Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ ВАЛЮТА ТИЗИМИ ВА ПУЛНИНГ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРДАГИ ҲАРАКАТЛАРИ



Download 6,76 Mb.
bet138/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

19 – БОБ
ВАЛЮТА ТИЗИМИ ВА ПУЛНИНГ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРДАГИ ҲАРАКАТЛАРИ




19.1. Валюта тизими ва унинг элементлари

Халқаро валюта муносабатларининг ривожланишида мамлакатлар ўртасида халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, халқаро бозорларнинг пайдо бўлиши, хўжалик юритишнинг халқаро тизимини шаклланиши ва халқаро иқтисодий алоқаларнинг глобаллашуви ҳамда интернационаллашуви асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади.


Халқаро валюта муносабатлари халқаро ижтимоий – иқтисодий муносабатларни ривожланиши билан бевосита боғлиқ. Халқаро такрор ишлаб чиқариш ва валюта муносабатлари ўртасида бевосита ва қарама– қарши алоқа мавжуд бўлиб, улар халқаро даромадли товарлар, молиявий капитал ва хизматларни айирбошлаш жараёнида намоён бўлади.
Мамлакатлар ўртасида валюта муносабатларининг ҳолати миллий ва халқаро иқтисодиётнинг ривожланиши, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий муҳит, шунингдек, бошқа қатор омиллар билан баҳоланади.
Халқаро иқтисодиётнинг глобаллашуви ва интернационаллашуви шароитида ички ишлаб чиқариш жараёнлар ташқи омилларга боғлиқ бўлиб қолади. Жумладан, халқаро ишлаб чиқариш, савдо, фан ва техника тараққиёти, хорижий капиталнинг миграцияси каби бошқа жараёнлар валюта муносабатлари орқали тартибга солиб борилади. Халқаро валюта муносабатларининг заифлашуви, жаҳон молиявий инқирозлари маҳаллий ва халқаро даражадаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига салбий таьсир кўрсатади.
Мамлакатлар ўртасида халқаро ижтимоий – иқтисодий муносабатлар – нинг ривожланиши халқаро валюта муносабатларининг шаклланиши ва мазмунан ривожланиб, такомиллашиб боришига замин яратди. Бу ўз навбатида валюта тизимини шаклланишига хизмат қилди.
Валюта тизими – валюта муносабатларини ташкил этиш ва тартибга солиш шакли бўлиб, махаллий қонунчилик ёки халқаро келишув асосида мустаҳкамланади. Халқаро иқтисодий адабиётларда – миллий, халқаро ва ҳудудий валюта тизимлари мавжудлиги эътироф этилади.
Дастлаб миллий валюта тизимлари вужудга келган. Миллий валюта тизимлари халқаро амалиётдаги нормаларни инобатга олган ҳолда маҳаллий қонунчилик ҳужжатлари асосида тартибга солинади. Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимини ташкил этиб, эркин равишда мамлакат ҳудудидан ўзга ҳудудларда тўлов воситасини бажариши мумкин. Бунинг учун қатор омиллар мавжуд бўлиши лозим. Хусусан, миллий иқтисодиётнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги таьминланган бўлиши, миллий валютани сотиб олиш қобилияти мустаҳкам бўлиши, мамлакат жаҳон хўжалигида юқори мавқие ва рейтингга эга бўлиши кабилар шулар жумласидандир.
Халқаро валюта тизимининг вужудга келишининг асосини мамлакатларнинг миллий валюта тизими ташкил этади ва мамлакатлар ўртасида ўзаро келишувлар асосида мустаҳкамланади. Дастлабки халқаро валюта тизмининг вужудга келиши 1850 йилларга тўғри келади. Халқаро валюта тизимининг барқарор самарали амал қилиши, унинг тегишли тамойилларига риоя этилиши, мамлакатлар ўртасида сиёсий иқтисодий барқарорлик таъминланишини талаб этади, акс ҳолда халқаро валюта тизими вақти – вақти билан инқирозга учрайди, бунинг натижасида амалдаги валюта тизими барҳам топиб, унинг ўрнига янгиси ташкил топади.
Миллий ва халқаро валюта тизимининг амал қилиши, уларнинг элементларида намоён бўлади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish