Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,76 Mb.
bet136/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Яширин инқироз (bank distress). Бундай шароитда банкларнинг кўпчилик қисми тўловга лаёқатсиз бўлсаларда фаолиятларини давом эттираверадилар.
Инқирознинг очиқ шакли (bank runs). Бунга Буюк Депрессия вақтидаги банк ваҳимаси, банклардан ёппасига омонатларни олиш билан боғлиқ бўлган ҳолатларни айтиш мумкин.
Тизимли банк инқирози (Systemic Banking Crises). Бу эса, ўз навбатида банк тизимининг аксарият қисмини тўловга лаёқатсизлигини англатади. Шунингдек, К.В.Рудый хорижий тадқиқот натижаларини умумлаштирган ҳолда банк инқирозларининг қуйидаги турларини келтириб ўтади90:
- кредит жараёни фунционал ҳолатининг бузилиши натижасида юзага келади банк инқирозлари;
- қарз ва валюта муаммолари билан боғлиқ банк инқирозлари;
- банк эпидемияси (ҳар хил каналлар орқали тарқалувчи, мисол учун, хорижий капитал ҳаракати).


18.3. Тизимли банк инқирозлари ва уларни
бошқариш йўналишлари
Халқаро валюта фонди экспертларининг Аргентина, Шарқий Осиё, Эквадор, Мексика, Туркия ва Венесуэладаги тизимли банк инқирозлари асосида келтириб ўтилади. Ушбу мамлакатларда банк инқирозлари макроиқтисодий ва микроиқтисодий омиллар таъсири остида келиб чиққан. Шунингдек, мазкур инқирозлар 1990 йиллар охирида Осиё мамлакатлари банкларида рўй берган инқирозларда учрамайдиган янги кўринишдаги муаммоларни намоён қилди.
Тизимли банк инқирозлари банк тизимининг сезиларли қисмига бўлган ишончнинг йўқолиши, реал иқтисодиёт учун сезиларли даражада салбий таъсир этувчи жиддий хавф ҳамда тўлов тизими ва кредитлар оқимидаги хатоликлар, шунингдек активлар қийматининг ўзгаришидир.
Тизимли банк инқирозларининг келиб чиқиш омиллари қуйидагилардан иборат:
- келиб чиқишидан қатъий назар бир, бир нечта ёки барча банкларда инқироз ликвидлилик муаммоси тарзида шаклланади;
- ликвидлилик ва депозитларни олиш асосий муаммоларнинг белгилари сифатида намоён бўлади;
- сабаб сифатида макроиқтисодий ва микроиқтисодий ёки уларнинг иккаласи ҳам кўрсатилиши мумкин.
Шунингдек, тизимли банк инқирозларининг микроиқтисодий омиллари банклар фаолиятини назорат қилиш амалиёти ва норматив меъёрларнинг талаб даражасида бўлмаганлигида намоён бўлади. Уларда бўш кредитлаш амалиёти, рискларни назорат қилиш тизимининг заифлиги ва баланс дефицитини келтириб чиқариш (мувозанатсизлик, активлар назорати талаб даражасида бўлмаганлиги) каби ҳолатлар кузатилади.
Макроиқтисодий дисбаланс банк тизимига бўлган босимни кўчайтиради. Унинг таъсири банклар баланси тузилишига боғлиқ, яъни:
- давлатга катта таъсир қилиш;
- юқори долларизация;
- хеджирланмаган қарздорлар;
- юқори ва нобарқарор фоиз ставкалари.
Инқирозларни бошқаришнинг “Стандарт моделлари” қуйидагилардан иборат:
1-босқич. Инқирозни ўз ичига олади.
2-босқич. Банкни реструктуризациялаш.
3-босқич. Йўқотилган активларни бошқариш.
1-босқичнинг асосий йўналиши вазиятни стабиллаштириш ва жамоатчилик ишончини тиклашдан иборат. Бунда банк ликвидлилигини таъминлашга бўлган эҳтиёжни қондиришда тезкор равишда ликвидлиликни таъминлашга ёрдам кўрсатиш ва ортиқча ликвидлилик стерилизация қилиниши керак. Шунингдек, инқироз сабабларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш керак. 1-босқичда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
- омонатчилар манфаатларини ҳимоя қилиш;
- ишончли макроиқтисодий сиёсатни ташкил этиш;
- капитал чиқиб кетишини чеклаш бўйича чораларни белгилаб олиш;
- фаолиятини қайт тиклаш имкониятига эга бўлмаган муассасаларни тугатиш;
- ўрта муддатли реструктуризация дастурини қабул қилиш;
- ишончни тиклаш учун сиёсат юритишда шаффоф бўлиш;
- агарда юқорида кўрсатилган чораларнинг барчаси самарасиз якун топса, охирги чора сифатида административ(маъмурий) чораларни қўллаш керак.
2-босқичнинг асосий йўналиши бюджет харажатларини минималлаштириш орқали секторлар давомийлиги ва самарадорлигини тиклашдан иборат. Бунда институтционал ва ҳуқуқий тузилмалар банклар устуворлигини таъминлайдиган қонунчилик ҳужжатлари, активлар трансфери ва уларни баҳолашни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва аудит қоидаларини қабул қилишлари керак. 2-босқичда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат. Банклар диагностикасида: - бир хил мезонларни қўллаш; - ўрта муддатли мақсадларни кўзлаш(фойда олиш имкони бўлган); - махсус аудиторлар ролини кўчайтириш керак.
Барқарор ва етарли даражада капиталлашув даражасига эга бўлмаган банклар:
- вақтинчалик реструктуризация режасини ишлаб чиқиш, хусусий капитални жалб қилиш;
- интенсив ҳисобот ва мониторинг юритишни назорат қилиш керак.
Нобарқарор ва тўлов лаёқатлилигига эга бўлмаган банклар:
- тугатилиши юзасидан қисқа муддатда бир қарорга келиш;
- тугатилиши юзасидан розилик берувчи юқори ташкилотга мурожаат қилиш;
- депозитлар ишончли банкка ўтказиб берилиши керак.
Шунингдек, банклар капиталлашувида давлат маблағларидан фойдаланишни амалга ошириш керак.
3-босқичнинг асосий йўналиши ҳаракатсиз (тақдим этилмаган) кредитларга рухсат беришдан иборат.
Инқироздан кейинги даврда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
- ёппасига кафолатлар беришдан воз кечиш;
- административ(маъмурий) чоралардан воз кечиш;
- давлат(ҳукумат) мулкидан чиқиш;
- инқирознинг иккинчи тўлқинидан ҳимояланиш мақсадида корпоратив реструктуризациялашни давом эттириш лозим.
Юқорида таъкидлаб ўтилганлар билан бир қаторда, банклар учун юқори қарздорлик ва улар ваколатларининг ортиши айрим сиёсий келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.
Қарз барқарорлиги инфляция, ЯИМ ўсиш даражаси ва бюджет дефицитига боғлиқдир. Уни қуйидаги формула орқали келтириб ўтамиз.



d = (бирламчи дефицит/ЯИМ)-(сеньораж/ЯИМ)+ d(реал фоиз ставкаси-ўсиш даражаси)

Юқори ўсиш, паст инфляция ва паст бюджет дефицити шароитида қарздорлик камаяди. Юқори дефицит ва реал фоиз ставкаларининг ошиши қарздорликни оширади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни таъкидлаб ўтиш мумкин:
инқирозга қадар институтционал ва ҳуқуқий асосларни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш керак;
расмий тизимлар хавфсизлиги (ликвидлилик талаблари, депозитларни суғурталаш, каофлатлаш) пухта ишлаб чиқилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак;
мумкин қадар тезкор равишда ваколатлар беришга ҳаракат қилиш керак;
давлатнинг молия-кредит сиёсати шаффофлигини таъминлаш ва корпоратив реструктуризациялашга эътибор қаратиш лозим.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish