Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Товар хўжалиги шароитида пулнинг роли



Download 6,76 Mb.
bet16/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

1.6. Товар хўжалиги шароитида пулнинг роли

Жамиятда меҳнат тақсимоти ва ишлаб чиқариш жараёнининг мавжудлиги иқтисодий ҳаётда пулнинг роли доимо ошиб бораверади. Биргина меҳнат тақсимотига эътибор қаратадиган бўлсак, компания ёки фирма бирор нарсани ишлаб чиқариш ёки хизмат турини кўрсатиш учун зарур хом – ашё ва материалларни олиш мақсадида бир неча хўжалик юритувчи субъектлар билан иқтисодий алоқаларни ўрнатади, ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатиш жараёнида иштирок этаётган ходимларнинг меҳнати учун ҳақ тўлайди ва бошқа қатор ишларни амалга оширади. Буларнинг барчаси томонлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорлик асосида амалга оширилади. Мана шу иқтисодий ҳамкорлик ва манфаатдорликни амалга оширишнинг иқтисодий механизми сифатида пулнинг роли алоҳида аҳамият касб этади.


Бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан бири ҳар қандай фаолиятнинг асосида иқтисодий манфаатдорлик ётади. Ишлаб чиқарувчи корхона, ташкилот ёки фирма яратаётган товар ёки хизматларни шахсий истеъмоли учун эмас, балки бозорда сотиш орқали тегишли иқтисодий фойда кўриш илинжида ишлаб чиқаради. Бу ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасида товар – пул муносабатларини вужудга келтиради, ушбу муносабатда пул ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўратасида айирбошлаш воситаси сифатида муҳим рол ўйнайди.
Бу ерда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида айирбошланадиган товар ёки маҳсулотнинг баҳоси муҳим роль ўйнайди. Уларнинг баҳоси бозордаги талаб ва таклиф асосида пулда ифодаланади. Пулнинг ролини амал қилишида баҳо муҳим иқтисодий механизм ҳисобланади, товар ва хизматлар баҳосига қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан, товар ва хизматларнинг сифати, унга бўлган талаб даражаси, сотиб олувчининг тўлов қобилияти ва бошқа қатор омиллар шулар жумласидандир.
Ҳақиқатда ҳам юқорида қайд этилган жараёнларни ташкил этишда пулнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, пулнинг товар хўжалиги шароитида амал қилишининг самарадорлигини ошишига қатор омиллар таъсир қилади. Хусусан улар қуйидагилардан иборат.
1. Иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги. Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги аҳолининг истеъмол товарлар ва хизматларга бўлган талабини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондириш имкониятини беради. Бу бозор иқтисодиёти шароитида жуда муҳим ҳисобланади. Биринчидан, импорт ҳажмини қисқартириш асосида хорижий валюталарни четга чиқиб кетишининг олдини олади. Иккинчидан, миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан барқарорлигини оширади.
2. Марказий банкнинг мустақиллигини таъминланганлиги. Маълумки, Марказий банкнинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган, ушбу мақсадни самарали амалга ошириш учун Марказий банк ҳукумат ва давлат бошқарув органлари босимидан ҳоли бўлиши лозим. Акс ҳолда миллий валютанинг барқарорлиги заифлашади ва унинг халқ хўжалигидаги роли пасаяди.
3. Аҳоли ва мижозларнинг банк тизимига ишончининг мустаҳкамлиги. Мамлакат аҳолиси ва мижозларнинг банк тизимига бўлган ишончининг юқорилиги пулнинг ролига бевосита ва билвосита таъсир қилади. Чунки аҳоли ва мижозларнинг банкларга нисбатан ишончининг юқорилиги уларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини банкларга муддатли омонат сифатида қўйишга ундайди. Бу эса пулнинг жамғарма воситаси ва тўлов воситаси ролини оширади, шу билан бирга, биринчидан, пул эгаларига қўшимча даромад келтиради, иккинчидан, банкларнинг реал секторни кредитлаш имкониятларини оширади. Буларнинг барчаси товар хўжалиги шароитида пулнинг ролини ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
4. Инфляция даражасининг тегишли меъёрларда сақлаб турилиши. Миллий валютанинг инфляция даражаси халқаро амалиётда қабул қилинган меъёрлардан ортиб кетиши унинг иқтисодиётдаги ролига салбий таъсир кўрсатади. Инфляция даражаси юқори бўлган шароитда аҳолининг реал даромадлари пасаяди, кредит муассасаларида узоқ муддатли омонатлар ҳажми қисқаради, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки ўзаро олиб сотиш йўли билан даромад излаш пайига тушиб қолади. Натижада аҳолининг истеъмол товарларга бўлган талаби маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан эмас, балки импорт ҳисобидан қондирилади. Буларнинг барчаси миллий валютанинг иқтисодиётдаги ролини пасайишига олиб келади. Энг муҳими, товар-пул муносабатлари мавжуд шароитда инсонлар меҳнатининг маҳсули пулда ўлчанади. Бир инсон меҳнатини бошқа бир инсон меҳнати натижасига таққослаш имкониятига эга бўлади.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish