Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

қўшимча атамаси берилади.   


Форма ясовчи қўшимча билан элементар таништириш учун булбул ва булбуллар  сўзларини маъно 
ва шакли томонидан таққослаш топширилади. Суҳбат асосида ўқувчилар маънонинг ўзгармаганини, шакли 
ўзгарганини
(-лар қўшилганини) аниқлайдилар. 
Таълимнинг бу босқичида ўқувчиларнинг морфема ҳақидаги билимлари етарли эмас, уларни
бу тушунчалар билан амалий машқларни бажариш жараёнида эндигина таништириляпти. Шунинг учун 
ўқитувчи таркиби ва ясалиш усули ўқувчиларнинг ёш хусусиятига мос бўлган сўзларни танлайди, бу
сўзларни таҳлил ва таркиб қилишни бошқаради, сўзларнинг лексик маъноси билан
морфемик таркиби ўртасидаги боғланишни ўқувчилар билиб олишларига доимий ғамхўрлик қилади.
Учинчи босқич — ўзак, сўз ясовчи ва форма ясовчи қўшимчаларнинг хусусиятлари ва тилдаги 
аҳамиятини ўрганиш методикаси. Бу босичнинг ўқув вазифасига «ўзак», «сўз ясовчи қўшимча», «форма 
ясовчи қўшимча»
1
тушунчаларини шакллантириш, сўзнинг лексик маъноси билан морфемик таркиби 
ўртасидаги боғланиш ҳақидаги тасаввурларни ўстириш, ўзакда жуфти бор жарангли ва жарангсиз ундошли
сўзларни тўғри ёзиш малакасини шакллантириш, нутқда сўз ясовчи қўшимчаси бор сўзларни онгли 
ишлатиш кўникмасини ўстириш киради. 
Бу босқичнинг вазифаси бир-бири билан маълум боғ-ланишда ҳал қилинади. Масалан, сўзда ҳар
бир морфеманинг аҳамиятини ўзлаштириш асосида ўқувчилар 
Сўзнинг лексик маъноси билан унинг морфемик таркиби ўртасидаги боғланишни билиб оладилар. Барча 
вазифалар билан жипс боғлиқ ҳолда, сўзларнинг морфемик таркибини ҳисобга олиб, улардан нутқда 
мумкин қадар  аниқ ва онгли фойдаланиш вазифаси ҳам бажарилади. 
Ўзакни ўрганишнинг хусусиятлари. «Ўзак» тушун-часини шакллантиришда ўқувчилар ўзак ўзакдош
сўзларнинг умумий қисми экани ва у барча бир хил ўзакли сўзларнинг маъносидаги умумийликни ўз ичига 
олиши билан таништирилади. 
Ўзакдош сўзларни таҳлил қилиш билан ўқувчилар сўзнинг қайси қисми шу сўзлардан 
ўзакдош сўзлар ҳосил қилаётганини тушунтиришга (бунда улар ўзакни ажратадилар), қайси қисми ҳар 
хил маъноли сўзлар ҳосил қилаётганини тушунтиришга (бунда улар сўз ясовчи қўшимчаларни
ажратадилар) ўргатилади. Бундай иазифаларни тўрри бажариш натижасида болалар ўзак на сўз 
ясовчи қўшимчанинг сўзнинг лексик маъносини ҳосил қилаётганини ролини элементар тарзда бўлса ҳам - 
тушунадилар, шунингдек, ўзак ўзакдош сўзларга асос бўладиган қисм эканини билиб оладилар. 
Ўзак устида ишлаш бу билан тугамайди, балки бошқа морфемаларни махсус ўрганишга ажратилган 
дарслар мазмуни билан ва кейинроқ сўз туркумлари ўрганилганда, сўз ясашга доир машқлар билан ҳам 
узвий боғланади. 
Сўз ясовчи қўшимчалар устида ишлаш. Бу морфемани ўрганишнинг асосий вазифаси ўқувчиларни
сўзда сўз ясовчи қўшимчанинг аҳамияти билан таништириш ва шу асосда сўз ясовчи қўшимчали сўздан 
ўз нутқида онгли фойдаланиш кўникмасини ўстириш ҳисобланади. Ўқувчилар сўз ясовчи қўшимча 
ёрдамида янги лексик маъноли сўз ясаш мумкинлигини тушуниши муҳим аҳамиятга эга.   
Сўз ясовчи қўшимчалар устида ишлаш баъзи сўз ясов-чи қўшимчанинг маъносини ва ясама сўзннпг 
грамматик белгиларини аниқлаш билан бирга олиб борилади. Сўз ясовчи қўшимчанинг маъносини 
тушунтириш унинг сўз 
ясашдаги аҳамиятини ўқувчилар англашига имкон бера-ди, уларнинг диққат-эътибори сўз ясовчи 
қўшимча ёрда-мида янги лексик маъноли сўз ясалишига қаратилади: (масалан: иш — ишчи, ишли, 
ишчан шила). Ясалган сўз 
қайси сўз туркумига киришини аниқлаш сўз ясовчи қў-шимча ёрдамида ҳар хил сўз туркумига оид 
сўзлар ясаш мумкинлиги ҳақидаги тасаввурни чуқурлаштиради. 
Сўз ясовчи қўшимчани онгли ўзлаштириш учун қуйидаги машқлар гуруҳидан фойдаланиш яхши 
натижа беради: 
Биринчи гурух машқларга ҳар хил сўз ясовчи қўшимча қўшиш билап ҳосил бўлган бир хил ўзакли
сўзларнинг маъ-но жиҳатдан фарқини қиёслашга оид вазифалар киради. Масалан, гул сўзидаи -чи, -зор  сўз 
ясовчи қўшимчалари билан янги сўз ясанг. Ҳосил бўлган сўзларни маъноси ва таркибига кўра қиёсланг. 
Уларда нима ўхшаш? Сўзнинг қайси қисми уларни маъносига кўра фарқлаяпти? Янги сўзларни 
қатнаштириб гап тузинг. 
Бу группа машқлар ўқувчиларда ўзакнинг маъносидан сўз ясовчи қўшимчаларнинг маъносини
мавҳумлаштириш кўникмасини ўстиришга қаратилади. 
Иккинчи группа машқларга бир сўз ясовчи қўшимча-ни ҳар хил сўзларга қўшишдан ҳосил
бўлган сўзларда сўз ясовчи қўшимчанинг маъносини қиёслашга оид вазифалар киради. Бундай 
машқларнинг мақсади сўз ясовчи қўшимчанинг
маъноси ҳақидаги билимни элементар тарз-да 
умумлаштириш ҳисобланади. Масалан, ишчи,сувчи, гулчи сўзларини таққослаш, маъносига кўра ўхшаш 
томонини белгилаш. (Бирор ишни, вазифани бажарадиган кишини — шахсни билдиради.) Сўзнинг 
қайси қисми бажарувчи шахс маъносини билдиряпти? ( сўз ясовчи қўшимча -чи.) 
Учинчи гуруҳга машқларга матнни лексик-грамматик ва лексик-стилистик таҳлил қилишга оид 
вазифалар киради. (Матндан ўзакдош сўзларни топиш; уларнинг маъносидаги фарқни айтиш; бу фарқ 
сўзнинг қайси қисми ёрдамида берилаётганини аниқлаш. Берилган сўзлардан намуна-дагидек гап тўзинг. 


Масалан, Овчи қуён овлади. Тракторчи ерни трактор билан ҳайдайди. Ўзакдош сўзларни аниқлаш ва 
таркибига кўра таҳлил қилиш ва ҳ.к.) 
Форма ясбвчи қўшимчаларни ўрганиш хусусият- лари. Ҳар бир морфеманинг лингвистик 
моҳиятида ўзига хослик бўлиб, уни ўрганиш методикаси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Форма ясовчи 
қўшимчада грамматик вазифа етакчи ҳисобланади, бу билан у сўз ясовчи қўшимчадан фарқланади.
Форма ясовчи қўшимча сўзнинг грамматик маъносини ифодаловчи восита ҳисобланади. 
Ўқувчилар сўзнинг грам-матик маъносини билмай туриб форма, ясовчи қўшим-чанинг вазифасини ҳам
англаб етмайдилар. Бундан ташқари, форма ясовчи қўшимча бир неча маъно ифода-лайди. (Масалан,
китобни ўқидим сўз бирикмасидаги -м I шахс бирлик маъносини билдиради).
Форма ясовчи қўшимчани ўргатишда унинг мана шу хусусиятлари ҳисобга олинади, бошланғич
синф ўқув-чилари унинг икки белгиси билан сўз шаклини ўзгар-тириши ва гапда сўзларни бир-бирига 
боғлаши билан) амалий таништирилади. Ўқувчилар отларда бирлик ва кўплик, бўлишли ва бўлишсиз 
феъллар (П синф), отлариипг эгалик ва келишик қўшимчалари билан ўзгариши, кишилик
олмошларининг келишиклар билан турланиши, феълларда шахс-сон, замонни (IV синф)
ўрганишлари билан боғлиқ ҳолда уларнинг форма ясовчи қўшимча ҳақидаги билимлари аста-секин 
чуқурлаштирила борилади. 
Ўқувчиларда гапда сўзлар форма ясовчи қўшимча ёрдамида боғланиши ҳақидаги дастлабки 
тасаввур машқларни бажариш жараёнида ҳосил қилинади. Масалан, гапнинг мазмунига мос равишда 
ажратиб берилган сўзнинг шаклини сўроқлардан фойдаланиб ўзгартириш ва у сўз гап-даги қайси сўз 
билан боғланганини аниклаш сўралади: Ўқувчи (нимани?) китоб... севади. У (нимадан?) китоб.., яхши 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish