Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet100/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Бобга оид тестлар

  1. Роберт Пилл акти қачон қабул қилинган.

  1. 1845 йил

  2. 1844 йил

  3. 1843 йил

  4. 1842 йил




  1. АҚШ ФЗТ қачон ташкил этилган.

  1. 1911 йил

  2. 1912 йил

  3. 1913 йил

  4. 1914 йил




  1. АҚШ ФЗТ бошқарувчилар кенгаши аъзолари сони неча кишидан иборат.

  1. 13

  2. 15

  3. 11

  4. 7




  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит сиёсати қанча муддатга ишлаб чиқилади

  1. 3 ойга яъни хар квартал учун

  2. 6 ойга яъни хар ярим йиллик учун

  3. 12 ойга яъни 1 йилга

  4. 9 ойга




  1. Ўзбекистон Марказий банкининг йиллик ҳисоботини тақдим етишнинг сўнгги муддати:

  1. 15 май

  2. 1 май

  3. 15 март

  4. 1 июн




  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайси орган олдида ҳисобдор ҳисобланади?

  1. Сенат

  2. Вазирлар Маҳкамаси

  3. Конституцион суд

  4. Ҳисоб палатаси




  1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг устав капитали микдорини аниқланг

  1. 2 млрд.сум

  2. 5 млрд.евро

  3. 7,5 млрд.сум

  4. 10 млрд.сум



8. Марказий банклар учун таъқиқланган фаолият турлари.



  1. Молиявий ёрдам кўрстиш ва тижорат билан шуғулланиш

  2. Ҳукуматга кредит бериш

  3. Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш

  4. Нобанк ташкилотларга лицензия бериш



9. Япония Марказий банки қачондан бошлаб мустақил фаолият юрита бошлади.

  1. 1998

  2. 1990

  3. 1994

  4. 1995



10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида ги қонун қачон қабул қилинган.



  1. 1996 йил 25 апрель

  2. 1995 йил 21 декабрь

  3. 1995 йил 25 апрел.

  4. 1996 йил 21 декабрь

13 – БОБ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК ТИЗИМИ ВА УНИНГ ТАРКИБИ




13.1. Ўзбекистон банк тизимининг ташкил
топиши ва ривожланиши

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат банк тизими икки бўғиндан ташкил топади. Банк тизимибу маълум тарихий давр ичида шаклланган ва тегишли қонун ҳужжатлари асосида мамлакатда пул – кредит муносабатларини ташкил этадиган ва тартибга соладиган муассасалар мажмуидир. Бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган давлатларнинг деярли барчасида банк тизими икки поғонадан иборат бўлиб, ушбу банклар мамлакатнинг ижтимоий – иқтисодий шароити ва тарихий шаклланишига қараб ўзига хос хусусиятлар асосида фаолият юритади.


Ўзбекистонда ҳам банк тизими икки поғонадан иборат бўлиб, уларнинг фаолияти тегишли қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Икки поғонали банк тизимида банклар – эмиссион банк (Марказий банк) ва эмиссион бўлмаган (тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар) банклардан ташкил топади.
Ўзбекистонда икки поғонали банк тизимининг шаклланиши 1987 – 1990 йилларда, собиқ Давлат банкини ислоҳ қилиш даврига тўғри келади. Ўша даврда асосий эътибор монопол эмиссион банк ҳисобланган Давлат банкининг ташкилий тузилмасини кескин ўзгартириш орқали, иқтисодиётни ривожлантириш ва мижозлар билан ишлайдиган ихтисослашган банкларни ташкил этишга қаратилди.
Банк тизимида мустақилликгача бўлган даврда амалга оширилган ислоҳатларнинг асосий концепцияси сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • Икки поғонали банк тизимини ташкил этиш;

  • Давлатнинг ихтисослашган банкларини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш;

  • Хўжалик юритувчи субъектларга янги банк хизматларини таклиф этиш, замонавий ҳисоб – китоб шаклларини ва кредит муносабатларини амалиётга жорий этиш масалалари шулар жумласидандир.

Банк тизимида 1987 йилда бошланган иқтисодий ислоҳатлар ва банкларни қайта қуриш натижасида уларнинг мулкчилик шаклида, хизмат кўрсатишида, кредит ва ҳисоб – китоб муносабатларида айрим ўзгаришлар содир бўлди. Лекин, банк тизимида принципиал аҳамиятга эга бўлган ижобий ўзгаришлар юз бермади. Давлат банки кредит ресурсларини марказлашган ҳолда монопол тақсимловчи муассаса сифатида ўз мавқиени деярли йўқотмади. Натижада, собиқ иттифоқ тузуми даврида 1988 – 1989 йилларда банкларни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. Ушбу даврда дастлабки акциядорлик тижорат банклари вужудга кела бошлади.
Ўзбекистон 1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг, мамлакатда халқаро банк амалиётидаги каби ҳақиқий икки поғонали банк тизими ташкил топиши йўлида қатъий қадамлар қўйилди. «1991 йилнинг ўзидаёқ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонунга кўра, эски Давлат банкининг республика идораси базасида мустақил Ўзбекистоннинг Марказий банки ташкил этилди ва унга республика давлат, эмиссион ва резерв банки мавқие берилди»72.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мустақилликнинг дастлабки йиларида ўз фаолиятини “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун асосида амага оширди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, етмиш йилдан ортиқ марказдан режалаштириш шароитида фаолият юритиб келган банк тизимининг мақсади, мажбурияти, вазифалари ва ишлаш тартиби янгидан ташкил этилган икки поғонали банк тизиминикидан тубдан фарқ қилар эди. Шу жиҳтдан ҳам унинг базасида ташкил этилган банк тизими олдида жуда катта ва масъулиятли вазифалар турар эди. Хусусан, мамлакатда иқтисодий жараёнларни тўхтатмаган ҳолда бозор иқтисодиёти шароитига асосланган кредит муассасалари тизимини ташкил этиш, муомалага миллий валютани жорий этиш, собиқ иттифоқ республикалари билан узоқ йиллардан бери давом этиб келган ҳисоб – китобларни амалга ошириш ва бошқа қатор вазифалар шулар жумласидандир.
Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Марказий банкининг ташкил этилиши, унинг мамлакатда пул муомаласини тартибга солиш ва кредит муассасалари фаолияти устидан назоратни амалга ошириши билан боғлиқ вазифалари доимий равишда такомиллашиб, ривожланиб замонавий халқаро банк андозаларига ўтиб бормоқда.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish