Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet137/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Бобга оид саволлар
1. Банк инқирозлари келиб чиқиш сабаблари хусусидаги илк назарий қарашлар ҳақида сўзлаб беринг?
2. Банк инқирозлари келиб чиқиш сабаблари хусусидаги кейинги назарий қарашлар ва уларнинг илк назарий қарашлардан фарқлари нималардан иборат?
3. Америкалик иқтисодчи олимлар Кармен М. Рейнхарт ва Кеннет С. Рогофф банк инқирозлари келиб чиқишининг илк сабаблари сифатида қандай омилларни келтириб ўтади?
4. Тарихда хорижий капитални жалб этиш билан боғлиқ банк инқирозларининг асосий сабаблари нимада?
5. Банк инқирозлари келиб чиқишида ҳаддан ортиқ кредит экспансияси омили хусусида сўзлаб беринг?
6. Банк инқирозлари келиб чиқишида инфляция омили хусусида сўзлаб беринг?
7. Банк инқирозлари келиб чиқишида товар, молиявий активлар нархлари ва фоиз ставкаларининг кескин тебраниши омили хусусида сўзлаб беринг?
8. Банк инқирозлари келиб чиқишида савдо қоидаларининг бузилиши омилининг таъсири қандай?
9. Банк инқирозлари келиб чиқишида фиксирланган валюта курси омилининг таъсири қандай?
10. К.В.Рудый банк инқирозларининг келиб чиқиш сабаблари сифатида қандай омилларни кўрсатиб ўтади?
11. Банк инқирозларининг сальбий оқибатлари нималардан иборат?
12. Банк инқирозларининг қандай турлари мавжуд бўлиб ҳисобланади?
13. Яширин инқироз нима?
14. Инқирознинг очиқ шакли нима?
15. Тизимли банк инқирози нима?
16. Тизимли банк инқирозларининг келиб чиқиш омиллари нималардан иборат?
17. Тизимли банк инқирозларини бошқаришнинг “Стандарт моделлари” қандай босқичлардан ташкил топган?
18. Тизимли банк инқирозларини бошқаришнинг “Стандарт моделлари” 1-босқичи ҳақида сўзлаб беринг?
19. Тизимли банк инқирозларини бошқаришнинг “Стандарт моделлари” 2-босқичи ҳақида сўзлаб беринг?
20. Тизимли банк инқирозларини бошқаришнинг “Стандарт моделлари” 3-босқичи ҳақида сўзлаб беринг?
21. Қарз барқарорлиги қандай кўрсаткичларга боғлиқ?


Бобга оид тестлар
1. Банк инқирозлари келиб чиқишининг илк назарий қарашлари асосий мазмун-моҳияти тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А. банкларнинг тўлов қобилиятига эга эмаслиги
Б. макроиқтисодий танглик
В. омонатчилар томонидан ваҳима қилиш натижасида пул маблағларини банклардан ёппасига олиш
Г. бюджет дефицити


2. Банк инқирозларининг макроиқтисодий нуқтаи-назардан келиб чиқиши асосан қандай муаммоларга боғлиқ?
А. микроиқтисодий ҳолат, ички молиявий бозордаги ҳолат ва миллий валюта элементлари
Б. Халқаро молия институтлари молиявий ҳолати, халқаро биржалар ва валюта бозори
В. иқтисодий интеграция, доллларизация ва маҳаллийлаштириш
Г. нобарқарор макроиқтисодий сиёсат, глобал молиявий шарт-шароит ва валюта курси


3. Америкалик иқтисодчи олимлар Кармен М. Рейнхарт ва Кеннет С. Рогофф банк инқирозлари келиб чиқишининг илк сабаблари сифатида қандай омилларни кўрсатиб ўтадилар?
А. депозит инқирозлари
Б. кредит инқирозлари
В. капитал инқирозлари
Г. суғурта инқирозлари

4. 1980 йилларда Лотин Америкаси мамлакатларида банк инқирозлари вужудга келишининг асосий сабаблари нимада?


А. Ғарб банкларидан қарз маблағларини жалб қилиш
Б. Ғарб банкларига қарз маблағларини ажратиш
В. Ғарб банклари активлари қийматининг пасайиши
Г. АҚШ банкларидан қарз маблағларини жалб қилиш


5. Япония, Лотин Америкаси ва Жанубий-Шарқий Осиё тажрибаси кўрсатганидек кредитлар ўсиш суръати ЯИМ ўсиш суръатидан неча баробар кўп эканлиги кузатилса банк инқирози юзага келаётганлигидан далолат беради?
А. беш баробар
Б. тўрт баробар
В. уч баробар
Г. икки баробар


6. Банк инқирозларида аҳоли томонидан банкларда жамғаришга бўлган мойилликнинг пасайиши қандай иқтисодий омил натижасида юзага келади?
А. кредит экспанцияси
Б. бюджет дефицити
В. инфляция
Г. савдо қоидаларининг бузилиши


7. 1980 йиллар бошларида ривожланаётган мамлакатларда юз берган банк инқирози қандай омиллар билан боғлиқ?
А. олтин ва импорт товарлари нархининг ошиши
Б. давлат облигациялари ва тўлов балансининг заифлашиши
В. АҚШ долларининг девальвацияси
Г. нефть ва бошқа асосий экспорт товарлари нархининг тушиб кетиши

8. Банк инқирозининг биринчи тури.................?


А. макроиқтисодий даражадаги инқироз
Б. микроиқтисодий даражадаги инқироз
В. юқори инфляция инқирози
Г. иқтисодиётни демонетизация қилиш


9. Банк инқирозининг иккинчи тури.................?
А. макроиқтисодий даражадаги инқироз
Б. микроиқтисодий даражадаги инқироз
В. юқори инфляция инқирози
Г. молия-бюджет тизимининг нобарқарорлиги


10. Банк инқирозининг қайси тури молия-бюджет тизимининг нобарқарорлиги, юқори инфляция ва иқтисодиётни демонетизация қилиш каби хусусиятлар билан ҳарактерланади?
А. биринчи тури
Б. иккинчи тури
В. биринчи ва иккинчи тури
Г. учинчи тури


11. Банк инқирозининг қайси шаклида банкларнинг кўпчилик қисми тўловга лаёқатсиз бўлсаларда фаолиятларини давом эттираверадилар?
А. инқирознинг очиқ шакли
Б. тизимли банк инқирози
В. яширин инқироз
Г. глобал банк инқирози


12. Банклардан ёппасига омонатларни олиш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар банк инқирозининг қайси шаклига хос?
А. тизимли банк инқирози
Б. яширин инқироз
В. глобал банк инқирози
Г. инқирознинг очиқ шакли


13. Банк тизимининг аксарият қисми тўловга лаёқатсизлигини англатадиган инқироз банк инқирозининг қайси шаклига хос?
А. яширин инқироз
Б. тизимли банк инқирози
В. глобал банк инқирози
Г. инқирознинг очиқ шакли


14. Инқирозларни бошқаришнинг “Стандарт моделлари”да 1-босқичнинг асосий йўналиши тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А. вазиятни стабиллаштириш ва жамоатчилик ишончини тиклаш
Б. бюджет харажатларини минималлаштириш
В. ҳаракатсиз (тақдим этилмаган) кредитларга рухсат бериш
Г. бюджет харажатларини максималлаштириш


15. Инқирозларни бошқаришнинг “Стандарт моделлари”да 2-босқичнинг асосий йўналиши тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А. вазиятни стабиллаштириш ва жамоатчилик ишончини тиклаш
Б. бюджет харажатларини минималлаштириш
В. ҳаракатсиз (тақдим этилмаган) кредитларга рухсат бериш
Г. бюджет харажатларини максималлаштириш


16. Инқирозларни бошқаришнинг “Стандарт моделлари”да 3-босқичнинг асосий йўналиши тўғри кўрсатилган қаторни аниқланг?
А. вазиятни стабиллаштириш ва жамоатчилик ишончини тиклаш
Б. бюджет харажатларини минималлаштириш
В. ҳаракатсиз (тақдим этилмаган) кредитларга рухсат бериш
Г. бюджет харажатларини максималлаштириш

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish