Тартиблаштириш инфратузилмавий таркиблари бўйича
– функционал ва институционал таркибларини уйғунликда тар-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
тиблаштириш тизими. Тартиблаштириш функциялари бўйича –
ёки бу даражада молиявий глобал (халқаро, мега, планетар), макроиқтисодий, микроиқтисодий, қонунчилик, инфратузил-мавий, индустриал, техник (бозорнинг сифат ва миқдорий пара-метрларининг оптимал даражасини ушлаб туриш) функцияларга асосланган тартиблаштириш тизимлари.
Молия бозорига таъсир кўрсатиш бўйича – умумиқтисодий даражадаги билвосита (кредит-пул, бюджет-солиқ, ижтимоий, валюта, хусусийлаштириш ва сиёсатлар негизида) ва бевосита (административ) таъсир кўрсатишга асосланган тартиблашти-риш тизими. Манфаатларни ҳимояланиши бўйича – давлат ман-фаатларига, йирик (стратегик) инвесторлар манфаатига, мино-ритар (майда) инвесторлар манфаатларига, аралаш манфаатларга қаратилган тартиблаштириш тизимлари.
Иқтисодий тизим шакли бўйича – очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт моделларига асосланган тартиблаштириш тизимлари.
Тартиблаштириш тузилмасининг ташкил этилиши бўйича
– фақат давлат регуляторларининг иштирокига, давлатнинг кўп-роқ ва ўзини-ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг камроқ иштирокига, давлатнинг камроқ ва ўзини-ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг кўпроқ иштирокига асосланган тизимлари.
Тартиблаштириш мақсадлари бўйича – давлат, нодавлат ва бошқа турли мулк шаклидаги юридик шахслар, жисмоний шахс-лар (асосан инвесторлар) фаолияти (операциялари) ва функцияла-рини молия бозори қатнашчилари сифатида уйғунликда (интеграл-лашган ҳолда, тарзда) тартиблаштириш тизими.
Тартиблаштириш моделлари бўйича – классик (англо-сак-
сон), континентал (асосан германча), японча-корейсча, исломий (Индонезия, Малайзия ва Покистон), аралаш моделларга асослан-ган тартиблаштириш тизимлари.
Қимматли қоғозлар бозорида давлат ва бозорнинг бошқа қат-нашчиларининг манфаатлари макродаражада бир-бирлари билан мос келса-да, лекин индивидуал ҳолларда фарқланиши мумкин. Шунинг учун бир нечта мамлакатларда фонд бозорини тартиблаш-тиришда ваколатли давлат органи ва ўзини-ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар ўртасида жавобгарлик ажратилиб, лекин биргаликда-ги тартиблаштириш механизми қўлланилади. Бунда давлат барибир устувор мавқега эга бўлиб қолади. Бу механизм амалиётда кўпроқ
8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ
самара бериб келмоқда. Молия бозорини давлат томонидан тар-тиблаштириш шаклларини икки катта гуруҳга ажратиш мумкин:
– тўғридан-тўғри ёки административ;
– билвосита ёки иқтисодий.
Қимматли қоғозлар бозорининг давлат бошқаруви:
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига мажбурий талабларни белгилаш;
эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувларни (аввал рўй-хатдан ўтказилган чиқарилувларнинг параметрларига қў-шимчалар ва ўзгартиришлар), қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказиш ҳамда эмитентларнинг улар-да назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қи-лишлари устидан назоратни амалга ошириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар тўғриси-даги ахборот эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори қат-нашчилари томонидан маълум қилинишини таъминлаш;
мутахассисларни аттестациялаш, профессионал иштирок-чилар фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш;
инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қим-матли қоғозлар бозори иштирокчилари бажариши мажбу-рий бўлган хулосалар бериш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қо-ғозлар бозорининг қатнашчилари фаолияти устидан на-зорат қилиш йўли билан амалга оширилади.
Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга со-лиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ва-колатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Молия бозорини иқтисодий тартиблаштириш давлат томони-дан қуйидаги иқтисодий ричаглар ва капиталлар ёрдамида амалга оширилади:
солиққа тортиш тизими (солиқлар тури ва ставкалари, улар бўйича имтиёзлар);
кредит-пул сиёсати;
давлат капиталлари (давлат бюджети, бюджетдан ташқари фондлар ва молиявий ресурслар );
давлат мулки ва ресурслари (давлат компаниялари, табиий ресурслар ва ерлар).
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Ваколатли давлат тартиблаштириш органлари томонидан уй-ғунликда тартиблаштиришнинг функционал ва институционал усуллари амалга оширилади. Институционал усул молия инс-титутларининг мавқеи ва молиявий ҳолатини ҳамда молиявий фаолиятини бошқариш сифатини мувофиқлаштиради. Бунда мо-лиявий институтларга нисбатан иқтисодий талаблар қўйилади, актив ва пассивлари тузилмаси мувофиқлаштирилади, иқтисо-дий ночорликка олиб келиши мумкин бўлган рискли операция-ларда иштирок этиши чекланади ёки ман этилади. Институционал тартиблаштириш усули банклар ва суғурта ташкилотлари ҳамда инвестиция институтлари ва эмитентлар фаолиятини тартиблаш-тиришнинг асоси ҳисобланади. Тартиблаштиришнинг функ-ционал усули молиявий инструментлар билан боғлиқ операция-ларни содир этилиши учун тегишли тартиб-қоидалар, стандартлар, этик меъёрларни ўрнатади. Этик меъёрларни асосан ўзини-ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар амалиётга киритади.
Турли мамлакатларнинг давлат тартиблаштириш органлари-ни, молия бозорлари қатнашчиларининг нодавлат нотижорат ташкилотларини ва савдо тизимларини бирлаштирувчи бир қатор йирик халқаро ташкилотлар ва уюшмалар тартиблаштиришнинг жаҳон амалиётини энг яхши томонларини умумлаштириш асоси-да умумий талаблар, стандартлар ва таклифлар ишлаб чиқиб, улар-ни барча мамлакатлар регуляторларига тавсия этиб келмоқдалар. Бундай халқаро ташкилотлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: қимматли қоғозлар бўйича комиссияларнинг халқаро ташкилоти; Биржаларнинг умумжаҳон федерацияси; қиммат-ли қоғозлар соҳасидаги хизматлар бўйича халқаро ассоциация; Халқаро ҳисоб-китоблар банки; Жаҳон банки; Халқаро молиявий корпорация; Халқаро валюта фонди; Умумжаҳон савдо ташки-лоти; Европа банки; Осиё банки; Иқтисодий ҳамкорлик ва ривож-лантириш ташкилоти (ИҲРТ)лар.
Асосий манба бўлиб, қимматли қоғозлар бўйича комиссия-лар халқаро ташкилотининг 1998 йил сентябрида чоп этилган «Қимматли қоғозлар соҳасида тартиблаштиришнинг мақсад ва тамойиллари» номли ҳужжати ҳисобланади. Ушбу ҳужжат фонд бозорини тартиблаштиришнинг уч бош мақсадга, яъни: а) инвес-торлар ҳимояси, б) адолатни таъминлаш, в) тизимли рискни па-сайтириш, бўйсундирилган 30 тамойилини белгилаб берган.
8-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА ТАРТИБГА СОЛИШ
Ўзбекистонда молия бозорининг мувофиқлаштирувчи ва назо-рат қилувчи институтларига қуйидаги давлат органлари киради ва улар қонунчилик билан бириктирилган тегишли ваколатларга эга:
– Марказий банк;
– Молия вазирлиги;
– Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожланти-риш агентлиги.
Молия бозорига таъсир кўрсатувчи фискал сиёсатни эса: ■ Молия вазирлиги; ■ Давлат солиқ Қўмитаси;
■ Давлат божхона Қўмитаси биргаликда олиб боради. Миллий молия бозорининг банк капитали, пул ва валюта бо-
зорларини Марказий банк ва Молия вазирлиги, суғурта бозорини Ўздавсуғуртаназорат, корпоратив қимматли қоғозлар бозорини, Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, давлат қимматли қоғозлар бозорини Молия вазирлиги ва Марказий банк тартиблаштиради. Бу институтларни ҳар бири алоҳида давлат органи сифатида барчаси миллий бозорнинг бир бутун давлат тартиблаштириш тизимини ташкил қилади.
Кўриниб турибдики, молия бозори ҳозирда, (тегишли ўзини-ўзи мувофиқлаштириш (ЎЎМ) ташкилотлар очилмагунга қадар) бир вақтнинг ўзида бир нечта давлат органлари томонидан тар-тиблаштирилади. Айтиш жоизки, Ўзбекистонда фонд бозорини тартиблаштириш тизимига ўзини-ўзи мувофиқлаштириш (ЎЎМ) ташкилотлар ҳам киритилган. Бу билан қимматли қоғозлар бозори-ни тартиблаштириш модели узоқ келажакда англо-саксон ва яқин муддатда Россия моделларига яқинлашади.
Юқорида санаб ўтилган давлат институтлари молия бозори-нинг умумий регулятив инфратузилмасини ташкил этиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос регулятив функцияларни бажаради, яъни улар ўз ваколатлари ва соҳаси, мақсад манфаатлари доирасида молия бозори қатнашчилари фаолиятини тартиблаштиришда, бир вақт-нинг ўзида, назорат ва қонуний тартиб-қоидаларни ўрнатувчи давлат органлари функциясини бажаради. Бу эса, кўпинча улар томонидан регулятив меъёрлар ва назорат ҳаракатларини амалга оширилишида номутаносибликлар ва қарама-қаршиликларни келтириб чиқармоқда.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Бошқача қилиб айтганда, давлат регулятив органларининг фао-лиятлари бир-бирлари билан мослаштирилмаганлиги, унификация-лаштирилмаганлиги, уйғунлаштирилмаганлиги, умуман бир бутун самарали регулятив тизимга келтирилмаганлиги молия бозорини тартиблаштириш механизмида сезиларли бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |