9.1-жадвал
Дунёда ривожланган мамлакатлар фонд бозори
капиталЛАШУВ динамикаси, млрд. долл1
Мамлакатлар
|
|
|
|
йиллар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
2015
|
2016
|
2017
|
2018
|
|
АҚШ
|
17283,5
|
15640,7
|
18668,4
|
24034,9
|
26330,6
|
25067,5
|
27352,2
|
32120,7
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бразилия
|
1545,6
|
1228,9
|
1227,4
|
1020,5
|
843,9
|
490,5
|
774,1
|
954,7
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Хитой
|
3412,1
|
3697,3
|
3949,1
|
6004,9
|
8188,1
|
7320,7
|
8711,3
|
9027,8
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Германия
|
1429,7
|
1184,5
|
1486,3
|
1936,1
|
1738,5
|
1715,8
|
1718,1
|
2262,2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Euronext
|
2930,1
|
2446,7
|
2832,2
|
3583,9
|
3319,1
|
3305,9
|
3463,8
|
4392,9
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Англия
|
3613,1
|
3266,4
|
3396,5
|
4428,9
|
4012,9
|
3878,8
|
3467,4
|
4455,4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Швейцария
|
1229,3
|
1089,5
|
1233,4
|
1540,7
|
1495,3
|
1519,3
|
1414,7
|
1686,5
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
9.1-жадвалда келтирилган маълумотларидан, молия бозорла-рини ўта нотекис ривожланиши, рақобатни кучлилиги, алоҳида мамлакатлар улушларини барқарор эмаслигини кўриш мумкин.
Индустриал ва ривожланаётган давлатлар ҳамда уларнинг молия бозорларини йиллик капиталлашув даражаси кескин фарқ-ланади. Бугунги кунда, Франция, Испания, Гонконг, Индонезия, Хитой, Туркия, Мексика, Ҳиндистон ва Россия каби давлатлар ўз салмоғини тез оширган. Бир қотор ривожланган давлатларда (Швейцария, Германия, АҚШ) ва баъзи ривожланаётган мамла-катларда (Бразилия, Ҳиндистон) акциялар бозори ривожланиш суръатлари барқарор ошиб борган. Лекин, ўтган асрнинг 90-йил-ларида бир қатор мамлакатлар (Япония, Канада, Тайвань, Корея, Малайзия) инвестицион ресурсларни жалб қилиш борасида ўз ўринларини бериб қўйганлар.
World Federation of Exchanges маълумотлари асосида тайёрланган.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
2008 йил молиявий иқтисодий инқирозда йирик капиталлашу-вига эга бўлган мамлакатлар молия бозори ҳисобланган Швейца-рия, Германия, АҚШнинг таъсири юқори бўлиб, ривожланган бозорларнинг рисклари ва волатиллиги ривожланаётган бозор-ларникига қараганда анча юқорилиги кузатилди. 2000 йилдан кейин ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда молиявий глобаллашув янги динамикасида банклар ва молиявий ташки-лотлар, хусусан, Канада, Хитой ва Япониянинг ташқи фаолияти-нинг кенгайиб бораётганлиги туфайли кенгаймоқда. Канада ва Япония банклари 2007 йилдан буён хорижий даъволарини икки баробарга оширди, $ 2,3 трлн. ни ташкил этган.
Япония банклари ўзларининг халқаро операцияларини, шу жумладан АҚШда синдикацияланган операцияларда иштирок этишни ва Жанубий-Шарқий Осиёда чакана операцияларини кен-гайтиришни кучайтирди. Хитойнинг тўртта йирик тижорат банки 2007 йилдан буён хорижий активларнинг улушини тўрт баробарга оширган хорижий операцияларни жадал равишда кенгайтир-ди. Ҳозирги кунда бу тўртта банк активлари ташқи бозорларда 1 триллион доллардан ошди, бу жами дунёдаги активларнинг атиги 9 фоизини ташкил этади. Агар Хитой банклари хорижий активлари кўпинча жами активларнинг 20 фоизини ёки ундан кўп қисмини ташкил этадиган бошқа ривожланган мамлакатларда бан-кларга йўналтирилса, бу Хитой банкларининг ташқи фаолиятида сезиларли даражада кўпайишига олиб келади.
Молия бозорини тенденциялари негизида бир қатор муаммо-лар мавжудлигини кўриш мумкин. Масалан, молия бозорлари мо-делларининг кескин фарқланиши, молиявий глобаллашув жара-ёнларини турли мамлакатларда ҳар хил кечиши, ташқи ва ички фундаментал омилларнинг ҳар хил мамлакатларда турлича таъ-сири, мамлакатлар ўртасида бозор рискларининг турлича тақсим-ланиши, жаҳон миқёсида иқтисодий ўсишни пасайиши молия бо-зорини тенденциясини ўзгаришини кўрсатади.
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
9.2. Халқаро молия бозорларидаги
операциялар
Молия бозорларида уларнинг қатнашчилари томонидан турли операциялар тегишли битишувлар асосида амалга оширилади. Операцияларнинг турлари ҳар бир қатнашчининг молия бозо-ридаги функциясига мос равишда тартибли тарзда бажарилади. Операциялар молия бозорининг у ёки бу сегментида бажарили-шига қараб турланиши мумкин. Масалан, валюта сегментида
– валюта операциялари, фонд бозорида – қимматли қоғозлар билан боғлиқ операциялар, кредит-пул сегментида – пул, пул восита-лари ва кредит операциялари, суғурта бозорида – суғурта опера-циялари.
Фикримизча, жаҳон молия бозори сегментлари таркибига мо-лиявий активларнинг турлари нуқтаи назаридан муносабатни бел-гилаш муҳимдир. Жаҳон молия бозори операцияларининг моли-явий активлар (ёки воситалар)ини асосий турлари мезони бўйича қуйидаги сегментларни ажратиш мумкин:
валюта бозори;
кредит бозори;
фонд бозори;
деривативлар (ҳосила воситалари) бозори;
инвестиция мақсадида харид қилинувчи қимматбаҳо металлар бозори.
Қайд этиш жоизки, гарчи сўнгги йилларда бошқа молия во-ситаларига етакчи ўринларни берган ҳолда қимматбаҳо металлар ва улар бўйича якуний (ҳосилавий) шартномаларнинг аҳамияти сезиларлича камайган бўлса-да, анъанавий равишда улар жаҳон молия бозори тузилмасига киритилади.
Фикримизча, суғурта, молия бозоридаги фаолият тури ёки хизмат туридир. Суғурта компаниялари маблағларни молиявий воситаларга инвестициялайди, лекин бу фаолиятни пенсия жам-ғармалари ва институционал инвесторларнинг бошқа турлари ҳам амалга оширади. Суғурта компаниялари ҳар бир давлат, би-нобарин умуман жаҳон молия тизимининг таркибий қисми ҳи-собланади. Лекин, молия бозорининг қисми ҳисобланмайди. Во-ситаларнинг тезкорлиги нуқтаи назаридан бошқа мезон муомала
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
муддати ҳисобланади. Ушбу мезондан келиб чиққан ҳолда пул бозори ва капитал бозорини ажратиш мумкин, улар иккинчи дара-жани ташкил этади.
Молия воситасининг юзага келиш мезони бўйича учинчи дара-жа, айнан эса: бирламчи ва иккиламчи бозорни ажратиш мумкин. Жаҳон молия бозорни ташкил этиш бўйича тўртинчи даражага алоҳида эътибор бериш керак. Бунда ташкилий (биржа) бозор ва ташкил этилмаган (биржадан ташқари) бозорни ажратиш мум-кин.
Жаҳон молия бозорининг муҳим жиҳати сифатида унинг иш-тирокчилари, яъни унда турли операцияларни амалга оширувчи иқтисодий агентларида намоён бўлади. Шу муносабат билан жа-ҳон молия бозори ҳақидаги тушунчага институционал нуқтаи назардан фикр билдириш мумкин.
Тижорат банклари, суғурта ва инвеситиция компаниялари, пенсия ва инвестиция жамғармалари, турли давлат тузилмалари, корхона ва ташкилотлар, хусусий шахслар жаҳон молия бозо-рининг иштирокчилари сифатида намоён бўлади. Турли категори-ядаги иштирокчилар жаҳон молия бозорида қуйидаги вазифаларни амалга оширади: молиялашни излаш, вақтинча бўш пул маб-лағларини жойлаштириш, инвестициялаш, шунингдек, олиб-сотиш ёки арбитраж йўли билан қўшимча фойда олиш.
Жаҳон молия бозори иқтисодий агентлар учун катта имкони-ятлар тақдим этади. Иштирокчиларда миллий бозорлар доирасида пайдо бўлувчи чекловларни четлаб ўтиш истиқболи юзага келади. Бу чекловлар турли кўринишда бўлиши мумкин: молия восита-лари ёки молиялаштириш ҳажмининг етарлича бўлмаслиги, пул воситаларини жойлаштириш ёки жалб этишдаги номақбул ша-роитлар.
Молия бозори сегментларидаги операцияларни умумий ҳолда икки катта гуруҳга ажратиш мумкин: тижорат (бизнес) операция-лари, регулятив операциялар. Тижорат операциялари битишув предмети бўйича эмиссион, инвестицион, савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш операцияларига бўлинади. Регулятив операциялар савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш операцияларини микро- ва макродара-жада тартиблаштиришга (лицензион битишувга асосан регулятив меъёрларга мос равишда) қаратилган бўлиши мумкин. Келтирилган
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
операциялар турлари ички (миллий) бозорда ва халқаро (ташқи) молия бозорларида бажарилиши мумкин. Молия бозорларида ҳар қандай операцияларни бажариш регулятив тарзда меъёрланган бўлади.
Операцияларнинг ҳажми молия бозоридаги талаб ва таклифга боғлиқ бўлиб, амалга оширилиши сифати эса молия бозори талаб-ларидан келиб чиқади. Эмиссион, инвестицион ва хизмат кўрса-тиш (сервис) операциялари молия бозорларининг тегишли қатнаш-чилари (институтлари) томонидан ва савдо операциялари эса, савдо тизимлари ёрдамида амалга оширилади. Эмиссион, инвес-тицион, сервис ва савдо операцияларида молия бозорининг барча қатнашчилари меъёрий тарзда белгиланган тартибда бевосита ва билвосита иштирок этадилар.
Жаҳон молия бозорининг сегментлари ўзаро боғлиқ бўлиб, улар ўртасида доимий равишда молиявий ресурсларнинг оқиб ўтиши содир бўлади. Жаҳон молия бозорлари ташкилий жи-ҳатдан қуйидаги турларга ажратилади:
Расмий ташкил этилган ёпиқ молия бозорлари. Ушбу бозор-
ларга кириш имконияти чекланган.
Норасмий ташкил этилган очиқ молия бозорлари. Ушбу бо-
зорларга кириш имконияти чекланмаган.
Бирламчи бозор. Бу бозорда янги чиқарилган молиявий ак-тивлар савдоси амалга оширилади.
Иккиламчи бозор. Бу бозорда мавжуд молиявий активлар савдоси амалга оширилади.
Доимий бозор. Бу бозорларда операциялар махсус хоналарда, ускуналарда ва информацион технологиялар ёрдамида хоҳлаган вақтда амалга оширилади ва доимий бўлмаган бозорлар, масалан, кимошди савдолар (аукционлар) ўтказилади.
Миқёсига кўра молия бозорлари: миллий, ҳудудий ва жаҳон бозорларига бўлинади. Жаҳон молия бозори жаҳон бозорининг рақобатчи субъектлари ўртасида товарлар, хизматлар ва капитал-ларнинг ҳаракатини таъминлаб беради. Бундан ташқари молия бозорлари конъюнктурасининг ҳолати тўғрисида менежерларга зарур қарорларни қабул қилишда ёрдам берувчи турли сигнал-ларни беради. Молиявий ресурслар қуйидаги каналлар бўйича ҳаракатланади:
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
товарлар (махсус товар ҳисобга олган ҳолда) ва хизматлар савдосини амалга оширишдаги валюта-кредит ва ҳисоб-ки-тоб хизматлари;
асосий ва айланма капиталларга хорижий инвестициялар;
кредит операциялари;
валюта операциялари;
қимматбаҳо қоғозлар ва ҳосилавий молиявий дастаклар билан амалга ошириладиган операциялар;
ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам ҳамда халқаро ташкилотларга аъзолик бадали шаклида миллий даромаднинг давлат бюджети орқали қайта тақсимланиши
ва бошқалар.
Жаҳон молия бозори турли миллий молия бозорлари асосида юзага келган бўлиб, улар бир-бири билан узвий боғланган. Жаҳон молия бозорининг таркибини ўрганиш ва таҳлил этиш жаҳон мо-лия бозорининг моҳиятини тизимли ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон молия бозорининг таркибини савдо қилинадиган мо-лиявий дастаклар, бошқарув ва назорат имкониятлари, молиявий операциялар амалга ошириладиган жой ва институционаллик каби омиллар асосида ўрганиш мумкин. Институционал нуқтаи назардан эса, жаҳон молия бозорининг таркиби унда иштирок этиш характери, мақсади ва инвесторларнинг турига кўра таҳлил этилади. Савдо қилинадиган молиявий дастакларга асосан жаҳон молия бозорининг таркиби валюта, кредит, инвестициялар, су-ғурта ва фонд бозорларига бўлинади. Ушбу сегментларнинг яго-на жаҳон молия бозорига бирлаштирилишига сабаб, уларда амал-га ошириладиган операцияларнинг барчаси молиявий ресурс-лар оқимини юзага келтириши билан боғлиқ. Жаҳон молия бо-зорининг барча сегментлари молиявий ресурсларнинг эркин ҳаракатини таъминлаб беришга хизмат қилади.
аср охири XXI аср бошларида жаҳон молия бозори жадал суръатларда ривожланиб, савдо операцияларида турли янги мо-лиявий дастаклар пайдо бўлди. Ушбу молиявий дастаклар тар-кибига деривативларни киритиш мумкин. Деривативлар бирор бир молиявий дастакнинг ҳосилавий шакли ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, бир томондан деривативлар-нинг пайдо бўлиши валюта ва қимматбаҳо қоғозларнинг курс-
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
лари бўйича юзага келадиган рискларнинг олдини олиш ҳамда рискларни қайта тақсимлаш имкониятини берган бўлса, бошқа томондан деривативлар жаҳон молия бозорида спекулятив савдо-лар ҳажмининг ортиб кетишига сабаб бўлди.
Валюталар ва қимматбаҳо қоғозлар курслари бўйича юзага ке-ладиган рискларнинг олдини олиш имкониятининг пайдо бўли-ши товар ва хизматлар бозорининг ривожланишига, бу эса жаҳон иқтисодиётининг реал сектори ривожланишига олиб келди. Спеку-лятив савдолар жаҳон молия бозорларида кунлик савдо ҳажмининг ортиб кетиши, бозорга қўшимча спекулятив ресурсларнинг кириб келиши, «иқтисодиётда совун пуфаги»нинг пайдо бўлиши ва 1994, 1997–1998, 2002, 2008 йилларда халқаро молиявий инқирозлар-нинг юзага келишига сабаб бўлди.
Жаҳон молия бозори субъектлари операцияларда иштирок этиш характерига кўра бевосита ва билвосита иштирокчиларга ажрати-лади. Биржа (бошқариладиган) жаҳон молия бозорларида бевосита иштирокчилар гуруҳига ўз ҳисоби, мижозлар ва топшириқнома-ларига кўра операцияларни амалга оширувчи брокерлар, дилерлар киради. Биржанинг аъзоси бўлмаган мижозлар брокерларга му-рожаат қилишади ва улар ўз навбатида билвосита иштирокчилар гуруҳига киради. Биржадан ташқари (бошқарилмайдиган) бозор-ларда бевосита иштирокчилар гуруҳига йирик маркет-мейкер-лардан ташқари барча иштирокчилар билвосита иштирокчилар гуруҳига киради.
Жаҳон молия бозори иштирокчилари иштирок этиш мақсадига кўра хеджерлар ва спекулянтларга бўлинади. Спекулянтлар ўз навбатида трейдерлар ва арбитражларга ажратилади. Хеджерлар
– валюта курсларининг келгусида салбий томонга ўзгаришидан кўриладиган молиявий зарарнинг олдини олиш билан шуғул-ланувчилардир. Спекулянтлар – молиявий инструментлар-нинг курсларидаги фарқ ҳисобига фойда олишни кўзлаган иш-тирокчилар. Трейдерлар – молиявий инструментларнинг курс-лари ўзгаришидан фойдаланган ҳолда бир ёки бир нечта шарт-номалар асосида фойда олишни кўзлаган жаҳон молия бозори иштирокчиларидир. Бундай операциялар молиявий ресурснинг курси ошиши кутилаётган шароитда сотиб олиш ва кўзланган нуқтада сотиш, молиявий ресурснинг курси тушиши кутилаётган
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
шароитда эса, уни сотиш ва кўзланган нуқтада сотиб олиш каби шартномалар билан амалга оширилади.
Трейдерлар бозорнинг ликвидлигини оширади. Арбитражчи-лар – бир вақгнинг ўзида турли бозорларда, турли нархлар асосида молиявий ресурсни сотиб олиш ва сотиш орқали фойда кўрадиган жаҳон молия бозори иштирокчиларидир. Арбитражчи молия-вий инструментларни нархи юқори бўлган бозорда сотади ва нархи паст бўлган бозордан сотиб олади. Нархлардаги фарқ эса, унинг фойдаси ҳисобланади. Арбитражчи ўзининг фаолияти орқали турли молия бозорларидаги нархлар ва курсларнинг тенглашишига, шу билан бирга жаҳон молия бозорининг турли сегментларидаги ўзаро боғлиқ молиявий инструментларнинг паритет нисбатларидаги даромадлилигини тиклашга туртки беради.
Жаҳон молия бозори инвесторлар турига кўра хусусий ва инс-титуционал иштирокчиларга ажратилади. Хусусий инвесторлар
– молиявий инструментлар билан операцияларни амалга оши-рувчи жисмоний шахслар. Охирги 20 йил давомида инвестиция фаолиятида тижорат банклари, пенсия фондлари, суғурта, инвес-тиция ва молия компаниялари, жамғарма банклари, ўзаро жам-ғарма компаниялари ва бошқа молия-кредит институтлари ҳамда халқаро молия институтларининг роли ошиб бормокда.
Жаҳон молия марказлари халқаро молиявий ресурслар оқим-ларининг бир жойга жамланиши ва энг фойдали тармоқларга тақсимланишини таъминлаб берадиган марказлар ҳисобланади. Тарихан улар миллий бозорлар асосида, кейинчалик эса жаҳон валюта, кредит, фонд, олтин бозорлари асосида ташкил топган. Шунинг учун жаҳон молия марказлари таркибида жаҳон молия бозорининг барча сегментлари мавжуд.
Жаҳон молия бозорининг шаклланиши миллий ссуда капи-талининг халқаро операциялар орқали байналмилаллашуви ту-файли юз берди. Бу жараён XX асрнинг 60-йилларига тўғри кела-ди. Бунгача деярли 40 йил давомида 1929–1933-йиллардаги жа-ҳон иқтисодий инқирози, Иккинчи жаҳон уруши, валюта чек-ловлари, депозитлар бўйича ставкалар ва бошқалар қаттиқ на-зорат остида бўлганлиги учун молия бозори деярли фаолият кўрсатмаган. Буюк депрессия давридан бошлаб, пул бозорлари
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
қаттиқ назорат килина бошлади. Масалан, АҚШда банклар де-позитлари бўйича фоиз тўловлари 1% дан 2,5% гача чегаралаб қўйилган эди. Бунда кредитлар бўйича бозор ставкалари анча юқори бўлиб, капиталларни хорижий банкларга қўйилишига олиб келди. Жаҳон молия бозори ривожланишининг объектив сабаби хўжалик алоқаларининг халқаро даражага кўтарилиши ва миллий молия бозорларининг халқаро операцияларни амалга ошириш имкониятларининг чекланганлиги ҳисобланади.
Жаҳон валюта, кредит, қимматли коғозлар ва олтин бозорлари ривожланишига асосий туртки рақобат муҳити бўлган. Айнан рақобат муҳити молиявий ресурсларнинг халқаро оқими ҳаж-мини, валюта молия ва тўлов шартларини назорат қилиб, қайта тақсимлаб беради. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, рақобат муҳити ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Шунинг учун бозор назорати ҳукумат ва ҳукуматлараро назорат тизимлари билан бирлашади.
Ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар жаҳон молия бозорини назорат қилишларидан кўзланган мақсад бу – соҳада инқироз ҳо-латлари юзага келишининг олдини олишдан иборат. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши, хомашё манбалари, фойдали инвестициялар, янги бозорларга бўлган рақобат кураши-нинг ривожланиши жадал суръатлар билан молиявий ресурслар-нинг бир мамлакатдан бошқасига оқиб ўтишига, бундай ресурслар миллий характерининг тобора йўқолиб боришига олиб келди.
Миллий молия бозорлари нисбий мустақиллигини сақлаб қолишган бўлса-да, лекин жаҳон молия бозорлари билан чамбар-час боғланиб бормоқда. Жаҳон молия бозорларининг барқарор суръатларда ўсиши туфайли кенг имкониятларнинг мавжудлиги ва тобора мобиллашиб бориши халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги муҳим соҳалардан бирига айланди.
Маълумки, бугунги кунда жаҳон иктисодиёти чуқур тизимли инқироз шароитида бўлиб, фонд бозори ва банк тизимининг ин-қирозга учраши туфайли иқтисодиётнинг барча тармоқларига таъсир кўрсатди. Жаҳон хўжалигининг молиявий секторига кўрсатаётган таъсири инқирознинг миллий иқтисодиётга таъси-рини минималлаштариш мақсадида, марказий банклар томонидан молия бозорини доимий равишда кузатиб, таҳлил қилиб бори-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
шини талаб этмоқда. Глобал молия бозори халқаро масштабда капиталларнинг ҳаракатини таъминлаб бериши билан жаҳон иқтисодиётининг муҳим элементи бўлиб хизмат қилади.
Бреттон-Вудсда шакллантирилган институтларга (ХВФ ва Жаҳон банки) капиталлар оқимини халқаро миқёсда кенгайти-риш ва жадаллаштириш орқали жаҳон савдоси ривожланишига туртки бериш мақсадида асос солинган эди. Жаҳон банки тўғри-дан тўғри инвестициялар танқислигини тўлдириб туриши, халқаро валюта фонди эса савдодаги дисбалансни бартараф этиш учун молиявий кредитларга бўлган талабни қондириши керак эди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда аста-секин ташқи савдо ва валюта чекловларини бекор қилиш сиёсати олиб борилди. Жаҳон молия бозоридаги операцияларга давлатнинг аралашув шак-ли ҳамда даражаси, ҳар бир мамлакатнинг валюта-кредит тизими ва иқтисодиётининг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ўзгариб турар эди. Интеграция жараёнлари ягона фоиз ставкалари тизимининг шаклланиши ва муомаладаги валюталар доирасининг қисқари-шига олиб келди. Йирик миллий компаниялар ва банкларнинг трансмиллийлашуви содир бўлди. Айнан шулар қўшимча даро-мад олиш мақсадида бўш турган активларни хориждаги ишлаб чи-қариш ва молия тузилмаларни инвестациялашга туртки бериб, зарурат туғилганда жаҳон молия бозоридан қўшимча капитал қарзга олар эди. Юқори ахборот технологияларининг ривожла-ниши, турли молия бозорларининг бир-бирларига боғлиқлиги ҳамда уларнинг барчасини АҚШ иқтисодиёти ва молиясига боғ-лиқлигини кучайтириб юборди. Ўзига хос ривожланиш суръ-атларига эга бўлган интеграциялашган глобал молия бозори шаклланди. Унинг ичида капиталларнинг доимий ҳаракати рўй бериб, қисқа муддатли қўйилмалар ўрта ва узоқ муддатли кре-дитларга айланди, қимматли қоғозлар эмиссияси ўрнини оддий банк заёмлари эгаллади.
Қимматли қоғозлар бозори ҳажми кўрсаткичларда ҳисоб-ланадиган даражада спекулятив кенгайиши ва капитал қўйил-малари ҳажмининг кўпайиши юз берди. Ишлаб чиқариш хара-жатлари ривожланаётган мамлакатлардаги арзон ишчи кучи ва ресурслар ҳисобига товарларнинг таннархига минимал даражада таъсир кўрсата бошлади.
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
Молия бозорлари тобора иқтисодий реалликдан фарқла-ниб, валюталар ва қимматли қоғозларнинг нархлари сунъий яратилган нархлар асосида шаклланди. Молия бозорида ноаниқ-ликнинг юзага келиши, хусусан, валюта ва қимматли қоғоз-ларнинг курсларидаги ноаниқлиги рискларни бошқариш меха-низмларининг ривожланишига туртки берди. Анъанавий моли-явий инструментлар янги турдаги қимматли қоғозлар ва маж-буриятлар – бошқа қимматли қоғозларнинг ҳосиласи ҳисобланган деривативлар билан тўлдирилди. Деривативлар валюталар, ак-циялар ва бошқа активларнинг курслари ўзгариши ҳисобига ўйнаш имкониятини очиб берди. Ушбу бозорнинг хусусияти шундан иборатки, молиявий операциялар олиб борадиган ай-рим иштирокчиларнинг рискларини қайта тақсимлаш ва пасай-тириш орқали унинг фаолияти умумий тизимли рискнинг ошиб кетишига олиб келади.
Деривативлар билан олиб бориладиган транзакциялар, амал-да, ҳуқуқий бошқарув тизимига бўйсунмас экан, бу ҳолат кенг миқёсдаги спекулятив операцияларга йўл очиб, хусусан, молия, валюта-кредит соҳасининг реал иқтисодиётдан ажралиб чиқиши жараёнини жадаллаштиради. Бу ажралиш улар ўртасидаги ало-қанинг сусайганлигини билдирмайди. Аксинча, боғлиқлик дара-жаси кенгаяди.
Молиявий операциялар соҳасида капитални аккумуляция қилиш даражаси тобора ўсиб боради, натижада бундай аккуму-ляция оқибатида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг спекулятив активларга айланиши юз беради. Шундай қилиб, жаҳон молия бозори дунёсида «Совун пуфаги» деб номланган феномен юза-га келади. Катта ҳажмдаги капиталларнинг назоратсиз ҳаракати асосан қисқа муддатли портфель инвестициялар шаклида юз бе-ради ва уларнинг молиявий спекуляциялар соҳасида концен-трацияланиши бутун молия бозори тизимининг беқарорлашу-вига олиб келади. Бунинг оқибатларини даврий равишда юза-га келадиган валюта ва молия тизимидаги инқирозларда кўриш мумкин.
XXI аср бошларида содир бўлаётган воқеалар глобал тенден-циялар билан боғлиқ бўлган инқирозларнинг тизимли характер-га эга эканлигини тасдиқлади. 2008 йилнинг иккинчи ярмидан
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
бошлаб, бутун халқаро молия бозори тизимини ларзага келтир-ган жараёнлар муомаладаги қимматли қоғозлар ва пул массаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик жуда беқарор эканлигини кўрсатиб берди. Ўзаро бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ва бу инқироз-нинг келгусидаги қайтарилишининг олдини олиб бўлмайдиган қуйидаги муаммоларни санаб ўтиш мумкин:
ҳосилавий қимматли қоғозлар бозори билан боғлиқ бўлган муаммолар:
миллий валюта тизимлари билан боғлиқ бўлган муаммо-лар;
жаҳон қарздорлик инқирози билан боғлиқ бўлган муаммо-лар;
товар ва хизматлар бозорининг очиқлик даражаси билан боғлиқ бўлган муаммолар.
Жаҳон молия бозорини бошқарувчи мавжуд воситалар етарли эмас ва амалда инқироздан чиқишга ёрдам берадиган ёки келгу-сида рўй бериши мумкин бўлган инқирозларни олдиндан айтиб бера оладиган механизм рецепт мавжуд эмас. Муаммони ҳал қилиш учун бутун жаҳон бўйича иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан юқори даражадаги интеграция бўлиши керак. Лекин, амалда жаҳон бозорида рақобатлашувчи Шимолий Америка, Ғарбий Европа, Жануби-Шарқий Осиё ҳудудлари бўйича халқаро ҳудудий, иқ-тисодий блокларнинг вужудга келиши юз бермоқда. Блокларни шакллантириш жаҳондаги иқтисодий ҳолатнинг беқарорлашу-вига қарши ўзига хос ҳимоя реакцияси ҳисобланади. Шу билан бирга, Хитой ва Ҳиндистон сингари мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги аҳамияти ортиб, уларнинг яқин келажакда ҳу-дудий блоклар билан тенглаштириладиган иқтисодий тизимлар-га айланиши кутилмоқда.
Жаҳон банки ва ХВФ маълумотларига кўра, ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида муомалага киритилган халқаро облигация-ларнинг қиймати 2,3 трлн. долларни, бутун мамлакатларнинг ташқи қарз мажбуриятлари эса, 3,2 трлн. долларни ташкил қил-ди. 70-йилларнинг охирида юзага келган ҳосилавий молиявий инструментлар бозори жадал суръатлар билан ривожланиб кел-моқда. Улардан энг муҳимлари ҳисобланган фоиз своплари ва опционлари ҳамда заёмлар бўйича валюта свопларининг умумий
9-боб. ЖАҲОН МОЛИЯ БОЗОРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ...
қиймати 40 трлн. доллардан ошиб кетган. Бу эса, бизнеснинг нақд пулдаги операцияларининг муддатли операцияларга ва реал соҳадаги операцияларнинг молиявий соҳадаги операцияларга кўчиб ўтишини кўрсатади.
Жаҳон молия бозорининг замонавий таркиби кредит ресурс-лари операцияларининг охирги иштирокчилари – кредитор ва қарздор турли мамлакатларнинг резидентлари бўйича қайта тақсимлашни тақозо этар эди. Институционал нуқтаи назардан, бозор иштирокчилари – бу халқаро иқтисодий муносабатлар со-ҳасида ссуда капиталларининг ҳаракатини таъминлаб берувчи молия-кредит ташкилотларидир.
XXI аср бошларида капиталларнинг истеъмолчилари (асосий қарз олувчилари) ҳисобланган корпорациялар ва банкларнинг капитал таркибида қарз инструментларининг улуши ошиб кетди. Қарз олувчиларнинг жаҳон молия бозорига кириши анча содда-лаштирилди, операциялар олиб боришга кам харажатлар талаб этилар ва ахборот бериш масаласида талаблар соддалаштирилган эди. Бир вақтнинг ўзида, йирик қарзларни ҳукуматлар оларди. Лекин, улар ўзларининг имижига кўра, жаҳон молия бозорига тўғридан-тўғри мурожаат қила олмайдилар ва бу масала акция-дорлик жамиятлари орқали амалга оширилар эди.
Молия бозорларидаги охирги ўн йилликнинг муҳим тенден-цияларидан бири – жамоавий инвестициялаш бўйича институ-ционал инвесторларнинг ёки молиявий институтларнинг миқдорий ва сифат ўсиши содир бўлиши ҳисобланади. Суғурта компанияла-ри, пенсия ва пайлик фондлари, инвестицион компанияларнинг роли ортиб бориб, инвестициялар узоқ муддатли характерга эга бўлган фонд бозорларига қаратилиш жараёни рўй берди. Валю-та захираларининг интенсив равишда жамланиши жаҳон молия бозорида марказий банкларнинг инвестор сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошишига олиб келди.
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, Марказий банклар мамлакат-нинг молиявий ресурсларини самарали бошқаради ва валюта ин-тервенциясини юритади. Ҳар бир марказий банк ўзининг инвес-тиция сиёсатини олиб боради. Ҳозирда молиявий инструментлар доираси жуда кенг, ўз навбатида, марказий банкларнинг инве-тиция портфели дифференциялашмоқда. Ҳосилавий молиявий
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
инструментлар билан савдо динамик равишда ўсиб бормоқда. Бу эса, тез ўзгарувчи халқаро иқтисодий муносабатлар шароитида молия бозорининг ривожланишини таъминлашга қаратилган янги турдаги молиявий инструментларнинг жадал суръатларда пайдо бўлишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |