Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Халқаро ҳисоб – китобларнинг вужудга



Download 6,76 Mb.
bet146/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

19.4. Халқаро ҳисоб – китобларнинг вужудга
келиши ва моҳияти

Халқаро валюта ҳисоб – китобларнинг вужудга келиши ва ривожланишининг асосида мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар алмашивунинг мавжудлиги, капитал айланмасининг вужудга келиши ва унинг ҳажмини доимо ортиб бориши ётади. Халқаро ҳисоб – китоблар халқаро ташқи товар ва хизматлар айланмасини ташкил этиш, тижорат ва нотижорат операцияларни амалга ошириш, кредитлар бериш ва капитал харакатида намоён бўлади.


Халқаро ҳисоб – китоблар – турли мамлакатлар юридик ва жисмоний шахслари ўртасида иқтисодий, сиёсий ва маданий муносабатлар натижасида вужудга келадиган пуллик талаб ва мажбуриятларни тартибга солиш усулларидир. Мамлакатлар ўртасида амалга ошириладиган операцияларнинг асосий ҳажми хорижий валюталарни кўчириш, яъни халқаро ҳисоб – китоблар асосида амалга оширилади.
Халқаро ҳисоб – китобларни амалга оширишда банкларнинг хорижий мамлакатлардаги бўлимлари ёки хорижий банклар билан ўрнатилган вакиллик ҳисобрақамларидан (корреспондентлик муносабатлари) фойдаланилади. Корреспондент муносабатларда “лоро” (хорижий банкларнинг маҳаллий банклардаги), “ностро” (маҳаллий банкларнинг хорижий банклардаги) ҳисобрақамларини очиш орқали амалга оширилади. Халқаро ҳисоб – китобларда қўлланиладиган корреспондент ҳисобрақамлар очилганда банклар ўртасида ушбу ҳисобрақамлар бўйича ҳисоб – китобларни амалга ошириш тартиби, комиссион тўловларнинг миқдори, сарфланган маблағларни тўлдириш йўллари ва бошқа масалаларни бажариш ҳақида ўзаро келишув тузилади.
Банклар халқаро ҳисоб–китобларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш мақсадида ликвидли валюталарда зарур миқдордаги валюта позицияларни таминлашга харакат қилади, бунда асосий эътибор амалга ошириладиган ҳисоб–китобларни белгиланган муддат ва миқдорда тўлаб беришга қаратилади.
Халқаро банк амалиётидан маълумки, халқаро ҳисоб–китобларни амалга ошираётган банклар “ностро” ҳисобварақалари бўйича тегишли валютада даромад олиш, шунингдек, ушбу маблағларни жаҳон ссуда капитали бозорларида валютали активларга жойлаштириш мақсадида тегишли қолдиқни сақлашга ҳаракат қилади.
Халқаро ҳисоб – китобларда банкларнинг фаолияти тегишли маҳаллий ва халқаро миқиёсдаги ҳуқуқий хужжатлар асосида тартибга солинади. Халқаро жорий валюта операциялардан дунёнинг етакчи мамлакатлари миллий валютаси тўлов воситалари вазифасини бажаради. Биринчи жаҳон урушига қадар фунт стерлингда муомалага чиқарилган векселлар (тратталлар) халқаро ҳисоб–китоблар бўйича операцияларнинг 80 фоизини бажарди.
Мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимотининг кучайиши ва уларнинг иқтисодиётини ривожланишида ўзаро мутаносибликнинг вужудга келиши боис, англия фунт стерлинги халқаро ҳисоб–китоблардаги улуши 1948 йилда 40 фоизга, 1999 йиларнинг бошида эса 5 фоизга тушиб қолди.
АҚШ долларининг ташқи савдодаги улуши 1982 йилда 78 фоизга етди, 2000 йилларнинг бошида евро, япония иенаси, швецария франки ва бошқа етакчи мамлакатлар миллий валюталари халқаро тўлов воситаси сифатида фойдаланила бошланди, натижада АҚШ долларининг халқаро савдодаги улуши 55 фоизга тушди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатлар ўртасида амалга ошириладиган айрим ҳисоб – китобларда 1970 йилдан СДР (специальные прав заимствования), 2000 йилдан сўнг евро фаол қўлланила бошланди.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг ривожланиши натижасида олтинни тўлов воситаси сифатидаги роли нафақат ички ҳисоб – китоблардан, балки халқаро тўловларни амалга оширишдан ҳам сиқиб чиқарилди. Олтин стандарти энг ривожланган даврда ҳам халқаро ҳисоб–китобларда ундан тўлов балансининг пассив қолдиғини тўлашда фойдаланилди. Олтин стандартининг бекор қилиниши ва сариқ металлга кредит пулларни алмаштириш тўхтатилгандан сўнг халқаро мажбуриятларни олтинга тўлаш зарурияти йўқолди.
Бироқ, таъкидлаш жоизки, мамлакатлар ўртасида ижтимоий–иқтисодий барқарорлик бузилганда жаҳон пулини бажараётган миллий валюталарга нисбатан ишончнинг йўқолиши натижасида халқаро ҳисоб – китобларда олтиндан фойдаланиш ҳоллари амалиётдан маълум.
Масалан, иккинчи жаҳон уруши даврида халқаро ҳисоб–китобларнинг асосий қисми олтин слиткаларда амалга оширилган. Урушдан кейинги даврда (1950 – 1958 йилларда) айрим кўп томонлама ҳисоб – китоблар дастлаб 40 фоизгача, 1955 йилда 75 фоизгача олтин билан тўланган.
Замонавий шароитда мамлакатлар ўзининг тўлов баланси барқарорлигини таъминлаш мақсадида олтин захираларини дунёнинг етакчи валюталарига сотади. Бу ўз – ўзидан кўриниб турибдики, олтин халқаро ҳисоб – китобларда тўғридан – тўғри иштирок этмасдан, олтин бозорлари орқали ҳисоб – китобларни амалга оширишга эришмоқда.
Халқаро ҳисоб – китобларнинг ҳолати ва ривожланишига қатор омиллар таъсир этади. Хусусан, мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий – иқтисодий сиёсат, валюта қонунчилиги, халқаро савдони ташкил этишнинг қонун ва қоидалари, шунингдек, молия – кредит тизимининг ривожланганлик даражаси шулар жумласидандир.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish