Савдо қоидаларининг бузилиши. Мазкур ҳолат банк инқирозларини бошидан кечирган деярли барча мамлакатларда кузатилди. Экспорт таркибида асосий ўрин эгалловчи моддалар бўйича нархларнинг кескин тушиши экспорт қилувчи корхоналар ва уларга хизмат кўрсатувчи банклар фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатди.
Хорижий инвестицияларни жалб этишда моливий бозорларни либерализациялаш. Мазкур ҳолатнинг барча ижобий томонларини ҳисобга олган ҳолда яна шуни таъкидлаш мумкинки, Лотин Америкаси (80-90 йилларнинг биринчи ярми) ва Жанубий-Шарқий Осиё (1997-1998 йй.) мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатадики, қисқа муддатли спекулятив пуллар ва портфель инвестициялар молиявий тизимнинг фоиз ставкалари ва валюта курслари тебранишларига бўлган таъсирчанлигини оширади. Шунингдек, хорижий инвестицияларнинг чиқиб кетиши иқтисодиётни танг аҳволга келтириб қўяди.
Фиксирланган валюта курси. Бундай шароитда мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида валюта курсини сунъий равишда ушлаб турилиши Марказий банк валюта заҳиралари камайишига сабаб бўлади. Ташқи қарзлар билан боғлиқ ҳисоб-китобларда муаммолар кўчайиб, параллел валюта бозори вужудга келади. Бу эса, ўз навбатида фоиз ставкаларининг ошиши ва қарздорлар тўловга лаёқатлилигининг ёмонлашувига олиб келади.
Юқорида қайд этиб ўтилганлардан келиб чиқиб, банк тизимида инқирозни вужудга келтирувчи турли омилларнинг таъсир даражасини қуйидаги жадвал маълумотлари орқали ёритиб ўтамиз.
Банк инқирозларини вужудга келтирувчи омилларнинг таъсир даражаси86
№
Банк инқирози омиллари
Таъсир даражаси, %
1.
Назорат ва тартибга солишга оид камчиликлар
90
2.
Банк менежментига оид камчиликлар
69
3.
Савдо қоидаларининг бузилиши
69
4.
Иқтисодий турғунлик(танглик)
55
5.
Сиёсий аралашув
40
6.
Афилланган шахсларга кредитлар
31
7.
Спекулятив “пўфак(кўпик)лар”
24
8.
Фирибгарлик
21
9.
Давлат корхоналарини кредитлаш
21
10.
“Голланд касаллиги”
14
11.
Капиталнинг чиқиб кетиши
7
12.
Суд тизимида мавжуд муаммолар
7
13.
Омонатчилар томонидан банклардан депозитларни олишнинг фаоллашуви
7
К.В.Рудый томонидан амалга оширилган тадқиқотларга кўра банк инқирозларининг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилардан иборат87:
- қадрсиз миллий валюта;
- долларизация даражасининг юқорилиги;
- катта миқдордаги ташқи қарз;
- юқори бюджет дефицити;
- ЯИМ ўсиш суръатининг пастлиги;
- банкларни тартибга солишнинг заифлиги;
- молиявий бозорларнинг ривожланмаганлиги ва ихтисослашган молия-кредит муассасалари.