Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet14/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Қоғоз пуллар. Қоғоз пулларнинг муомалага киритилиши жамиятда ижтимоий – иқтисодий воқелик бўлиб, ушбу жараён ўзи билан биргаликда қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Бу муаммоларнинг асосийси инфляция ҳисобланади. Қоғоз пулларнинг муомалага чиқарилиши натижасида инфляция муаммосининг пайдо бўлишини асосий сабабларидан бири, ушбу пуллар ҳақиқий қийматга эга бўлмаган, яъни ҳақиқий пулларнинг ўринбосарлари ҳисобланади. Қоғоз пулларда акс эттирилган номинал қиймати уларнинг ҳақиқатдаги қийматидан жуда юқоридир. Чунки қоғоз пулларнинг ҳақиқий қиймати жуда паст.
Мазкур дарсликнинг биринчи боби 1.1–параграфида олтин тангаларнинг ўрнига қоғоз пулларнинг кириб келиши билан боғлиқ тавсилотлар атрофлича баён этилган. Уларни қайтарилишига йўл қўймаслик мақсадида, олтин тангаларни сақловчилар ва олтинни сақлашга берувчилар ўртасида ўзаро муносабатлар натижасида қоғоз пулларни муомлага чиқариш билан боғлиқ жараённи қисқача баён этмоқчимиз. Ушбу жараён Европанинг айрим мамлакатлари ва АҚШ амалиётида қоғоз пулларнинг кириб келиш тажрибасида рўй берган.
Чунки, ушбу мамлакатарда қоғоз пуллар Хитой, Туркистон, Россия малакатларидан кейин муомалага киритилган бўлсада, олтин тангаларни муомаладан чиқиб кетиши натижасида уларнинг ўрнига қоғоз пулларни кириб келиши стихияли тарзда рўй берган. Манабаларга кўра, дастлабки қоғоз пуллар Хитой, Туркистон ва Россияда давлати томонидан муомалага чиқарилган.
Жамиятда товар – пул муносабатларининг жадал ривожланиб бориши натижасида, кишилар ўртасида айирбошлаш ҳажми мисли кўрилмаган даражада ўсиб борди. Бу жараён олтинларни сақлаш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор муаммоларни келтириб чиқара бошлади. Буларни бартараф этиш мақсадида олтинларни сақлаб бериш эвазига даромад олувчилар пайдо бўлди29. Олтин сақловчилар аста – секинлик билан одамларнинг ишончига кириб бориши натижасида кишилар вақтинчалик бўш олтин тангаларини маълум ҳақ тўлаш эвазига уларга топшира бошлади. Олтин сақловчи олтинларни сақлар, уларнинг хавфсизлигига жавобгар эди, шунингдек, кимга, қачон ва қанча олтин керак бўлса тегишли ёзувларни (олтинни олганлигини тасдиқловчи тилхатлар) юритган ҳолда бера бошлади.
“А” шахс “Б” шахсга сотиб олган товари учун тўлаган олтин тангани “Б” шахс ҳам ўз навбатида эҳтиёжидан ортиқча қисмини олтин сақловчига элтиб топширар эди. Бу олтин сақловчи ва олтинни сақлашга берувчилар ўртасида ўзаро ишончнинг пайдо бўлишига олиб келди. Кейинчалик олтин сақловчи одамлар орасида танилиб, ишончга кира бошлаганларидан сўнг одамлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган олтинни олмасдан, товар ва маҳсулот учун сотувчига тилхатларнинг ўзини тўлов воситаси сифатида бера бошлади. Ўз навбатида сотувчи ушбу тилхатларни тўлов воситаси сифатида қабул қилди, зарур ҳолларда ушбу тилхат асосида олтин сақловчидан керакли миқдордаги олтинларни олди, ёки учинчи шахсга тўлов воситаси сифатида ўтказиб юборди. Шу тариқа муомалада қоғоз пуллар пайдо бўлди.
Бу жараён шу даражада ривожланиб кетдики, барча таниқли ва етарли даражада ишончга эга бўлган олтин сақловчиларнинг тилхатлари муомалада тўлов воситасини бажара бошлади. Дастлаб муомалага чиқарилган қоғоз пуллар тўлиғича олтин билан таъминланган эди. Кейинчалик эса олтин сақловчининг касодга учраши, ёки одамларнинг ишончини суистеъмол қилиши натижасида муомалада таъминланмаган қоғоз пуллар пайдо бўла бошлади. Натижада ушбу пуллар олтин сақловчиларга тақдим этилганда улар бунинг эвазига олтин тангалар беришдан бош тортди. Буларнинг барчаси мамлакатда пул муомаласини издан чиқиши оқибатида хўжалик юритиш ва ҳисоб – китобларни амалга оширишда таназулликларни келтириб чиқарди. Айнан шу жараёнда давлат қоғоз пулларни тартибга солиш ва ягона эмиссия қилишни ўз қўлига олди. Бунинг учун алоҳида давлат банки, яъни Марказий банкни ташкил этди, унга муомалага қоғоз пулларни чиқариш, пул муомаласини тартибга солиш вазифалари юклатилди. Тижорат банклари эса, муомалага нақд пулларни эмиссия қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, мижозларга банк хизматларини кўрсатадиган тижорат муассасаларига айлантирилди.
Англияда қоғоз пуллар 1817–1843 йилларда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган, 1813 йилда Англия Банки ўз банкнотасини муомалага чиқарди. 1844 йилдан бошлаб эса тижорат банкларига пулни эмиссия қилиш бекор қилинди ва Р.Пилнинг қонунига асосан Англия Банкининг эмиссия ҳуқуқи жорий этилди.
Қоғоз пуллар таъминланмаган, асл қийматга эга пуллар бўлмаганлиги сабабли айрим давлатларда муомалага чиқарилган пуллар дастлабки даврларда тўлов воситаси сифатида ҳисоб – китобларда кенг қўлланилишида муаммолар учраб турган. Бунинг олдини олиш мақсадида оғир чоралар қўлланилган. Масалан, Хитойда қоғоз пулнинг ўзига уни тўлов воситаси сифатида қабул қилмаган шахснинг боши кесилиши қайд этилган, Францияда 25 йил қамоқ жазоси, баъзи ҳолларда ўлим жазоси ҳам қўлланилган. Англияда чиқарилган қоғоз пулларни тўлов воситаси сифатида қабул қилмаган кишиларни давлатга қарши хиёнат даражасигача олиб чиқилган.
Давлат томонидан эмиссия қилинган қоғоз пуллар бевосита ва билвосита таъминланган эди. Бевосита таъминлангани олтин тангалар билан, давлатнинг солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни шу қоғоз пулларда қабул қилиши билвосита таъминланганлиги сифатида белгилаб қўйилди.
Иқтисодий адабиётларда “эмиссия қилиш” ва “муомалага пул чиқариш” тарзидаги маъноси бир – бирига яқин бўлган иқтисодий терминларни учратамиз. Бироқ бу икки иқтисодий термин маъноси ва иқтисодиётга таъсири жиҳатидан бир – биридан тубдан фарқ қилади.
Нақд пулларни муомалага эмиссия қилиниши иқтисодиётда пул массасининг ҳажмини оширади. Бу ишни мамлакат Марказий банки амалга оширади. Муомалага нақд пулларни чиқариш эса мавжуд пул массаси ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда тижорат банклари томонидан амалга оширилади.
Мамлакатда иқтисодий инқирозлар, табиий офатлар ва урушлар рўй берганда давлатнинг харажатлари жуда ортиб кетарди. Ушбу харажатлар давлатнинг топшириғи билан муомалага чиқариладиган қўшимча пул эмиссияси орқали ҳал этилар эди, бу ўз навбатида қоғоз пулларнинг қадрсизланишига ва пул муомаласининг издан чиқишига олиб келарди.
Шунинг учун ҳам қоғоз пуллар асл қийматга эга бўлмаган, ўринбосар пуллар ҳисобланиб, уларни доимий равишда тартибга солиб бориш ва тегишли назоратни амалга оширишни талаб этади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish