Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Ўзбекистон молия бозорини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини ривожланиш тарихи



Download 6,5 Mb.
bet83/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

8.3. Ўзбекистон молия бозорини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тизимини ривожланиш тарихи

Ўзбекистонда молия бозорларини ривожлантириш бўйича жа-дал ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, унинг иштирокчи-лари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари муҳим йўналиш сифатида юзага чиқмоқда.


Бугунги кунда амал қиладиган замонавий тартибга солиш на-зариялари, асосан, ўз-ўзини бошқарувчи ташкилотлар томонидан асос солинган ва халқаро даражада эмитентлар ҳамда инвестор-ларни жалб этиш учун рақобат натижасида шаклланган. Молия бозорларининг шаклланишини дастлабки даврларидан бошлаб, ушбу мақсадлар деярли ўзгармаган ва халқаро ташкилотларнинг ҳужжатлари (энг аввало, «молия бозорларни тартибга солишнинг мақсад ва тамойиллари» Халқаро қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ташкилот – IOSCO)да расмий тарзда ўз ифода-сини топган.


Молия бозорларини тартибга солишнинг асосий мақсадлари, инвесторларни ҳимоялаш ва молия бозорларини шаффофлигини, ҳаққонийлиги ҳамда самарадорлигини таъминлашдан иборат.


Молия бозорларининг ривожланиши, бозорнинг профессионал қатнашувчилари ва воситачилари сонининг ортишига олиб кела-ди. Шунингдек, улар ўртасидаги муносабатларнинг яқинлашуви, тизимли рискларни пасайтиришни ҳам инобатга олиш зарурияти пайдо қилади.


Мамлакатимиз молия бозорининг бўғини ҳисобланган қиммат-ли қоғозлар бозорини назорат қилиш ва уни тартибга солиш, Ўзбe-кистон Рe спубликасида хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак-лашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибидаги қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозори-ни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ўз фаолиятида





255


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фар-мойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа меъё-рий-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ўзининг низомига амал қилади. Ушбу марказ юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республи-каси герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк-ларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларига эга бўлади.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлан-тириш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:





  1. республикада қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;




  1. марказ томонидан рўйхатдан ўтказилган бозорда қимматли қоғозлар чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозори тузилмаси ва ривожланиши юзасидан қатнашчилар бўйича маълумот-лар банкининг ягона реестрларини юритиш, ҳисобга олиш ва ҳисоботни ташкил этиш, қимматли қоғозлар муомалада бўлишини, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб фаолиятини бошқариш;




  1. қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялаш;




  1. давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядор-ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга оши-риш ва қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акция-дорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши аниқ-ланган ҳолларда улар бўйича ижро этиш мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар бериш, қонунни бузувчилар-га нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;




  1. қимматли қоғозларнинг миллий ва халқаро бозорларида ўзбекистонлик ва хорижий эмитентларнинг қимматли қоғоз-лари чиқарилиши ва самарали муомалада бўлиши учун за-




256


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



рур ҳуқуқий шарт-шароитларни таъминловчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;





  1. қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар – инвесторларнинг, шунингдек қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;




  1. қимматли қоғозлар бозорининг аҳволи ва унинг қатнашчи-лари тўғрисида инвесторларни ва жамоатчиликни кенг ха-бардор қилиш;




  1. қимматли қоғозлар бозорининг самарали инфратузилма-ни ташкил этишда қатнашиш;




  1. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, маҳал-лий бошқарув органларининг, профессионал ва нопрофес-

сионал қатнашчиларнинг, уларнинг бирлашмалари (уюш-малари)нинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини мувофиқлаштириш.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож-лантириш марказга юклатилган вазифалар қуйидагилардан ибо-рат:





  1. қимматли қоғозлар ва уларнинг эмитентлари тўғрисидаги ахборотнинг тўлиқ очилиши ва унинг тушунарли бўлиши устидан назоратни амалга оширади;




  1. қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг қатнашчилари фаолияти масалаларига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;




  1. инвесторларнинг корхонани (акциядорлик жамиятини) бош-қаришда қатнашишдаги, дивидендлар олишдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради;




  1. Ўзбекистонлик эмитентлар қимматли қоғозларининг чет эл-да ва хорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг Ўзбе-кистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши шарт-лари ва тартибини белгилайди;




  1. қимматли қоғозлар ва уларнинг ҳосилалари эмиссиясини (чиқарилишини), эмитентлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар эмиссиясини амалга оширувчи хорижий эмитентлар қимматли қоғозлари эмиссияси проспектларини рўйхатдан ўтказади;




257


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчи-лари сифатида қимматли коғозлар бозоридаги фаолиятга лицензия беради;




  1. тегишли давлат органлари билан биргаликда қимматли қо-ғозлар бозорининг самарали инфратузилмасини ташкил этишда қатнашади;




  1. қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, қимматли қоғозлар билан касб фаолия-тини амалга оширишдаги ягона талабларни, қимматли қоғоз-лар билан битишувларни амалга ошириш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботи стандартларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;




  1. қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилади ҳамда қимматли қоғозлар бо-зори қатнашчилари фаолияти устидан, хорижий эмитент-ларнинг қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорига муомалага қўйилиши қоида-лари ҳамда квоталарига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади ва ушбу қоидаларни бузувчиларга нис-батан қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни қўллайди;




  1. қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари нисбатан малака талабларини белгилайди, уларни аттеста-циядан ўтказади, малака аттестатлари, қимматли қоғозлар эгалари реестри ва ҳисобга олиш регистри юритилишига талабномаларни беради, уларга риоя этилишини назорат қилади;




  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фао-лияти устидан назоратни амалга оширади;




  1. меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилишини таъ-минлаш, қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, бозорга қўйилиши, муомалада бўлиши ва сақланишини бирхилла-штириш, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш-нинг ҳисоби ва ҳисоботи, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари уюшмаларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;




258


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ






  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан кели-шилган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун та-рифлар миқдорини тасдиқлайди;

  2. қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчи-лари сифатида фаолиятга лицензия олган юридик ва жис-моний шахсларнинг ягона давлат реестрларини юритади ҳамда уларни рўйхатларини эълон қилади;




  1. давлат рўйхатидан ўтган қимматли қоғозлар чиқарили-шига идентификация тартиб рақамларини беради;

  2. турлари бўйича рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар-нинг миқдори ҳақидаги йиллик оммавий ҳисоботларни ту-зади, инвесторлар ва жамоатчиликнинг кенг хабардор қи-линишини таъминлайди;




  1. ахборот тизимини ташкил этиш, қимматли қоғозлар билан ишлашни автоматлаштириш ва компьютерлаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;

  2. қимматли қоғозларга оид қонунлар ва норматив ҳужжатлар ижросини назорат қилади ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишда халқаро ва хорижий органлар билан ҳам-корлик қилади;




  1. эмиссияли қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозла-ридан ташқари) муомалага чиқариш, шартномаларни рўй-хатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказишни ҳисобга олиш ва ҳисобот бериш стандартларини, уларни реестрларини юритиш тартибини тасдиқлайди;




  1. давлат қимматли қоғозларидан ташқари қимматли қоғозлар билан операциялар бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатла-рини белгилайди;

  2. қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амал-га оширишга лицензия олган профессионал иштирокчилари мансабдор шахсларига нисбатан малака талабларини белги-лайди;




  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргалик-да қимматли қоғозлар бозорида суғурталовчилар фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

  2. махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари учун




259


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



(банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фао-лиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва тер-роризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунинг-дек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;





  1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳуж-жатларига мувофиқ Марказнинг вазифалари ва ваколатлари-дан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.

Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож-лантириш марказининг қуйидаги ҳуқуқларига эга:





  1. Марказ томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тар-тибда олинадиган йиғимлар ва қонун ҳужжатларида тақиқ-ланмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланадиган Мар-казни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этиш;




  1. қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан ахбо-рот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларини белгилаш (давлат қимматли қоғозлари эмитентлари бундан мустасно);

  2. давлат бошқаруви органлари, фуқаролар, қимматли қоғоз-лар бозори мутахассислари ва мансабдор шахслардан Мар-казга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш ва олиш;




  1. ўз қимматли қоғозларини оммавий сотиш учун қўйган эми-тентдан, қимматли қоғозлар бозори фаолиятини профессио-нал жиҳатдан таъминлайдиган ҳар қандай бошқа шахсдан, шу-нингдек, фонд биржаларидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиш ва эълон қилиш мажбурий бўлган қоидалар, низомлар, регламентлар, йўриқномалар, намунавий ҳужжатлар нусхалари тақдим этилишини талаб қилиш;




  1. қимматли қоғозлар тўғрисидаги ҳисобот шаклида эълон қи-линган ва тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги юза-сидан, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳу-қуқий ҳужжатлар бузилганлиги ёки бузилиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тушганда қимматли қоғозлар бозо-ри иштирокчиларининг (давлат қимматли қоғозлари эми-




260


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



тентларидан ташқари) бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларини текшириш;





  1. қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни судга юбориш;




  1. қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судга даъво тақдим этиш;




  1. эмитентларнинг рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларини текшириш ва Ўзбекистон Республикаси қо-нун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиш;




  1. эмитентларнинг қимматли қоғозлар чиқарилишини рўй-хатга олиш бўйича ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги учун улардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдо-рида белгиланган тартибда йиғим ундириш;




  1. Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори фао-лияти ривожланишини халқаро даражага олиб чиқиш;




  1. юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисла-рини контракт асосида маслаҳатчилар ва экспертлар сифа-тида ишга таклиф қилиш;




  1. фонд биржаларининг биржа кенгашлари, бошқа биржа-ларнинг фонд бўлимлари мажлисларида қатнашиш, биржа фаолияти устидан назоратни амалга ошириш учун давлат инспекторларини тайинлаш;




  1. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг профессио-нал уюшмалари фаолиятини ва уларнинг аъзоларини муво-фиқлаштириш;




  1. қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни қў-шиб олиб бориш тартибини белгилаш;




  1. ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори тўғриси-даги қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан қуйидаги

санкцияларни қўллаш:


– қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини кўриб чиқиши ва ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;





261


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



– фонд биржаларидан (фондли бўлимларни ташкил этган бош-қа биржалардан) қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўз-бекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Марказ талаб-лари уларнинг аъзолари томонидан бузилган тақдирда бир ёки бир нечта аъзоларни аъзоликдан чиқаришни ёки фао-лиятдан четлатишни талаб қилиш;


– эмитентлардан белгиланган тартибда қимматли қоғозлар эмиссияси проспекти рўйхатдан ўтказилмаса қимматли қоғозларни очиқ сотишга таклиф қилиш бўйича реклама компанияси фаолиятини чеклашни талаб қилиш;


– акциядорларнинг инвестицияларини ҳимоя қилиш мақса-дида, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал ва бошқа иштирокчиларини риоя қилиши мажбурий бўлган иқтисо-дий нормативларни белгилаш;


– эмитентлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари бузил-ган тақдирда эмитентларнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ва муомалада бўлишини 10 иш кунидан ортиқ муддатга тўх-татиб туриш ёки чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш;


– қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда ўз ваколатлари доира-сида қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг фао-лияти тўхташига олиб келмайдиган айрим операцияларини тўхтатиб туриш;


– қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчи-лари томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бир неча марта ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси сифатида қимматли қоғозлар билан фаолиятни амалга оширишга бе-рилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лиценияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;


– амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғоз-лар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни му-ҳофаза қилиш органларига бериш;


– жисмоний шахсларга қимматли қоғозлар бўйича профес-сионал фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига малака аттестат-лари бериш, шунингдек жисмоний шахслар томонидан





262


8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ



амалдаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда уларнинг аттестатлари амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уларни аттестатлардан маҳрум қилиш;


– биржа иши ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтка-зиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасида опера-цияларни, шу жумладан клиринг операцияларини ва улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки судга мурожаат қилиш;


– марказ томонидан аниқланган акциядорлик жамиятлари таъсис этилишининг эътирофи мавжуд эмаслигига доир маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органларига бериш;


– белгиланган тартиб бузилган ва ҳужжатлар қонун ҳужжат-лари талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда қимматли қо-ғозларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш;


– марказнинг ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича, шу жумладан, қимматли қоғозлар билан битишувларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ва/ёки қимматли қоғозлар бозори иш-тирокчиларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари содир этилгун-га қадар олдинги аҳволни тиклаш бўйича судга даъволар билан мурожаат қилиш, шунингдек экспертлик қилиш ҳуқуқига эга;


– махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишла-ри аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш;


– қимматли қоғозлар бозорида манипуляция қилиш ва инсай-дер ахборотдан фойдаланиш аломатларини белгилаш;


– қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари томони-дан кафолат фондини шакллантириш ва ундан фойдала-ниш тартибини белгилаш;


– инвестиция воситачиси томонидан мижозларнинг пул маб-лағлари ҳисобини юритиш ва уларнинг сақланишини таъ-минлаш тартибини белгилаш;





263


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



– ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги махсус ваколатли орган билан биргаликда инвестиция во-ситачиси томонидан мижозларга депо ҳисобварақлар очиш, қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш учун уларнинг топшириқларини қабул қилиш, мижозларга бошқа хизмат-ларни электрон шаклда ва бошқа алоқа воситалари орқали кўрсатиш тартибини белгилаш;


– қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзо-лари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бо-зорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборот билан белгиланган тар-


тибда алмашиш ҳуқуқига эга.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож-лантириш марказининг таркибий тузилмаси 8.1-расмда акс этти-рилган.


Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривож-лантириш маркази ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2012 йил 19 мартдаги ПҚ-1727-сонли қарори билан жорий этилган Ягона дастурий-техник комплекси негизида ташкил этил-ган «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУКси мавжуд. Ахборот-ресурс марказини ташкил этилишининг асоси бўлиб,





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish