Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet4/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Айирбошлаш – бу кишиларнинг истак – хоҳишлари ва эҳтиёжлари маҳсули сифатида амалга ошириладиган жараён бўлиб, бунинг натижасида, томонлар эҳтиёжини қондириш мақсадида ихтиёридаги меҳнат маҳсулидан воз кечиб, зарур бўлган бошқа меҳнат маҳсули ўрнига беришдир. Айирбошлаш кишининг эҳтиёжи бўлган буюмга эга бўлиш имкониятини берадиган жараёндир.
Демак, айирбошлаш “А” ва “Б” томонлар ўртасидаги ўзаро келишув натижасида содир бўладиган жараён бўлиб, “А” ўзига тегишли товар ёки хизматини “Б” томоннинг товар ёки хизмати учун беришдир. Модомики, ушбу алмашув жараёни икки томонга ҳам иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлиб, “А” томон воз кечган товар ёки маҳсулот ўрнига ўзи учун зарур бўлган, ундан ҳам фойдалироқ товар ёки хизматни олади.
Шунингдек, натурал хўжаликнинг ривожланиб бориши, жамиятда меҳнат тақсимотини шаклланишига олиб келган. Вақт ўтиши билан одамлар ўртасида маҳсулот айирбошлаш жараёни ривожланиб, ишлаб чиқаришнинг ихтисослашув жараёни рўй бера бошлаган. Хусусан, пулнинг вужудга келишида чорвачиликнинг деҳқончиликдан ажралиб чиқиши, кейинчалик ҳунармандчиликнинг шаклланиши жуда муҳим аҳамият касб этди. Ушбу даврда, одамлар ўртасида маҳсулотларни фаол айирбошлаш жараёни бошланди. Ўша даврдаги айирбошлаш муносабатларини фаоллашишига асосий омиллар сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

  • ишлаб чиқаришнинг натурал хўжалик шаклидан товар ишлаб чиқариш даврига ўтиши;

  • ишлаб чиқарувчи субъектларнинг бир – бирига ўзаро боғлиқлигининг вужудга келиши;

  • айирбошлаш жараёнида товарлар эквивалентлигининг таъминланганлиги.

Иқтисодий адабиётларда пулнинг вужудга келишини ёритишда асосий эътибор, унинг қиймат шаклининг ривожланиш эволюциясига қаратилади. Чунки, пулнинг вужудга келишида унинг қиймат шакллари жуда муҳим ўрин тутади. Пулнинг қиймат шакллари, асосан, бешта кўринишдан иборатлиги эътироф этилиб, улар қуйидагилардан иборат.
1.Қийматнинг оддий шакли. Қийматнинг ушбу шакли натурал хўжалик тузумига хос бўлиб, маҳсулотларнинг ортиқчалиги вақти – вақти билан вужудга келган шароитда амал қилган. Қийматнинг оддий шаклида ишлаб чиқариш ҳажмининг пастлиги, яратувчи ва олувчининг манфаатлари доимо ҳам бир – бирига мос келмаган айирбошлаш жараёнида маълум товарларгина иштирок этган.
Ушбу даврда одамлар ўртасида вужудга келган айирбошлаш муносабатларининг вужудга келишига ортиқча маҳсулотни бузилмаслиги ва туриб қолмаслигининг олдини олишга бўлган эҳтиёж туртки бўлган. Масалан, бир қоп дон = битта қўйга алмашилган ва ҳ.к. Бу жараён баъзи иқтисодий адабиётларда “қийматнинг тасодифий шакли” деб ҳам таъкидланади, чунки бу жараёнда асосий эътибор товарнинг истеъмол қийматига қаратилган. Асосий мақсад товарнинг қиймати эмас, балки унинг истеъмол қийматига қаратилган.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish