Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Пулнинг вужудга келиши ва зарурлиги



Download 6,76 Mb.
bet3/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

1.2. Пулнинг вужудга келиши ва зарурлиги

Пулнинг вужудга келиши кишилик жамияти цивилизациясининг буюк кашфиётларидан ҳисобланади. “Пул” деб номланган махсус товарнинг пайдо бўлиши натижасида одамлар ўртасида айирбошлаш билан боғлиқ зиддиятлар ва «эҳтиёжларнинг бир – бирига мос келмаслиги» каби муаммолар барҳам топди.


Пулнинг вужудга келиши, унинг эволюцион ривожланиши, назарияси, моҳияти ва функциялари ҳақида хорижий ва маҳаллий иқтисодчи олимлар, назариячилар, мутахассислар жуда кўп илмий асарлар, мақолалар ва тадқиқот ишлари яратган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу жараён давом этмоқда. Иқтисодий адабиётларда пулнинг вужудга келиши ва унинг ҳозирги кундаги кўриниши ҳақида ягона ёндашув мавжуд эмас.
Пулнинг вужудга келиш сабабини билиш учун қадимда одамлар ўртасида рўй берган айирбошлаш муносабатларини амалга ошириш жараёнига эътибор қаратиш лозим. Чунки, айнан мана шу табиий айирбошлаш жараёни ҳозирги кунда сиз билан биз кундалик ҳаётда ва ҳисоб – китобларда фойдаланиб келаётган пулнинг вужудга келишига замин яратган. Хусусан, пулнинг вужудга келишига қуйидаги омиллар асос бўлиб хизмат қилади:

  • қадимги даврда одамлар ўз эҳтиёжидан ортиб қолган истеъмол маҳсулотлари туриб қолмаслиги ва сақлашнинг имконияти бўлмаганлиги боис уларни ўзларига яқин ёки таниш одамларга берган, бу ўз – ўзидан одамлар ўртасида стихияли равишда бир томонлама айирбошлаш муносабатлари вужудга келишига сабаб бўлган;

  • кейинчалик одамларнинг онги, дунёқараши ва ҳаёт кечириш тарзи ривожланганлиги натижасида, икки томонлома айирбошлаш муносабатлари вужудга кела бошлади. Бу даврда, кишиларда ўзига зарур бўлмаган буюмнинг ўрнига нимадир олиш эвазига, иккинчи кишига бериши лозимлигини англай бошладилар.

Буларнинг барчаси дастлаб стихияли равишда содир этилиб, бу одамларнинг кундалик учун зарур бўлган буюмлар, озиқ – овқатлар, кийим – кечаклар ва бошқа эҳтиёжларини қондириш натижасида рўй берган. Бу давр ишлаб чиқариш усулининг натурал хўжалик тузуми даврига бориб тақалади. Маълумки, натурал хўжалик тузумидан илгариги даврда ҳар бир киши кунлик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотни мустақил равишда ишлаб топган (яратган)лиги боис, улар ўртасида айирбошлаш муносабатларига эҳтиёж мавжуд бўлмаган.
Юқорида қайд этилган икки омил, кишилар ўртасида айирбошлаш муносабатларининг шаклланишига замин яратди, натижада одамлар ихтиёридаги ортиқча маҳсулотни ўзи учун зарур бўлган бошқа маҳсулотга айирбошлашга эҳтиёж сеза бошлади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish