Узбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни, «Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини жорий этиш тўгрисида»ги Қонуни, ўзбек тилининг асосий имло қоидалари



Download 115 Kb.
bet1/4
Sana05.06.2022
Hajmi115 Kb.
#637481
  1   2   3   4
Bog'liq
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни, «Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини жорий этиш тўгрисида»ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”


Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни, «Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини жорий этиш тўгрисида»ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” каби давлат хужжатларида ўзбек тилини Давлат тили сифатида ўқитиш масалалари бўйича маълумот тўплаш
Режа:

  1. Давлат тили мақоми, унга бўлган эҳтиёж тўғрисида (икки тиллилик, метрополия тили тушунчаларининг келиб чиқиши сабаблари).

  2. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилиниши, унинг аҳамияти, мақсад ва вазифалари, бажарилиши.

  3. Ўзбек тили ўқитувчиларининг долзарб вазифалари ҳақида.

  4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» нинг яратилиши

Давлат тили мақоми тўғрисида гапиришдан аввал бу тушунчанинг моҳияти, аҳамияти, дунё халқлари ҳаётида қандай ўрин олганлиги ҳақида фикр юритиш тўғри бўлади. Чунки дунё миқёсида икки тиллилик, метрополия тили каби тушунчаларни билиб олиш ҳам давлат тили мақомининг аҳамиятини тушуниб олиш учун туртки бўлади.


Дунёда икки тиллилик амалда бўлган давлатлар ҳам бор. Бундай давлатларда барча расмий ишлар икки тилда, яъни миллий тил ва иккинчи тилда олиб борилади. Бу, албатта, миллий тил мавқеининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Айрим давлатларда эса миллий тилнинг мавқеи бутунлай пасайиб, иккинчи тил асосий бўлиб қолган. Бундай давлатлар мустамлака давлатлар бўлиб, уларда миллий тилнинг ўрнини давлат тили сифатида мустамлакачи давлатнинг тили эгаллагани маълум. Бир мамлакатда мустамлакачи давлатнинг тили расмий тил бўлиб, у давлат тили мақомига эга бўлса, у тил метрополия тили деб юритилади. Масалан, Африка, Ўиндистон, Жазоир каби давлатларда метрополия тили ҳукмрон. Бунинг сабаблари турлича. Африкада аҳолининг маърифий қолоқлиги, элатларнинг кўплиги, уларнинг халқ сифатида бирлашмагани, қабила, элат тилларида адабиёт, адабий тилнинг йўқлиги сабаб бўлган. Ўиндистонда эса бошқача вазият. Чунки Ўиндистон ўзининг тарихи, ёдгорликлари, адабиёти билан жаҳон миқёсида машҳур. Аммо ҳинд тили инглиз тилидан ҳам қадимийроқ тарихга эга бўлишига қарамай, у ерда инглиз тили ҳукмрон. Унда умумҳиндистон тили деб хинду тили эълон қилинган бўлса ҳам, ҳар бир штатда яшовчи аҳоли уни қабул қилмаган. Иккинчидан, бу давлатда жаҳонга чиқишнинг бир йўли сифатида инглиз тили қабул қилинган. Хуллас, тил мавқеи ҳар бир давлат учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки тил жамият маънавий тараққиётининг даражасини, мавқеини кўрсатувчи омиллардандир.
Бизнинг республикамизда эса ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши жуда муҳим воқеа бўлган. Тилимизнинг софлигини сақлаш, мавқеини кўтариш ниҳоятда долзарб бўлиб турган бир пайтда бу масала таҳлил этилиб, унга давлат тили мақомини бериш тўғрисидаги Қонун қабул қилинган. Чунки ўша давр ижтимоий ҳаётимиздаги вазият, тоталитор тузумнинг тилимиз тараққиётига ҳам салбий таъсир этаётганлиги аён бўлиб қолган эди. Барча расмий ҳужжатлар рус тилида тўлдирилар, расмий йиғинлар рус тилида олиб борилар, ҳаттоки, мактабларда ҳам рус тилининг ўқитилишига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзбек миллатига мансуб кишилар ўз она тилларида эркин гаплаша олмасликлари ҳолатлари ҳам кўпайиб кетган эди. Шу ва шу каби сабаблар, умуман, тилимизга бўлган эътиборсизликнинг олдини олиш, буюк аждодларимиз, буюк тарихимиз олдидаги бурчимизни ҳис қилиш учун ҳам она тилимизнинг мавқеини кўтариш, расмий жиҳатдан унга давлат тили мақомини бериш масаласини кўтариш зарур бўлиб қолган эди.
1989 йил 21 октябрда «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг қабул қилиниши республикамиз ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга воқеа бўлди. Президентимиз И. А. Каримов таъкидлаганларидек, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг юксак маданияти ва маънавияти билан кучлидир. Тилга бўлган эътибор ҳам маънавият даражасини белгиловчи асосий омилдир. Чунки тил тарих, бугунги кун ва келажакда ўзаро боғлиқ ҳолатда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам қабул қилинган Қонун республикамиз ҳаётида тилимизнинг ижтимойи мавқеини тиклаш, унинг қўлланиш доирасини кенгайтириш ва ўрганишни изчиллик билан йўлга қўйишда катта аҳамият касб этади.
Қонуннинг 1-моддасида «ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир» деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланган бўлиб, унга сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ ҳолда амал қилишни таъминлаш вазифаси қўйилганлиги, бу вазифанинг бажарилиши давлат органлари, жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар ва ҳар бир фуқоронинг бурчи эканлиги таъкидланган.
Қонунда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши. (Атамашунослик қўмитаси ташкил этилган ва унинг фаолияти, ўзбек тилини ўргатиш масалалари билан ўқитувчилар (тингловчилар)нинг танишлик даражасини аниқлаб, уларнинг бу борадаги фикрлари тингланади).
Маълумки, ёзувнинг жамият тараққиётидаги ўрни катта. Республикамизда кирилл ёзувига асосланган ўзбек алифбоси ўрнига янги алифбони жорий этиш масаласи мустақилликка эришилгандан сўнг долзарб муаммолардан бўлиб қолди. 1993 йил 2 сентябрда «Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Таклиф этилган алифбо бир қанча муҳокамалардан сўнг ўзгартирилиб, 1995 йил 6 майда бу Қонунга айрим ўзгаришлар киритилди. 1995 йилнинг 24 августида Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги имло қоидалари тасдиқланди. Буларнинг барчаси давлат тилини ўрганиш борасида янги талабларни вужудга келтирди. Чунки тилни ёзувсиз ўрганиб бўлмайди. Янги алифбо тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ўзбек тили ўқитувчилари олдига янги вазифаларни қўйди. Бу, албатта, саводхонлик масаласи билан боғлиқ. ўқувчиларнинг мукаммал саводли бўлишлари учун, аввало, функционал саводхонлик даражасини кўтариш лозим. Бу нимадан иборат бўлишини аниқлаб олиш учун функционал саводсизлик турларини билиб олиш лозим:
- ўқилган матнни идрок эта олмаслик;
- воқеликни танқидий идрок эта олмаслик;
- бехато ёза олмаслик;
- хатосиз ўқий олмаслик;
- хатосиз гапира олмаслик;
- ўқилган ёки эшитилган нарсани тўғри тушунмаслик;
- кундалик техника воситаларидан фойдаланишни билмаслик;
- соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик.
Демак, саводхонлик деганда нафақат тўғри ёзишни билиш, балки ўқувчининг билим даражаси, савияси тушунилади. Саводхонлик даражасининг юксак бўлиши ҳар жиҳатдан она тили ва адабиёт ўқитувчиларига боғлиқ, деб ўйлаймиз. Шунингдек, бугунги кунда ўзбек тили ўқитувчиларининг олдида турган асосий вазифалар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Миллат, Ватан тушунчаларининг асл маъносини ўқувчилар онгига, қалбига сингдириш, миллий ғурурни шакллантириш ва мустаҳкамлаш.

  2. Тилимизга ҳурмат ҳиссини шакллантириш. ўқувчилар нутқида тилимиз софлигини сақлашга эришиш.

  3. ўқувчиларнинг ўз она тилимизда фикрлаб, ўз она тилимизда сўзлашларига, фикрларини мустақил баён эта олишларига эришиш.

  4. ўз тилимиз ва ўз ёзувимизнинг тарихий тараққиётини манбалар асосида тушунтириш, ўтмиш меросимизга ҳурмат билан қарашга, улардан фойдаланишга ўргатиш.

  5. Мантиқий фикрлашга, боғланишли нутқ тузишга, сўзларни тўғри, ўринли қўллашга ўргатиш.

  6. Матн тилшунослигини ўрганиш, илмий маълумотларни амалиётда қўллаш.

  7. Таълим тизимини ислоҳ қилишга қаратилган Қонун, дастур, ДТС, Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимига алоқадор қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни синчиклаб ўрганиш ва амалда уларга риоя қилиш.

  8. Таълим мазмунини янгилаш бўйича ўқув машғулотларида янги педагогик технологияларни қўллаш, ишлаб чиқиш ва бунинг натижасида тил таълими сифатини яхшилаш.

  9. ўқувчиларнинг саводхон бўлишларига эришиш.

  10. Давлат тилига бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида мактабларда «Давлат тили амалда», «Ёш тилшунослар» каби тўгараклар ташкил этиб, уларда ўзбек тили тарихи, бугуни ва келажагига алоқадор фикрларни муҳокама қилиш, Қонунда белгиланган вазифаларни бажариш.




Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish