Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ ПУЛНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ЗАРУРЛИГИ



Download 6,76 Mb.
bet2/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

1 – БОБ
ПУЛНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ЗАРУРЛИГИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1.1. Пулнинг моҳияти

Пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида иқтисодий адабиётларда турли таърифлар ва талқинлар мавжуд бўлиб, унинг моҳиятига нисбатан ягона ёндошув мавжуд эмас. Чунки, жамиятда хўжалик юритиш тузумининг ва ижтимоий – иқтисодий шароитнинг ўзгариши пулнинг моҳиятини турлича талқин этилишини талаб этмоқда. Жумладан, иқтисодчи олимлар ва соҳа мутахассислари пулни – иқтисодий категория сифатида қиймат ўлчови воситаси, умумэквивалент товар, махсус товар, айирбошлаш воситаси эканлигини эътироф этади.


Пул жамиятда содир бўлаётган ижтимоий – иқтисодий муносабатларда, жами ижтимоий маҳсулотни яратиш, тақсимлаш ва қайта тақсимлашда, бозордаги талаб ва таклиф асосида товарлар баҳосини аниқлашда бевосита қатнашиши унинг моҳиятини намоён қилади.
Пулнинг иқтисодий моҳияти ва унинг заруриятига хориж иқтисодчилари алоҳида эътибор қаратган бўлмасаларда1, иқтисодий назариячиларнинг асарларида унга нисбатан берилган фикрларини учратиш мумкин. Масалан, А.Смит пулни иқтисодий категория даражасига кўтариб, унга “пул – бу муомаланинг буюк ғилдираги“, “савдо сотиқнинг юксак қуроли” сифатида таъриф беради2.
Д.Юм А.Смитнинг пул хусусидаги қарашларига эътироз билдириб, “Пул бу – савдо – сотиқнинг ғилдираги эмас, балки у ёғ, шу савдо – сотиқ ғилдирагини эркин ва юмшоқ юришига имконият яратадиган воситадир” деган фикрни билдиради3.
Россиялик иқтисодчи олимлар ҳам пулнинг иқтисодий моҳиятига алоҳида эътибор қаратишган. Жумладан, иқтисод фанлари доктори, профессор Б.И.Соколов пулнинг моҳиятига “пул меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бораётган ушбу жамиятда товарларни айирбошлаш ва тўловларни амалга ошириш ишларини енгиллаштиради” дея таъкидлайди4.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олима Ш.З.Абдуллаева пул, кредит ва банклар масаласига бағишланган иқтисодий адабиётларда пулнинг моҳиятини очишда учта жиҳатига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайди. “Биринчидан, пулнинг истеъмол қийматида бошқа товарларнинг қиймати ўз аксини топади. Иккинчидан, пулда ифодаланадиган аниқ меҳнат асосини абстракт меҳнат ташкил этади. Учинчидан, пулда ифодаланувчи хусусий меҳнат ижтимоий меҳнат сифатида намоён бўлади. Шунга асосланган ҳолда, пул ҳам товар, лекин бошқа товарлардан фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлган махсус товар деган хулосага келиш мумкин”5.
Иқтисод фанлари доктори, профессор О.Ю.Рашидов ва бошқалар иштирокида нашрдан чиқарилган дарсликда “Пул – бу умумий эквивалент сифатида кўлланиладиган универсал товарнинг алоҳида тури бўлиб, бошқа барча товарларнинг қиймати у орқали ифодаланади. Пул – бу бошқа неъматларнинг қимматини ўлчаш воситаси (умумий эквивалент) ёки айирбошлашда ҳисоб – китобларни амалга ошириш воситаси (айирбошлаш воситаси) функцияларини бажарувчи неъматдир.
Пул – бу мутлоқ ликвидлиликка эга бўлган неъматдир. Пул – бу иқтисодий категория бўлиб, одамлар ўртасидаги муносабатлар унда намоён бўлади ва унинг ёрдамида қурилади. Пулнинг мақсади бозорга оид ўзаро ҳаракатларнинг трансакцион харажатларини тежашдан иборат”6.
Пулнинг иқтисодий моҳияти хусусида фикрларни эрамиздан олдинги даврда яшаган Аристотель (эр.олдинги 384 – 322 йй.), кейинчалик саркарда Александр Македонский каби буюк шахслар томонидан қолдирган манбаларда ҳам кўриш мумкин7.
Пул–иқтисодий категория бўлиб, барча товарлар учун умумэквивалент вазифасини бажарадиган махсус товардир. Пул фақат айирбошлаш жараёнида зарур бўладиган, ҳукумат томонидан ўрнатилган тўлов воситасидир. Пул – қатъий ўрнатилган кафолатланган баҳони аниқлайдиган восита эмас. У оддий товар, фақат бошқа товарлардан унга эҳтиёжнинг юқорилиги ва қолган барча товарлар учун айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланганлиги билан ажралиб туради. Бошқа товарлар сингари пул ҳам кишилар томонидан жамғарилади. Кишилар товарларни сотиш ва хизматларни кўрсатиш орқали уни «сотиб» олади ёки жамғаради. Товарларни сотиб олиш ва турли хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш натижасида уни «сотади».
Пулнинг моҳияти унинг турларида ва функцияларида янада аниқроқ намоён бўлади, кейинги параграф ва бобларда ушбу масалаларга атрофлича ўрин берилади.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish