дунёнинг барча қатлам-ларида, барча континентларда 24 соат давомида амалга оши-рилганлиги.
Молия бозорининг бошқа сегментларидан фарқли ўлароқ, мо-лия институтлари томонидан чиқарилган облигациялар бўйича мажбуриятлар ва секьюритизацияланган активлари молиявий секторни барқарор молиялаштириш манбаларига йўналтириш ва секьюритизация даражасининг пасайиши ҳисобига камайди.
Глобаллашув шароитида миллий молия бозорларини ри-вожлантириш глобал молия бозорининг миқёси ва тузилмасига, унинг тармоқлараро тақсимланишига таъсир кўрсатадиган асосий омиллардан бирига айланди. Ўз навбатида, глобал молиявий оқимларнинг кучайиши иштирокчи мамлакатлар иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатмоқда, банк хизматлари ва фонд бозор-ларининг институционал тузилмасини янада ривожлантирмоқда.
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
Мазкур даврда давлат томонидан молиявий ресурсларни сафар-бар этиш манбаи сифатида жаҳон фонд бозорининг корпоратив сектор, иккиламчи бозорда маблағларни қайта тақсимлаш ролини оширишга аниқ тенденция пайдо бўлди. Бу эса, айниқса, фонд бозори, давлат қарзи ва молиявий институтларга нисбатан се-зиларли даражада таъсир қилди.
Сўнгги йилларда эса, қимматли қоғозлар умумий қийматининг ўсиши асосан АҚШ фонд бозорининг капиталлашувини давом эттириш ва Хитой фонд бозорида сезиларли даражада яхшилани-шининг натижаси бўлди. Умуман олганда, 2008 йилги кризисдан кейин кўплаб мамлакатларнинг қимматли қоғозлар бозорида-ги вазият валюта курси кўрсаткичларининг тикланишига олиб келди ва корпоратив фойданинг ошиши ҳисобига қимматли қоғозларни баланс қийматининг ўсиши ҳам қайд этилди. Жаҳон фонд бозорини кенгайишининг умумий кўрсаткичлари, асосан, мамлакатларнинг асосий гуруҳлари томонидан қимматли қоғозлар эмиссиясини тақсимлашда сезиларли даражада фарқланади.
Ўтган ўн йилликдаги соф ишлаб чиқаришнинг асосий қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри келди, ривожланган мамла-катлар томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар кўрсат-кичлари салбий характерга эга бўлиб, сотиб олинадиган акция-ларнинг қиймати муомаладаги акциялар қийматидан ошиб кетди. Фақат сўнгги икки йил ичида корпорациялар, асосан, ривожланган мамлакатлар банкларини замонавийлаштиришга ва молиявий ин-қирознинг оқибатларини бартараф этишга маблағларни тўлдириш учун янги акцияларни чиқариш йўли билан улушларни сотиб олиш-ди ва капитални камайтиришди.
Ривожланаётган мамлакатлар фонд бозорининг юқори ди-намикаси эса, ўзларининг рақобатбардош мавқеининг мустаҳ-камланиши ва хусусийлаштириш жараёни давом этаётган ком-паниялар сони ошиб бориши билан белгиланади. Ривожланаёт-ган бозорларда компанияларнинг янги акцияларини чиқариши, ўсиши ушбу мамлакатларда миллий ва хорижий сармояларни жалб қилиш учун тобора муҳим платформаларга айланиб бораётган фонд биржаларининг пайдо бўлиши ва кенгайиши билан бирга ўтди.
Сўнгги йилларда глобал IPO (Initial Public Offefing – биринчи оммавий савдо) ҳажмининг ярмидан кўпи ривожланаётган мамла-катлар, яъни Хитой ва Гонконг биржаларида ўтказилди. Мазкур
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
биржалар IPO ларни амалга оширилиши Лондон ва Нью-Йорк фонд биржалари билан рақобатлаша бошлади.
Мамлакатнинг молия бозорини ўрта ва узоқ муддатда ри-вожлантириш бир қатор асосий омиллар билан белгиланади, яъни улардан бири «молиявий чуқурлик» (financial depth) ҳисоб-ланади. Макроиқтисодий даражада мамлакатнинг молия бозори-нинг чуқурлиги одатда ЯИМга нисбатан молиявий талаб ва маж-буриятлар мажмуаси сифатида белгиланади ва корпорациялар, уй хўжаликлари ва давлат ташкилотлари ўз фаолиятини молия бозори ва молиявий воситачилар орқали молиялаштириши мумкинлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич мамлакатнинг пул-кредит ва молиявий воситалар билан тўлдирилганлигини таъминлаш кўрсаткичларига яқин бўлиб, шунингдек, молиявий архитектурани ривожлантириш-ни назарда тутади. Жаҳон молия бозорининг бир қисми сифатида айрим мамлакатлар ёки улар бозорларининг молиявий чуқурлигини аниқлашда асосий кўрсаткичларнинг иккита гуруҳи ишлатилади:
банк тизимининг ривожланиш даражаси (тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар ёки депозитлар ЯИМга нисбатан);
қимматли қоғозлар бозори ривожланишининг кўрсаткичлари (сўндириладиган давлат қимматли қоғозлари, муниципал ва корпоратив облигациялар ва капитал бозорларини капита-лизация қилиш), суғурта бозори ЯИМга нисбатан.
Молиявий чуқурлик кўрсаткичининг афзаллиги, унинг бозор сегментлари нуқтаи назаридан бутун мамлакатнинг кластерлари ва молиявий маҳсулотларнинг асосий гуруҳлари учун молиявий аҳволини таҳлил қилиш ҳамда халқаро таққослашни амалга оши-риш қобилиятидир. Шу билан бирга, иқтисодиётда молия бозо-рининг ўрнини янада объектив баҳолаш учун молиявий чуқурлик коэффициенти орқали иқтисодиётда молия бозорининг алоҳида сегментларини акс эттирувчи кўрсаткичлар орқали молиявий хиз-матлар кўрсатадиган компаниялар баҳоланиши керак. Баҳолашда молия бозорида нархларни, инновацион компонентларни, инсти-туционал, ташкилий ва регулятив ўзгаришларни ҳисобга олиш лозим.
Шундай қилиб, молия бозорини чуқурлаштириш жараёни асо-сан молиявий воситачилик институтларининг етуклик даражаси билан белгиланади.
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
Молиявий тизимлар жамғармаларни инвестицион мақсадлар учун самарали фойдаланишни таъминлашда институтлар, инстру-ментлар ва механизмларни яратиш йўли билан ишлаб чиқилади.
Сўнгги ўн йилликларда жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръат-лари билан таққосланганда, молия бозорлари қийматининг ўсиш суръатларини ошиши ва шунга мос равишда уларнинг ЯИМга нисбатан улушини кўпайтириш тенденцияси кузатилди. Ўтган асрнинг 80-йилларнинг бошига қадар молия активларининг ўсиш суръатлари кризислар ва ҳарбий операцияларнинг кучайиши даврларини ҳисобга олган ҳолда, давлат қарзлари бўйича маж-буриятлар кўпайишига қарамасдан, иқтисодий ўсиш суръатлари-га билан мос келди. Келгусида ялпи ички маҳсулотга нисбатан молиявий активларнинг ўсиши сезиларли даражада кузатилмоқда. Масалан, АҚШда 2008 йил молиявий инқирозидан олдин мо-лиявий активларнинг умумий қиймати ЯИМга қараганда икки баравардан кўп бўлган. Ушбу ўсишнинг асосий қисми хусусий қарз мажбуриятлари инструментларига тўғри келади, чунки кор-порациялар ва молия институтлари молиялаштириш учун тобора молия бозорларига иштирок этиши кучайиб кетди.
Жаҳон молия бозорлари ривожланишининг ҳозирги босқичи молиявий глобаллашувнинг мураккаб шароитларида ва глобал миқёсда ривожланишга таъсир кўрсатадиган молиявий инқироз оқибатларида юз бермоқда. Бу вақтгача деярли қирқ йил мобай-нида капитал бозорлари ва банк тизимлари нафақат ривожланиб борган, балки кўпайгандир. Глобал молия активлари инқироздан олдинги натижалардан юқори бўлишига қарамасдан, жаҳон молия бозорининг ўсиш суръатлари сезиларли даражада пасайди.
Ривожланаётган кўплаб бозорларнинг ўсиш суръатлари, шу-нингдек, уларнинг молиявий тизимларини ривожланиши, ЯИМ-нинг ўсиш суръатларидан орқада қолиб кетмоқда, бу молиявий гло-баллашишнинг тўхтаб қолишига етарлича далил бўла олади. Молия бозори ривожланишининг таҳлили сўнгги ўн йилликларда миллий молия бозорларининг бирлаштирилиши, уларни янада мустаҳкамлаш ва охир-оқибат мисли кўрилмаган мобиллик тизимининг – капитал бозорининг шаклланишини кўриш имконини беради. Бу жараён-лар пул бирлиги яратилгандан ва Европада ягона валютани жо-рий этишдан кейин сезиларли даражада ошди. Ушбу даврнинг энг
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
муҳим ютуғи глобаллашув молиявий интеграцияни ривожланти-ришга ҳисса қўшган ва глобаллашув мақсадларига эришишга қа-ратилган бошқа кўплаб саъй-ҳаракатлар билан бирга глобал молия бозорининг ривожланишида энг муҳим тенденцияларни шакллантиришга ёрдам берган инфляция ва бюджетлар барқа-рорлашувининг сезиларли даражада пасайиши ҳисобланади.
Ривожланаётган давлатларнинг глобал молия бозорини ри-вожлантириш тенденциялари бугунги кунда ҳам давом этмоқда, шунга қарамай, молиявий ва қарз инқирози (2007, 2008 ва 2010 йй.) натижасида глобал молиявий тизимда мавжуд бўлган ўзаро алоқалар тезкорлик билан ишлаган, машҳур «домино эффек-ти» глобал иқтисодий зиддият тарихининг энг қадимги даврларига кириб, трансчегаравий капитал оқимларидаги кучли оқимга олиб келди, унинг ҳажми инқирозгача бўлган даврнинг 60% даражасига туширилди. Шунингдек, дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатларида молиявий инқироз ҳолатини таҳлил қилиш натижасида, ҳозирги вақтда ривожланаётган давлатлар – Хитой ва Ҳиндистон ҳисо-бига бозорларнинг молиявий чуқурлигини ошириш тенденцияси мавжуд.
Шу билан бирга, ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий манфаатларига мос бўлган барқарор ривожланиш тенденциялари (масалан, активларни товар айланмасидан ва «ёмон» ипотека ва бошқа тузилган ишончсиз активларнинг катта қисми ва шунинг учун зарарлар)ни бартараф этиш оқибатида молиявий активларнинг айрим ўсишлари секинлашди.1
Молиявий глобаллашув шароитида молия бозорларини ри-вожланиши узоқ келажакда дунёнинг исталган жойидан ва вақтда иштирок этиш имконини берувчи халқаро электрон биржани ву-жудга келишини тахмин қилиш мумкин. Лекин, яқин келажакда бундай электрон биржа билан бирга фонд биржалари ҳам параллел фаолият юритиб ривожланиши мумкин. Бунга халқаро ўттизлик гуруҳининг20таяқинтавсиясиасосбўлаолади.Ҳозирдажаҳонмолия бозорларидаги қимматли қоғозларнинг айланмаси халқаро товар ай-ланмаси ҳажмидан 60–70 баробар кўп, бу кўрсаткичнинг борган сари ортиб бориш тенденциясини кузатиш мумкин. Бунда халқаро (хори-
The New Dynamics of Financial Globalizaion, McKinsey Global Institute. August, 2018.
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
жий) портфель инвестицияларининг салмоғи бевосита (тўғридан тўғри) инвестициялар ва халқаро кредитлар ҳажмидан сезиларли даражада катта бўлиб, бунга молия бозорларининг иқтисодиётдаги ролини ошиб бориши, секьюритизация жараёнлари ва молия ин-жинирингини тез суръатлар билан ривожланиши сабаб бўлмоқда. Дунёни ривожланган мамлакатларининг фонд бозори таҳлили 9.1-жадвалда ўз аксини топган.
Do'stlaringiz bilan baham: |